Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари (Эски таҳрири) (СанҚваМ 0372-20-сон) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори томонидан тасдиқланган 23.04.2020 й.)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, МЕЪЁРЛАРИ

ВА ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ - САНИТАРИЯ

ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ ЮСУПАЛИЕВ Б.Қ.

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

23.04.2020 й.



COVID-19 пандемияси даврида чеклаш

тадбирларини қўлланиши шароитида давлат

идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил

қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария

ҚОИДА ВА МЕЪЁРЛАРИ

(Эски таҳрири)


СанҚваМ

N 0372-20


I. КИРИШ


1.1. Ушбу вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари (кейинчалик санитария қоидалари) COVID-19 инфекцияси тарқалиши бўйича эпидемиологик вазиятни кескинлашуви даврида ишчи ва ходимларни саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул мехнат шароитини ва мехнат жараёнини ташкил этиш билан атроф мухитни ҳамда мехнатни мухофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.


1.2. Ушбу санитария қоидалари давлат идоралари ва ташкилий - ҳуқуқий, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсуинувидан қатъий назар бошқа ташкилотларга (кейинги матнда - ташкилот) қўйиладиган гигиеник талабларни белгилайди, Ушбу санитария қоидалари юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорларга хам тааллуқлидир.


1.3. Санитария қоидалари техник жихатдан тартибга солиш сохасида меъёрий хужжат хисобланиб, барча ташкилотлар томонидан бажариш учун мажбурийдир.


1.4. Ташкилот рахбари санитария қоидаларига риоя этиш бўйича шахсан жавобгар хисобланади.


1.5. Санитария қоидаларини бузганлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.


1.6. Ушбу санитария қоидаларига риоя қилинишини назорати Давалт санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.



II. АСОСИЙ АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


2.1. Ишлаб чиқариш биноси - бу ишчиларнинг доимий (сменали) ёки ажратилган вақт (белгиланган иш вақтида) мобайнида мехнат қилиши учун мўлжалланган ёпиқ бино ёки қурилма.


2.2. Иш жойи - бу ишчининг ўз мехнат фаолиятини мунтазам ёки вақтинчалик бажариши учун ажратилган жой.


2.3. Доимий иш жойи - бу ишчини мехнат фаолияти вақтини кўпроқ ўтказадиган жойи (иш вақтини 50% ёки 2 соат танаффуссиз). Агар ишчи иш вақти мобайнида турли иш худудида ишласа унда ушбу ҳудуд ишчининг доимий иш жойи хисобланади.


2.4. Доимий бўлмаган иш жойи - бу ишчининг мехнат фаолияти давомида нисбатан кам вақт ўтказадиган иш жойи (50%дан кам иш вақти ёки мунтазам равишда 2 соатдан кам ишлайдиган иш жойи).


2.5. Иш худуди - бу иш худуди пол қисмидан 2 метр баландликкача алоҳида ҳудуди хисобланиб, ишчининг доимий ёки доимий бўлмаган жойидан иборат.


2.8. Ижтимоий масофа - шахсларнинг ўзаро 2 метрдан кам бўлмаган масофада туриши.


2.9. Шахсий ҳимоя воситалари (ШХҲ) - бу ходимларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирининг олдини олиш ёки камайтириш, шунингдек уларни ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган воситадир.

CОVID-19 эпидемияси пайтида ишлатиладиган шахсий ҳимоя воситалари (ШХВ) - махсус кийимлар, махсус пойафзал, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари, техник воситалар.


2.10. Жамоавий ҳимоя воситалари - бу бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ шахснинг ҳимояси учун қўлланиладиган воситалар.



III. УМУМИЙ ТАРТИБЛАР


3.1. Иш берувчилар томонидан коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишига қарши профилактик тадбирлар қуйидагиларга қаратилиши лозим:

ташкилотга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик;

ташкилот мехнат жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясини тарқалишига қарши чоралар кўриш;

ишчиларни зарарланишига қарши ташкилий - техник тадбирлар;

ишчиларни зарарланишига қарши бошқа ташкилий чора-тадбирлар.


3.2. Ташкилотга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши тавсия этилади:


3.2.1. Хар куни ишхонага киритишдан олдин тана хароратини контактсиз пирометр ёки шу кабилар ёрдамида ўлчаш, тана харорати кўтарилганлиги ва/ёки юқумли касаллик белгилари намоён бўлиб турган ишчиларни ишга қўймаслик.


3.2.2. Ишчининг саломатлиги ҳолатини текшириш, унинг мулоқотдагилари тўғрисида маълумот тўплаш, унинг бошқа беморлар ёки эпидемиологик нохуш ҳудудлардан (мамлакат, республика, вилоят, туманлар) ташриф буюрган шахслар билан мулоқотда бўлганлигига аниқлик киритиш, бунинг учун алоҳида жавобгар шахс белгилаш (тиббий ходим, техника хавфсизлиги мухандиси, шахсий таркиб инспекторлари ва шу кабилар).

Тана хароратини кўтарилганлиги ёки касаллик белгилари (йўтал, аксириш ва шу кабилар) билан ишдан четлатилган ишчилар рўйхатини юритиш.


3.2.3. Ишхонага кириш жойига тери антисептиклари билан ишлов бериш ускунасини (дозаторли ускуна, намли салфеткалар ва шу кабилар) ўрнатиш.

Шунингдек пиёдалар учун "дезтўшама"лар, транспортлар учун "дезтўсиқ"лар ташкил этиш.


3.2.4. Ташкилотга четдан шахсларни киришига йўл қўймаслик. Ишлаб чиқариш тақозасига кўра киритилиши бундан мустасно (таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва хаказолар).


3.2.5. Ташкилотга кириш/чиқиш қисмида одамларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида, агар технологик ечими бўлса қуйидагилар:

назорат ўтказиш пунктлари (НЎП) орқали ишчи ходимларни идентификациялаш тизимини соддалаштириш (шахсни тасдиқловчи хужжатларни кўз ёрдамида текширишларни автоматлаштириш);

НЎПлари орқали ишчиларни ўтказишда бино полига ёки кириш қисмидаги қаттиқ қопламига 2 метр ўлчамдаги оралиқни белгиловчи нуқталарни кўрсатган ҳолда чизмалар чизиш;

сменалар бошланиши ва тугашини хар хил вақтга белгилаш;

сменалар бошланиш ва тугаш вақтини белгилашда ишчиларни НЎП орқали бемалол ўтишини хисобга олиш.


3.2.6. Ташкилот ҳудудига четдан шахсларни киришини ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўриқлаш хизматларидан фойдаланиш.


3.2.7. Курьерлик хизматини, корроспендентлик хужжатларини қабул қилишни контактсиз амалга оширилишига қаратилган услубларни жорий этиш (корреспендентлик хужжатлари қабул қилиш ойналарини ташкил қилиш, мобиль алоқа воситаларидан фойдалнишни жорий этиш ва шу кабилар).


3.3. Ташкилот мехнат жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясини тарқалишига қарши чоралар мақсадида қуйидагиларни амалга оширилиши тавсия этилади:


3.3.1. Ишлаб чиқариш умумий вазифалари боғлиқ бўлмаган цехлар, гурухлар, бўлимларни мулоқотини чегаралаш (гурухлаш тамойили), гурухлар ичида ижтимоий масофани сақланишини таъминлаш.

Ишларни турли қаватлар, алохида хоналар ва бир неча сменаларга бўлиб ташлаш асосида ишчилар оқимини камайтириш.

Уй кийимини ишчи кийимига алмаштиришни фақат шу мақсадларга мўлжалланган хоналарда (маиший хоналар) амалга оширишини ташкил этиш.


3.3.2. Хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган бўлимлар ишчиларини мулоқотига йўл қўймаслик, тушлик ва оралиқ дам олиш танаффусларида ўзаро мулоқотни чегаралаш.


3.3.3. Заруриятга кўра - бўлимлар, цехлар ўртасида хужжатлар, хомашёлар ёки ускуналарни етказиш учун шахсий ҳимоя воситалари (нафас олиш аъзолари ҳимоя воситалари ва қўлқоп) билан таъминланган алохида жавобгар ходимлар ажратиш.


3.3.4. Маълумотларни электрон шаклда ёки телефон орқали юборилишини жорий этиш.


3.3.5. Жамоавий тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш, бошқа жамоалар тадбирларига қатнашишни тақиқлаш.


3.3.6. Умумий фойдаланиш жойларини тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан таъминлаш, қўл ювиш учун совун, умивальник ташкил қилиш (овқатланиш жойлари, дам олиш хоналари, хожатхона, чекиш жойлари ва шу кабилар).


3.3.7. Ишчиларни бир марталик ниқоблар билан таъминлаш (иш сменасининг давомийлиги ва ниқобни камида 3 марта 3 соат ичида ўзгартиришни хисобга олган ҳолда), лекин ҳар бир ишчига камида 5 дона, шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, қўлларни даволаш учун терининг антисептиклари ва зарарсизлантириш воситалари билан етарли миқдорда таъминлаш.

Бир марта ишлатиладиган ниқоблар, қўлқоплар ва нам салфеткалардан қайта фойдаланишга йўл қўйилмайди!


3.3.8. Хизмат хоналари ва жамоат жойларини махсус ажратилган ходим томонидан рухсат этилган зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (ҳар сменада) намли тозалов ўтказиш.


3.3.9. Ҳар 2-4 соатда барча юзаларда: эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, офис жиҳозларини зарарсизлантириш.


3.3.10. Корхонани (муассасани, ташкилотни) камида беш кунлик захирадаги ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, нафас олиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари (ниқоблар, респиратор), қўлқоплар билан таъминлаш.


3.3.11. Ишлаш хоналарида мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар 2 соатда ёки сменада камида икки марта).


3.3.12. Ишчилар томонидан шахсий ҳимоя воситаларини (ниқоблар, респиратор ва резина қўлқоплар) ишлатиш устидан кучайтирилган ички назоратни ташкил этиш, ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус контейнерларда тўплаган ҳолда белгиланган жойда йўқ қилиш.


3.3.13. Тушлик пайтида ва дам олиш пайтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш учун бир мартали ишлатиладиган идишлардан фойдаланган ҳолда ишчиларни марказлаштирилган овқат билан таъминлашни ташкил этиш.


3.3.14. Ишчилар учун марказлаштирилган овқатланиш ташкил қилинганда бўлимлар, цехлар ва касабалар томонидан ошхонага ташриф буюришни график асосида ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда шахмат усулида ўтиришни ташкил этиш, овқатланиш вақтини минимал тартибга солиш (30 дақиқадан кўп бўлмаган).


3.3.15. Овқатланиш хонаси йўқ бўлганда - иш жойларида овқатланишни тақиқлаш, махсус мўлжалланган хонани ёки овқатланиш учун хонанинг бир қисмини, қўлларни ювиш учун жой ва тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан жихозлаш.


3.3.16. Ошхоналар ишини озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган умумий овқатланиш корхоналарида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик ва дезинфекция чораларига оид тавсияларга мувофиқ ташкил этиш.


3.4. Ташкилий ва техник тадбирлар:

агар ташкилот, савдо майдони ва қурилиш майдончаси очиқ жойда бўлса, унинг атрофини тўсиб қўйилишини таъминлаш керак, рухсатсиз бегона шахсларнинг киришини қатъиян тақиқлаш;

гавжум жойлар (назорат пункти, ошхона, ҳожатхона, касса олдида, бозорлар, супермаркетларнинг савдо майдончаларида ва ҳоказо) полга "масофавий белги" чизиш;

ходимлар ўртасида, шунингдек, ишчилар ва мижозлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаб қолишнинг иложи бўлмаганда ҳимоя ойналари ўрнатиш;

ҳаво оқимининг бир қасабадан бошқасига ўтишининг олдини олиш (кирувчи ҳаво оқимидан сўрилувчи хаво оқими ҳажмининг кўпайтириш);

ҳарорати юқорилиги аниқланганларни ёки ўткир респиратор вирусли инфекциянинг аломатлари (ҳид билиш қобилиятини йўқлиги, қуруқ йўтал, кўнгил айниши ва бошқалар) аниқланганда уни ишчилар гуруҳидан ажратиш мақсадида тиббий (агар мавжуд бўлса тиббий пунктларда) изоляторни ташкил этиш;

ишчиларнинг санитария-маиший таъминоти мавжуд "Маъмурий ва маиший бинолар" КМК талабларига ва технологик жараёнларнинг санитария-гигиеник хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу санитария қоидаларига жавоб бериши керак. Миший бинолардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди;

кийиниш хоналарида кийимларни сақлаш жойлари сони ишчилар рақамига мос келиши керак. Кийим хоналарида кийимни сақлаш усули ёпиқ бўлиши керак, кўча ва иш кийимларини алоҳида сақлаш керак;

Душ хоналарида оёқ терисининг замбуруғли касалликларини олдини олиш учун резина паласлар, пластик панжара ва юриш йўлларидан фойдаланиш керак. Ҳар куни душлар ва кийим шкафларини, пол ва юриш жойларини дезинфекцияли эритма билан тозалаб туриш керак, паласларни дезинфекцияли эритмалари бўлган идишга бўктириш керак.


3.4.1. Ишга қўйилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.


3.5. Коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича бошқа ташкилий чоралар қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олиши керак:


3.5.1. Ишни бошлашдан олдин корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари (мансабдор шахслари) жамоага коронавирус инфекциясининг (COVID -19) олдини олиш қоидалари ва ходимнинг соғлиғи ёмонлашганда (иситма, йўтал, ҳид билиш қобилиятини йўқолиши ва бошқалар) ўз вақтида изоляция қилиниши тўғрисида кўрсатма беришлари шарт ва ҳоказо), шунингдек унга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган таъсир чораларини қўллаш мумкинлиги ҳақида огохлантиришлари шарт.

