Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2020 й. 94-сон "Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонасини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.02.2020 й.

N 94




ҲИСОР ДАВЛАТ ҚЎРИҚХОНАСИНИНГ

ҚЎРИҚЛАНМА ЗОНАСИНИ БЕЛГИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:

Ҳисор давлат қўриқхонасининг (кейинги ўринларда қўриқхона деб аталади) унга туташ ҳудудлардаги умумий ер майдони 11 231,3 гектар бўлган қўриқланма зонасини 1-иловага мувофиқ белгилаш;

умумий ер майдони 2 000,0 гектар бўлган Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар дарёсининг бир қисми (кейинги ўринларда Сувтушар шаршараси деб аталади), динозавр излари ва Амир Темур ғори объектларини қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига 2-иловага мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

қўриқхонанинг қўриқланма зонасидаги ерлар ушбу зоналарда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;

қўриқхона ҳудудидан унинг қўриқланма зонасига 2-иловага мувофиқ ўтказиладиган объектлар мазкур қўриқхонанинг доимий фойдаланишида қолдирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Ҳазрати Султон платоси, Сувтушар шаршараси, динозавр излари ва Амир Темур ғори объектларида зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратишга инвесторларни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида жалб қилиш чораларини кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 февралдаги

94-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳисор давлат қўриқхонасининг қўриқланма зонаси

МАЙДОНИ

гектар

Т/р

Ҳай-

дала-

диган

ерлар

Кўчат-

зорлар

Ўрмон билан

қоп-

лан-

ган

ер-

лар

Лал-

ми ер-

лар

Яй-

лов-

лар

Сий-

рак ўрмон билан

қоп-

лан-

ган ерлар

Тошли яйлов-

лар

Тош-

лоқ ер-

лар

Бута-

лар

ўсган

яйлов-

лар

Тошли бута-

зорлар

Қуруқ ўзанлар

Қум-

лик-

лар

Дарё

ва

сой-

лик-

лар

Сув ҳав-

залари

Ариқ-

лар, канал-

лар

ва жил-

ғалар

Жар-

лик-

лар

Йўл-

лар

Сўқ-

моқ йўл-

лар

Бошқа ерлар

Жа-

ми

ер

май-

до-

ни

I. Шаҳрисабз ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида

1

74,3

42,6

1,1

995,0

1 521,7

2 716,4

2 004,2

253,0

114,2

150,5

56,2

67,7

154,1

18,1

91,0

20,2

21,1

91,9

429,9

8 823,2

II. Яккабоғ давлат ихтисослашган ўрмон хўжалиги ҳудудида

2



9,3

67,0

300,0

247,0

160,2

343,7



23,2

17,0

3,0


7,7

8,0

5,5

17,1

90,2

1 298,9

III. Қамаши ўрмон хўжалиги ҳудудида

3



15,0

11,4


75,3

392,3

424,0



3,0

56,4

23,2

11,0

2,0



9,0

86,6

1 109,2

Жами

74,3

42,6

25,4

1 073,4

1 821,7

3 038,7

2 556,7

1 020,7

114,2

150,5

82,4

141,1

180,3

29,1

100,7

28,2

26,6

118,0

606,7

11 231,3





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 февралдаги

94-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудидан унинг қўриқланма

зонасига ўтказилаётган объектлар

МАЙДОНИ


гектар

Т/р

Ҳайдаладиган ерлар

Ўрмон билан

қопланган ерлар

Яйловлар

Сийрак ўрмон

билан қопланган ерлар

Тошли яйловлар

Тошлоқлар ерлар

Бутазорлар

ўсган яйловлар

Қумликлар

Дарё ва сойликлар

Йўллар

Бошқа ерлар

Жами ер майдони

I. Ҳазрати Султон платоси

1



22,8

31,37

17,4

6,3

33,2

7,2

1,0

0,8

3,3

123,37

II. Сувтушар шаршараси


2

74,3


1,1



1,1



25,96

2,9

2,6

107,96

III. Динозавр излари ва Амир Темур ғори

3

341,67

63,3

117,4

426,7

392,0

193,4

56,4

14,1

150,5

13,2


1 768,67

Жами

415,97

63,3

141,3

458,07

409,4

200,8

89,6

21,3

177,5

16,9

5,9

2 000,0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 февраль