Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 10.02.2020 й. 3218-сон билан рўйхатга олинган ташқи ишлар вазирининг 30.12.2019 й. 46-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 10 февралда 3218-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

ташқи ишлар вазирининг

2019 йил 30 декабрдаги

46-сон буйруғига

ИЛОВА



Хорижда бўлган (бўлиб турган)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва

фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик

рўйхатини юритиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ хорижда бўлган (бўлиб турган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатини юритиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (бундан буён матнда биометрик паспорт деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти (бундан буён матнда хорижга чиқиш биометрик паспорти деб юритилади) - хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспорти (бундан буён матнда нобиометрик паспорт деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2019 йил 31 декабргача, хорижий давлат ҳудудида эса амал қилиш муддати тугагунга қадар эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат;


фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати (бундан буён матнда ҳаракатланиш ҳужжати деб юритилади) - Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;


консуллик округи - консуллик муассасасига консуллик вазифаларини бажариш учун бириктирилган бир ёки бир неча давлат ҳудуди;


консуллик муассасаси - Ўзбекистон Республикасининг чет давлатда таъсис этиладиган дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консуллиги ва консуллик агентлиги;


доимий консуллик рўйхати - хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилган ва хорижга доимий яшаш учун боришда рухсат бериш ёзуви стикери ёки манзилдан жўнаб кетиш варақаси асосида мамлакатдан чиққан (шу жумладан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларига 2017 йил 30 июнгача чиққан фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар), шунингдек қабул қилувчи давлат ҳудудидан чиқмаган ҳолда консуллик муассасаси орқали доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси расмийлаштирган, консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик муассасасида қайддан ўтказиш;


вақтинча консуллик рўйхати - Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган ҳамда ўқиш, хизмат сафарида бўлиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш (ишчи виза, вақтинча рўйхатга олиш, яшаш учун рухсатнома ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар - патент, меҳнат шартномаси ва шу кабилар асосида хорижий давлат ҳудудида қонуний бўлувчилар), тиббиёт муассаларида даволаниш ва оиласи билан бирлашиш мақсадларида хорижда олти ойдан ортиқ муддатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайддан ўтказиш;


доимий яшашга қолдириш - хорижда қонуний равишда вақтинча бўлиб турган ва турган мамлакатидан чиқиб кетмаган ҳолда хорижий давлатда доимий яшаш учун қолишга қарор қилган Ўзбекистон Республикасининг (Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатга олинган) фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик рўйхатига олишда амалга ошириладиган консуллик ҳаракати;


рўйхатга олиш варақаси - Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан консулликнинг мансабдор шахси иштирокида консуллик муассасасида мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклда тўлдириладиган ҳужжат;


электрон рўйхатга олиш варақаси - Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда интерактив консуллик хизматлари "www.consulate.mfa.uz" веб-порталида (бундан буён матнда интерактив хизматлар веб-портали деб юритилади) тўлдириладиган штрих-кодли ҳужжат.


2. Хорижда доимий яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш мазкур фуқаролар турган консуллик округи ҳудудига тегишли бўлган консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.


3. Хорижда доимий яшовчи ёки вақтинча турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатига (доимий, вақтинча) қўйиш учун консуллик мансабдор шахси номига ариза бериш интерактив хизматлар веб-портали орқали масофадан туриб ҳам амалга оширилиши мумкин.


4. Консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олиш:

консуллик муассасаларининг ўзида мазкур Йўриқноманинг 1-3-иловаларига мувофиқ шаклда;

интерактив хизматлар веб-портали орқали мазкур Йўриқноманинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ шаклда амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий консуллик ҳисобига олиш учун консуллик йиғимлари, мазкур консуллик ҳаракатини амалга оширилганлиги билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилади. 16 ёшга тўлмаган болаларга эса консуллик йиғимлари ундирилмаган ҳолда алоҳида рўйхатга олиш варақаси (электрон рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади. 


6. 16 ёшга тўлмаган болаларнинг биометрик паспорти, нобиометрик паспорти, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда, шунингдек ота-онасининг ёки улардан бирининг нобиометрик паспортига ёзилган ҳолда хорижга чиқиб кетган шахслар бўлганда ҳисобга олиш уларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси асосида амалга оширилади.


7. Доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобига олингандан кейин ҳисоб маълумотларига ўзгартиришлар (фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзилини ўзгартириш ва шу кабилар) киритилганда рўйхатга олиш варақасига (электрон рўйхатга олиш варақасига) тегишли қайдлар ва қўшимчалар киритилади.


8. Хорижда доимий ва вақтинча яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон рўйхатга олиш варақалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) Ягона автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими (бундан буён матнда ЯАҲТ деб юритилади) маълумотлар базасида сақланади.



2-БОБ. ХОРИЖДА ДОИМИЙ ЯШОВЧИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ

КОНСУЛЛИК РЎЙХАТИГА ОЛИШ


9. Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаси рўйхатига олиниш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

интерактив хизматлар веб-портали орқали мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган электрон рўйхатга олиш варақаси (интерактив хизматлар веб-портали орқали электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имкони бўлмаганда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича ариза ва рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади;

паспорт (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг (биометрик паспорт, нобиометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда) асли (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортидаги бола ҳақидаги маълумотлар киритилган саҳифаси нусхаси (бола ҳақидаги маълумотлар ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига киритилган ҳолда хорижга чиққан бўлса);

чиқиб кетиш варақасининг ёки ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан берилган фуқаронинг биометрик паспорти, нобиометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштирилган "Dоimiy yashashga ketishga ruxsat berildi" ёзувли стикернинг нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат қонунчилиги талабларига мувофиқ (виза, яшаб туриш ҳужжати, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар) бўлиб туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат;

3 х 4 см ўлчамдаги 1 дона фотосурат (электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имкони бўлмаганда);

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғимлар тўлангани тўғрисида квитанция.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик рўйхатига қўйиш учун интерактив хизматлар веб-портали орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг "PDF" форматида сканер қилинган вариантини юборади.


10. Хорижга вақтинча яшаш учун чиқиб кетган ҳамда у ерда қонуний равишда яшаётган ва хорижда доимий яшашга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келгусида доимий консуллик рўйхатига қўйиш учун турган мамлакатидаги консуллик муассасасига мурожаат қилишлари мумкин.


11. Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс ўзи яшаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган тақдирда, мазкур мамлакат Ўзбекистон Республикасининг хориждаги қайси консуллик округига кирса ўша консуллик округининг консуллик муассасасига мурожаат қилади.


12. Мазкур Йўриқноманинг 9-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган вақтнинг ўзида консуллик мансабдор шахси:

паспортга (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига имзо қўяди, консуллик муассасасининг муҳрини босади ва консуллик рўйхатига олиш санасини кўрсатган ҳолда "(консуллик муассасасининг номи ва унинг жойлашган манзили)да доимий консуллик рўйхатга олинди" деган ёзувни қайд қилади;

ЯАҲТ маълумотлар базасига доимий консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги маълумотларни киритади;

интерактив хизматлар веб-портали орқали консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон почта манзилига доимий консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади.



3-БОБ. ХОРИЖДА ВАҚТИНЧА БЎЛИБ ТУРГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ВА

ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИ

КОНСУЛЛИК РЎЙХАТИГА ОЛИШ


13. Хорижга хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, ишга ва ўз оиласи билан бирлашиш учун чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар борган мамлакатида қонуний тарзда яшаётган бўлса ва мамлакатга олти ойдан ортиқ муддатга борган бўлса вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.


14. Хорижга сайёҳ сифатида, шахсий ишлари ёки мазкур Йўриқноманинг 15-бандида назарда тутилганидан бошқа мақсадларда олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга чиқиб кетган, шунингдек мамлакат орқали транзит ўтиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаларида консуллик рўйхатига олинмайди.


15. Вақтинча консуллик рўйхати 4 йилгача бўлган муддатга расмийлаштирилади.

Хусусан, хорижда бўлиш мақсадлардан келиб чиққан ҳолда вақтинча консуллик рўйхати қуйидаги муддатларга расмийлаштирилади:

хизмат сафари - хизмат сафари давомийлиги муддатига;

ўқиш - ўқиш муддатига;

даволаниш - тиббий хизматдан фойдаланиш ёки даво муолажалари муддатига;

ишлаш - меҳнат шартномаси муддатига;

ўз оиласи билан бирлашишга - 4 йилгача.


