Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 26.02.2020 й. 86-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.03.2020 й. 2987-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.03.2020 й.

N 2987-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

26.02.2020 й.

N 86


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар

танловини ўтказиш бўйича методикаларга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 35-сон буйруғи (рўйхат рақами 2987, 2018 йил 29 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 10/18/2987/0961-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар танловини ўтказиш бўйича методикаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         П. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

академиясининг кундузги таълим шаклига номзодлар

танловини ўтказиш бўйича методикаларга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 19, 67-бандлар ва 93-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар" деган сўзлар "бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 64 ва 65-бандлардаги "Умумтаълим" деган сўз "Умумий ўрта, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 март, 11-сон, 127-модда