Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.01.2020 й. 50-сон "Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.01.2020 й.

N 50




ҒИЛДИРАКЛИ ЯНГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан 2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси "Евро-4" экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган "М" ва "N" тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларини фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида "вақтинча олиб кириш" ва "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлаштириш ман этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган "М" ва "N" тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ушбу қарор 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь