Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2020 й. 3/10-сон "Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.03.2020 й. 1767-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.03.2020 й.

N 1767-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.02.2020 й.

N 3/10


ҚАРОРИ



"Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация

тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини

ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 2 январдаги 1/4-сон "Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 33-модда);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 41/1-сонли "Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1767-1, 2014 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 584-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                           М. Нурмуратов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 март, 10-сон, 110-модда