16. Хорижда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик муассасаси рўйхатига олиниш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

интерактив хизматлар веб-портали орқали мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган рўйхатга олиш варақаси (интерактив хизматлар веб-портали орқали электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имконияти бўлмаганда мазкур Йўриқноманинг 1 ва 3-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича ариза ва рўйхатга олиш варақаси) тўлдирилади;

паспорт (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

16 ёшга тўлмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг (биометрик паспорт, нобиометрик паспорт, хорижга чиқиш биометрик паспорти ва ҳаракатланиш ҳужжати бўлмаганда) асли (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортидаги бола ҳақидаги маълумотлар киритилган саҳифаси нусхаси (бола ҳақидаги маълумотлар ота-онасидан бирининг нобиометрик паспортига киритилган ҳолда хорижга чиққан бўлса);

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижий давлат қонунчилиги талабларига мувофиқ (виза, яшаб туриш ҳужжати, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар) бўлиб туришининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат;

3 х 4 см ўлчамдаги 1 дона фотосурат (электрон рўйхатга олиш варақасини тўлдиришнинг имкони бўлмаганда);

хорижга хизмат сафарига чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун буйруқ ёки хизмат сафари гувоҳномасининг нусхаси;

хорижга ўқишга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ўқиш жойидан маълумотнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар;

хорижга даволанишга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ёки бўлиб турган мамлакат тиббиёт муассасаси томонидан берилган тиббий ҳужжатлар (тиббий маълумотнома, тиббий муассаса таклифномаси ва шу кабилар);

хорижга ишлашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун иш жойидан маълумотнома ёки меҳнат шартномасидан нусха;

никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг (оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга чиқиб кетган фуқаролар учун) ҳамда вояга етмаган болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (биргаликдаги никоҳдан болалар бўлганда) нусхалари;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик ҳисобига қўйиш учун интерактив консуллик хизматлар веб-портали орқали мурожаат қилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг "PDF" форматида сканер қилинган нусхалари тизимга жойлаштирилади.


17. Мазкур Йўриқноманинг 16-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган вақтнинг ўзида консуллик мансабдор шахси:

паспортга (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига имзо қўяди, консуллик муассасасининг муҳрини босади ва консуллик рўйхатига олиш санасини кўрсатган ҳолда "(консуллик муассасасининг номи ва унинг жойлашган манзили)да 20 ___ йил "___" ______ дан 20 ___ йил "___" ______ гача вақтинчалик консуллик рўйхатига олинди" деган ёзувни қайд қилади;

ЯАҲТ маълумотлар базасига вақтинча консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги маълумотларни киритади;

интерактив хизматлар веб-портали орқали консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон почта манзилига вақтинча консуллик рўйхатига олинганлик тўғрисидаги тегишли хабарномани жўнатади.

Консуллик мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиб турган мамлакатида яшашни давом эттириш истаги бўлганда, вақтинча консуллик рўйхатига олиш муддатининг тугашидан бир ой олдин уни узайтириш учун мурожаат қилиш зарурлиги ҳақида, шунингдек вақтинча консуллик рўйхати муддати тугагунга қадар мурожаат қилинмаганда унинг консуллик ҳисобидан чиқарилиши ҳақида огоҳлантиради.



4-БОБ. ХОРИЖДА ДОИМИЙ ЁКИ ВАҚТИНЧА

БЎЛИБ ТУРГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН

ШАХСЛАРНИ КОНСУЛЛИК РЎЙХАТИДАН

ЧИҚАРИШ


18. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар консуллик рўйхатидан чиқарилиши мумкин:

бошқа консуллик округига доимий яшашга чиқиб кетганда;

хорижда вақтинча бўлиб туриш муддати тугаганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанда (фуқароликни йўқотганда);

вафот этганда.


19. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан чиқиш учун мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза тўлдирадилар ҳамда шахсан ёки ишончли вакил орқали консуллик муассасасига мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий ёки вақтинча консуллик ҳисобидан чиқиш учун шахсан келишининг имкони бўлмаганда, ариза консуллик муассасасига почта ёки электрон почта манзили орқали консуллик мансабдор шахсини хабардор қилиш ва унинг келиб тушгани тасдиғини олиш шарти билан юборилиши мумкин.