Иш берувчи ишчида ходимда коронавирус инфекциясининг белгилари CОVID-19 (ЎРВИ) аниқланган тақдирда ходимлар/ходималарни хабардор қилиши шарт:

- кейинчалик изоляция қилиш ва ташишни ташкил қилиш учун ваколатли мансабдор шахс билан боғланиш зарурлигига урғу бериш;

- ташиш усуллари тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, вақтинча изоляция қилинган жой бундан мустасно, ташкилотнинг бутун ҳудудида мустақил ҳаракатни тақиқлашга урғу бериш.


3.5.2. Ходимларни профилактика чораларига, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига мунтазам риоя қилиш, қўлни камида 20 сония давомида совун билан мунтазам ювиш режимини ёки иш кунида, ҳар бир овқатланишдан олдин, ҳожатхонага ташриф буюрганидан кейин терини антисептиклар билан зарарсизлантириш зарурлиги тўғрисида доимий равишда хабардорлигини ташкил этиш.


3.5.3. Ходимларни хизмат сафарларига юборишни чеклаш.


3.5.4. Хавф гурухидаги ёши 65дан ошган ходимлар, шунингдек сурункали касалликлари бўлганлар, иммунитети пасайганлар ҳамда ҳомиладор аёлларни, коронавирус инфекциясини карантин даврида ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ёки масофавий ишлаш тартибига ўтказиш.


3.5.5. Агар корхона ёки ташкилотнинг бирон бир ходимида қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилари аниқланса, дарҳол "1003" рақамига қўнғироқ қилиниши шарт.


3.5.6. Мажбурий дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказиладиган ходимларни (озиқ-овқат саноати корхоналари, умумий овқатланиш ва савдо, маиший хизмат, ичимлик суви таъминоти корхоналари, таълим тизими ходимлари) тиббий кўрик муддати ўтган бўлса ишлашига йўл қўйилмайди.


3.5.7. Коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш мавзусидаги кўргазмали қуролларни (плакатлар, эслатмалар ва бошқалар) аҳолига кўринарли жойларга жойлаштириш.



IV. ИШНИ ВА ИШ РЕЖИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Агар маъмурият меҳнат жараёнини вахта тартибида ташкил этиса, ишчиларни яшаш жойлари махсус мослаштирилмаган санитария-маиший ёки бошқа биноларга жойлаштирилиши қатъиян ман этилади.


4.2. Иш берувчи барча ишчиларни бир сменада (14 кундан ортиқ бўлмаган) турар жойни ушбу мақсад учун мўлжалланган жойда (ётоқхона, махсус жиҳозланган вагон ёки ижарага олинган меҳмонхоналар, ётоқхоналар яқинида ижарага бериш ва ҳоказо, ижтимоий масофа қоидаларига биноан) ташкил этади.


4.3. Агар ишни вахта тартибига ўтказиш имконияти бўлмаса, ишчиларни иш жойидан яшаш жойига етказиш ва олиб келиш учун махсус транспорт воситалари билан таъминлаш.


4.3.1. Ишга /ишдан уйга етказиш:


4.3.1.1. Шахсий транспорти бўлмаган одамлар мулоқотини минималлаштириш учун иш жойига (ва ишдан) махсус транспортда муайян нуқталардан олиб кетиш (тушириш) билан таъминлаш керак.


4.3.1.2. Транспорт воситалари ҳар бир йўловчилардан тўлиқ бўшатилганидан кейин дезинфекция қилиниши керак.


4.4. Навбатчиликдаги махсус транспорт воситаларида, ходимларни ташиш пайтида, йўловчиларни шахмат усулида ва "гуруҳ тамойили" (цех, участка, смена ва бошқалар) асосида жойлашишини таъминлаб, ижтимоий масофани сақлаш шарт.


4.5. Ишчилар ташиш автобусларидаги ўриндиқларни 100% тўлдирилган ва турган ҳолда ходимларни ташиш тақиқланади.


4.6. Ходимлар / ходимларнинг ижтимоий масофага мослигини таъминлаш учун бир вақтнинг ўзида битта хонада бўлиш мумкин бўлган одамларнинг максимал сонидан ошиб кетиш тавсия этилмайди:

50 квадрат метргача - 5 кишидан ошмаслиги керак;

100 квадрат метргача - 10 кишидан кўп бўлмаган;

200 квадрат метргача - 25 кишидан ошмайди;

200 квадрат.метрдан ортиқ - 50 кишидан ошмайди.



V. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИНОЛАРИ, ҚУРИЛМАЛАРИ,

ИНШОАТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5.1. Саноат бинолари, қурилмалар ва иншоатлар ушбу турдаги ишлаб чиқариш ёки фаолият учун санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.


5.1.1. Дорихоналар ва дорихона омборлари:


5.1.1.1. Дорихона ва дорихона омборларининг хоналари тоза сақланиши керак; вақти-вақти билан (кунига камида бир марта) рухсат этилган ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда намли тозалов ўтказиш шарт.


5.1.1.2. Хизмат кўрсатиш зонасидаги дорихона ходимларининг иш жойлари ишчиларни тўғридан-тўғри хаво-томчи инфекцияларидан ҳимоя қиладиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, дорихона ходимлари юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига латекс қўлқоп кийишлари керак.


5.1.1.3. Дорихонага киришда, ҳожатхонанинг киришида, дезинфекция эритма билан намланган каучук тўшамалар бўлиши керак.


5.1.1.4. Ёрдамчи ходимлар хонасида қўлларини ювиш учун ва ҳожатхонада умивальниклар (ювиш идишлари) ўрнатилиши керак, улар тирсакли (ёки сенсорли) кранлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Умивальник ёнида дезинфекциялаш воситалари, электр қуруқ хаво ускунаси ўрнатилган бўлиши лозим. Дори-дармонларни қадоқлаш билан шуғулланмайдиган шахсларга ишлаб чиқариш корхоналарида умивальниклардан фойдаланиш тақиқланади.


5.1.1.5. Профилактик дезинфекциялаш учун дорихона (шахобчалар) кўчма кварц лампаси билан жиҳозланган бўлиши керак.


5.1.1.6. Дорихонада ишлаб чиқариш хоналарида овқатланиш тақиқланади.


5.1.1.7. Дорихоналар (шахобчалар) ходимлари қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари шарт:

иш бошлашдан олдин уй кийими ва пойафзалларни алмаштириш;

иш бошлашдан олдин, санитария кийимларини (халат, қалпоқ) ва оёқ кийимларини кийиш, қўлни ювиш (камида 20 сония) ва қўлларни

дезинфекция қилиш, шахсий ҳимоя воситаларини кийиш;

ҳожатхонага боришдан олдин, халатни ечиб, ташриф буюргандан сўнг қўлни яхшилаб ювиш ва дезинфекция қилиш;

санитария кийимлари ва пойафзалларда дорихонадан ташқарига чиқмаслик.


5.1.1.8. Ишлаб чиқариш ходимларига шахсий буюмларни иш жойларида ва халат чўнтагида сақлашга рухсат берилмайди, тоза рўмолча бундан мустасно.

Дори моддаларни ишлаб чиқариш, назорат қилиш, қадоқлаш билан шуғулланадиган шахслар тирноқларини қисқа олишлари, лак билан бўямасликлари ва бармоқларига узуклар тақмасликлари керак.


5.1.1.9. Санитария кийимлари ва санитария пойафзаллари дорихона ходимларига амалдаги меъёрларга мувофиқ берилади. Санитария кийимларини алмаштириш ҳафтасига камида 2 марта, керак бўлса, навбатдан ташқари амалга оширилиши керак. Бунинг учун ҳар бир дорихона ходимига камида икки тўплам иш кийимлари берилиши керак.


5.1.1.10. Дори-дармонларни ишлаб чиқариш ва қадоқлаш билан шуғулланадиган ишчилар, смена бошланишидан олдин шахсий фойдаланиш учун тоза сочиқлар билан таъминланиши керак.


5.1.1.11. Ишга киришда дорихона ходимлари "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом"га (рўйхат рақами 2387-сон, 2012 йил 29 август) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтади. Текширув натижалари санитария дафтарига киритилиб дори воситаларини ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва қадоқлаш, фармацевтика идишларини ювиш ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш ҳуқуқини беради.


5.1.1.12. Аниқланган беморлар, шунингдек вирус ташувчилар даволаш ёки санация учун юборилади. Ушбу шахсларнинг дори-дармонларни ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сифатини назорат қилиш, тарқатиш билан боғлиқ ишларга рухсат бериш тиббий муассасадан олинган ижобий маълумотнома мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.


5.1.2. Савдо марказлари ва савдо мажмуалари:


5.1.2.1. Онлайн харид қилиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш хизматлари харидор билан яқин мулоқотни минималлаштириш чораларини кўради.


5.1.2.2. Чакана савдо тармоқлари ва бошқа савдо ташкилотларига истеъмолчилар томонидан буюртмаларни масофадан қабул қилиш ва кейинчалик харидорга тўлдирилган буюртмани бериш масаласини ишлаб чиқиши тавсия қилинади.


5.1.2.3. Савдо майдончасида ва ташриф буюрувчиларнинг кассаларида улар орасидаги масофа 2,0 м дан кам бўлмаслиги шарт (шу жумладан тегишли маркировкани қўллаш орқали).


5.1.2.4. Ташриф буюурувчилар учун:

савдо нуқтасининг ўзи ва уларга туташ ҳудудда хавфсизлик ва бошқа хизматлардан фойдаланиш;

бинога кириш жойида ҳар бир ташриф буюрган одамнинг тана ҳароратини контактсиз кузатишни ташкил қилиш. Агар шахсни ҳарорати кўтарилганлиги аниқланса, дархол 1003 телефон орқали тиббий ёрдамни чақириш билан дўконга киришига йўл қўймаслик;

бинога кириш жойида дезинфекциялаш воситаси эритмаси (дезтўшама) билан намланган махсус тўшама ташкил этиш ва сменада камида бир марта алмаштириш;

йирик супермаркетларда (майдони 500 кв.м дан ортиқ) ташриф буюрувчиларнинг танаси юзасини антисептик билан зарарсизлантириш учун туннеллар ўрнатиш;

дўконга киришда қўлларни терисига антисептиклар билан ишлов бериш учун (шу жумладан ўрнатилган дозаторлардан фойдаланган ҳолда) жой ажратиш;


5.1.2.5. Савдо бўлими ходимлари учун:

шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўткир респираторли инфекциялар (иситма, йўтал, буруннинг оқиши) белгилари бўлган ходимларни ишга қўймаслик;

ходимларни бир марталик ниқоблар билан етарли миқдорда таъминлаш (иш сменасининг давомийлиги ва ниқобнинг камида 3 соатда 1 марта алмаштирилишини хисобга олган ҳолда), ташриф буюрувчилар билан ишлашда фойдаланишни хисобга олган ҳолда 1 ишчига камида 5 дона, шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, терига антисептиклар билан ишлов бериш, қўллар, дезинфекциялаш воситалари (рўйхатга олинган ва фойдаланиш учун тасдиқланган), қўлқоплар;

дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (сменада) офис бинолари ва жамоат жойларини (овқатланиш, дам олиш ва ҳожатхонани) намли тозалаш. Ташриф буюрувчилар тегиниши мумкин бўлган барча юзаларда ҳар 2-4 соатда зарарсизлантириш ўтказиш: эшик тутқичлари, электр калитлар, тутқичлар, панжара, стол қопламаси, стуллар, офис жиҳозлари, аравачалар ва саватларнинг тутқичлари ва шу кабилар, шунингдек кунига камида икки марта барча хоналарни шамоллатиш.


5.1.3. Деҳқон бозорлари:


5.1.3.1. Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ҳолда "зигзаг" тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.

Ҳар бир бозорга киришда "дезинфекция туннели" ва "санитария постлари, дезинфекция гурухлари ташкил этилиб уларнинг вазифалари қуйидагилар этиб белгиланади:

бозор худудига кирган шахсларни дезинфекция қилиш (сотувчилар, харидорлар, бозор ходимлари ва бошқалар);

иситма ёки касалликнинг бошқа белгилари бўлган шахслар аниқланганда ваколатли органларга дарҳол хабар бериш;

бозорлар худудларини кун давомида (2-3 марта) дезинфекция қилиш;

карантин чоралари талабларига мувофиқлигини текшириб бориш (тиббий ниқоблар, қўлқоплар мавжудлиги, сотувчилар ва ходимлар учун);

деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор худудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконларида қадоқланмаган маҳсулотлар, ёпиқ ҳолатда (полиэтилен плёнкаларга ўралган, бир марталик пакетларга солинган ва х-к.) сақланади;

савдо нуқталарида сотувчилар ўртасида ижтимоий масофа (2 метр) таъминланади;

деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконлари атрофида қўл ювиш воситалари билан жихозланган бир нечта қўл ювиш жойлари (зарур ҳолларда кўчма қўл ювиш нуқталари) ташкил этилади;

озиқ-овқат дўконларининг кириш қисмида махсус тўсиқлар (стол, стул, доска ва бошқалар) ташкил этилади ва савдо фаолияти махсус "дарча"дан амалга оширилади.

Деҳқон бозорининг ҳудудлари аниқ зоналарга ажратилади:

- савдо;

- маъмурий ва сақлаш (маъмурий ва маиший объектлар, шу жумладан бозор ходимлари учун овқатланиш, омборхона);

- харидорларга хизмат кўрсатадиган бозор;

- алоҳида транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи;

- маиший, ахлат йиғиш жойи.


5.1.3.2. Шу билан бирга, савдо ҳудудида 13 та майдонлар ажратилган:

- ёпиқ павильонларда, савдо расталарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси;

- очиқ жойларда ёки навес остида савдо қилиш;

- автомобиллардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси;

- умумий овқатланиш ва маиший хизмат;

- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси.


