Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 09.04.2020 й. 210-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 апрелдаги

210-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш

юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


бож олинмайдиган савдо дўкони - товарларни бож олинмайдиган савдо божхона режими талабларига ва шартларига мувофиқ божхона назорати остида сотиш учун мўлжалланган савдо объектидир. Бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди савдо залларининг, ёрдамчи биноларнинг ва дўкон омборининг ҳудудларини ўз ичига олади.


Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - божхона ҳудудига кириб келаётган ва божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида сотишга, шу жумладан жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотишга мўлжалланган;


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ташкилотларнинг чет эллик ходимларига, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила аъзоларига божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга мўлжалланган;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган, божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон Республикаси товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида чакана тартибда реализация қилиш учун мўлжалланган;

талабгор - лицензияловчи органга бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат этган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;

лицензия - лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);


лицензияловчи орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси;

лицензиат - бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


махсус электрон тизим - лицензиялашда ваколатли органларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик қилиши, шунингдек лицензия талаблари ҳамда шартлари бажарилишининг мониторингини ўтказиш жараёнларини қамраб оладиган, жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ бўлган "Лицензия" ахборот тизими;

сўровнома - лицензиялаш фаолияти юзасидан юридик шахснинг ариза кўринишидаги мурожаати.

3. Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.

5. Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони халқаро алоқа учун очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали бошқа ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконини очиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида режим белгиланиши тартибига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Бунда келишиш талабгор томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига мурожаати орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари республиканинг тарихий шаҳарлари ва вилоятларнинг маъмурий марказларида Туризм ва маданий мерос вазирлигини ҳамда давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин.

6. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш бож олинмайдиган савдо божхона режими шартлари ва талабларига мувофиқ божхона назорати остида амалга оширилади.

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

чекнинг тартиб рақами;

онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;

тадбиркорлик субъектининг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;

товар номи;

маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг штрих коди;

товар миқдори;

товар нархи (қиймати);

тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси;

тўловнинг жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;

рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда).

Касса чеки махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.

Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

чекнинг тартиб рақами;

онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;

лицензиат - тадбиркорлик субъектининг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;

товар номи;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг штрих коди;

товар миқдори;

товар нархи (қиймати);

тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси;

тўловнинг жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30х30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати.

Касса чеки махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат ва учиб кетиш авиачиптаси тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.

Бож олинмайдиган савдо дўконларидаги чет эл товарларининг намуналари асосида танлаб олинади. Танланган товарлар халқаро аэропортларда учиб кетиш куни бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этилади.

Бунда давлат реестрига киритилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:

чекнинг тартиб рақами;

онлайн-НКМнинг завод рақами ёки виртуал кассанинг серия рақами;

лицензиат - тадбиркорлик субъектининг номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил;

товар номи;

Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификациялаш коди;

маҳсулотларнинг штрих коди;

товар миқдори;

товар нархи (қиймати);

тўлов шакли: миллий валюта нақд, пластик карта ёки хорижий валюта суммаси;

тўловнинг жами суммаси;

тўлов санаси ва вақти;

фискал модулнинг такрорланмайдиган рақами;

фискал белги;

берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун камида 30x30 миллиметр ўлчамдаги QR-код;

сотиб олинаётган товарнинг халқаро аэропортларда учиб кетиш куни ва бож олинмайдиган савдо дўкони орқали тақдим этиш жойи.

Касса чеки махсус оқ қоғозда ёзувлар қора рангда бўлиши, шунингдек, чек қоғозининг кенглиги 55 миллиметрдан ва ҳарфлар (белгилар) баландлиги 2 миллиметрдан кам бўлмаслиги лозим.

8. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.

Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.

Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;

товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;

буюртманома тузилган сана;

хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;

товарларни сотиб олиш мақсади.


9. Бож олинмайдиган савдо дўконида қуйидагиларнинг сотилишига рухсат этилмайди:

Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юқори даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно;

чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинловисиз) сотилиши мумкин бўлмаса;

заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарлар;

бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда;

жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиш ёки истеъмол қилиши учун мўлжалланмаган товарлар;

вазни оғир товарлар (20 кг.дан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 см.дан ортиқ бўлганда).

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди.

10. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланилиши мўлжалланган ва мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлган савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор (мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан) эгалигида бўлган талабгорга берилади.

11. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензия расмийлаштирилади.


12. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Лицензия билан таъминланмаган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида юкларни сақлашга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.


13. Қуйидагилар:

талабгорнинг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан - фаолият турига лицензия;

мазкур Регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда ўзгартирилган талабгорнинг сўровномасига кўра - ўзгартирилган лицензия;

мазкур Регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган талабгорнинг сўровномасига кўра - қайта расмийлаштирилган лицензия берилади.

Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда талабгор (ёки лицензиат) бож олинмайдиган савдо дўкони савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни сўровномада кўрсатади.

14. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



2-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


15. Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади.


16. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори:

а) мазкур Регламентда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши;

б) бир-бирига бевосита яқин жойга (божхона назорати зонасида) жойлаштирилиши керак;

в) қуйидагилар билан:

товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назорати ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши;

божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак.


17. Агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори мазкур Регламентнинг 16-банди талабларига риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 m.дан ортиқ) жойлашган бўлса, товарларни омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган ҳолатларда божхона кузатувида амалга оширилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади.

Товарларнинг бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига кўчирилиши фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда давлат божхона хизмати органининг рухсати билан амалга оширилади.


18. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонун ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак.


19. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарларни бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини;

товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини;

товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган бўлиши керак.


20. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун).

Кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак.

22. Лицензиат қуйидагиларга мажбур:

божхона қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

мазкур Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилишини таъминлаш;

лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувларнинг уч ой давомида сақланишини таъминлаш, шунингдек уларга ўзгартириш киритиш, устига ёзиш, ўчириш, нусха олиш, кўчириб олиш каби ҳаракатларни бажаришнинг ва бошқа мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш;

видеокузатувни тўлиқ амалга ошириш имконини берадиган ёритиш тизими билан таъминлаш;

бож олинмайдиган савдо дўконига сотиш учун тушувчи товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш;

бож олинмайдиган савдо режимига жойлаштирилган товарларни фақат ёрдамчи биноларда ва бож олинмайдиган савдо дўкони омборларида сақлаш;

бож олинмайдиган савдо дўконига тушувчи ва бож олинмайдиган савдо дўконидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш, шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини юритиш ва ушбу товарлар тўғрисида лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш;

божхона органининг талаби бўйича бож олинмайдиган савдо дўконидаги товарларни божхона органининг мансабдор шахси иштирокида хатловдан ўтказиш;

божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;

санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, мазкур Регламентда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;

нақд хорижий (миллий) валюта ва хорижий (миллий) валютадаги банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий (миллий) валютадаги банк ўтказмалари тўлов ҳужжатлари билан ишлашга мувофиқ касса операциялари юритишнинг амалдаги тартиби талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган валюта операцияларини амалга оширишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш;

фаолиятнинг тегишли турига рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳужжатларига эга бўлиш, башарти уларни олиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;

бож олинмайдиган савдо дўкони омборида товарларни махсус маркалаш ва бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида товарларни фақат улар тегишли тарзда маркаланган тақдирда сотиш;

мазкур Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловларини тўлаш;

бож олинмайдиган савдо дўкони ёпилган тақдирда бу ҳақда лицензияловчи органни хабардор қилиш;

таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан, қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;

бож олинмайдиган савдо дўконига кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.Ш. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) рўйхати мавжудлигини таъминлаш;

бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;

Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг дўконининг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва (ёки) омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш.


23. Лицензиат:

бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқолган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган чет эллик шахсларга чакана сотишдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, бундай товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ божхона тўловлар тўланиши;

бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилмаган товарлар сотилиши;

бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда санитария меъёрлари ва талабларига риоя этилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.


24. Лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина божхона тўловларининг тўланиши учун жавоб бермайди.


25. Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун, зарурат бўлганда, лицензиат томонидан божхона органининг мансабдор шахсларига бож олинмайдиган савдо дўкони омборида жиҳозланган бино ва алоқа воситалари берилади.



3-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


26. Лицензия олиш учун талабгор махсус электрон тизим ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

талабгорнинг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларини кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли чизмаси ва кадастр йиғма жилдидаги тарҳи;

бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Талабгордан ушбу Регламентда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.


27. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун талабгор қонунга мувофиқ жавоб беради.


4-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


28. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентнинг 3-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


29. Талабгор давлат хизматларидан электрон тарзда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали фойдаланади.

30. Талабгор мазкур Регламентга 4-иловадаги 1-шаклга мувофиқ бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тўлдиради.

31. Талабгор ҳужжатларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқлайди.

32. Сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


33. Регламент талаблари асосида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса, сўровномани тасдиқлаш ва лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.

Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги лицензияловчи орган томонидан ўрганиб чиқилади.

Талабгорнинг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати лицензияловчи орган томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади.

35. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

36. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.

37. Талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда, улар келиб тушган кунда, кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита бож олинмайдиган савдо дўконини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

38. Лицензияловчи органда ташкил этилган эксперт комиссияси хулоса тайёрлаш жараёнида объект (бино, иншоотлар ва (ёки) ҳудуд) бўйича қуйидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олади ва унинг натижаларини хулосага қўшади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - ижара шартномаси тўғрисида.

Белгиланган муддатларда бошқа ваколатли органлар томонидан жавоб берилмаганда, қўшимча ҳужжатлар олинган ёки улар билан келишилган ҳисобланади, бунда мазкур ваколатли органлар вужудга келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун жавобгар бўлади.

Ваколатли давлат органлари объектнинг (бино, иншоотлар ва (ёки) ҳудуднинг) санитария ва ёнғин қоидалари бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларига малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳужжатларни олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беради, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад қилиш ҳоллари бундан мустасно.

Жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган бевосита божхона органлари тасарруфидаги объектлар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мўлжалланган бож олинмайдиган савдо дўкони учун мазкур банддаги қоидалар қўлланилмайди.

Бундай жойларда очилиши мўлжалланган бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатиши тартиби ушбу Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланади.

39. Лицензияловчи орган уч иш кунида ичида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш кунида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали:

лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда банк ҳисоб варағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати тўғрисида;

лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рад этишнинг сабаблари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқланган хабарнома юборади.

Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ушбу муддат ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

40. Лицензия бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

41. Талабгор лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсларининг ҳатти-харакати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

42. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, талабгор ушбу Регламентнинг 35-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин бож олинмайдиган савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда лицензияловчи органни махсус электрон тизим ёки ЯИДХП воситасида электрон шаклда хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.

43. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун талабгор томонидан тақдим этилган маълумотлар талабгорнинг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги маълумотномаси ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар киритилган сўровнома махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали келиб тушгандан сўнг ушбу Регламентнинг 28-40-бандларида кўрсатилган тартибда, бироқ беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Бунда:

талабгорнинг такрорий сўровномасига асосан эксперт комиссияси икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия беришни рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини ўрганиш учун бевосита бож олинмайдиган савдо дўконини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.

Тайёрланган хулоса асосида ушбу Регламентнинг 39-бандида кўрсатилган тадбирлар бажарилиши таъминланади.


44. Талабгорнинг сўровномасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада лицензияловчи орган томонидан талабгорга илгари баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади.

46. Лицензияловчи орган давлат божи тўлангандан сўнг уч иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензияни расмийлаштиради ҳамда лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, талабгорга махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.

47. Лицензияда қуйидагилар бўлиши керак:

лицензиянинг тартиб рақами;

амалга ошираётган фаолият тури;

лицензиатнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва СТИР рақами;

бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори ҳажми ва майдони ҳамда эгалик шакли ва амал қилиш муддати;

божхона тўловларини таъминлаш миқдорлари, уларни тўлашни таъминлаш шакли ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар;

бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган жой.

лицензиянинг берилган санаси.


48. Агар талабгор томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.

49. Лицензияни бериш учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, талабгор лицензияни бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.

50. Талабгор давлат хизматидан ундан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.

Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.


5-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ЎЗГАРТИРИШ

51. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин беш иш куни ичида лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда, ушбу Регламентнинг 29 - 31-бандларида кўрсатилган тартибда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.

Бунда талабгор мазкур Регламентга 4-иловадаги 2-шаклга мувофиқ бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.

Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси асосида унда кўрсатилган фаолиятни амалга оширади.

Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш иш кунида лицензияни қайта расмийлаштиради.

Лицензияни қайта расмийлаштириш учун мазкур Регламентнинг 72-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим ундирилади.


52. Лицензия лицензиатнинг махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали мурожаатига асосан қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:

лицензиатнинг фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарганда;

бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайтирилганда ва (ёки) қисқартирилганда;

бож олинмайдиган савдо дўконининг тури ўзгарганда.

