Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2020 й. 237-сон "Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2020 й.

N 237




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА

ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК СИНФЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда она Ватанга садоқат ва унинг мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш, шунингдек, республика олий ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун етарли билимга эга бўлган иқтидорли ёшларни тизимли равишда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда 1-иловада кўрсатилган умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактаблардаги ихтисослаштирилган синфлар бундан буён ҳарбий-ватанпарварлик синфлари сифатида фаолият юритади.

2. Умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик синфлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки:

мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқиш муддати беш йилдан (7-11-синфлар) иборат бўлади;

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ҳарбий-ватанпарварлик синфларига 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади;

ҳарбий-ватанпарварлик синфлари учун зарур бўладиган махсус спорт жиҳозлари, ўқув мақсадларига мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари ва параметрлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ишлаб чиқилади;

ҳарбий-ватанпарварлик синфларида ўқув машғулотларини ташкил этиш учун зарур шароитлар яратиш ҳамда махсус ҳарбий-техник ва қурол-аслаҳалардан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Миллий гвардиясига:

а) ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари ташкил этилиши ва ўтказилишини қатъий назоратга олиш;

б) ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ёки ўрнини босувчи шахслар, жамоатчилик ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўкувчиларни қабул қилиш тартиби, улардаги таълим-тарбия жараёни ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;

в) ҳарбий-ватанпарварлик синфларига ўқувчилар қабули юзасидан мактабларда қабул комиссияси ташкил этилишини ва уларнинг белгиланган тартибда фаолият юритишини таъминлаш;

г) ҳар йили 1 августга қадар қабул жараёнлари учун жисмоний тайёргарлик топшириқларини тайёрлаш ва тест синовлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

д) ҳарбий-ватанпарварлик синфлари учун ўқув режа ва дастурларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, айрим фанларнинг чуқур ўқитилишини жорий этиш билан бирга ўқувчиларнинг қўшимча равишда мустақил билим олишлари учун етарли шароитлар яратиш;

е) Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўкувчиларининг ҳудудлардаги тарихий обидалар, музейлар, зиёратгоҳлар ва диққатга сазовор жойларга мунтазам ташрифларини уюштириш;

ж) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор услуб ва шаклларини, янги педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламаларини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

белгиланган тартибда ҳарбий-ватанпарварлик синфларини юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига тўлиқ улаш ва ўқувчиларнинг ундан доимий равишда фойдаланишларини таъминлаш;

з) ҳарбий-ватанпарварлик синфлари ўқувчиларининг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлари бўйича клублар, секциялар, шу жумладан, спорт секцияларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан талаб этиладиган маблағларни 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари доирасида ажратилишини таъминласин.

6. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони P.M. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 апрелдаги

237-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ҳарбий-ватанпарварлик синфлари мавжуд

бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Умумий ўрта таълим

мактабларнинг манзили


Умумий ўрта таълим мактабларнинг номи


Қорақалпоғистон Республикаси


1.

Нукус шахри


44-сон умумий ўрта таълим мактаби

2.

Чимбой тумани


36-сон умумий ўрта таълим мактаби

3.

Хўжайли тумани


15-сон умумий ўрта таълим мактаби

4.

Тўрткўл тумани


18-сон умумий ўрта таълим мактаби

Андижон вилояти

5.

Андижон шаҳри


35-сон умумий ўрта таълим мактаби

6.

Бўстон тумани


48-сон умумий ўрта таълим мактаби

7.

Жалақудуқ тумани


49-сон умумий ўрта таълим мактаби

8.

Хўжаобод тумани


23-сон умумий ўрта таълим мактаби

Бухоро вилояти

9.

Бухоро шаҳри


35-сон умумий ўрта таълим мактаби

10.

Когон шаҳри


9-сон умумий ўрта таълим мактаби

11.

Қоровулбозор тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

12.

Қоракўл тумани


15-сон умумий ўрта таълим мактаби

Жиззах вилояти

13.

Жиззах шаҳри


22-сон умумий ўрта таълим мактаби

14.

Арнасой тумани


22-сон умумий ўрта таълим мактаби

15.

Бахмал тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

16.

Зомин тумани


60-сон умумий ўрта таълим мактаби

Қашқадарё вилояти

17.

Қарши шаҳри


45-сон умумий ўрта таълим мактаби

18.

Нишон тумани


35-сон умумий ўрта таълим мактаби

19.

Ғузор тумани


53-сон умумий ўрта таълим мактаби

20.

Шаҳрисабз тумани


83-сон умумий ўрта таълим мактаби

Навоий вилояти

21.

Навоий шаҳри


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

22.

Зарафшон шаҳри


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

23.

Хатирчи тумани


65-сон умумий ўрта таълим мактаби

24.

Кармана тумани


10-сон умумий ўрта таълим мактаби

Наманган вилояти

25.

Наманган шаҳри


58-сон умумий ўрта таълим мактаби

26.

Учқурғон тумани


2-сон умумий ўрта таълим мактаби

27.

Поп тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

28.

Чорток тумани


9-сон умумий ўрта таълим мактаби

Самарканд вилояти

29.

Самарқанд шаҳри


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

30.

Самарқанд шаҳри


43-сон умумий ўрта таълим мактаби

31.

Каттақўрғон шаҳри


11-сон умумий ўрта таълим мактаби

32.

Оқдарё тумани


45-сон умумий ўрта таълим мактаби

Сирдарё вилояти

33.

Гулистон шаҳри


16-сон умумий ўрта таълим мактаби

34.

Сайхунобод тумани


41-сон умумий ўрта таълим мактаби

35.

Ховос тумани


1-сон умумий ўрта таълим мактаби

36.

Гулистон тумани


27-сон умумий ўрта таълим мактаби

Сурхондарё вилояти

37.

Термиз шаҳри


17-сон умумий ўрта таълим мактаби

38.

Олтинсой тумани


2-сон умумий ўрта таълим мактаби

39.

Узун тумани


4-сон умумий ўрта таълим мактаби

40.

Музробод тумани


8-сон умумий ўрта таълим мактаби

Фарғоиа вилояти

41.

Фарғона шаҳри


6-сон умумий ўрта таълим мактаби

42.

Қўқон шаҳри


33-сон умумий ўрта таълим мактаби

43.

Олтиариқ тумани


14-сон умумий ўрта таълим мактаби

44.

Бешариқ тумани


15-сон умумий ўрта таълим мактаби

Хоразм вилояти

45.

Урганч шаҳри


24-сон умумий ўрта таълим мактаби

46.

Гурлан тумани


42-сон умумий ўрта таълим мактаби

47.

Янгиарик тумани


37-сон умумий ўрта таълим мактаби

48.

Шовот тумани


53-сон умумий ўрта таълим мактаби

Тошкент вилояти

49.

Чирчиқ шаҳри


10-сон умумий ўрта таълим мактаби

50.

Бекобод шаҳри


9-сон умумий ўрта таълим мактаби

51.

Паркент тумани


5-сон умумий ўрта таълим мактаби

52.

Оққўрғон тумани


49-сон умумий ўрта таълим мактаби

Тошкент шаҳри

53.

Яшнобод тумани


161-сон умумий ўрта таълим мактаби

54.

Яккасарой тумани


172-сон умумий ўрта таълим мактаби

55.

Юнусобод тумани


58-сон умумий ўрта таълим мактаби

56.

Олмазор тумани


326-сон умумий ўрта таълим мактаби

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 апрель