Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фавқулодда вазиятлар вазирининг 31.01.2020 й. 39-сон "Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.03.2020 й. 2532-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2020 й.

N 2532-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

31.01.2020 й.

N 39


БУЙРУҒИ



Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган

объектларни ёнғин-профилактика кўригидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5884-сон "Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ва 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 21 ноябрдаги 136-сон буйруғи (рўйхат рақами 2532, 2013 йил 3 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 637-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир в.б.                                                       Т. Худайбергенов






Буйруққа

ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган

объектларни ёнғин-профилактика кўригидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ёнғин-профилактика кўриги давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган объектларда жойлашган тадбиркорлик субъектларига ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.".


2. 9-бандда:

биринчи хатбошидаги "қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўриги ўтказилиши мумкин" деган сўзлар "ёнғин-профилактика кўриги ўтказилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. 14, 20 ва 21-бандлар ҳамда 3, 4 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари ўзларига бириктирилган ҳудудда жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли объектларнинг ёнғин хавфлилигига кўра гуруҳларга бўлинган рўйхатини шакллантиради.

Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектига тегишли объектларда бир йил давомида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.".


5. 22 ва 23-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ўтказилган ёнғин-профилактика кўриги натижаси бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ тавсиялар маълумотномаси икки нусхада расмийлаштирилиб, бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилади. Тавсиялар маълумотномасида зудлик билан бартараф этилиши лозим бўлган, ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган ҳамда объектда маълум бир муддат мобайнида ёнғинга қарши режим ўрнатилишини назарда тутувчи тавсиялар ёзилади.

23. Тавсиялар маълумотномаси тегишли тадбиркорлик субъектига қарашли объектнинг назорат-кузатув йиғма жилдига тикилади. Давлат ёнғин назорати органларининг ҳар бир бўлинмасида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш китоби юритилади. Ушбу китоб рақамланган, тикилган ва давлат ёнғин назорати органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.".


6. 5-иловадаги "тавсиянома" деган сўз "тавсиялар маълумотномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 7-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Тадбиркорлик субъектларига

тегишли бўлган объектларни

ёнғин-профилактика кўригидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



Ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш

КИТОБИ

Т/р

Ёнғин-профилактика

кўригини ўтказган

давлат ёнғин назорати

органи, мансабдор

шахснинг Ф.И.О.,

лавозими


Тадбиркорлик

субъектининг

номи ва манзили


Кўрик ўтказилган

сана


Тавсиялар

сони


Жойида бартараф

этилган камчиликлар

сони


1.







2.







3.







...







".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 16 март, 10-сон, 115-модда