Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31.01.2020 й. 100-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2020 й.

N 100



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН 2020 ЙИЛДА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ

ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА


"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сонли Фармони (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2019 йил 20 февраль), Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 102-сонли қарори ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 162-сонли ("Тошкент оқшоми", 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 4-8/14-1237-сонли, Молия вазирлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 02/07-02-32/2166-сонли, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 29 декабрдаги 1442/01-13-сонли келишувини ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1752/03-13-сонли хатини инобатга олиб, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага;

ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонаси (И. Кадиров) давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 3-1-бандига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5666-сонли Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.


3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази" давлат унитар корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.


4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (П. Халиулин):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида"ги 35-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Рахмонов зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими                                                 Ж. Артикходжаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2020 йил 31 январдаги

100-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик

учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг

ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИ

Т/р

Ижарага берилаётган майдонлардан

фойдаланиш мақсадлари


Бир йиллик

энг кам

ставкаси

1 кв.м (сўм)


САНОАТ

1.

Ёқилғи саноати


11 700

2.

Кимё саноати


11 700

3.

Нефт-кимё саноати


11 700

4.

Машинасозлик


11 700

5.

Станоклар ясаш ва асбобсозлик саноати


11 700

6.

Ҳисоблаш техника воситалари саноати


11 700

7.

Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги


9 450

8.

Қурилиш, йўл ва коммунал хўжалик машинасозлиги


9 450

9.

Озиқ-овқат, енгил саноати ва маиший асбоблар машинасозлиги


9 450

10.

Санитар-техник ва газ жиҳозлари маҳсулотларини ишлаб чиқариш


11 700

11.

Металл конструкцияларини ва жиҳозларини ишлаб чиқариш (токарлик хизматлари)


11 700

12.

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш


11 700

13.

Машинасозликнинг бошка тармоқлари


11 700

ЎРМОНЧИЛИК, ЁҒОЧНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЦЕЛЛЮЛОЗА-ҚОҒОЗ САНОАТИ

14.

Ёғоч тайёрлаш саноати


11 700

15.

Ёғочни қайта ишлаш саноати


11 700

16.

Целлюлоза-қоғоз саноати


11 700

17

Эшик, ром ясаш (ёғочдан)


37 950

18.

Қурилиш материаллари саноати


11 700

ЕНГИЛ САНОАТ

19.

Тўқимачилик саноати


11 700

20.

Тикувчилик саноати


11 700

21.

Тери, мўйна ва пойабзал саноати


11 700

22.

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари


11 700

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИ

23.

Озиқ-овқат таъминоти саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут саноатидан ташқари)


11 700

24.

Гўшт ва сут саноати


11 700

25.

Балиқчилик саноати


11 700

26.

Ун-ёрма саноати


11 700

27.

Омихта ем саноати


9 450

28.

Саноатнинг бошқа тармоқлари


11 700

САНОАТНИНГ БОШҚА ТАРМОҚЛАРИ

29.

Тиббиёт асбоблари саноати


11 700

30.

Полиграфия саноати


37 950

31.

Чойшаб ва матодан тикилган бошқа махсулотларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва қайта ишлов бериш


28 050

32.

Саноатда хўжалик бошқаруви


37 950

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК

33.

Усимликшунослик (жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га ("га" ўлчов бирлигида)


7 671 450

34.

Чорвачилик ва паррандачилик


9 450

35.

Балиқ етиштириш (шу жумладан сунъий етиштириш хавзалари) 1 га ("га" ўлчов бирлигида)


7 671 450

36.

Асаларичилик 1 га ("га" ўлчов бирлигида)


4 590 000

37.

Ветеринария хизмати


11 700

38.

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар


11 700

39.

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га ("га" ўлчов бирлигида)


7 671 450

ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА

40.

Умумий фойдаланишдаги ер усти темир йўл транспорти


30 600

41.

Транспорт инфраструктураси (автопарк, таксопарк, автомобиллар тўхташ жойи, гаражлар)


30 600

42.

Транспорт инфраструктураси (жарима майдончалари)


7 950

43.

Автомобил ювиш шахобчалари


45 000

44.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари


47 100

45.

