Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2020 й. 214-Ф-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича уларни кабул қилиши, мурожаатларини умумлаштириши, мониторинг олиб бориши ва назорат қилиши учун ташкил этилган "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизимини техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

22.04.2020 й.

N 214-Ф



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари (кейинги ўринларда - Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари) тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича уларни кабул қилиши, мурожаатларини умумлаштириши, мониторинг олиб бориши ва назорат қилиши учун ташкил этилган "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизимини техник ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда уларни қабул қилиши, мурожаатларини умумлаштириши, мониторинг олиб бориши ва назорат қилиши учун "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизими ишлаб чиқилгани ва 2019 йил июнь ойидан ишга туширилгани;

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг Маълумотларни сақлаш марказидан "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизими учун тегишли виртуал серверлар ажратилгани ва "business.gov.uz" домени виртуал сервер билан уйғунлаштирилгани;

"Ахборот-коммуникация технологиялари маркази ССП-Мароқанд" унитар корхонаси:

тадбиркорлар томонидан ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа параметрлар кесимида муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараённи акс эттирувчи мурожаат қилиш;

ариза берувчи томонидан ўзининг шахсий кабинети орқали мурожаатнинг кўриб чиқилиши жараёнини реал вақт режимида кузатиб бориш;

қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш имконини берувчи тадбиркорлар мурожаатларининг тизимлаштирилган ягона маълумотлар базаси бўйича "business.gov.uz" ягона интерактив порталининг дастурий таъминотини яратгани ва такомиллаштириб келаётгани;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси қошида ташкил этилган "Саll-марказ"га 1100 қисқа ва 0-800-211-00-00 телефон рақамлари ажратилгани, "Саll-марказ" ҳар куни узлуксиз 24 соат давомида тадбиркорлик субъектларининг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларини қабул қилиб, "business.gov.uz" ягона интерактив порталига жойлаштираётгани;

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва масалани ҳал қилиш тўғрисидаги маълумотларни "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизимига киритаётгани, уларни умумлаштириш, мониторинг олиб бориш, назорат ва таҳлил қилиш ишларини мазкур ахборот тизими орқали амалга ошираётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармасига 2019 йил харажатлари учун иловага мувофиқ маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан;

2020 йилдан бошлаб "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизимидан фойдаланиш ва "Саll-марказ" хизмати учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси ҳисоб-китобларига мувофиқ, бюджет параметрларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати учун режалаштирилган бюджет маблағлари доирасида зарур маблағлар ажратсин.


3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 апрелдаги

214-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат уйидан фойдаланиш

бошқармасига "business.gov.uz" ягона интерактив порталини

техник қўллаб-қувватлаш, такомиллаштириш ишлари ҳамда

"Саll-марказ" хизмати фаолияти билан боғлиқ 2019 йил

харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан

ажратиладиган маблағлар

Т/р

Ташкилотлар номи

Кўрсатилган хизматлар

2019 йил

тўловлари

(млн сўм)


1.

"Ўзбектелеком" акциядорлик жамияти

"Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг Маълумотларни сақлаш марказидан (Data Center) "business.gov.uz" ягона интерактив портали ахборот тизимига виртуал сервер ажратиш ва уни "business.gov.uz" домени билан уйғунлаштириш хизматлари


23,5

2.

"Ахборот- коммуникация технологиялари маркази ССП-Мароқанд" унитар корхонаси


Тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатларининг тизимлаштирган маълумотлар базаси "business.gov.uz" ягона интерактив порталининг дастурий таъминотини яратиш ва техник қўллаб-қуватлаш, шу жумладан яратилган дастурий таъминотни худудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, мурожаатчиларнинг шахсий кабинети орқали мурожаатни кўриб чиқиш жараёнларини реал вақт режимида кузатиб бориш, тизимли муаммоларни автоматик режимда аниқлаш, муаммо келиб чиққан аниқ бизнес-жараён ҳамда бошқа параметрлар кесимида маълумотлар олиш ва мониторинг қилиш имкониятларини такомиллаштириш хизматлари


230,5

3.

Савдо-саноат палатаси қошидаги "Chamber Business Solutions" унитар корхонаси


Тадбиркорлик субъектларининг муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларини ҳар куни узлуксиз 24 соат давомида қабул қилиш ва "business.gov.uz" ягона интерактив порталига жойлаштириш хизмати


365,0

Жами



619,0

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 апрель