5.1.3.3. Савдо жойлари сотувчилар ва харидорни тўғридан-тўғри хаво-томчи инфекциясидан ҳимоя қилувчи қурилмалар (экранлар, пластик ўрамлар ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, бозорнинг барча ходимлари, шу жумладан сотувчилар ҳам юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига қўлқоп кийишлари керак.


5.1.3.4. Бозорлар, идиш ва жихозларни ювиш учун ванналар билан жиҳозланган бўлиши керак, улар (камида 2 та) смесителлар орқали етказиб бериладиган иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши, канализация тармоғига уланган бўлиши (камида 20 мм.да оқимнинг узилиши билан) керак, жиҳозлар ва идишларни қуритиш ва сақлаш учун жавон, қуритиш учун токчалар жихозланиши керак.

Бозордаги ташриф буюрувчилар ва ходимлар қўл ювиш, савдо ускуналари, мева ва сабзавотларни ювадиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак, ҳар 50 та савдо дўконларига нисбатан кранлар сони камида битта бўлиши керак.


5.1.3.5. Ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясида бир нечта ажратилган хоналар: гўшт, гўшт маҳсулотлари ва балиқларни текшириш учун мўлжалланган кузатув хонасини ташкил қилиши керак. Залда плиткалар билан қопланган ёки озиқ-овқат учун мўлжалланган алюминий билан қопланган столлар, озиқ-овқат маҳсулотларини ўрганиш хонаси, ювиниш хонаси, мудир хонаси, ошхона учун хона ташкил қилиниши. лаборатория ходимлари учун дезвоситалар сақлаш хонаси ва ҳожатхона ташкил этилиши керак.


5.1.3.6. Бозор биноларидан, уларнинг мақсадларидан қатъи назар, турар жой учун ёки ётоқ учун фойдаланиш тақиқланади. Савдо учун озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тайёрлаш учун мўлжалланган биноларга бегона шахсларнинг киришига маъмурият рухсати билан ва санитария кийимларида йўл қўйилади.


5.1.3.7. Савдо ускуналари, инвентарлар, идишлар, шунингдек панжаралар, токчалар, маҳсулотларни сақлаш учун тагликлар силлиқ юзага эга бўлиши ва ювиш ва дезинфекциялаш осон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган махсус материаллардан тайёрланган бўлиши керак.


5.1.3.8. Савдо ва омборхоналарда ахлат йиғиш учун педалли идиш ёки қопқоқли челаклар бўлиши керак. Улар ҳажмининг 2/3 қисми тўлганидан сўнг тозаланади, 1% содали сув иссиқ эритмаси (45-50° C) ёки бошқа ювиш воситалари билан тозалаш керак ва уларни кўрсатмаларга қатъий мувофиқ ишлатиш ва сақлаш керак.


5.1.3.9. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда товарлар қўшничилик қоидалари ва сақлаш стандартларига қатъий риоя қилиш керак. Муайян ҳиди бўлган маҳсулотлар ҳидни сўриб оладиган маҳсулотлардан алоҳида сақланиши керак.


5.1.3.10. Тозалаш ишлари кун давомида доимий равишда маҳсулот ифлосланишининг олдини олиш шарти билан амалга оширилади. Савдо ва механик ускуналарга (тарозилар, ҳисоблагичлар, дисплей қутилари) иш охирида ишқорий эритма, сўнгра иссиқ сув, сўнгра антисептик эритмалар билан ишлов берилиши керак.


5.1.3.11. Савдо бошланишидан олдин ва унинг охирида бозорнинг ҳудуди иссиқ мавсумда сув сепиш билан тозаланади. Савдо ва тозалаш ишлари тугагандан сўнг, бозорнинг бутун ҳудудида хлор асосидаги дезинфекциялаш воситалари билан дезинфекциялаш амалга оширилади.


5.1.3.12. Ювиш воситалари ва дезвоситалар қуруқ, хаво яхши айланадиган жойда, озиқ-овқат сақланишига мўлжалланмаган жойларда сақланади.


5.1.3.13. Ҳожатхоналар ҳар 2-3 соатда, иш куни давомида ва бозор тугаганидан кейин дезинфекцияловчи эритма билан бўктирилади, тозаланади ва ювилади. Ҳожатхонани ҳар бир тозалашда сув кранлари, шунингдек эшикларнинг тутқичлари ва мурувватлари, ҳожатхонага боришда одамнинг қўлларига тегадиган тутқичлар ва бошқа жойлар дезинфекцияли эритма билан намланган алоҳида мато билан артиб олинади. Ҳожатхоналарни дезинфекциялаш учун фаол хлор концентрацияси 500 мг / л бўлган эритма ишлатилади.


5.1.3.14. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш билан шуғулланадиган бозор ишчилари ва савдогарлардан (тарозилар, гўшт майдалагичлар, дўконлар ва ҳк):

- кийимнинг, юзнинг, тананинг, қўлларнинг, сочларнинг тозалигига риоя қилиши, тирноқларни қисқартириши;

- шахсий буюмларни кийиниш хонасида қолдириши, уй ва санитария кийимларини алохида сақлаши керак;

- ишга киришдан олдин қўлини совун ва сув билан ювиш, тоза санитария кийимларини, шунингдек ниқобни кийиш, сочларни қалпоқ, шарф остида олиш ва қўлқоп кийиши талаб этилади;

- ҳудудга киришда ва ҳожатхонага боришдан олдин санитария кийимларини ечиши;

- фақат белгиланган жойларда овқатланиш ва чекиш;

- агар ҳарорат кўтарилса, тери ва ошқозон-ичак касалликлари, бошқа касалликларнинг аломатлари кузатилса бу ҳақда маъмуриятни хабардор қилиш, уни тиббий марказда (агар мавжуд бўлса) тиббий ходимларга 1003 телефон рақамига қўнғироқ қилиб изоляция қилиш.


5.1.4. Қурилиш саноати:


5.1.4.1. Мулоқотни минималлаштириш учун битта қурилиш лойиҳаси ишида иштирок этадиган барча ишчиларнинг бажарилган ишларга қараб гуруҳларга бўлинишини таъминлаш.

Кўрсатилган алохидалашлар яшаш жойларига жойлаштиришда ҳам ҳисобга олиниши керак.


5.1.4.2. Қурилиш ишларининг узлуксиз бажарилишини таъминлаш учун ишчиларнинг захира гуруҳларини тузиш ёки ишдан ташқари турли хил иш жойлари (яшаш жойида, овқатланиш жойларида) ўртасида алоқа қилмасдан сменали усул сифатида ишларни ташкил этиш тавсия этилади.


5.1.4.3. Қурилиш саноатида ишларни ташкил этиш ва қурилиш ишларини ташкил этишда, қурилиш ишларининг айрим турлари, меҳнат шароитлари ва меҳнат жараёнини ташкил қилишда, ишлаб чиқариш жараёнида чанг чиқарадиган барча ишларда чангнинг ажралиб чиқиши ва тарқалишини имкон қадар чеклайдиган ёки камайтирадиган шароитларда бажарилиши керак.


5.1.4.4. Иссиқлик изоляцион қопламаларни олиб ташлаш учун воситалар қуруқ чангни автоматик йиғиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак; уни фақат намлашдан кейин бажариш керак;

иккиламчи чанг пайдо бўлишининг олдини олиш учун барча чангланадиган қурилиш чиқиндилари нам ҳолатда тозаланиши керак.


5.1.4.5. Қурилиш материаллари ва қурилмалари қурилиш майдончаларига фойдаланишга тайёр шаклда етказиб берилиши керак. Қурилиш майдончасида ишлашга тайёргарлик кўраётганда (аралашмалар ва эритмалар тайёрлаш, материаллари ва конструкцияларни қирқиш ва бошқалар) ижтимоий масофани (камида 2 метр) сақлаш учун механизациялаштирилган воситалар, махсус жиҳозлар билан жиҳозланган хоналарни таъминлаш керак.


5.1.4.6. Сочилувчан қурилиш материаллари ва хом ашёларини сақлаш, ташиш, ортишда чангни максимал даражада ушлашни таъминлаш керак.


5.1.4.7. Қурилиш майдончасига хом ашёларни етказиб бериш, уларни қурилиш майдончасида сақлаш ва ташиш бўйича барча ишлар қўлда бажариладиган ишларни иложи борича йўқ қиладиган, шикастланиш хавфини бартараф этадиган ва ижтимоий масофани таъминлайдиган усулларда амалга оширилиши керак.


5.1.4.8. Юк кўтариш ва тушириш ишлари юк кўтариш ва қайта ишлаш ускуналари ёрдамида механик равишда бажарилиши керак.


5.1.4.9. Табиий тошларга ишлов бериш ишлари бегона шахслар иштироки рухсат берилмаган жойларда бажарилиши керак.


5.1.4.10. Бир-биридан 2 метрдан кам масофада жойлашган иш жойлари ҳимоя экранлари билан ажратилади.

Юк кўтариш механизмларининг операторлари ва монтажчилар биргаликда ишлашда радиотелефон алоқасидан фойдаланишлари керак.


5.1.4.11. Барча участка ва маиший бинолар биринчи ёрдам тўпламлари билан жиҳозланади. Заҳарли моддалар ишлатиладиган жойларда профилактика пунктлари ташкил қилинади (ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш ва бир бирига ёрдам кўрсатиш пунктлари). Уларга ўтиш жойлари ёритилиши, осон кирилиши ва қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Профилактика пунктлари мунтазам равишда ҳимоя малҳамлари, кийим-кечаклар, шахсий ҳимоя воситалари (лепесток русумидаги респиратор, қўлқоп, этик) билан таъминланади.


5.1.4.12. Санитария-маиший хоналар таркибига кийиниш хонаси, душ, ювиниш хонаси, ҳаммом, чекиш хоналари, ярим душ учун жой, ичимлик суви таъминоти, иситиш ёки совутиш, шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш хоналари, махсус кийим-кечакларни сақлаш ва бериш хоналари киради.


5.1.4.13. Қурилиш майдончаси ҳудудидаги чангнинг олдини олиш учун қурилиш майдончаси ва ундан ташқаридаги йўллар доимо намланиб турилиши керак.


5.1.4.14. Технологик жараёнларни ташкил қилишда автоматлаштирилган, узлуксиз ва ёпиқ жараёнлар ва ускуналарга устунлик бериш керак.


5.1.5. Чорвачиликда:


5.1.5.1. Ишлаб чиқариш жараёни санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена стандартлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш биноларида бактериал ва вирусли ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича чора-тадбирлар (дезинфекция, УВ зарарсизлантириш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва бошқалар) ходимларнинг биологик хавфсизлигини таъминланиши керак, юқумли ва ўта хавфли инфекцияларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ўз ичига олиши шарт.


5.1.5.2. Ҳайвонлар билан бевосита алоқада бўлган ишчиларни ўз вақтида юқумли касалликлардан (айниқса антропозоонозлар) ҳимоя қилиш ва олдини олиш учун улар юзага келган вазият ҳақида дарҳол хабардор қилинади.


5.1.5.3. Чорвачилик иншоотининг хоналари ва ҳудудларини санитария-тозалаш ишларини олиб боришда, дезинфекцияловчи воситалари билан ишлов бериш вақти, ишлайдиган дезинфекциялаш эритмалари, ишлатиш меъёрлари ва экспозиция вақтларига қатъий риоя қилиниши керак.


5.1.5.4. Ҳар бир чорва мажмуасида гўнгни зарарсизлантириш учун техник воситалар етарлича бўлиши керак. Бунинг учун суюқ гўнг ва гўнг силқиндисига механик, сунъий ва табиий биологик ишлов берилиши ёки физик-кимёвий ишлов берилиши керак.


5.1.5.5. Гўнгни тайёрлаш учун воситалар барча турдаги гўнгни, гўнгни оқава сувларини карантинини ўз ичига олиши, эпизоотик вазиятни ҳисобга олган ҳолда уларни зарарсизлантириш учун (дезинфекция, дезинвазия) самарали технологиялар ва техник воситалардан фойдаланиши керак.


5.1.5.6. Шикастланмаслик учун ҳайвонларга қарашда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш керак. Ҳайвонларни сўйиш ва терини қайта ишлаш билан шуғулланадиган шахслар шахсий ҳимоя воситалари, биринчи ёрдам учун тўпламлар билан таъминланган бўлишлари керак.


5.1.6. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


5.1.6.1. Гўштни қайта ишлаш мажмуалари учун (агар сўйиш жойи мавжуд бўлса) корхона ҳудудига кириш ва чиқишда дезинфекцияли эритма билан тўлдирилган махсус кюветалар (дезинфекцияли тўсиқлар) бўлиши керак (эпидемиологик ва эпизоотик вазиятга қараб).

Сўйиш жойлари мавжуд бўлмаган корхоналарнинг кириш қисмида зарарсизлантириш тўшамалари ўрнатади.


5.1.6.2. Атмосфера ходисалари натижасида, эриган сув ва оқава сувларни оқиб кетиши учун вертикал тарновлар билан таъминлаши керак. Чорвачилик базаси, санитария блоки ва ёнилғи хўжалик қисмидаги оқава сувлар корхонанинг қолган қисмига бормаслиги керак.


5.1.6.3. Корхона ҳудуди тоза сақланиши керак. У ҳар куни тозаланади.

Иссиқ мавсумда, керак бўлганда тозалашдан олдин, ҳудуд ва яшил майдонлар суғорилади.


5.1.6.4. Ахлатни йиғиш учун қопқоқли металл контейнерлар ёки темир идишлар ишлатилади, улар асфальтланган ўзининг хажмидан 3 баробар жойларга ўрнатилади. Бундай жойлар ишлаб чиқариш ва ёрдамчи иншоотлардан 25 м масофада жойлашган бўлиши керак.


5.1.6.5. Идишлардан чиқинди ва ахлатларни олиб ташлаш, улар сиғимининг 2/3 қисмидан кўп бўлмаган хажми тўлганда, лекин кунига камида бир марта тозаланиши керак. Ахлат чиққандан сўнг, идишлар ювилади ва дезинфекция қилинади.


5.1.6.6. Бинода ишлаб чиқариш объектларининг жойлашиши технологик жараёнларнинг кетма кетлигини таъминлаши ва тайёр маҳсулотни иккинчи даражали ифлосланишини истисно қилиши керак.


5.1.6.7.Чанлар, ванналар, металлдан тайёрланган идишлар, товоқлар, желоблар сирти осон тозаланиши керак, ёриқлар, бўшлиқлар, чиқадиган мурувват ёки перчинлар ва санитария тозаловга халақит берадиган бошқа элементлар бўлмаслиги керак.


5.1.6.8. Столларнинг юзаси силлиқ, ёриқларсиз ва бошқа нуқсонларсиз бўлиши керак. Тешиклар ва люклар ёрдамида туширилган хом ашёни қабул қилиш учун ишлатиладиган столларда хом ашёнинг полга тушишига йўл қўймаслик учун тўсиқлар бўлиши керак. Гўштни боғлаб ёки майдалаш учун қаттиқ ёғоч ёки материаллардан тайёрланган махсус тахтакачлардан фойдаланилади. Иш сменаси охирида улар яхшилаб тозаланади, ювилади ва дезинфекцияланади ёки буғ камерасида буғланади.


5.1.7. Тайёр овқатни сотиш ва етказиб бериш бўйича умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган талаблар


5.1.7.1. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни ташкил қилиш махсус қадоқланган бир марталик идишларда амалга оширилиши керак.


5.1.7.2. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда профилактик чоралар ва транспорт воситаларини дезинфекциялаш бўйича тавсияларга амал қилиш.


5.1.7.3. Барча ишлаб чиқариш цехлари иссиқ ва совуқ сув билан узлуксиз таъминланиши керак. Шу билан бирга, ювилганидан кейин қўлларнинг қайта ифлосланишини истисно қиладиган миксерлар билан таъминланиши керак.


5.1.7.4. Технологик жараёнда, хом ашё, хом ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар, ишлатилган ва тоза идишлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ошхона идишларини ювиш ишларининг кетма кетлиги тамойилларига риоя қилиниши керак.


5.1.7.5. Тайёр овқатни истьеъмолга юборилгунига қадар вақтинча сақлаш учун музлатгич ва махсус шкафлар билан жиҳозланган хоналар бўлиши керак.


5.1.7.6. Совуқ овқатларни тайёрлаш цехларига, озиқ - овқатларни қадоқлаш бўлимларига йўриқномага мувофиқ ишлатиладиган бактериоцид лампалари ўрнатилади.


5.1.7.7. Иш сменаси тугагандан сўнг (ёки камида 6 соат ўтгач), хоналарни ҳавони ва нам тозалаш, дезинфектсияли салфеткалар (ёки дезинфектсияли эритмалар) билан ишлайдиган эшик тутқичлари, тутқичлар, столлар, стулларнинг орқа томонлари (стулларнинг креслолари), лаваболар билан артиб, дезинфектсиялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. қўл ювиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш витриналари.


5.1.7.8. Микроорганизмларни ёъқ қилиш учун препаратнинг кўрсатмаларига мувофиқ таъсир қилиш вақтини ва дезинфектсиялаш воситасининг ишчи эритмасининг контсентрациясини кузатиш керак. Агар керак бўлса, ишлов берилгандан сўнг, сирт сув билан ювилади ва қоғоз сочиқ билан қуритилади.


5.1.7.9. Агар ҳожатхоналар мавжуд бўлса, улар белгиланган тартибда тозаланади ва дезинфектсияланади.


5.1.7.10. Идиш-товоқ ва идишларни механизациялашган ҳолда ювиш учун дезинфекциялаш эффекти бўлган овқатланиш жойларини замонавий идиш ювиш машиналари билан жиҳозлаш тавсия этилади. Ихтисослашган идиш ювиш машиналаридан фойдаланиш кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади, бунда идишлар ва жихозларни камида 65° C ҳароратда 90 дақиқа давомида дезинфекциялашни таъминлайдиган ишлов бериш режимлари қўлланилади.


5.1.7.11. Идишларни қўлда ювиш учун ошхона идишлари учун уч бўлмали ванналар, шиша ва бошқа майда идишлар учун икки бўлмали ванналар билан таъминлаш керак.


5.1.7.12. Идишларни қўлда ювиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

озиқ-овқат қолдиқларини механик равишда тозалаш;

ваннанинг биринчи бўлмасида ювиш воситаларини қўшиб сув билан ювиш;

ваннанинг иккинчи бўлмасида камида 40° C ҳароратда сув билан ювиш ва ваннанинг биринчи бўлмасига қараганда икки баравар кам миқдорда ювиш воситалари қўшиш;

ваннанинг учинчи бўлмасидаги тутқичлари бўлган металл тўрда идишларни эгилувчан шланг ёрдамида камида 65° C ҳароратда иссиқ сув билан ювиш;

барча ошхона идишларини дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ювиш;

панжарали токчаларда, стеллажларда идишларни қуритиш.


5.1.7.13. Юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш учун:

- кесиш ускуналари ҳар бир устахонада ўрнатилади ва махсус маркировкага эга ("ХГ" - хом гўшт, "ХБ" - хом балиқ, "ХС" - хом сабзавотлар, "ҚГ" - қайнатилган гўшт, "ҚБ" - қайнатилган балиқ, "ҚС" -қайнатилган сабзавотлар, "ПГ" - пиширилган гўшт, "Кўкатлар", "ТС" -тузланган сабзавотлар, "Сельдь", "Н" - нон, "ПБ"- пиширилган балиқ);

- Гўштни кесиш учун тахтакачлар хоч ёки махсус стендга ўрнатилади, металл ҳалқа билан маҳкамланади, ҳар куни ишдан кейин пичоқ билан тозаланади ва туз сепилади. Вақти-вақти билан, керак бўлганда, пастки қисм кесилади ва силлиқланади.


5.1.7.14. Ишлаб чиқариш, ёрдамчи, омборхона ва маиший биноларни тозалаш тозаловчилар томонидан, иш жойлари эса ишчилар томонидан тозаланади. Ҳожатхоналарни тозалаш учун махсус ходим ажратилади.

Тозаловчилар етарли миқдорда тозалаш воситалари, латталар, ювиш воситалари ва дезинфекциялаш воситалари билан таъминланиши керак.


5.1.7.15. Умумий овқатланиш ташкилоти томонидан кейтринг хизмати амалга оширилганда (овқат тайёрлаш ва уларни буюртма жойига етказиб бериш, овқатни иситиш, стол сервировкаси хизмати кўрсатиш, идиш-товоқларни, бинолар ва ҳудудларни тозалаш ишлари четдан чақириладиган хизматчилар томонидан амалга оширилса), идиш-товоқ ва овқатланиш анжомлари сони бир мартали ишлатиладиган порциялар сонига мувофиқ тўлдирилади. Бир марта ишлатиладиган идишлардан фойдаланилганда ишлатилган идишлар ёпиқ пластик қопларга йиғилади. иш кунининг охирида зарарсизлантирилади.


