Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2020 й. 39-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 январдаги

39-сон қарорига

ИЛОВА



Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд

меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан

хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ҳамда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида мақсадли давлат дастурлари доирасида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) қурилган кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш, шу жумладан ипотека кредитлари олиш ҳуқуқига эга талабгорларни саралаб олиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - "labor migration" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, ариза берган уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоcи;


ёзма тавсия - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида дастурларда иштирок этиш учун ариза берувчига талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия;


ижтимоий мезонлар - талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан талабгорларни танлаш ва дастурларда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;


инжиниринг компанияси - дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ҳамда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ;


иштирок этувчи тижорат банклари - дастурлар доирасида уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;


рўйхат - уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида дастурларда иштирок этиш учун ариза берувчилар орасидан талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож талабгорлар рўйхати;


талабгорларни танлаш бўйича комиссия - талабгорларни танлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 9 февралдаги 103-сон ҳамда "Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорлари билан тузилган ҳудудий комиссияларнинг таркибига киритилган аъзолардан иборат комиссия;


талабгор - уй-жой бериш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг рўйхатига киритилган ва уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоси;


уй-жойлар - дастурлар ижроси доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан биргаликда комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли уйларнинг хонадонлари;


уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари ҳамда ваколатхоналарида ишловчи шахслар бундан мустасно.


3. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун дастурлар доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.


4. Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсиялари асосида ариза берувчиларга дастурлар ижроси доирасида уй-жой ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажртилади.



2-БОБ. УЙ-ЖОЙ БЕРИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ ВА УЛАРГА ЁЗМА ТАВСИЯЛАР БЕРИШ


5. Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклда ҳужжатлар ва сўровнома-аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) тақдим этади.


6. Ариза берувчи талабгорларни танлаш бўйича комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.


7. Ариза талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисининг қарори билан тайинланадиган ваколатли шахс томонидан рўйхат асосида қабул қилинади, қабул қилинган аризанинг нусхасига қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига тилхат билан топширилади.


8. Аризалар ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак.

Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, уларнинг олинишига қараб киритилиши талаб этилади.

Аризани дастлаб журналда рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия аризаларни журналда қайд этилган кетма-кетликка (навбатга) қатъий риоя қилган ҳолда кўриб чиқиши шарт.


9. Ариза ариза берувчиларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари тоифаси эканлигини аниқлаш мақсадида талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги юзасидан дастурларда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Дастурларда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар қабул қилинмайди.


10. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:

а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги, турар жойда ижара шартларида яшаши ёки мулк ҳуқуқи асосида турар жойининг яшаш учун яроқсизлиги;

б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;

в) кўп болалилик;

г) ариза берувчи оиласининг даромади;

д) ижтимоий хусусиятига кўра, оиласида алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор (эри, хотини, фарзандлари, ота-онаси) (туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида) мавжудлиги;

е) ариза берувчининг оила аъзолари (эри, хотини, фарзандлари, ота-онаси) орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 кв метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;

з) ёлғиз ўзи икки ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларни тарбиялаётган уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари.


11. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия белгиланган муддат ичида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини аниқлашда, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ унинг ижтимоий устуворлигини белгилайди.

Бунда ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтожлиги даражаси талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан қўйиладиган баллардан келиб чиқиб аниқланади ва ёзма тавсия, биринчи навбатда, энг юқори балл тўплаган ариза берувчиларга берилади.

Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга бўлган эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида текшириш далолатномаси ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда, талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ушбу Низомга 6-иловада белгиланган шаклда тузилади. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади ва унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.


12. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижасида талабгорларни танлаш бўйича комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Агар ёзма тавсия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ариза кўриб чиқилгандан сўнг бир иш куни мобайнида ариза берувчига ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда ёзма тавсия берилади.

Агар ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ёзма тавсия беришни рад этишнинг аниқ сабаблари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма шаклда хабарнома юборилади (топширилади).

Бунда ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


13. Ёзма тавсия талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.

Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компанияси филиалига тақдим этилади. Иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.


14. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.


15. Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ариза берувчига ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

а) ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;

б) ҳужжатларнинг дастурларда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан унинг ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.


16. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.


17. Ёзма тавсия бериш рад этилган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ ўз аризалари билан кейинги йилда мурожаат қилишга ҳақлидир.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИНГ АРИЗАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА УЛАРГА ИПОТЕКА

КРЕДИТИ БЕРИШ


18. Талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар дастурларда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган дастурлар доирасида шакллантиради ва комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлаб, икки иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, инжиниринг компанияси филиали ва иштирок этувчи тижорат банкларига юборади. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, шахсига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган уй-жойлар аниқ кўрсатилади.


19. Ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.


20. Инжиниринг компанияси филиали дастурлар доирасида уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг мурожаатлари асосида белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.


21. Инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.


22. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:

а) 2020 йил дастурлари ижроси доирасида:

ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 1 йил этиб белгиланади;

ипотека кредитидан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;

ипотека кредитлари фоизларини аннуитет тўловлари формуласи бўйича ҳисоблаш тартиби татбиқ этилади (ойлик тўлов асосий қарз қолдиғига ҳисобланган фоизлар бўйича тўлиқ тўловни ҳамда кредитнинг бир қисмини ўз ичига олади, бу шундай ҳисоблашни назарда тутадики, ҳар ойлик барча тўловлар кредит тўлашнинг бутун даврида бир хил бўлади);

б) 2021 йил ва кейинги йиллар дастурлари ижроси доирасида ипотека кредитлари ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича назарда тутиладиган шартлар асосида ажратилади.


23. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) ёзма тавсия;

б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;

в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;

г) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисобрақамига жойлаштирилгани тўғрисидаги маълумотнома;

д) инжиниринг компанияси филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.


24. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади.


25. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.


26. Талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолаш натижалари асосида иштирок этувчи тижорат банкининг филиали банкнинг унга ипотека кредити беришни маъқуллаши ёки рад этиши тўғрисидаги қарори ҳақида талабгорга ёзма равишда хабар қилади.

Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида ариза беришга ҳақлидир.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Аризани кўриб чиқиш жараёнида келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан ҳал этилади.


28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни

танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсиялари асосида ариза

берувчиларга дастурлар ижроси доирасида уй-жой ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


Ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича талабгорларни танлаш бўйича комиссияга ариза берувчининг белгиланган ижтимой мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўровнома-ариза беради.


Белгиланган

қабул кунларида







2-босқич

Талабгорларни танлаш бўйича комиссия


Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича аризани белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўраганиш натижалари бўйича ариза берувчига ёзма тавсияни беради ёки беришни рад этади. Бунда:


15 иш куни

ичида





ёзма тавсия берилганда - ёзма тавсия икки нусхада, яъни бир нусхаси дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун инжиниринг компанияси филиалига тақдим этиш учун, иккинчи нусхаси яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилиш учун берилади;


1 иш куни

ичида




ёзма тавсияни бериш рад этилганда - рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма тавсия бериш рад этилганлиги ҳақида хабардор қилинади.


1 иш куни

ичида







3-босқич

Талабгорларни танлаш бўйича комиссия


Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини шакллантиради ва комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, инжиниринг компанияси филиали ҳамда иштирок этувчи тижорат банкларига юборади.


тасдиқланган рўйхатни

2 иш куни ичида

юборади







4-босқич

Инжиниринг компанияси филиали


Инжиниринг компанияси филиали дастурлар доирасида уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган талаблар ва муддатлар асосида улар билан дастлабки шартномаларни тузади.


белгиланган

муддатларда







5-босқич

Иштирок этувчи

тижорат банки


Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини (тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси илова қилинади) белгиланган тартибда кўриб чиқади.


ариза берилган кундан бошлаб 15 банк кунидан ортиқ бўлмаган муддатда

     





Низомга

2-ИЛОВА



Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг рўйхати

_______-сон (аризани рўйхатга олиш рақами кўрсатилади)

Т/р

Ҳужжат тури


Ижтимоий

мезонлар учун


Бор


Йўқ


1.

