Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.01.2020 й. 3212-сон билан рўйхатга олинган 16.12.2019 й. Молия вазирлигининг 110-сон, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ққ-5-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 68-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 17 январда 3212-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ва Қишлоқ

хўжалиги вазирлигининг

2019 йил 16 декабрдаги

110, ққ-5, 68-сон қарорига

ИЛОВА



Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг

қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот

маҳсулотларини  ишлаб  чиқаришнинг  янги  технологияларига

ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида

агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги

бирлашмалари   аъзолари   томонидан   ишлаб   чиқариладиган

мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг

тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг

50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239-сон "Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотишга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


мева-сабзавот маҳсулотлари - сабзавотлар, мевалар, дуккакли, ёнғоқ, узум, полиз ва резавор маҳсулотлари (шу жумладан, музлатилган ва қуритилган);


қишлоқ хўжалиги бирлашмалари - аъзолари фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, шунингдек мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;


маркетинг тадқиқотлари - ташқи бозордаги мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талабни ўрганиш, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи, бозордаги унга бўлган талаб миқдори, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчи бошқа рақобатчи компанияларнинг бозордаги ўрнини ўрганиш (етказиб берадиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ҳажмлари, нархлари, уларни етказиб бериш муддатлари).


2. Экспортёрнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотлари олиб бориш харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан календарь йили учун Давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) ажратиладиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган халқаро молиявий институтлар маблағлари, шу жумладан Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларини жорий этишга ўргатиш экспортёрлар томонидан тегишли мутахассисларни, шунингдек хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этиладиган махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этиш орқали амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.

Агентлик экспортёрларга қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари учун махсус ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар ташкил этишда кўмаклашади. Бунда, Агентлик экспортёрнинг мурожаатига асосан ўқув курслари, амалий машғулотлар ҳамда семинарлар учун хориждан тегишли мутахассисларни топиш ва жалб қилишда ёрдам беради.


4. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан мониторинг юритиш учун экспортёр томонидан ишга олинадиган агрономларга ҳисобланган бир ойлик лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.

Бунда, субсидия ҳар 300 гектардан 500 гектаргача бўлган экин майдони ҳисобига 1 та агроном учун ажратилади ва агрономнинг бир ойлик лавозим маоши учун ажратиладиган субсидия суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваридан ошмаслиги лозим.


5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш бўйича маркетинг тадқиқотлари экспортёр томонидан мустақил равишда ёки ихтисослашган ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширилади ва экспортёрлар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади.



2-БОБ. ЭКСПОРТЁРГА СУБСИДИЯЛАР

АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


6. Агентлик томонидан экспортёрга субсидиялар ажратиш учун экспортёр Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши ҳамда мазкур низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар учун тўловлар экспортёр томонидан амалга оширилган бўлиши керак.


7. Агар Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирлар бўйича экспортёр томонидан тайёрланган бизнес-режада кўрсатилган экспорт ҳажми амалга оширилмаганлиги ёки тўлиқ амалга оширилмаганлиги аниқланса, Агентлик томонидан экспортёрга ажратилган тегишли субсидия маблағларининг амалга оширилмаган экспорт ҳажмига мутаносиб қисмини қайтариш тўғрисида экспортёрга талабнома юборади ва экспортёр 10 иш куни мобайнида талабномада кўрсатилган маблағларни Агентликка қайтарилишини таъминлаши зарур (бундан форс-мажор ҳолатлари мустасно).


8. Экспортёр томонидан талабнома бажарилмаган тақдирда, ажратилган субсидия маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириб олинади.



3-БОБ. ЭКСПОРТЁРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

УЧУН ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Экспортёр Агентликка субсидия ажратиш ҳақида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

экспортёрнинг имзоси билан тасдиқланган, махсулотни етиштириш (сақлаш), экспорт қилиш вақти ва ҳажмлари, шу жумладан ҳисобот йилида экспортдан тушадиган тушумлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бизнес-режа (бир йилда бир маротаба дастлабки мурожаат қилинганда тақдим этилади);

қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоларининг экин ер майдонлари тўғрисидаги бирлашма раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган маълумот;

агрономларга ҳисобланган иш ҳақи (ойлар кесимида), улар бўйича тўланган солиқлар тўғрисидаги маълумот ва (ёки) мазкур низомнинг 3, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган тадбирларни ёки улардан бирини амалга ошириш бўйича тузилган шартномалар, иш ва хизматлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, ҳисоб-фактуралар ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;

ҳисобот даврида амалга оширилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумот. Бунда экспорт ҳажмлари экспорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимидаги идентификация рақами кесимида кўрсатилади (бирлашма аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти амалга оширилган бўлса).


10. Агентлик томонидан экспортёрнинг аризаларини кўриб чиқиш мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


11. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун экспортёр қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.


12. Мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


13. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.


14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар экспортёр томонидан Агентликка бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Агентликка экспортёр томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Агентлик 3 иш куни мобайнида экспортёрга ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.


16. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, аризалар Агентлик томонидан 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


17. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низом талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқади ва субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


18. Агентлик субсидия ажратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Агар субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, экспортёр кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун Агентликка ариза билан қайта мурожаат қилганида, аризалар Агентлик томонидан 3 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


19. Экспортёрнинг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.


20. Экспортёрга субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

экспортёр мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;

экспортёр томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган тартибда ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.


21. Мазкур Низомнинг 20-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра экспортёрга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


22. Агентлик экспортёр ва у томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ахборот тизимлари, шу жумладан Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизими орқали ва тегишли органларнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги маълумотлар базалари ёрдамида ҳамда сўровномалар юбориш орқали ўрганиб чиқиши мумкин.


23. Экспортёр субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. СУБСИДИЯ ТЎЛОВИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


24. Агентлик томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг 1 иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома тақдим этади.

25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик томонидан тақдим этилган буюртманомани 1 иш куни мобайнида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

26. Агентлик махсус ғазна ҳисобварағига келиб тушган субсидия маблағлари 1 банк куни мобайнида Агентлик томонидан тегишли экспортёрларнинг тижорат банкидаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.


27. Субсидия ажратилган экспортёрларнинг реестри Агентлик томонидан ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ юритиб борилади.


28. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


29. Экспортёр томонидан қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг янги технологиясига ўргатиш, уларнинг ерларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва бирлашма аъзолари

томонидан ишлаб чиқарилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўйича ҳаражатларининг мазкур Низомга асосан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига қоплангандан ортиқ қисми экспортёрнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Экспортёрларга субсидия ажратилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

31. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар,

саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги

Экспортни рағбатлантириш агентлигига

___________________________ дан

Ариза


(экспортёр номи)нинг

      

(бирлашма номи) бирлашмаси билан

       

боғлиқ қуйидаги харажатларини (тегишлиси белгиланади) 50 фоизигача қисмини қоплаб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни

        

(тижорат банки номи) тижорат банкининг

      

(ҳудуд номи) филиалидаги бизнинг

      

рақамли ҳисобимизга ўтказиб беришингизни сурайман.

q

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш;

         

q

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш учун ишга олинган агрономларга ҳисобланган иш ҳақи;

     

q

Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган

     

маҳсулотлари бўйича ташқи бозорлар маркетинг

тадқиқотларини ўтказиш.


Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

1)

2)

3)

____________ раҳбари

(Ф.И.О.)

Боғланиш учун тел.:+998 (___)__________






Низомга

2-ИЛОВА


Экспортёрларнинг субсидиялар тақдим этиш

бўйича аризасини кўриб чиқиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар

Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Экспортёр


Ариза ва тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига топшириш.


Манфаатдор субъект ихтиёрига кўра










2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Хужжатлар почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тўлиқ тақдим этилмаганда, уларни жавоб хати билан қайтариш;

Экспортёр томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда уларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.


3 иш куни мобайнида




7 иш куни мобайнида










3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Экспортёрга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юбориш;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш бўйича буюртманома бериш.


Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида










4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги буюртманомасига асосан давлат бюджетидан субсидия ажратиш.


Буюртманомани қабул қилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида










5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Тегишли тўлов суммасини экспортёрнинг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиб бериш.


Махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушганидан бошлаб бир банк куни мобайниида







Низомга

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини

мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги

технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари

аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини

ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан

ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи

бозорларда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан

боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун

субсидиялар тақдим этилган экспортёрлар

РЕЕСТРИ

  

Т/р

Экспортёр номи

Экспорт

шартномаси

(инвойс)нинг

иденти-

фикация

рақами

(мавжуд

бўлса)

Маҳсу-

лот

номи

Маҳсу-

лотнинг

ТИФ ТН

коди

Бизнес-режа

бўйича ҳисобот

йилида экспорт

қилиниши

режалаштирилган

маҳсулот ҳажми

Қишлоқ

хўжалиги

бирлашма

аъзоларини

маҳсулот

етиштири-

шнинг янги

технология-

ларига ўргатиш

харажтлари,

сўм

Қишлоқ

хўжалиги

бирлашма

аъзолар-

ининг

ерларида

агротехник

тадбирларни

ўз вақтида

ва сифатли

амалга

оширилиши

юзасидан

мониторинг

юритиш

учун ишга

олинган

агроном-

ларга

ҳисобланган

иш ҳақи

харажат-

лари, сўм

Қишлоқ

хўжалиги

бирлашма

аъзолари

томонидан

етиштирилган

маҳсулотлар

бўйича ташқи

бозорлар

маркетинг

тадқиқот-

ларини

ўтказиш

харжатлари,

сўм

Экспор-

тёрга

тақдим

этилган

жами

субсидия

миқдори,

сўм

Тонна


АҚШ дол-

лар

Млн.

сўм

(ариза берил-

ган

кундаги

курс

бўйича)





1.











2.











3.











Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 22-модда