Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2020 й. 182-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 25 мартдаги

182-сон қарорига

ИЛОВА



Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни

қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга

субсидия тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон ҳамда "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонлари асосида кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш ҳамда якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сон Фармони асосида даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ариза берувчи - ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


баллар - уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;


бошланғич бадал - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ. Шундан давлат бюджетидан тўлаб бериладиган қатъий белгиланган субсидия ва уй-жой қийматининг камида 5 фоизи қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган маблағ;


бошланғич бадал учун субсидия - талабгорга қуриб битказилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар йили қатъий белгиланган миқдорда Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиладиган маблағ;


даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда - МҲТЭКМ) 2,7 бараваридан 8 бараваригача;

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;


тўлиқсиз оила - никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган, бедарак йўқолган ёки ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила;

ипотека кредитининг энг кўп миқдори - ҳар йили келгуси йил учун талабгор томонидан бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция (мукаммал ва жорий таъмир бундан мустасно) қилиш учун ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори;


ижтимоий мезонлар - уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилани аниқлашда қўлланиладиган ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;


иштирок этувчи тижорат банклари - фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;


комиссия - тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;


субсидия - ипотека кредитлари асосида:

квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ;


талабгор - ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;


уй-жой - пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан янги қурилган (қурилиш ишлари якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа турдаги нотурар бино ва иншоотларнинг кейинчалик реконструкция қилиш орқали мулкчилик тури кўп қаватли уй-жойларга ўзгартирилган қурилиш ва уй-жойлар объектлари бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар (4 ва ундан юқори қаватли) ҳамда фуқарога умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкасида қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойлар;


фоиз учун субсидия - талабгорга қуриб битказилган квартирани сотиб олишда ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ.

Бунда давлат бюджетидан тўлаб бериладиган фоиз қисми ҳисоби алоҳида ҳисобварақда юритилади;


хабарнома - комиссиянинг ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ҳамда ариза берувчига туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориладиган қарори;


якка тартибдаги уй-жой қуриш - ўз ер участкасида бир-бирига туташиб кетувчи ва/ёки алоҳида қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан, бинони бузиб қайта қуриш;


якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш - бино ва иншоотларнинг архитектура-режалаштириш ечимларини ўзгартиришга олиб келадиган бинонинг баландлиги, қаватлари сони, ҳажми ва майдонини ўзгартириш, маънан эскирган конструкциялар ва муҳандислик асбоб-ускуналарини алмаштириш, дастлабки ҳажмини сақлаб қолган ҳолда бинонинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир этувчи юк кўтарувчи қисмларини алмаштириш ёки тиклаш, қурилиши якунланмаган уй-жойни якунлаш.


3. Ушбу Низом доирасида фуқарога ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:

ҳудудларда бирламчи бозордаги квартираларни сотиб олиш;

якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш (мукаммал ва жорий таъмирлаш бундан мустасно) учун ажратилади.


4. Бир нафар қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

субсидия дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган ипотека кредитларининг;

ҳудудларда талабгорлар учун Давлат бюджетидан ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш учун ажратиладиган субсидиянинг миқдорларини аниқлашда.


5. Субсидия уни тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудудда қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.

Бунда субсидия фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида туман (шаҳар) кесимида қайта тақсимланмаган ҳолда фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда, Интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.


7. Ариза берувчининг тақдим этилган ариза асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда - масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:

ўрганиб чиқиш жараёнида доимий иштирок этувчи масъул ташкилотлар - Давлат солиқ қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмалари;

ўрганиб чиқиш жараёнида фуқаронинг анкета-аризасида кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб, ушбу маълумотларни баҳолаш учун иштирок этувчи масъул ташкилотлар - тиббиёт бирлашмаси, туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимлари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари.

8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН АРИЗА БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Ҳудудларда қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорлар комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида танланади.


10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.

Зарур ҳолларда айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига тақдим этилади.

Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни ҳамда анкета-аризада қайт этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.


11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза йил давомида топширилиши мумкин.


12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.


13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.



3-БОБ. МАСЪУЛ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН

АРИЗА БЕРУВЧИНИ ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАР

БЎЙИЧА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


14. Давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга электрон тарзда юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларга юборилади.

Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Бунда ариза берувчи бошқа худуддаги Давлат хизматлари маркази орқали ариза топширган тақдирда, Давлат хизматлари маркази бир иш куни мобайнида аризани фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги комиссияга юборади.

