Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 15.04.2020 й. 201-Ф-сон "Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

15.04.2020 й.

N 201-Ф




Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги 360-ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекгидроэнерго" АЖнинг 49 808 921 608 (қирқ тўққиз миллиард саккиз юз саккиз миллион тўққиз юз йигирма бир минг олти юз саккиз) сўмлик қайта инвестициялаш маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Учқизил маҳалласида 200 ўринли замонавий дам олиш ва кўнгилочар комплекси (кейинги ўринларда - объект) қуриб битказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг объектни барча бино, иншоотлари ва бошқа мулклари билан "Ўзбекгидроэнерго" АЖ тегишли ҳисобварақларидаги мақсадли тушумлар қолдиғини камайтириш ҳисобига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда объектнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўтказилиши таъминласин.


4. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ва "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқарув раиси А.А. Сангинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 апрель