Миллий гвардия қўмондонининг 23.01.2020 й. 23-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2020 й. 3019-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.02.2020 й.
N 3019-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ҚЎМОНДОНИНИНГ
23.01.2020 й.
N 23
БУЙРУҒИ
"Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал
танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқ, шунингдек унга
ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон "Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2018 йил 14 майдаги 122-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3019, 2018 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 466-модда);
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2019 йил 19 апрелдаги 80-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3019-1, 2019 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й., 20-сон, 375-модда).
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмондон генерал-полковник Б. Ташматов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 28 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 2 март, 8-сон, 95-модда