Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 28.12.2019 й. 09/ЮБ-50-сон "Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 28.01.2020 й. 2022-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2020 й.

N 2022-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

28.12.2019 й.

N 09/ЮБ-50


ҚАРОРИ



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сон буйруғи (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис в.б.                                                                     Б. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар

фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини (кейинги ўринларда эксперт ташкилотлари деб юритилади) аккредитация қилиш, улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш тартибини ҳамда эксперт ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди.".


2. 1-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 14-банддаги ва 33-банднинг биринчи ҳамда иккинчи хатбошиларидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 18-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 19 ва 22-бандлардаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 23-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 81-банднинг "а" кичик бандидаги "веб саҳифа" деган сўзлар "веб-сайт" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 82-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси веб саҳифасига" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг веб-сайтига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 2-иловада:


29-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Эксперт ташкилоти расмийлаштирилган экспертиза хулосалари, ишлаб чиқилган саноат хавфсизлиги декларациялари реестри (рўйхати)ни юритиши лозим. Бу рўйхат Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган шаклларда ҳар ойда бир маротаба (кейинги ойнинг 5-санасига қадар) ҳисоб юритиш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этилиши зарур.".


10. 5 ва 6-иловалар мазкур ўзгартиришларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

1-ИЛОВА



"Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва

улар фаолияти устидан инспекция

назоратини ўтказиш қоидаларига

5-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ



САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ


ни жойига бориб баҳолаш бўйича

(эксперт ташкилоти номи)


20 ____ йил "____" _________даги ____-сон


ДАЛОЛАТНОМА

             

(эксперт ташкилоти ҳақидаги асосий маълумотлар)

                

(баҳолаш ўтказилган жой (шаҳар, туман)

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг 20____ йил "____" _________да ____-сон буйруғига асосан:

комиссия раиси


ва


(Ф.И.О., лавозими)


комиссия аъзолари


дан


(Ф.И.О., лавозими)


иборат таркибдаги комиссия томонидан


20____ йил "____" ________дан 20____ йил "____" _________гача бўлган муддатда


ни аккредитация мезонларига мувофиқлигини

(эксперт ташкилоти номи)


баҳолаш ишлари олиб борилди.


Баҳолаш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

Комиссия тавсиялари:


         

Хулоса:


         

Комиссия раиси



(имзо, Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари



(имзо, Ф.И.О.)

Эксперт ташкилоти раҳбари



(имзо, Ф.И.О.)".

      





Ўзгартиришларга

2-ИЛОВА



"Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт

ташкилотларини аккредитация қилиш ва

улар фаолияти устидан инспекция

назоратини ўтказиш қоидаларига

6-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ



20____ йил "____" ________да аккредитация

қилинган эксперт ташкилотлари реестрида

ЭТ-____-сон билан рўйхатга олинган.

Амал қилиш муддати 20____ йил

"____" ________гача

АККРЕДИТАЦИЯ АТТЕСТАТИ

Ушбу аккредитация аттестати



нинг

(эксперт ташкилотнинг юридик манзили ва номи)


саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган ташкилотларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.


Аккредитация соҳаси ушбу аккредитация аттестатининг ажралмас қисми бўлган иловада кўрсатилган.

Саноат хавфсизлиги

давлат қўмитаси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 февраль, 4-сон, 38-модда