Аҳоли буюртмасига кўра юкларни ташиш ва бошқа транспорт хизматларини кўрсатиш


28 050

46.

Почта алоқаси


25 800

47.

Курьер алоқаси


30 600

48.

Симли электр алоқаси


30 600

49.

Электро -радио - уяли ва пейжинг алоқаси (кенгайтириш белгилари параметри бўйлаб, иншоот ва технологик майдонларни ўз ичига олади)


99 150

ҚУРИЛИШ

50.

Қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш


23 400

51.

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


23 400

52.

Пластик эшик-ром ва мебел ишлаб чиқариш


50 000

САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ

53.

Улгуржи савдо


47 100

54.

Маълум миқдорда молларни сотиш (хизмат кўрсатиш) фаолиятини олиб борувчи улгуржи бозорлар


113 250

55.

Чакана савдо


70 650

56.

Умумий овқатланиш


47 100

57.

Ярим тайёр озиқ-овқат махсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст фуд)


45 000

58.

Китоб дўконлари


4 500

59.

Маданий-маиший мақсадларда ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган буюмларни ижарага бериш


47 100

60.

Халқ истеъмоли моллари савдосида воситачилик


70 650

61.

Моддий техник таъминоти ва савдоси


51 750

62.

Информацион-ҳисоблаш хизматлари кўрсатиш


51 750

63.

Интернет ва компьютер тармоғи бўйича хизматлар кўрсатиш


51 750

64.

Кўчмас мулк билан операцияларни амалга ошириш


51 750

65.

Реклама, вакиллик хизматлари


47 100

66.

Маркетинг тадқиқот, тижорат, молия ва бошқарув масалалари бўйича маслаҳат хизматлари


47 100

67.

Ер ости геологияси ва қидирув ишлари, геодезия ва гидрометереология хизмати


70 650

68.

Таҳририят ва нашриётлар


26 250

69.

Металлолом ва иккиламчи хом ашёни йиғиш ва тайёрлаш


26 250

70.

Уй-жой хўжалиги (ХУЖМШ объектлари)


26 250

71.

Меҳмонхона хўжалиги


51 750

72.

Ётоқхона


30 000

73.

Аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш турлари


28 500

74.

Сартарошхона, суратхона, модалар ательеси, пойабзал тузатиш


37 800

75.

Ломбардлар


56 850

76.

Ҳаммомлар


80 550

77.

Сауна ва бассейнлар


164 400

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

78.

Соғлиқни сақлаш


37 800

79.

Дам олиш ва туризм


37 800

80.

Фитобар


16 350

81.

Маданий кўнгил очар марказлар (билярдхона, ўйин автоматлари, дискотекалар ва шу кабилар)


51 750

82.

Жисмоний тарбия ва спорт


16 350

83.

Дорихона муассасалари


37 800

84.

Оптика ва тиббиёт жиҳозлари савдо дўконлари


37 500

85.

Ижтимоий дорихоналар муассасаси


26 250

МАОРИФ

86.

Юқори ва ўрта таълим бўйича кадрларни тайёрлаш (шу жумладан ўқув курслари)


33 150

87.

Ишчи ва бошқа хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


23 700

88.

Умумтаълим болалар мактаби (нодавлат таълим муассасалари учун)


13 950

89.

Таълим ўқув муассасаларида умумий овқатланишни ташкиллаштириш


18 150

90.

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)


11 700

91.

Маданият ва санъат


66 000

92.

Кўргазмалар


31 500

93.

Мактабдан ташқари тарбия


13 950

94.

Маданий ва дам олиш боғлари


33 150

95.

Ботаника ва ҳайвонот боғлари


33 150

96.

Телевидения ва радио узатиш редакциялари


33 150

97.

Киностудиялар ва овоз ёзиш студиялари


117 750

98.

Илм-фан ва илм-фан хизматлари


23 400

99.

Авто мактаб


40 500

МОЛИЯ-КРЕДИТ ФАОЛИЯТИ

100.

Молия, кредит (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари), пенсия таъминоти


47 100

101.

Аудиторлик фаолияти


36 150

102.

Банк фаолияти


70 650

ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ТУРЛАРИ

103.

