Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 24.02.2020 й. 8-сон "Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.04.2020 й. 3015-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.2020 й.

N 3015-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.02.2020 й.

N 8


БУЙРУҒИ



Махсус ахборот портали операторининг

давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш

борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сон "Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 186-сон буйруғи (рўйхат рақами 3015, 2018 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 21-сон, 444-модда) билан тасдиқланган Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                     Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Махсус ахборот портали операторининг давлат

харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги

фаолияти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни ва унга киришни, давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни қайта ишлаш, давлат харидларини амалга оширишда товарлар (ишлар, хизматлар) классификаторидан фойдаланишни, электрон давлат харидларини ўтказиш, электрон харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра шартномалар тузишни ва ҲККП орқали мажбуриятларни бажариш кафолатларини таъминлайдиган ахборот тизимининг мавжудлиги;".


2. 12-бандда:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат харидлари бўйича статистик маълумотларни шакллантиради;";

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. 13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"буюртмачилар ва иштирокчиларга электрон давлат харидларида қатнашиш учун порталдан бепул фойдаланишларини таъминлаш;".


4. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Бюджет буюртмачиси томонидан шахсий кабинет орқали электрон аукцион, электрон танлов ва электрон тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон (бундан буён матнда эълон деб юритилади) жойлаштирилганидан ёки электрон дўконда иштирокчининг офертаси танлангандан (бундан буён матнда оферта деб юритилади) сўнг, портал электрон давлат харидлари якунларига кўра тузиладиган шартномавий мажбуриятларни бажариш учун, молиялаштириш манбаларини инобатга олган ҳолда, керакли суммага банд қўйиш тўғрисидаги ахборотни Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимидан (бундан буён матнда ДМБАТ деб юритилади) олгандан сўнг ушбу эълонни ёки танланган оферта бўйича нархлар сўрови механизмини активлаштиради.".


5. 38-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аукцион ва электрон дўкон ўтказишда корпоратив буюртмачиси ва ижрочининг киритган закалатлари шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ёки белгиланган тартибда бекор қилингунга қадар банд қилиб қўйилади.";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бюджет буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчиларнинг закалати ғолиб аниқлангунга қадар хатлаб қўйилади. Электрон танлов ёки электрон тендер ғолибининг закалати шартнома тузилгунига қадар банд қилиб қўйилади.

Корпоратив буюртмачи томонидан электрон танлов ёки электрон тендер ўтказишда иштирокчилар томонидан закалат киритиш зарурати ва миқдори корпоратив буюртмачи томонидан белгиланади ҳамда киритилган закалат электрон танлов ёки электрон тендер ғолиби билан шартнома тузилгунига қадар хатланади. Бунда закалат миқдори товар (иш, хизмат) қийматининг 3 фоизидан ошмаслиги керак.".


6. Қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

"38-1. Молия вазирлиги маълумотлар базаларининг электрон ҳамкорлиги орқали Оператор билан электрон ҳужжатлар айланмасини ҳамда давлат харидларини ташкил этиш учун зарур бўлган ахборот алмашинувини таъминлайди.".


7. 41-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳисобга олади ва шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради" деган сўзлар "ҳисобга олади, шунингдек электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бюджет буюртмачиси электрон танлов ёки электрон тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамлардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширади.";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Корпоратив буюртмачилар электрон дўкон ёки аукцион натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун ушбу шартнома порталда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида ўзларининг ҲККПдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказадилар. Бунда закалат, шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланади.

Корпоратив буюртмачилар электрон танлов ёки электрон тендер натижасида тузилган шартнома бўйича тўловларни ҲККПдаги шахсий ҳисоб рақамлардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширади.".


9. 44 ва 45-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Агарда, корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаган тақдирда, унинг закалати уч иш кунида, мазкур муддат тугаганидан сўнг, кейинчалик унга хизмат кўрсатувчи банк ҳисобига ўтказиш учун, ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисоб рақамига ўтказилади.

45. ҲККП буюртмачидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича келиб тушган тўлов суммасини банд қилиб қўяди ва пул маблағлари келиб тушган куннинг эртасидан бир иш кунидан кечикмаган муддатда электрон шаклда тўловни амалга ошириш бўйича ижрочига хабарнома юборади.

Мазкур хабарнома ижрочига товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш учун асос бўлиб хизмат қилади.".


10. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Корпоратив буюртмачи товарни (ишни, хизматни) қабул қилгандан кейин уч иш куни мобайнида Операторга ўзининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ ҳажмда қабул қилганлик тўғрисидаги ахборотни юборишга мажбур.".


11. 50-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Оператор, товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақида маълумотни олгандан сўнг, бир иш куни давомида:";

олтинчи хатбошидаги "шартномавий" деган сўз "электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Қуйидаги мазмундаги 50-1-банд билан тўлдирилсин:

"50-1. Оператор электрон танлов ёки электрон тендер натижасида шартнома тузилганидан сўнг, бир иш куни давомида закалатни банддан ечади ва уни ижрочининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтаради.

Корпоратив буюртмачи томонидан ўтказилган электрон танлов ёки электрон тендерда иштирокчилар томонидан закалат киритилган тақдирда, у Оператор томонидан шартнома тузилганидан сўнг, бир иш куни давомида банддан ечилади ва ижрочининг тегишли шахсий ҳисоб рақамига қайтарилади.".


13. 51-банддаги "Шартнома" деган сўз "электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 52-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Буюртмачи томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг:".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 апрель, 15-сон, 165-модда