Ариза


барча мезонлар

q

q

2.

Шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси


барча мезонлар

q

q

3.

Меҳнат мигранти "labor-migration" дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси

(Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг филиаллари томонидан берилади)


барча мезонлар



4.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР)


барча мезонлар

q

q

5.

Оила аъзоларининг паспортлари ва никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари


барча мезонлар

q

q

6.

Уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти томонидан охирги 3 ой давомида унинг оила аъзолари номига юборилган пул ўтказмалари миқдори тўғрисида маълумотнома (бунга хорижий давлатдан валюта кириб келганлигини тасдиқловчи хужжат - декларация, халқаро пул ўтказмалари орқали келган маблағнинг банк томонидан берилган тасдиқловчи хужжатлар асос бўлади)


барча мезонлар

q

q

7.

Доимий прописка қилинган турар жойдан кадастр ҳужжатининг нусхаси (агар турар жойи доимий прописка қилинган турар жойи билан тўғри келса)

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисида низомнинг (кейинги ўринларда Низом деб аталади) 10-банди "а" ва "ж" кичик бандларида кўрсатилган мезонлар


q

q

8.

Доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса)


барча мезонлар

q

q

9.

Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисидаги шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотномасининг нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда)


Низомнинг 10-банди "а" кичик бандида кўрсатилган мезон


q

q

11.

Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасасининг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги тўғрисида туман (туманлараро) ТМЭК маълумотномаси


Низомнинг 10-банди "д" кичик бандида кўрсатилган мезон


q

q

Ҳужжатларни қабул қилди:




Сана: 20__ йил "___" __________

(имзо)


(Ф.И.О.)

              





Низомга

3-ИЛОВА

СЎРОВНОМА-АРИЗА


Ариза N ------------------------------------------

Қабул қилиш санаси ---------------------------

Аризани қабул қилган шахс ------------------


1. ______________________________________________________________________________________

                                                                               (Ф.И.О)


2. Манзил: _______________________________

                                      (аҳоли пункти)


________________________________

                            (тумани)


________________________________

                          (вилояти)


3. Туғилган санаси ______ / _______ / _________


4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) __________________________________


5. Оилавий аҳволи

________оила қурган

________оила қурмаган

________ажрашган

________бева


6. Асосий фаолият тури (бандлик):

________________________________

________________________________


7. Ҳар ойлик даромад миқдори:

________________________________

________________________________


8. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг:

1. _____________, ёш: _____

2. _____________, ёш: _____

3. _____________, ёш: _____

4. _____________, ёш: _____

5. _____________, ёш: _____

6. _____________, ёш: _____


9. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:

1. Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс - |__________ киши

2. Сурункали касалликларнинг оғир турларига чалинганлар - _____________ киши

3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар - ____ киши


10. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: ____________ кв.м.


11. Сизнинг ҳозирги турар-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:

_______мулк

_______ижара

_______текин фойдаланиш


12. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз? ____________________


13. Сизнинг боғланиш учун маълумотларингиз?

уй тел:_________________

иш тел:_________________

уяли тел:________________

эл.почта_______________


Мен қишлоқда/шаҳарда арзон уй-жойлар қуриш бўйича мақсадли давлат дастурлари доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.



       


     


       




(имзо)


(кун)


(ой)


(йил)

      





Низомга

4-ИЛОВА



Уй-жой шароитларини яхшилашга

эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари ва уларнинг

оила аъзоларидан аризаларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ


Бошланиши: 20___ йил ____________

Рўйхатга

олиш

рақами


Ариза

қабул

қилинган

сана


Ариза

берувчи -

Ф.И.О.


