Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2020 й. 147-сон "Ўзбекнефтгаз" АЖ ташкилотларининг фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларидаи самарали фойдаланиш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2020 й.

N 147




"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АЖ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ВА ИХТИСОСЛИ

БЎЛМАГАН АКТИВЛАРИДАИ САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда Хоразм вилояти Гурлан туманида пахта кластерини ташкил қилиш орқали вилоятда тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1."Мурувват текс" МЧЖнинг Хоразм вилояти, Гурлан тумани, Мустақиллик кўчаси, 5-уй манзилида жойлашган Гурлан трикотаж фабрикаси ҳамда "Мурувват текс Хоразм" шўъба корхонасини (кейинги ўринларда - мулкий мажмуалар) белгиланган тартибда "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали 119 млрд. сўм баҳолаш қийматида сотувга қўйилганлиги;

онлайн-аукционларда иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар келиб тушмаганлиги сабабли мулкий-мажмуалар бугунги кунга қадар сотилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Хоразм вилоят ҳокимлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг мулкий-мажмуаларни келгусида белгиланган тартибда сотиш учун Агентликка бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки, мулкий-мажмуаларни Агентликка бериш "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ҳамда ўз навбатида "Мурувват текс" МЧЖнинг устав капиталидаги "Ўзбекнефтгаз" АЖга тегишли улушини мулкий-мажмуаларнинг баланс (қолдиқ) қиймати миқдорига камайтириш ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси М.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 13 мартдаги

147-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 апрелдаги 308-сон қарорининг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 августдаги 685-сон қарорига 1-илованинг 154-позицияси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 март