Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 10.04.2020 й. 191-Ф-сон "Беларусь Республикасига коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

10.04.2020 й.

N 191-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Беларусь Республикасига коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:


1. Беларусь Республикасига тиббий буюмлар ва воситалар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича юборилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг "Марказий" давлат корхонаси инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш пункти (кейинги ўринларда - шакллантириш пункти) этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки етказиб берилиши учун масъул этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юкини етказиб бериш ишлари мувофиқлаштирилишини таъминласин, шу жумладан уни тўплаш ва жўнатиш пунктига етказиб бериш учун зарур автотранспорт воситаларини ажратсин.


4. Инсонпарварлик ёрдами юкини тезкорлик билан тақсимлаш мақсадида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва "Biokime" АЖ томонидан инсонпарварлик ёрдами юки қадоқланиб, унинг бир кун муддатда шакллантириш пунктига етказиб берилиши инобатга олинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги инсонпарварлик юкини Беларусь Республикасига етказиш учун белгиланган тартибда юк ҳаво кемасини ажратсин.


6. Белгилансинки:

инсонпарварлик ёрдами юкининг таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ 2-иловага мувофиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобига;

инсонпарварлик юкини ташиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг транспорт харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонининг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш нияти тўғрисида Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилсин, шунингдек, инсонпарварлик юки етказиб бериладиган пунктни ва уни топшириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни келишсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ушбу фармойишга мувофиқ давлат захираларидан чиқарилган моддий бойликларнинг ўрни белгиланган тартибда тўлдирилишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари инсонпарварлик юкининг етказилиши ва топширилишида иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вакилларига чиқиш ҳужжатлари тезкор расмийлаштирилишини ҳамда инсонпарварлик юки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан тўсиқларсиз ўтказилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва "Дунё" ахборот агентлиги Беларусь Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ишлар оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


11. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Кулдашев ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси М.М. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 апрелдаги

191-Ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Беларусь Республикасига инсонпарварлик ёрдами сифатида

юбориладиган тиббий буюмлар ва воситалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи

Маҳсулот номи

Ўлчов

бирлиги


Миқдори


1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


бир маротабалик бош кийимли ҳимоя комбинезони


дона


1 000

бир маротобалик респиратор N 95


дона

1 000

бир маротабалик қўлқоп


жуфт

10 000

ҳимоя кўзойнаги


дона

1 000

тиббий дока*


метр

500 000

2

"Ўзтўқимачиликсаноат'' уюшмаси


бир маротобалик тиббий юз ниқоби


дона

250 000

бир маротобалик тиббий юз ниқоби (болалар учун)


дона

250 000

3

"Navoi Beauty Cosmetics" МЧЖ


антисептик спрей (флаконда)


дона

6 000

4

"Asklepiy" МЧЖ


антисептик спрей (флаконда)


дона

35 000

5

"Agro-Medical" МЧЖ


антисептик спрей (флаконда)


дона

9 000

6

"Biokime" АЖ


истеъмол этил спирти


далл

1 000

            

*) Давлат захирасидаги тиббий дока "Ўзкимёфарм" МЧЖ балансидан чиқарилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 апрелдаги

191-Ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Беларусь Республикасига инсонпарварлик ёрдами юкининг

таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда

белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

Т/р

Ташкилот номи ва харажатлар тури


Дастлабки

ҳисоб-китоблар


Суммаси*


1

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси



1 007 500 000,0 сўм

1.1

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


250 000 дона х

2 280,0 сўм

570 000 000,0 сўм

1.2

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг (болалар учун) шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


250 000 дона х

1 750,0 сўм

437 500 000,0 сўм

2

"Navoi Beauty Cosmetics" МЧЖ



30 028 620,0 сўм

2.1

Антисептик спрейнинг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


6 000 дона х

5 004,77 сўм

30 028 620,0 сўм

3

"Asklepiy" МЧЖ



133 000 000,0 сўм

3.1

Антисептик спрейнинг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


35 000 дона х

3 800,0 сўм

133 000 000,0 сўм

4

"Agro-Medical" МЧЖ



225 000 000,0 сўм

4.1

Антисептик спрейнинг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


9 000 дона х

25 000,0 сўм

225 000 000,0 сўм

5

"Biokime" АЖ



139 516 760,0 сўм


5.1

Истеъмол этил спиртнинг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


1 000,0 далл х

139 516,76 сўм

139 516 760,0 сўм


Жами:



1 535 045 380,0 сўм

        

*) Маблағлар амалга оширилган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, тасдиқловчи ҳужжатларга асосан ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 апрель