Ариза

берувчининг

манзили


Боғланиш учун

маълумотлар


Ижтимоий

мезонлар


Ҳақиқатда

тўпланган

баллар


Ёзма

тавсияни

бериш ёки

беришни рад

этиш тартиб

рақами


Ёзма

тавсияни

бериш ёки

беришни рад

этиш санаси


Ваколатли

шахснинг

имзоси


Ариза

берувчининг

имзоси (ёки

почта хабар-

номасининг

рақами ва

санаси)


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11






















































































































       





Низомга

5-ИЛОВА



Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат

мигрантларининг ижтимоий устуворлигини белгилашнинг

ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ

Т/р


Ижтимоий мезонлар


Балл


Асос


1.

Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (базавий ҳисоблаш миқдори - БҲМ)


Иш жойидан маълумотнома ва/ёки солиқ декларацияси


БҲМнинг 1,5 бараваридан кам


10

БҲМнинг 1,5дан 2,5 бараваригача


5

БҲМнинг 2,5дан 3 бараваригача


3

БҲМнинг 3 бараваридан кўп


0

2.

Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони


Кадастр ишининг нусхаси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг далолатнома асосидаги текширув натижалари


16 кв.метрдан кам


10

16 - 20 кв. метр


6

20 кв.метрдан кўп


2

3.

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, оилада ёлғиз ўзи вояга етмаган фарзандларни тарбия қилаётган эркак ёки аёл


10

Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши


4.

Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги:


Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши


биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

сурункали касалликнинг оғир турларига чалинганлар


10

оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар


10

5.

Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили ёки оила боши - эркак ёки аёл


10

Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши


6.

Ҳозирги турар жой мақоми:


Қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши


ижара


10

эгасининг рухсати билан текин турар жой


6

тўлиқ ўз мулкида


2

Энг юқори балл


80


        





Низомга

6-ИЛОВА



Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

________________

20____йил "____" ________

___________________________ талабгорларни танлаш бўйича комиссияси қуйидаги таркибда

       

   

  



(комиссия аъзоларининг Ф.И.О.)

_________________ (даҳа, массив) ______________ кўчаси, _______ -уй, _______-корпус, ____

квартирада яшаётган фуқаро



(Ф.И.О.)

турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади:


1. __________________________________________________ уйда эгаллаб турилган турар жойнинг __________ умумий майдони _________ кв.м яшаш майдони ________ кв.м ____________ хоналардан иборат.

Ҳар бир хонанинг ўлчами


кв. м



кв. м



кв. м

_________ қаватли уйнинг _____________ қаватида ______________ хоналар.

Уй



(ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида)

Хоналар



(қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи)

Квартира



(алоҳида, коммунал)

2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши:

(сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон)

3.



(Ф.И.О.) (турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг тагига чизилсин))

4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар:

Т/р

Ф.И.О.


Туғилган

санаси


Қариндошлик

муносабатлари


Бандлиги

(фаолият

тури)


Ногиронлик

гуруҳи/ сурункали

касаллигининг

даражаси


1.







2.







3.







4.







5.







6.







7.







8.







      

5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишининг сабаблари:

6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари:

7. Комиссия хулосаси:

Комиссия аъзоларининг имзолари:

1.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






2.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






3.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






4.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






5.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






6.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






7.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






8.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






9.




(имзо)


(лавозими)


(Ф.И.О.)






Ариза берувчи:





(имзо)


(Ф.И.О.)

20___йил "____"_______






Низомга

7-ИЛОВА



"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ

(ёки "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ)

ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига

тақдим этиш учун уй-жой шароитларини яхшилашга

эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига уй-жой шароитларини

яхшилашга эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида ____________

туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни

танлаш бўйича комиссиянинг

ЁЗМА ТАВСИЯСИ


N _________


Мақсадли давлат дастур доирасида арзон уй-жой қуриш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ (ёки "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ) билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалида ипотека кредити олиш учун

             

(доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади)

манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор)


га берилди.

(Ф.И.О.)


Ушбу тавсия _________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил "____"__________ даги _____-сон Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди.

Бунда,



(талабгорнинг Ф.И.О.)

қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган:

1)


;

2)


;

3)


.


(Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 10-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади)


Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони ва Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди.

Комиссия раиси





(имзо/муҳр)


(Ф.И.О.)

Комиссия котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ йил "____" ______________

                  (берилган сана)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь