Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2020 й. ПҚ-4695-сон "Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.04.2020 й.

N ПҚ-4695



КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

ХОДИМЛАРИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида санитария-эпидемиология хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида:

6. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Бош давлат санитария врачларига карантин тадбирларини амалга ошириш даврида, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва бошқа ходимларини жалб қилган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.


7. Белгилансинки, карантин тадбирларини амалга ошириш даврида вақтинчалик отрядлар таркибига жалб этилган:

давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва миқдорлари сақланиб қолади;

нодавлат тиббиёт муассасалари ходимларининг меҳнати учун тўловлар, зарур ҳолларда, давлат тиббиёт муассасаларидаги тегишли лавозим ва тоифадаги ходимлар учун белгиланган шартлар ва миқдорларда санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;

давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 177-модда