Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 30.12.2019 й. 01/11-14/63-сон "Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.01.2020 й. 887-7-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.01.2020 й.

N 887-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

30.12.2019 й.

N 01/11-14/63


БУЙРУҒИ



Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва

мажбуриятларини инвентаризация қилишни

ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар қўмитаси томонидан 1999 йил 29 декабрда 17-сон билан тасдиқланган Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва мажбуриятларини инвентаризация қилишни ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 887, 2000 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 3-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                            С. Бекенов






Буйруққа

ИЛОВА



Тугатилаётган корхонанинг мол-мулки ва

мажбуриятларини инвентаризация қилишни

ташкил этиш ва қийматини аниқлаш бўйича

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1.6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2.9-банднинг бешинчи хатбошисидан "ҳамда тугатилаётган корхонанинг муҳри билан тасдиқланиши (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 8-иловадан "М.Ў." қисқартмаси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 январь, 3-сон, 28-модда