Лицензияни ўзгартиришда лицензияни бериш учун назарда тутилган тартибларга амал қилинади.

Лицензия ўзгартирилганда, мазкур Регламентнинг 70-бандида кўрсатилган миқдорда давлат божи ва 72-бандида кўрсатилган миқдорда йиғим ундирилади.


53. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда ва (ёки) ўзгартиришда, лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.



6-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


54. Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

55. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.

Бож олинмайдиган савдо дўконида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди.

56. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назорати "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лицензиянинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати ушбу Регламентнинг 5-иловасида белгиланган бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш паспорти назарда тутилади.

57. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат ёнғин назорати олиб борилганда, бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларида ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, аниқланган ҳолатлар тўғрисида лицензияловчи органга хабар берилади.


58. Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат санитария назорати олиб борилганда, бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларини ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини сақлаш шарт-шароитларининг номувофиқлиги ҳолати аниқланганда, аниқланган ҳолатлар тўғрисида лицензияловчи органга хабар берилади.


7-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ, ЛИЦЕНЗИЯНИ

БЕКОР ҚИЛИШ


59. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-34-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.

60. Лицензия амал қилиш муддати тўхтатилган ёки тугатилган санадан бошлаб, бож олинмайдиган савдо дўконига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

61. Бож олинмайдиган савдо дўконини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.

Тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида товарларнинг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати дўкон тугатилган санадан эътиборан олтмиш кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.


62. Лицензиат суднинг лицензия амал қилиши тугатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб, уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензия бекор қилинадиган ёки амал қилиши тугатиладиган кунда, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тўлиқ ҳисобот тақдим этади.

63. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки лицензия бекор қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.

64. Бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа божхона омборига ёки бож олинмайдиган бошқа савдо дўконига олиб ўтилиши ёки товарни бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:

лицензия бекор қилинганда - товарлар бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштирилган санадан бошлаб;

бошқа ҳолатларда - тугатилган санадан бошлаб бошқа божхона режимига жойлаштирилиши керак.

65. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.

Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда лицензиат томонидан олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.


66. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин.

Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.


8-БОБ. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


67. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини электрон кўринишда юритади.

Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс - лицензиатнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, СТИР рақами, раҳбарининг Ф.И.Ш., телефон (факс);

амалга ошираётган фаолият тури;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;

бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган жой;

бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори ҳажми ва майдони ҳамда эгалик шакли ва амал қилиш муддати;

божхона тўловларини таъминлаш миқдори, шакли ва амал қилиш муддати;

бож олинмайдиган савдо дўкони бириктирилган божхона органининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш, уларни бекор қилиш асослари ҳамда саналари.

68. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта расмий веб-сайтда лицензиялар йиғма реестри эълон қилинишини таъминлайди.

69. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.



9-БОБ. ДАВЛАТ БОЖИНИ ВА ДАВЛАТ ХИЗМАТИ

КЎРСАТИЛГАНИ УЧУН ЙИҒИМНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


70. Фаолият турига лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 22-бандига мувофиқ давлат божи ундирилади.

Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборининг ҳажми ва (ёки) очиқ майдончалари кенгайиши, қисқариши, унинг тури, ташкил этилган ҳудуддаги (манзилдаги) жойлашган жойи ўзгариши муносабати билан лицензия ўзгартирилганда, давлат божи мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида ундирилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, давлат божи ундирилмайди.

71. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан лицензияни қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.


72. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда ва (ёки) ўзгартирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

73. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган давлат божи суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;

қолган йиғимлар суммаси - тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.

74. Лицензия берилгани учун давлат божи ва давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Лицензия бериш учун давлат божини ва давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.



10-БОБ. ЛИЦЕНЗИАТНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.

БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ ТЎЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


75. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун лицензиат, товар бож олинмайдиган савдо дўконида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу бож олинмайдиган савдо дўкони ҳужжатини (дўкон гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказоларни) расмийлаштириш ҳамда товарнинг бож олинмайдиган савдо дўконига қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритиш орқали тасдиқланади.

76. Бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.


77. Бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.


78. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:

бож олинмайдиган савдо дўконида ва унинг савдо залларида сақланаётган товарлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритилмасдан бериб юборилиши ёки йўқолиши;

лицензиатнинг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тугатилган бож олинмайдиган савдо дўконининг тугатилиши;

божхона тўловлари тўланиши учун лицензиат жавобгар бўладиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолатлар.


79. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқилади.

Лицензиат бож олинмайдиган савдо дўкони бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки базавий ҳисоблаш миқдори ошган тақдирда, ушбу миқдор ошган кундан эътиборан бир ой муддат ичида мазкур Регламентнинг 4-иловасидаги 3-шаклга мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани тўлдириш орқали махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.

Лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани олган кундан эътиборан ўн кун муддатда ушбу ҳужжатни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилади ёки рад этади ва бу ҳақида хабарнома юборади.

Қуйидаги ҳолларда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг божхона тўловлари тўланишини таъминлаш воситаси сифатида қабул қилиниши рад этилади:

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни расмийлаштиришга асос бўлган шартнома тақдим этилмаганда;

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатда кўрсатилган сумма миқдори Божхона кодексининг 338-моддасида кўрсатилган миқдордан кам бўлганда;

божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат шартлари Божхона кодексининг 344 ва 345-моддаларида белгиланган, тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг суммаси ва фоизлар қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона органи томонидан сўзсиз тартибда ундириб олиниши талабларига зид бўлганда.


11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


80. Лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

81. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали, доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.

82. Лицензия даъвогари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


83. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА


O`zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot

va moliya vazirligi huzuridagi

Bojxona qo`mitasi

          

_____-son

LITSENZIYA


Boj olinmaydigan savdo do`koni faoliyatini litsenziyalash

          


Litsenziat nomi va uning tashkiliy-huquqiy shakli

       


Litsenziya reestri bo`yicha tartib raqami

       


STIR (soliq to`lovchining identifikatsiya raqami)

       


Litsenziya berilgan sana

       


Joylashgan joyi (pochta manzili)

       


Faoliyat manzili

       


Bojxona ombori turi

           

кв.м: _______________________________________

куб.м: ______________________________________

                            Binolar va (yoki) ochiq maydonchalar

       

         

Litsenziya beruvchi organ:

         

Litsenziya berilgan sana:

   

     

QR-kod

     

          









             





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Бож олинмайдиган савдо дўконларида

товарларни сотиб олишга

БУЮРТМАНОМА

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро

ташкилот ваколатхонасининг, ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)

                          

ваколат бераман

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва

унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси,

исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек, аккредитация карточкаси рақами)

Қуйидаги товарларни

сотиб олиш учун:


(товарларни сотиб олишнинг мақсади)


Т/р

Товарнинг номи

Сони

Биттасининг қиймати

Умумий қиймати

1.




2.




3.




...




(буюртманома тузилган сана)

(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси,

халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона

бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси)




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА


Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини

лицензиялаш жараёнида ахборот-коммуникация

технологияларини қўллаган ҳолда, лицензияни

электрон шаклда расмийлаштириш

ишларини амалга ошириш

СХЕМАСИ


Босқичлар

       

    

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

     


      

Бажариш

муддатлари

    

1-босқич

Талабгор


       

Лицензия олиш учун махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдиради.

     


Хоҳишига кўра







2-босқич

Махсус электрон

тизим ёки Ягона

интерактив давлат

хизматлари портали


     

Сўровномани лицензияловчи органга (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплексига) юборади.


Автоматик

тарзда







3-босқич

Лицензияловчи орган


Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.


       

Ҳужжатлар қабул

қилинган кунда

            







4-босқич

Эксперт комиссияси


Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади, талабгорнинг лицензиялаш талаблари ва шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.


          

1. Ҳужжатлар қабул

қилинган кундан бошлаб

15 иш кунидан ортиқ

бўлмаган муддатда.


2. Ҳужжат такроран

тақдим этилганда,

2 иш куни ичида.

       







5-босқич

Лицензияловчи

орган


     

1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:

лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш тўғрисида;

лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.

      


          

1. 3 иш куни ичида.



2. Қарор қабул

қилингандан сўнг

1 иш кун ичида.







6-босқич

Талабгор


    

Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди.

     


30 кун мобайнида







7-босқич

Лицензияловчи

орган


1. Давлат божи тўланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


       

1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 30 кун ўтгач.

2. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни талабгорга махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.

       

2. 3 иш кунида

 




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



1-ШАКЛ

(сана)

(рақам)

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятига лицензия

бериш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Лицензияланадиган фаолият тури


2.

Ташкилотнинг тўлиқ номи


3.

Ташкилотнинг почта манзили


4.

