Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2020 й. 211-Ф-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

21.04.2020 й.

N 211-Ф




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Жаҳон савдо ташкилоти билан мулоқотларни фаоллаштириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 апрелдаги

211-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Жаҳон савдо ташкилоти билан мулоқотларни

фаоллаштириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Табдир номи


Амалга ошириш механизми


Бажариш

муддати


Ижро учун маъсул

вазирликлар ва идоралар


I. ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

1.

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда - ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича Музокаралар гуруҳининг янгиланган таркибини тасдиқлаш.


1. Вазирликлар, идоралар ва иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг малакали вакилларидан ташкил топган Музокаралар гуруҳи таркиби лойиҳасини шакллантириш.


2. Музокаралар гуруҳининг келишилган таркибини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2020 йил

1 июнь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


2.

ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида маълумот тайёрлаш бўйича қуйидаги ишчи гуруҳларни шакллантириш:

- божхона масалалари йўналишида (Давлат божхона қўмитаси);

- қишлоқ хўжалигида ички қўллаб-қувватлаш ва экспорт субсидиялари йўналишида (Молия вазирлиги);

- хизматлар савдоси йўналишида (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги);

ташқи савдони санитар ва фитосанитар чоралар билан тартибга солиш йўналишида ('Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўздавкарантин " инспекцияси)',

- ташқи савдони техник тартибга солиш йўналишида ("Ўзстандарт " агентлиги);

- интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо жиҳатлари йўналишида (Интеллектуал мулк агентлиги);

- тариф масалалари йўналишида (Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги);

- савдо жараёнини соддалаштириш йўналишида (Давлат божхона қўмитаси);

- давлат савдо ташкилотлари йўналишида (Монополияга қарши курашиш қўмитаси);

- ЖСТга аъзо бўлиш оқибатларини баҳолаш йўналишида (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги).


1. Тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳлар таркибини шакллантириш ва келишиш.


2. Ишчи гуруҳларнинг келишилган таркибини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

15 июнь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўздавкарантин" инспекцияси, Адлия вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар

3.

Тегишли вазирликлар, идоралар ва иқтисодиёт тармоқлари ташкилотлари таркибида ЖСТ билан ишлаш бўйича ички ишчи гуруҳлар ташкил этиш.


Тегишли вазирликлар, идоралар ва иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг ваколатли ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузиш бўйича ички ҳужжатни тасдиқлаш.


2020 йил

15 май

Тегишли вазирлик, идоралар ва иқтисодиёт тармоқлари ташкилотлари

4.

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонасига ЖСТ тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиб лавозимига номзодлар бўйича таклифлар киритиш.


ЖСТ тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиб лавозимига номзодлар бўйича таклифларни шакллантириш ва Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этиш.


2020 йил

15 май

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


5.

Миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ равишда уйғунлаштириш.


1. Тегишли ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш.


2020 йил

1 декабрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Миллий қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

31 декабрь

3. Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


Доимий

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖСТГА АЪЗО БЎЛИШИ

ДОИРАСИДА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ ЯНГИЛАШ

6.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб- қувватлаш ва эскпортни субсидиялаш тўғрисида маълумотлар тайёрлаш.


1. Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва эскпортни субсидиялаш тўғрисидаги маълумотларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш.


2. Тайёрланган маълумотларни ЖСТга аъзо давлатларга етказиш учун ЖСТ котибиятига юбориш.


2020 йил

1 май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


7.

Давлат савдо ташкилотлари тўғрисида маълумотлар тайёрлаш.


1. Давлат савдо ташкилотлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишиш.


2. Тайёрланган маълумотларни ЖСТга аъзо давлатларга етказиш учун ЖСТ котибиятига юбориш.


2020 йил

1 июль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


8.

Саноатдаги субсидиялар тўғрисида маълумотлар тайёрлаш.


1. Саноатдаги субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда келишиш.


2. Тайёрланган маълумотларни ЖСТга аъзо давлатларга етказиш учун ЖСТ котибиятига юбориш.


2020 йил

1 сентябрь

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


9.

ЖСТ котибиятига юборилган ҳужжатлар бўйича ташкилотга аъзо давлатлар билан савол-жавоблар жараёнини олиб бориш.


1. Алоқадор вазириклар ва идоралар билан биргаликда ЖСТга аъзо давлатларнинг саволларига жавоблар тайёрлаш.


2. Тайёрланган жавобларни ЖСТга аъзо давлатларга тарқатиш учун ЖСТ котибиятига юбориш.


Зарурат туғилганда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


10.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши оқибатлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, хусусан:


1. ЖСТга аъзо бўлиш оқибатлари бўйича таҳлилий маълумотларни, шу жумладан халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш.


2. Ишлаб чиқилган таҳлилий маълумотларни ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия муҳокамасига киритиш.


2020 йил

1 август

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


10.1.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида

10.2.

Саноат соҳасида

2020 йил

20 август


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, тегишли вазирлик ва идоралар


10.3.

Хизматлар соҳасида

2020 йил

30 август

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


10.4.

Кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасида

2020 йил

15 сентябрь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖСТГА АЪЗО БЎЛИШИ ЮЗАСИДАН

ТАДБИРЛАРМИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ

11.

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилишини ташкил этиш.


1. ЖСТнинг Женева шаҳридаги бош қароргоҳига ташриф буюриш учун республика делегацияси таркибини шакллантириш.


2. Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилишида қатнашишни таъминлаш.


ЖСТ котибияти билан келишилган муддатда


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


12.

ЖСТга аъзо давлатлар билан товарлар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказиш.

1. Музокаралар жадвалини ЖСТга аъзо давлатлар билан келишиш.


Ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилишини ўтказиш доирасида


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Икки томонлама музокараларни ўтказиш.


Келишилган муддатларда


3. Ўзбекистон Республикасининг товарлар ва хизматлар бўйича мажбуриятлари рўйхатини шакллантириш.


Музокаралар натижасидан келиб чиқиб

13.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича кўп томонлама музокараларнинг иккинчи йиғилишини ўтказиш.


1. Тадбирни ўтказиш муддатларини келишиш.


Ишчи гуруҳнинг тўртинчи йиғилишини ўтказиш доирасида


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. Кўп томонлама музокараларни ўтказиш.


Келишилган муддатларда


3. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари рўйхатини тузиш.


Музокаралар натижасидан келиб чиқиб

14.

ЖСТ котибияти билан биргаликда ЖСТга аъзо бўлиш доирасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш.


1. Фактлар тўпланмаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича тавсиялар олиш учун ЖСТ котибияти билан маслаҳатлашувлар ўтказиш.


2020 йил

ноябрь


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


2. Ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва ЖСТ котибиятига юбориш.


2021 йил

15.

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ ҳисоботини тайёрлаш.


1. ЖСТ котибияти ва Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳ раҳбари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш.


Ҳужжат тайёрланиши билан


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар

2. ЖСТ котибияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳ ҳисоботини тайёрлаш.


Доимий

16.

ЖСТ Вазирлар конференциясининг ўн иккинчи мажлисида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштирок этишини таъминлаш.


1. ЖСТ котибияти билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ЖСТ Вазирлар конференциясининг ўн иккинчи мажлисида иштирок этишини ташкил этиш.


2. Делегация таркибини шакллантириш.


3. Ўзбекистон Республикаси делегациясининг ЖСТ Вазирлар конференциясининг ўн иккинчи мажлисида иштирок этишини таъминлаш.


Конференция ўтказиш муддати аниқ бўлгандан кейин


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


IV. МОЛИЯВИЙ-ТЕХНИК ҲАМКОРЛИК ВА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ДАРАЖАСИНИ ЯХШИЛАШ

17.

Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши жараёнида халқаро ташкилотлар ва донор мамлакатларнинг техник ёрдамини жалб қилиш (АҚШ, ЕИ, Россия, Корея Республикаси, ЖСТ, Жаҳон банки, ХВЖ, ЕТТБ, ЮСАИД ва бошцалар).

1. Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида техник ёрдамни жалб қилиш учун ҳалқаро ташкилотлар ва донор мамлакатлар вакиллари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш.


2. Халқаро ташкилотлар ва донор мамлакатлар вакиллари билан Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга аъзо бўлиши жараёни билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш.


Доимий


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирлик в а идоралар


18.

Тегишли вазирлик ва идоралар вакилларининг ЖСТ таркибий бўлинмалари мавзуга оид тадбирларида қатнашишни таъминлаш.


1. ЖСТ котибияти билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларни аниқлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ЖСТ тадбирларида иштирок этиш масаласини ишлаб чиқиш.


Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


19.

ЖСТга аъзо бўлиш масалалари ва кўп томонлама савдо тизими бўйича хорижий давлатлардаги қисқа ва узоқ муддатли ўқув курсларида вазирлик ва идоралар вакилларининг иштирок этишини таъминлаш.


1. ЖСТ котибияти билан биргаликда ўтказиладиган тадбирларни аниқлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси вакилларини ЖСТнинг ушбу тадбирларида иштирок этиш масаласини ишлаб чиқиш.


Доимий

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


20.

ЖСТ масалалари ва кўп томонлама савдо тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг ихтисослашган олий таълим муасасалари ўқув дастурларига киритиш.


1. ЖСТ ва кўп томонлама савдо тизими бўйича ўқув дастурини ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 сентябрь


Олий таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

2. ЖСТ ва кўп томонлама савдо тизими бўйича Ўзбекистон Республикасининг ихтисослашган олий ўқув муассасаларида маъруза ва семинарлар ўтказиш.


Йил давомида

21.

Ўзбекистон Республикасини ЖСТга аъзо бўлиш жараёнида кўп томонлама савдо режими бўйича халқаро экспертларни жалб қилиш.


Халқаро экспертлар иштирокида ишчи гуруҳларнинг мавзуга оид йиғилишларини ташкил этиш.


Йил давомида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


22.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёни тўғрисида республика жамоатчилигини хабардор қилиш.


Матбуот анжумани, интервью, брифинг ва бошқа шу каби тадбирларни ўтказиш.


Доимий


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 апрель