Суғурталаш


47 100

104.

Ҳуқуқий хизматлар ва суд органлари


33 150

105.

Адвокатлар коллегияси ва ҳуқуқий маслаҳатхоналари адвокатлик тузилмалари фирма ва бюролар


33 150

106.

Жамоат бирлашмалари


11 700

107.

Омборхоналар


47 100

108.

Давлат корхоналари учун офис


23 400

109.

Хусусий ташкилотлар учун офис


80 100

110.

Архивлаш хизматлари


15 000

111.

Енгил автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизациялар)


47 100

112.

Лабораториялар


23 400

113.

Турли хизматлар учун ҳақ олиш (paynet)


117 750

114.

Маданий мерос бино ва иншоотларида чакана савдо


75 450

115.

Маданий мерос бино ва иншоотларида умумий овқатланиш


56 850

116.

Авиакассалар (шу жумладан темир йўл, транспорт ва бошқа)


75 450

117.

Банкоматлар


707 100

118.

Нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш (қандолат маҳсулотлари, тортлар, пирожное ва бошқалар)


39 250

        

Изоҳ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 ноябрдаги 02/1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирилиги Савдо бошқармасининг таркибий бўлинмалари, ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, муассасалар ва ҳарбий қисмлар ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидаи фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль'" ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2013 йил 12 июндаги 02/02-1-74-сонли топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Баскетбол федерациясининг ёзма мурожаатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт зали ижарага берилишида давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 августдаги 02/107-118-сонли топшириғига асосан, 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб "Адолат" социал-демократик партиясининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари ҳамда "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятларига "Адолат" социал-демократик партияси балансидаги Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, "Шарқ тонги" кўчаси, 23-уй манзилидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 июлдаги 02/107-2670-сонли топшириғига асосан, 2014 йилнинг 1 августидан бошлаб "Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати" ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши (шу жумладан Миробод тумани Кенгаши) ҳамда "XXI asr" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририятига ЎзЛиДеП балансида бўлган давлат кўчмас мулкларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 18-10-14-7/1694-сонли топшириғига асосан, 2016 йил 1 мартдан Ўзбекситон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси таҳририятига Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 834-сонли қарорига биноан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар ва туман кенгашларининг тавсияномасига асосан Тошкент шаҳар ҳудуди, шунингдек, кичик саноат зоналари ва эркин иқтисодий зоналарда жойлашган давлат кўчмас мулки 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга ижара тўловининг "ноль" ставкаси бўйича тақдим этилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан, 2018 йилдан эътиборан Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорларига спорт фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тақдимномасига биноан давлат кўчмас мулки, шунинингдек, аҳоли зич жойлашган ҳудудлардаги ер участкалари ижара тўловининг "ноль" ставкаси бўйича ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 августдаги 609-20-сонли топшириғига асосан, кейинчалик Мудофаа вазирлигига топшириладиган вазирлик таасаруффида мустақиллик, ўзини ўзи таъминлаш ва ўзини ўзи молиялаштириш тамойиллари асосида фаолият юритувчи давлат унитар корхоналари, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг бошқа таркибий тузилмаларига бино ва иншоотлар, ускуналар, мебел ва бошқа мулклардан ижара шартномаси амалда бўладиган муддат давомида вақтинча фойдаланишда ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги ПҚ-4329-сонли қарорига асосан давлат кўчмас мулкидан телекоммуникация объектларини ўрнатишда фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари, оширилувчи коэффициентларни қўлламаган ҳолда, "симли электр алоқаси"дан фойдаланиш мақсади бўйича ставкага тенглаштирилган миқдорда қўлланилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2020 йил 31 январдаги

100-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)

ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган

КОЭФФИЦИЕНТЛАР


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс=Эс*Кз*(Кқҳ+Ко),


бунда:

Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

Кз - ҳудудий зона коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури бўйича коэффицент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффиценти;

Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффиценти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида"ги 41-сонли қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):

Зоналар


Қўлланиладиган коэффициентлар

1-зона


4,11

2-зона


3,31

3-зона


2,51

4-зона


1,71

5-зона


1,0

2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кк):

Қурилиш тури


Қўлланиладиган коэффициентлар


алоҳида турган бино


1,0

бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган


0,8

ярим ертўла, ертўла


0,6

чердак, болохона


0,5

реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми


0,2

3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициента (Кҳ):


Қўлланиладиган коэффициент


ер майдони мавжуд бўлганда


0,3

4.Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициента (Кт):

Қулайлик


Қўлланиладиган коэффициент


метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган


0,8

марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар


0,7

иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган


0,6

          





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2020 йил 31 январдаги

100-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари

РЎЙХАТИ*

1.

