Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2020 й. 90-сон "Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2020 й.

N 90




СПОРТ-ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Спорт-таълим муассасаларидан фойдаланиш даражасини ва улар фаолияти самарадорлигини янада ошириш, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни кенгайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

биринчи - спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартибини белгилаш;

иккинчи - спорт-таълим муассасаларининг фаолияти даражаси ва сифатини ошириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини аниқлаш;

учинчи - спорт-таълим муассасаларида спорт разрядлари ва унвонларига эга бўлган спортчилар сонини қўпайтириш натижаларига кўра иқтидорли спортчиларни танлаш, тайёрлаш, селекция қилиш (саралаш) ишларини ташкил қилиш;

тўртинчи - спорт-таълим муассасаларида фаолият юритаётган тренерлар, методистлар, шифокорларнинг салоҳиятини оширишга эришиш;

бешинчи - тегишли рейтинг индикатори бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган спорт-таълим муассасаларини аниқлаш;

олтинчи - рейтинг натижаларини ҳар йили оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йилда ташкил этилиши режалаштирилаётган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини сақлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2021 йилдан бошлаб эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида назарда тутилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурлари лойиҳаларини шакллантиришда ушбу қарорга мувофиқ ташкил этиладиган спорт объектлари белгиланган тартибда киритилишини таъминласин;

янгидан ташкил этиладиган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари уставларини белгиланган тартибда тасдиқласин ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

янгидан ташкил этиладиган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари филиалларини юқори малакали бошқарув кадрлари ва тренерлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг намунавий штатлар меъёрларини қайта кўриб чиқиш чораларини кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.




Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 февраль