Бож олинмайдиган савдо дўкони ташкил этилаётган манзил


5.

Мулкчилик шакли


6.

СТИР


7.

МФО


8.

ОКЭД


9.

Ҳисоб рақами


10.

Хизмат кўрсатаётган банк номи


11.

Асосий фаолият тури


12.

Телефон рақами


13.

Электрон почта манзили


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1.

Лицензия талаблари ва шартлари акс этган маълумотлар


2.

Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси


3.

Бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати


4.

Божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат





2-ШАКЛ

(сана)

(рақам)

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятига берилган

лицензияни қайта расмийлаштириш юзасидан

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Лицензияланадиган фаолият тури


2.

Ташкилотнинг тўлиқ номи


3.

Ташкилотнинг аввалги тўлиқ номи


4.

СТИР


5.

Ташкилотнинг почта манзили


6.

Телефон рақами


7.

Электрон почта манзили


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1.

Қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар





3-ШАКЛ

(сана)

(рақам)

Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш

муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари

тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш юзасидан

давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Лицензияланадиган фаолият тури


2.

Ташкилотнинг тўлиқ номи


3.

СТИР


4.

Ташкилотнинг почта манзили


5.

Телефон рақами


6.

Электрон почта манзили


II. Илова қилинадиган ҳужжатлар

1.

Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ





Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА


Бож олинмайдиган савдо дўкони

фаолиятини лицензиялаш

ПАСПОРТИ*

          

1. Лицензия номи


Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия.


2. Лицензияланадиган фаолият турлари


Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти.


3. Амалга ошириш механизмини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарори.


4. Ариза берувчилар тоифаси


Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти.


5. Лицензияловчи орган


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси.

6. Ҳужжатларни топшириш тартиби


"Лицензия" ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.


7. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар


Лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

талабгорнинг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки муддатларини кўрсатган ҳолда ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;

божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ҳамда омборларининг (шунингдек, ёндош ҳудудларнинг) сифатли чизмаси ва кадастр йиғма жилдидаги тарҳи;

бож олинмайдиган савдо дўконида сотилиши мўлжалланаётган товарлар рўйхати;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


8. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори


Кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи.

Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда ва (ёки) ўзгартирилаётганда, лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида.


9. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Лицензия ўзгартирилганда, лицензия берилганлиги учун тўланадиган божнинг эллик фоизи миқдорида. Лицензия қайта расмийлаштирилаётганда, давлат божи ундирилмайди.


10. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари


Талабгорнинг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 иш куни.


11. Лицензия талаблари ва шартлари


а) Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади.

б) Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори:

бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши;

бир-бирига бевосита яқин жойга (божхона назорати зонасида) жойлаштирилиши керак;

қуйидагилар билан:

товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назорати ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши;

божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;

алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);

савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак.

в) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонун ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак.

г) Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарларни бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини;

товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини;

товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган бўлиши керак.

д) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун).

Кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак.

е) Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун, зарурат бўлганда, лицензиат томонидан божхона органининг мансабдор шахсларига бож олинмайдиган савдо дўкони омборида жиҳозланган бино ва алоқа воситалари берилади.

Лицензиат томонидан ушбу Регламент ва қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши натижасида божхона назорати остида бўлган товарларнинг йўқолишига ёки бошқача тарзда шикаст етказилишига олиб келса ёхуд бошқа шахсларга бериб юборилса, бундай ҳолларда қўпол қоидабузарлик содир этилган деб ҳисобланади.


12. Назорат тартиби


Лицензия талаблари ҳамда шартларига риоя этилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш ушбу Регламент бўйича "хавфни таҳлил қилиш" тизими натижалари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган, қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.

Бож олинмайдиган савдо дўконида божхона назорати остида бўлган товарларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ, божхона назорат шаклларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишишни талаб этмайди.


13. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш


Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини таъминлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 000 баравари миқдорида ҳисоблаб чиқилади.

Лицензиат тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки БҲМ ошган кундан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.


14. Лицензия беришда келишиладиган органлар


Қуйидаги маълумотлар электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олинади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан - ижара шартномаси тўғрисида.


15. Лицензиянинг амал қилиш муддати


Чекланмаган.

Изоҳ


*) Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш паспорти мазкур фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа норма ва қоидаларнинг талабгор ва лицензиат томонидан бажарилишини истисно этмайди.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 апрель