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилишга субсидия ажратиш учун келиб тушган аризалар фуқаронинг мулк ҳуқуқи асосида мавжуд бўлган қуриш ва реконструкция қилиниши лозим бўлган уй-жойи жойлашган ҳудуддаги комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Аризани маъсул ташкилотлар томонидан ижтимоий меъзонлар бўйича кўриб чиқиш фақат анкета-аризада кўрсатилган ҳолатлар бўйича тегишли маъсул ташкилотларга юборилади.


15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш учун масъул ходим ички буйруқ асосида бириктирилади.

Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.

Масъул ташкилотлар етти иш кунида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва ЯИДХПда онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:

тиббиёт бирлашмаси - ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;

давлат солиқ инспекцияси - солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада "Labor - migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.

Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;

туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари - ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;

туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими - ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини тасдиқлайди.

15-1. Ариза берувчини қуйидаги ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:

ариза берувчининг "Labor - migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;

ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлиги;

ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

16. Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.


17. ЯИДХПда масъул ташкилотлар ўрганиб чиқиш натижаларига кўра киритилган маълумотлар асосида ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматлаштирилган тарзда баллар кўринишида баҳоланади.


18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссия котибига юборилади.


19. Туман (шаҳар) ҳокимлари ва комиссия таркибига киртилган ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарлари комиссиянинг самарали ва қонуний фаолият олиб бориши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланади.

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган муддатда комиссия томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳолати бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига тизимли равишда маълумот киритиб боради.



4-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


20. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.


21. Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.


22. Комиссия раиси:

комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;

комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;

комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;

комиссия қарорларини тасдиқлайди.


23. Комиссия котиби:

комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;

комиссия иш режаларини тайёрлайди;

комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;

комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;

комиссия иш юритувини амалга оширади.


24. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.


25. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.


26. Комиссия йиғилишларида иштирок этадиган аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.


27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.


28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.


29. Комиссия ўзининг иш регламентини тасдиқлайди.



5-БОБ. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН БАҲОЛАШ

НАТИЖАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


30. Комиссия котиби масъул ташкилотлар томонидан киритилган ҳулосаларни 3 кун ичида аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқиб, тасдиқлаш учун комиссияга киритади.

Комиссия раиси котиб томонидан киритилган ижтимоий мезонлар юзасидан баҳолаш натижаларига асосан ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этишни электрон (ЭРИ орқали) шаклда тасдиқлайди.

Субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида комиссия электрон реестрни юритади ҳамда ушбу реестр туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида уч йил мобайнида сақланади.


31. Кўриб чиқиш якунлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон тасдиқланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарор тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига юборилади.

Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.

Бундан ташқари ЯИДХП орқали ариза берувчига "SMS" хабар юборилади.

ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этилганда, комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.


32. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.


33. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга давлат бюджетидан ажратиладиган бошланғич бадал субсидиясининг катъий белгиланган миқдори ва ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки 5 йилда фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича субсидия ажратилиши кўрсатилади ҳамда ипотека кредитини ажратиш тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратишлишини кафолатламаслиги қатъий белгилаб қўйилади.


34. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:

а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;

г) илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;

д) жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

е) ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;

Тошкент шаҳрида - МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.


35. Ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

Субсидия ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия рад этиш сабабларини, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган қарорни расмийлаштиради ҳамда тегишли хабарномани тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этганда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


36. Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.


37. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга бериладиган ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилган вақтидан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра комиссия раиси номига ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.

Комиссия раиси талабгорнинг рад этиш тўғрисидаги аризасига асосан квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш бўйича комиссия котибига топшириқ беради.

Комиссия котиби дастурий таъминот тизимидаги хабарномларни бекор қилиш бўлимига тегишли маълумотларни ва талабгор аризасини киритган ҳолда бекор қилиш буюртманомасини яратади ва дастурий таъминот тизими администраторига юборади.

Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидия сони қайта инобатга олинади.

Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.


38. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидия сони тугаганда, талабгорларга рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.


39. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.

40. Жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидия сони тугаган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автоматик равишда тўхтатилади.

Комиссия ёки масъул ташкилот ходимлари томонидан ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш жараёнида маълумотлар нотўғри ва/ёки хато киритилган тақдирда, комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун комиссия ёки масъул ташкилотга қайтарилади.

Комиссия ёки масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва масъул ташкилот ходимлари шахсан жавобгардирлар.



6-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯНИ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


41. Давлат хизматлари марказидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.

Сотиб олинадиган уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.

Фоиз тўловларини ҳисоблаш ажратиладиган ипотека кредити қийматига мувофиқ ҳисобланади.

Бунда тижорат банки томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгилаган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.


42. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:

уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки пудрат ташкилотига тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

қуриладиган ва реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни;

ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.


43. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


44. Субсидия:

а) квартираларни сотиб олиш учун:

бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун бошланғич бадал субсидиясининг ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорида ва биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;

б) якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитларининг биринчи беш йил давомида фоизларини қоплаш учун - Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.


45. Квартираларни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:

ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:


См = Кс*(Аф - Бф)


бунда:

См - ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;

Кс - ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;

Аф - ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;

Бф - 10 фоизлик пункт.

Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.


46. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.

Асосий ставкага ўзгариш киритилмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган фуқароларга амалда белгиланган фоиз ставкасидан юқори фоиз ставкада ипотека кредитлари ажратилиши мумкин эмас.

Бунда тижорат банки томонидан ўзининг расмий веб-сайтида ипотека кредити фоиз ставкасининг пасайтирилганлиги эълон қилинади ва қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи билан тузилган кредит шартномаларига қўшимча келишувлар тузилмасдан, қарздорнинг шахсий кабинетига ўзаро тузилган кредит шартномасига киритилган ўзгартиришлар бўйича қўшимча келишув ҳамда янгидан тузилган тўловлар жадвали жойлаштирилади.



7-БОБ. ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА СУБСИДИЯ ТЎЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ


47. Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.


48. Якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини расмийлаштиради.

Бунда ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва (ёки) бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати ҳисобга олиниши мумкин.


49. Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.


50. Туман (шаҳар) молия бўлимлари беш иш куни мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

Бунда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан талабгорга тижорат банкида очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилган бошланғич бадал учун субсидия фақат бошланғич бадал сифатида шакллантирилади ва ипотека кредити маблағлари билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб берилади. Мазкур маблағни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.


51. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ундан ўттиз кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтаради.

Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.


52. Талабгорга уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб қуриб битказилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар лойиҳа-смета хужжатларида кўрсатилган қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банкларининг Бош офиси томонидан ҳар ойнинг 25-кунига қадар Молия вазирлигига фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга марказлашган тартибда буюртманома юборилади.

Бунда қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари тўловларини қайтариш графикларида фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланиши инобатга олинади.


53. Молия вазирлиги томонидан тижорат банклари ажратган ипотека кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ушбу Низомнинг 52-бандида кўрсатилган буюртманомалар тақдим этилган ойдан бошлаб ҳар ойнинг 25-кунига қадар тижорат банкининг Бош офисига марказлашган тартибда ўтказиб берилади.

Бунда субсидия ажратилган фуқаронинг ипотека кредитлари бўйича тўловларни қайтариш графигида ўзгаришлар бўлган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки кейинги тўловга буюртманомасини Молия вазирлигига юборишда ўзгаришларни инобатга олади.

Тижорат банки томонидан хақиқатда ажратилган ипотека кредити санасидан бошлаб фоиз тўловлари учун субсидия тўлаб берилади.

Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Молия вазирлигига буюртманома беришда кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидия тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


54. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қийматига, иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия тўғри ҳисобланишига жавоб беради.


55. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредити шартномалари шартларига риоя этилиши иштирок этувчи тижорат банки томонидан назорат қилинади.


56. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда Молия вазирлиги билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган фоиз учун субсидия суммаси асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.


57. Иштирок этувчи тижорат банки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 кун ичида Молия вазирлигига ушбу субсидия тўлаб берилиши якунланган талабгорлар рўйхатини тақдим этади.


58. Молия вазирлиги томонидан фоиз учун субсидия ортиқча тўланганда, кейинги ойда талабгорга субсидия аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда тўланади.


59. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг ҳисобварағига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.


60. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, талабгорларга субсидия ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.


61. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар".





Низомга

1-ИЛОВА



Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар

Балл

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва/ёки унинг оиласининг даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - МҲТЭКМ асосида)

Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар)

1.

МҲТЭКМнинг 2,7 га тенг ва кўп бўлган, 7,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 7,0 дан кўп бўлган, 7,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 7,5 дан кўп бўлган, 8,0 га тенг ва кам бўлган

2

Тошкент шаҳрида

1.