20. Консуллик рўйхатидан чиқаришда консуллик мансабдор шахси томонидан аризачининг рўйхатга олиш варақасига (электрон рўйхатга олиш варақасига) тегишли ёзув киритилади ва унинг паспортига (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига рўйхатдан чиқарилганлик тўғрисида штамп, консуллик муассасасининг гербли муҳри ва консуллик мансабдор шахсининг имзоси қўйилади.

Интерактив хизматлар веб-портали орқали консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни консуллик рўйхатидан чиқариш тегишли хабарномани уларнинг электрон почта манзилига юбориш орқали электрон шаклда амалга оширилиши мумкин.


21. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойини, шунингдек, иш, ўқиш ёки хизмат сафари жойини олти ойдан ортиқ муддатга ўзгартирганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасига қарашли бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтган тақдирда олдинги яшаш жойидаги консуллик рўйхатидан (доимий, вақтинчалик) чиқишлари ҳамда янги келган жойларида консуллик рўйхатига олинишлари лозим.

Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар олдинги яшаш жойидаги консуллик рўйхатидан (доимий, вақтинчалик) чиқмасдан туриб бошқа консуллик округига кўчиб ўтганда консуллик мансабдор шахси уни мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза асосида унинг паспортига (биометрик, нобиометрик намунадаги), хорижга чиқиш биометрик паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги штампни (гербли муҳрдан фойдаланмай) қўйиш йўли билан уни консуллик рўйхатидан чиқаради ва шундан сўнг консуллик рўйхатига киритади.


22. Консуллик мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатидан чиқарилгани тўғрисидаги хабарномани унинг олдинги яшаш жойидаги консуллик муассасасига мазкур консуллик ҳаракати амалга оширилган куни (консуллик муасасасининг электрон почтаси ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали) юборади.

Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг консуллик рўйхатига қўйилганининг ҳақиқийлигига шубҳа пайдо бўлганда консуллик мансабдор шахси у аввал рўйхатда турган консуллик муассасаси билан электрон почта ёки бошқа техник алоқа воситалари орқали боғланиб текшириши мумкин.


23. Консуллик рўйхатидан чиқариш ва унга киритиш тартиби бир давлат ҳудуди чегарасида бошқа консуллик муассасасининг консуллик округи ҳудудига кўчиб ўтаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тадбиқ этилади. Бундай ҳолатларда аризачилардан консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмайди.


24. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳолларда улар консуллик рўйхатидан чиқиш учун ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қиладилар.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Консуллик муассасаси ярим йил ва йил якунлари бўйича ТИВга мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича доимий ва вақтинча консуллик ҳисобига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақида маълумотлар тақдим этади.


26. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Йўриқномага

1-ИЛОВА


_____________________________ даги

                

Ўзбекистон Республикасининг

Бош консули (консули, вице-консули,

консуллик агенти)га

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

(фуқаролиги бўлмаган шахс)



(фамилияси, исми ва отасининг исми

______________________________ дан

20__ йил "__" _________ да туғилган

________________________ манзилида

доимий яшовчи

паспорт (хорижга чиқиш

паспорти/ҳаракатланиш ҳужжати)

серияси ___ рақами ____________

А Р И З А

Мени доимий/вақтинчалик консуллик рўйхатига қўйишингизни сўрайман.

Илова: ___ варақда.

20__ йил "___" __________


(Ф.И.О.)


Имзо ______________






Йўриқномага

2-ИЛОВА

(Консуллик муассасасининг номи)

N____________

Консуллик рўйхатига қўйиш санаси:____________;

Консуллик рўйхатидан чиқариш санаси:_____________

Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ

Расм учун жой

3х4 см

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.)

(агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим)


2. Туғилган йили, ойи, куни


3. Туғилган жойи


4. Миллати


5. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш санаси ва мақсади


6. Ўзбекистон Республикасидаги охирги яшаш манзили


7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони


8. Иш жойи ва лавозими


9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури

ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

ҳужжатнинг серияси ва рақами

ҳужжатнинг амал қилиш муддати



(Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси)

Консулнинг имзоси

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил "__" _____________






Йўриқномага

3-ИЛОВА

(Консуллик муассасасининг номи)

N____________

Консуллик рўйхатига қўйиш санаси:____________;

Консуллик рўйхатидан чиқариш санаси:_____________

Хорижда вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ

Расм учун жой

3х4 см

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.)

(агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим)


2. Туғилган йили, ойи, куни


3. Туғилган жойи


4. Миллати


5. Ўзбекистон Республикасидан

чиқиш санаси ва мақсади


6. Ўзбекистон Республикасидаги

охирги яшаш манзили


7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони


8. Иш жойи ва лавозими


9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури

ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

ҳужжатнинг серияси ва рақами

ҳужжатнинг амал қилиш муддати


(Консуллик рўйхатига қабул қилинганшахснинг имзоси)

Консулнинг имзоси

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил "___" _____________






Йўриқномага

4-ИЛОВА

(Консуллик муассасасининг номи)

(штрих код)

Хорижда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ

Расм учун жой

3х4 см

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.)

(агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим)


2. Туғилган йили, ойи, куни


3. Туғилган жойи


4. Миллати


5. Ўзбекистон Республикасидан

чиқиш санаси ва мақсади


6. Ўзбекистон Республикасидаги

охирги яшаш манзили


7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони


8. Иш жойи ва лавозими


9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури

ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

ҳужжатнинг серияси ва рақами

ҳужжатнинг амал қилиш муддати



(Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси)

Консулнинг имзоси

Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил "__" _____________






Йўриқномага

5-ИЛОВА

(Консуллик муассасасининг номи)

(штрих код)

Хорижда вақтинчалик яшовчи Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ

Расм учун жой

3х4 см

1. Фамилияси, исми ва отасининг исми (Ф.И.О.)

(агар фамилия ёки исм ўзгартирилган бўлса, аввал фойдаланилган барча фамилия ва исмлар кўрсатилиши лозим)


2. Туғилган йили, ойи, куни


3. Туғилган жойи


4. Миллати


5. Ўзбекистон Республикасидан

чиқиш санаси ва мақсади


6. Ўзбекистон Республикасидаги

охирги яшаш манзили


7. Хориждаги яшаш манзили ва телефони


8. Иш жойи ва лавозими


9. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури

ҳужжат тақдим этган идоранинг номи

ҳужжатнинг серияси ва рақами

ҳужжатнинг амал қилиш муддати


(Консуллик рўйхатига қабул қилинган шахснинг имзоси)

Консулнинг имзоси

Рўйхатдан ўтказиш рақами: ________

Консуллик рўйхатига қабул қилинган сана 20__ йил "__" _____________






Йўриқномага

6-ИЛОВА

_____________________________ даги

                

Ўзбекистон Республикасининг

Бош консули (консули, вице-консули,

консуллик агенти)га

Ўзбекистон Республикаси фуқароси

(фуқаролиги бўлмаган шахс)




(фамилияси,

______________________________ дан

(исми ва отасининг исми)



20__ йил "__" _________ да туғилган

________________________ манзилида

доимий яшовчи

паспорт (хорижга чиқиш

паспорти/ҳаракатланиш ҳужжати)

серияси ___ рақами ____________

______ йил "___" ______ дан (доимий/ вақтинчалик)

консуллик рўйхатида тураман

А Р И З А

сабабли,

(бошқа консуллик округига кўчиб кетиши ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиши ва шу каби сабаблар кўрсатилади)


мени доимий/вақтинчалик консуллик рўйхатидан чиқаришингизни сўрайман.

20__ йил "___" __________


(Ф.И.О.)


Имзо ______________






Йўриқномага

7-ИЛОВА



20___ йилнинг _____ ярим йилида/якунида Ўзбекистон Республикасининг

           


даги консуллик муассасасида

(бўлиш (бўлиб турган) давлати)


             

доимий ва вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси

фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

N

Доимий консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони

Вақтинчалик консуллик рўйхатига олинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг сони

1.

Консуллик рўйхатига

олинганлар

Жами консуллик рўйхатида

турувчилар

Консуллик рўйхатига

олинганлар

Жами консуллик рўйхатида

турувчилар





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 17 февраль, 6-сон, 66-модда