Абдулла Қодирий кўчаси



46.

Миробод кўчаси


2.

Абдурауф Фитрат кўчаси



47.

Муқимий кўчаси


3.

Абай кўчаси



48.

Мустақиллик майдони


4.

Амир Темур шоҳ кўчаси



49.

Мустақиллик шоҳ кўчаси


5.

Асака кўчаси



50.

Мухаммад Юсуф кўчаси


6.

Афросиёб кўчаси



51.

Мухтор Ашрафий кўчаси


7.

Аҳмад Дониш кўчаси



52.

Навоий кўчаси


8.

Аэропорт ҳудуди



53.

Назарбек кўчаси


9.

Беруний кўчаси



54.

Нукус кўчаси


10.

Бешёғоч кўчаси



55.

Нурафшон кўчаси


11.

Бешқайрағоч кўчаси



56.

Ойбек кўчаси


12.

Бобур кўчаси



57.

Оққўрғон кўчаси


13.

Боғишамол кўчаси



58.

Оқтепа майдони


14.

Бодомзор йўли кўчаси



59.

Олмазор кўчаси


15.

Бунёдкор шоҳ кўчаси



60.

Осиё кўчаси


16.

Бухоро кўчаси



61.

Охангарон кўчаси


17.

Буюк ипак йўли кўчаси



62.

Паркент кўчаси


18.

Буюк Турон кўчаси



63.

Сағбон кўчаси


19.

Гавҳар кўчаси



64.

Самарқанд Дарвоза кўчаси


20.

Дархон кўчаси



65.

Себзор кўчаси


21.

Дўрмон йўли кўчаси



66.

Содиқ Азимов кўчаси


22.

Зарафшон кўчаси



67.

Талабалар кўчаси


23.

Заргарлик кўчаси



68.

Тарас Шевченко кўчаси


24.

Зарқайнар кўчаси



69.

Темур Малик кўчаси


25.

Зиё кўчаси



70.

Туркистон кўчаси


26.

Зиёлилар кўчаси



71.

Уста Ширин кўчаси


27.

Зулфияхоним кўчаси



72.

Фарғона йўли кўчаси


28.

Ислом Каримов кўчаси



73.

Фаробий кўчаси


29.

Истиқбол кўчаси



74.

Фарҳод кўчаси


30.

Истиқлол кўчаси



75.

Фидокор кўчаси


31.

Ифтихор кўчаси



76.

Фурқат кўчаси


32.

Қатортол кўчаси



77.

Чилонзор кўчаси


33.

Катта Хирмонтепа кўчаси



78.

Чоштепа кўчаси


34.

Кичик халқа йўли кўчаси



79.

Чўпонота кўчаси


35.

Қорасарой кўчаси



80.

Шароф Рашидов кўчаси


36.

Қорасув кўчаси



81.

Шастри кўчаси


37.

Қоратош кўчаси



82.

Шаҳрисабз кўчаси


38.

Қумариқ кўчаси



83.

Шимолий Олмазор кўчаси


39.

Кўкча Дарвоза кўчаси



84.

Шота Руставели кўчаси


40.

Лабзак кўчаси



85.

Шўртепа кўчаси


41.

Локомотив кўчаси



86.

Юнус Ражабий кўчаси


42.

Лутфий кўчаси



87.

Янги Сергели кўчаси


43.

Матбуотчилар кўчаси



88.

Янги Юнусобод кўчаси


44.

Махтумқули кўчаси



89.

Янгишаҳар кўчаси


45.

Мирзо Улуғбек кўчаси



90.

Яҳё Ғуломов кўчаси


*) Изоҳ: Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).