МҲТЭКМнинг 2,7 дан га тенг ва кўп бўлган 8,0 га тенг ва кам бўлган

10

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси

2.

МҲТЭКМнинг 8,0 дан кўп бўлган 8,5 га тенг ва кам бўлган

6

3.

МҲТЭКМнинг 8,5 дан кўп бўлган 9,2 га тенг ва кам бўлган

2

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

1.

Ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

20

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси,

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси

2.

Эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

3.

Ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун)

III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар

1.

"labor-migration" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти

10

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда)

2.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими

10

Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими


3.

Ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар


10

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда)

4.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар**

10

Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими


IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг

қуйидаги тоифага мансублиги***

1.

Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс

10

Туман тиббиёт бирлашмаси хулосаси

2.

Сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи

10

3.

Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган

10

Жами балл:

50


    

Изоҳ:

*) Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш бундан мустасно).

**) III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича 10 балл олган номзодларга IV бўлим мезонлари бўйича балл берилмайди.

Шунингдек, IV бўлим мезонлари бўйича 10 балл олган номзодларга III бўлимдагиғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар" мезони бўйича балл берилмайди.

***) III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади.






Низомга

2-ИЛОВА



UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI

QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA

AJRATISH TOG'RISIDA


000000-son

XABARNOMA


Berilgan sanasi "___" _________ 20___ yil


Amal qilish muddati "___" _________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomga

       

muvofiq

deb topildi.


(ijtimoiy mezonga muvofiqligi)


Passport ma'lumotlari: seriyasi _______ raqami____________________________________

Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSHSHIR)________________________

Kim tomonidan berilgan ________________________, berilgan sanasi ________________


Doimiy ro'yxatdan o'tgan manzili ______________________________________________

Davlat byudjeti hisobidan turar joy bilan ta'minlash huquqiga ega bo'lgan u bilan birga yashaydigan oila a'zolari hisobga olingan holda (tegishlisi tanlanadi):

1. Uy-joy sotib olish uchun dastlabki badal va foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.

Bunda:

dastlabki badal uchun 32 000 000 so'm;

foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ipoteka kreditining eng ko'p miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari bo'yicha to'lab beriladi.

2. Yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun ipoteka krediti foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ajratiladi.

Bunda foiz to'lovlarining bir qismini to'lash bilan bog'liq xarajatlarni qoplash uchun subsidiya ipoteka kreditining eng ko'p miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari bo'yicha to'lab beriladi.

Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan o'rnatilgan tartibda ko'rib chiqiladi.


QR-kod

Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpog'iston

Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan

biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami







Низомга

2а-ИЛОВА




UY-JOY SOTIB OLISH YOKI YAKKA TARTIBDAGI UY-JOYLARNI

QURISH VA REKONSTRUKSIYA QILISH UCHUN SUBSIDIYA

AJRATISHNI RAD ETISH TOG'RISIDA

000000-son

XABARNOMA


Berilgan sanasi "____" __________ 20___ yil

Fuqaro


(F.I.O.)

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish yoki yakka tartibdagi uy-joylarni qurish va rekonstruksiya qilish uchun fuqarolarga subsidiya to'lash tartibi to'g'risidagi nizomning talablariga ___________________________________________________________________

   

sababli subsidiya ajratilishi maqsadga muvofiq emas deb topildi. (Nizomning qaysi talablariga muvofiq emasligi ko'rsatilishi kerak)


Passport ma'lumotlari: seriyasi _______ raqami ____________________________________

Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSHSHIR)_________________________

Kim tomonidan berilgan ____________________________, berilgan sanasi ______________


Doimiy ro'yxatdan o'tgan manzili ________________________________________________


QR-kod

Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpog'iston

Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan

biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami






Низомга

3-ИЛОВА


_______________ тумани (шаҳри)да субсидия ажратиладиган

талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси


2. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) Халқ қабулхонаси раҳбари, Комиссия раиси ўринбосари (келишув асосида)


3. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлими


4. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи


5. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси раҳбари


6. Лавозимига кўра

-

Туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими масъул ходими, Комиссия котиби




Низомга

4-ИЛОВА


Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги

уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш

учун фуқароларга субсидия тўлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ариза берувчи


Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради.


Йил давомида (ҳафтанинг душанба - жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)*









2-босқич

Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази


1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади.


2. Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази аризаларни қайд қилиниши навбатлигига кўра туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, давлат солиқ инспекцияси, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига электрон шаклда тақдим этади.


1 иш куни мобайнида









3-босқич

Тиббиёт бирлашмаси


Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги, ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёллар тўғрисидаги маълумотни дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


10 иш куни мобайнида






Давлат солиқ инспекцияси


Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


10 иш куни мобайнида






Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими


Ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини дастурий таъминотга киритади ва тасдиқлайди.


10 иш куни мобайнида






Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(subsidiya.idm.uz дастурий тизимида автоматлаштирилган тарзда)


1. Ариза берувчининг "Labor - migration" дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини) аниқлайди.


2. Ариза берувчининг ёш оилалар тоифасига мансублигини ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлигини аниқлайди.


3. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.


3 иш куни мобайнида







4-босқич

Комиссия раиси


Танлов натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган қарор қабул қилади ва Давлат хизматлари маркази орқали электрон тарзда ариза берувчига юборади.


1 иш куни мобайнида









5-босқич

Талабгор


Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.


Субсидия бериш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг






Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига квартира сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.


Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача






Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.


Кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида







6-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.


5 иш куни мобайнида









7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.


2. Талабгор томонидан сотиб олинадиган уй-жой (квартира)нинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия суммасини тўлашга буюртманомани юборади.


1 иш куни ичида









8-босқич

Ҳудудий молия бўлими


Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.


4 иш куни мобайнида









9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки


Ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома ва унга илова (тўловлар жадвали)ни ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб бориш учун субсидия ажратилиши бўйича тегишлилигига кўра банк бош офиси орқали Молия вазирлигига юборади.


Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар






Қурилган ва реконструкция қилинган якка тартибдаги уй-жойлар кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг ипотека кредити фоизини ҳар ойда тўлаб боради.


1 иш куни мобайнида







10-босқич

Молия вазирлиги


Ипотека фоизларининг бир қисмини қоплаш учун маблағларни марказлашган тартибда ўтказиб боради.


Ҳар ойнинг 25-кунигача



 



Низомга

5-ИЛОВА


АНКЕТА-АРИЗА

Ариза № _________________


Қабул қилиш санаси________


Қабул қилган шахс _________


1. _______________



_________________



_________________

         (фамилияси)




(исми)



(отасининг исми)

2. Манзил:____________



________________



________________

                         (аҳоли пункти)




(туман, шаҳар)



(вилоят)

3. Туғилган санаси








4. Жинси




___ /_____ / ______







____ аёл _____ эркак






















5. Оилавий аҳволингиз:








6. Паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР)*:

бўйдоқ / турмушга чиқмаган_____




уйланган / турмушга чиққан _____




ажрашган _____












бева _____












7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами


8. Кафил сифатида иштирок этадиган фарзандингизнинг:


9. Кафил фарзандингизнинг оилавий аҳволи:




















_________________


_____________________


_____________________

(ЖШ ШИР)


(ЖШ ШИР)



(турмушга чиққан ёки чиқмаган)







_____________________


_____________________






(ЖШ ШИР)



(турмушга чиққан ёки чиқмаган)


10. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг:


1) Биринчи гуруҳ ногирони ____ киши.


2) Сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчилар ____ киши.


3) Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётганлигингиз.


11. Сизнинг ҳозирги уй-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми:



12. Ипотека кредитини қайси мақсадда олмоқчисиз:



13. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар?


_____ мулк



Бирламчи бозордан квартира______



эл.почта __________


_____ ижара



Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилиш ___________



уй тел: ___________


_____ мулкдор рухсати билан бепул яшаш




иш тел: ___________






уяли тел: __________

14. Сиз қуйидаги фуқаролар тоифаларига мансубмисиз? Агар мансуб бўлсангиз, қайсилигига кўрсатинг:


"Labor migration" дастурида рўйхатдан ўтган (ҳа/йўқ) _______;


оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар (ҳа/йўқ) _______;


Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими (ҳа/йўқ) _______;


Ҳарбийлаштирилган органларга алоқангиз борми?________ агар бўлса:


ходим_____


ҳарбий_____


нафақадаги ҳарбий _____.

     

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.




















______________



__________

__________

_________



имзо



йил

кун

ой





















*) ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР рақами сариқ ранг билан белгиланган - 30101800050014 рақами).

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 март, 12-сон, 135-модда