Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2017 й. ПФ-5157-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 2 мартдаги "Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2815-сон Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.08.2017 й.

N ПФ-5157



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2001 ЙИЛ 2 МАРТДАГИ

"ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИНИ МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА АКЦИЯЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-2815-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 2 мартдаги "Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2815-сон Фармонининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)