Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 20.03.2020 й. 12-сон "Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.04.2020 й. 2282-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.04.2020 й.

N 2282-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.03.2020 й.

N 12


БУЙРУҒИ



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 14 октябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 2282, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 483-модда) билан тасдиқланган Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Т. Ишметов






Буйруққа

ИЛОВА



Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва

уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "ягона ижтимоий тўлов" деган сўзлар "ижтимоий солиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 38-банд "озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганда" деган сўзлардан кейин "(бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 48-банднинг биринчи хатбошиси "пенсионер (нафақа олувчи)нинг янги яшаш манзили" деган сўзлардан кейин "ёки манзил-колонияси жойлашган манзил" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 53-банд "пенсия улуши олувчининг янги яшаш манзили" деган сўзлардан кейин "ёки пенсия улушини олувчи озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган манзил-колония жойлашган ердаги" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


6. 11-илованинг "Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш йиғмажилдида" бўлимидан 11-позицияси чиқариб ташлансин.


7. 12-илованинг "Боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш йиғмажилдида" бўлимидан 5-позицияси чиқариб ташлансин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш

тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг

шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА



Олд томони

__________________________

__________________________

__________________________

(раҳбар кўрсатмаси)


Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Пенсия жамғармаси

_____________________________

           (республика, вилоят, шаҳар)

________________________ туман

(шаҳар) бўлими бошлиғига

Фуқаро



(Ф.И.О.)

Манзили _____________________________________________________

Туғилган санаси ___________ паспорт серияси ____ рақами ________

Берилган вақти ____________________ __________________________

__________________________________________ томонидан берилган.

Телефон рақами ___________________


А Р И З А


Менга ёшга, ногиронликка, боқувчисини йўқотганликка доир пенсия ёки ижтимоий нафақа тайинлашингизни (қайта ҳисоблаш, тиклаш, бошқа турдаги пенсияга ўтказиш, улушини ажратиш) сўрайман (кераклигининг тагига чизилсин).

Пенсия ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини (охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги) _____ йил ___ ойидан _____ йил ___ ойигача олишингизни сўрайман.

Сизга маълум қиламанки, менга авваллари пенсия (нафақа) бошқа асосларга кўра ёки бошқа муассаса томонидан тайинланмаган, тайинланган (кераклигининг тагига чизилсин).

Ҳозирги кунда ишламайман, ишлайман, манзил-колониясида жазо муддатини ўтамоқдаман (кераклигининг тагига чизилсин).

Иш жойи ________________________________________________________________

Менга пенсия (нафақа) маҳалла фуқаролар йиғини, тижорат банки филиали ёки пластик (банк) карточкаси, манзил-колонияси (кераклигининг тагига чизилсин) орқали тўланишини сўрайман.

Қонун ҳужжатларига асосан ҳар хил турдаги пенсия (нафақа) олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга фақатгина битта турдаги пенсия олиш мумкинлиги ҳамда пенсия (нафақа) тайинлаш муддати тўғрисида танишдим.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси _________________ туман (шаҳар) бўлимини ишга кириш ёки ишдан бўшаш, оила аъзолари таркиби ўзгарганлиги, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш мажбуриятини оламан.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини кафолатлайман.

Иш стажи ва иш ҳақини Халқ банки филиалига шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ШЖБПҲ) киритилган жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари орқали текширишга розилик бераман.


"____"____________ 20___ й.              Аризачи имзоси ___________________


Бўлим томонидан тўлдирилади

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни "____" ____________ 20___ йил қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди.

Пенсия тайинлаш учун

етишмаётган ҳужжатлар

Охирги ҳужжатни тақдим этиш санаси

ҳужжат номи

тақдим этиш санаси









 

Аризачи имзоси _____________                      Қабул қилувчи имзоси ____________

----------------------------------------------------- кесиш чизиғи --------------------------------------------

Орқа томони


Аризага илова қилинган

ҳужжатлар рўйхати


Қўшимча тақдим этилган

ҳужжатлар рўйхати

Т/р

Ҳужжат номи

Сони

Санаси


Т/р

Ҳужжат номи

Сони

Санаси

1.

Паспорт нусхаси




1.




2.

Тақдимнома




2.




3.

Меҳнат дафтарчаси




3.




4.

Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома




4.




5.

Қарамоғида бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар




5.




6.

Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар




6.




7.

Тижорат банки филиали томонидан банк картасини очишга шартнома нусхаси




7.




8.

Банк карта орқали пенсия (нафақа) тўлаш тўғрисида ариза




8.





  

























Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси _____________________ туман (шаҳар) бўлими пенсия тайинлаш бўйича комиссиясининг 20____ йил "___" ________ даги_____-сон қарорининг қисқача баёни.


________________________________________________________

________________________________________________________

________________________________________________________

________________________________________________________



Комиссия аъзолари имзолари:

Раис



Аъзолар

1.



2.


М.Ў.

3.



4.


----------------------------------------------------- кесиш чизиғи --------------------------------------------

Бўлим томонидан тўлдирилади

Паспорт маълумотлари ва тақдим этилган ҳужжатлар текширилди. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни "____" ____________ 20___ йил қабул қилинди ва __________-сон билан қайд этилди.

Пенсия тайинлаш учун етишмаётган ҳужжатлар

Охирги ҳужжатни тақдим этиш санаси

ҳужжат номи

тақдим этиш санаси













Аризачи имзоси _____________                   Қабул қилувчи имзоси ____________.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 183-модда