Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 15.04.2020 й. 202-Ф-сон "Қамчик довони орқали Оҳангарон-Пунгон магистрал газ қувурини қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиши тугалланган объектлар давлат қабулидан ўтказилишини ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

15.04.2020 й.

N 202-Ф




Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 1010-ф-сон фармойишига мувофиқ "Қамчик довони орқали Оҳангарон-Пунгон магистрал газ қувурини қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиши тугалланган объектлар давлат қабулидан ўтказилишини ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида:


1. "Қамчиқ довони орқали Оҳангарон-Пунгон магистрал газ қувурини қуриш" инвестиция лойиҳаси доирасида қуйидаги техник-иқтисодий кўрсаткичларга эга қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин:

асосий фондларнинг қиймати - 620 212,1 млн сўм;

шу жумладан:

қурилиш-монтаж ишлари - 469 313,8 млн сўм;

ускуналар, жиҳозлар ва анжомлар - 139 754,9 млн сўм;

бошқа қисмлар - 11 143,4 млн сўм;

Объектнинг йиллик қуввати:

магистрал газ қувурининг ўтказиш қуввати - 10 млрд куб м.


2. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси У.Х. Сайидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 апрель