Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 20.03.2020 й. 114-сон "Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.03.2020 й. 2809-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.03.2020 й.

N 2809-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

20.03.2020 й

N 114


БУЙРУҒИ



Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Тиббий буюмлар рўйхатининг 8-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                      А. Шадманов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март