5.1.7.16. Дезинфекциялаш учун турли хил кимёвий гуруҳларнинг агентлари ишлатилиши мумкин: хлороактив (диклороотсианурик кислотанинг натрийли тузи):

фаол хлор контцентрацияси 0,06% дан кам бўлмаган ишчи эритма, хлорамин Б.

фаол хлор контцентрациясида камида 3,0% бўлган ишчи эритма, кислород фаол модда бўлган (водород пероксиди - 3,0% дан кам бўлмаган концентрацияда) эритма, катионли юза фаол моддалар (КЛАВ) - тўртламчи аммоний бирикмалари (ишчи эритмадаги концентрацияда 0,5% кам эмас), учинчи даражали аминлар (0,05% дан кам бўлмаган ишчи эритмаси), гуанидиннинг полимер ҳосилалари (0,2% дан кам бўлмаган иш эритмаси), алкогол (терининг антисептиклари ва ишлов бериш учун дезинфекциялаш воситаси сифатида) кичик юза майдонларни - изопропил спирт оғирлиги бўйича камида 70% контцентрациясида, этил спирти оғирлиги бўйича камида 75% бўлганида. Фаол моддаларнинг таркиби қўлланмаларида кўрсатилган.


5.1.7.17. Ишлаб чиқариш бинолари, овқатланиш заллари, барча юзалар, жиҳозлар ва идиш товоқлар зарарсизлантирилиши керак. Озиқ-овқат қолдиқлари билан ифлосланган идишлар дезинфекцияли эритмага ботирилади ва кейин юқоридаги схема бўйича қайта ишланади. Юзани зарарсизлантиришда бўктириш усули қўлланилади. Одамлар йўқлигида очиқ портатив ултрабинафша нурлантирувчи лампалар, дезинфекциялаш воситаларининг аэрозоллари ёрдамида зарарсизлантириш тавсия этилади.


5.1.7.18. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғига асосан санитария минимуми ва профилактик тиббий кўрикдан ўтган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган овқат тайёрлаш жойларида ишлашига рухсат берилади.



VI. ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ОБЪЕКТЛАРИДА

ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6.1. Гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар:


6.1.1 Иш бошлашдан олдин, вирусга қарши режимга мувофиқ дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш керак.


6.1.2. Бинонинг кириш қисмига тери антисептиклари билан ишлов берилган жойларни (таркибида 70% бўлган этил спирти, изопропил миқдори камида 60%) ташкил этиш, шу жумладан дозаторларни ўрнатиш;

парфюмерия ва косметика воситалари (геллар, лосьон, таркибидаги спирти бўлган ўхшаш суюқликлар) ёки дезинфекцияли салфеткалар.


6.1.3. Гўзаллик салонлари ёки сартарошхонага унинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсларни кириши тақиқланади.


6.1.4. Ходимлар ва ташриф буюрувчилар ўртасидаги мулоқотларни чеклаш/камайтириш мақсадида:


6.1.5. Хизматни ташкил этишда ташриф буюрувчиларни камида 15 дақиқалик вақт оралиғини сақлаган ҳолда келишлари учун буюртмалар олишни йўлга қўйиш.


6.1.6. Гўзаллик салони ёки сартарошхонада ташриф буюрувчилар томонидан хизматни кутишни истисно қилиш;

кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.1.7. Ҳар бир ташриф буюрувчига алоҳида хонада хизмат кўрсатиш ёки бир бирини ораси ойнакли экран билан тўсилган креслоларда хизмат кўрсатиш (агар иложи бўлса) ёки ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда креслоларни жойлаштириш.


6.1.8. Ходимларнинг смена билан ишларини ташкил қилиш.


6.1.9. Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш: корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.1.10. Иш жойларида овқатланишни тақиқлаш, шунингдек ташриф буюрувчилар учун чой, қаҳва ва бошқаларни тақиқлаш.


6.1.11. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.1.12. Ишчилар ва ташриф буюрувчилар доимий бўлган хоналарда ҳавони камида 2 марта кўчма бактериоцид нурлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекциялаш.


6.1.13. Тери антисептикларидан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит яратиш.


6.1.14. Ходимлар 4-типдаги шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланади -ходимлар пижама, тиббий халат, қалпоқ, ниқоб (хар 3 соатда бир алмаштириладиган бир марта ишлатиладиган ёки қайта фойдаланиш мумкин бўлган) ёки филтрловчи респиратор, қўлқоп, пайпоқ, туфли ёки пойафзал.


6.1.15. Ихтисослашган ташкилот билан келишувга биноан ҳар куни ишдан кейин ювиладиган сочиқлардан ёки бир марта ишлатиладиган сочиқ ва салфеткалардан фойдаланиш.


6.1.16. Ҳар бир мижоздан кейин бинони шамоллатиш.


6.1.17. Вирусга қарши ишлатиладиган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда хоналарни ва умумий фойдаланиш жойларини (овқатланиш, дам олиш, ҳожатхона хоналари) намли тозалаш.

Ҳар бир мижоз учун хизматни тугатганидан сўнг, вирусли режимда дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча юзаларини (эшик тутқичлари, ўчиргичлар, қўл тутқичлар ва бошқалар) зарарсизлантириш.

Вирусли режимга мувофиқ ҳар бир мижоздан кейин ишлатилган ускуналарда зарарсизлантиришни ўтказиш.


6.2. Кимёвий тозалаш ва кир ювиш ишларини ташкил қилиш.


6.2.1. Кир ювиш ва кимёвий тозалаш корхонасида иш бошлашидан олдин, вирусли режимга биноан дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш керак.


6.2.2. Бегона шахсларни кимёвий тозалаш ва кир ювиш корхонаси ҳудудига киришини тақиқлаш.


6.2.3. Корхона буютма қабул қилиш ва мижозга бериш жойларида ойнакли тўсиқлар ўрнатиш (буюртмаларни қабул қилиш ойналари) ёки ижтимоий масофа принципларига риоя қилган ҳолда хизматларни ташкил қилиш орқали ходимлар ва мижозлар ўртасидаги мулоқотларни чеклаш.


6.2.4. кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.2.5. Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш: корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.2.6. Иш жойида овқатланишни тақиқлаш.


6.2.7. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.2.8. Корхона ичидаги ходимларнинг ижтимоий масофа тамойилларига риоя қилишини таъминлаш (шу жумладан 2,0 метр оралиқ масофани белгилаш).


6.2.9. Ишчилар ва ташриф буюрувчилар доимий бўлган хоналарда ҳавони камида 2 марта кўчма бактериоцид нурлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекциялаш.


6.2.10. Тери антисептикларидан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит яратиш.


6.2.11. Ҳар 2 соатда биноларни ҳавосини янгилаб туриш.


6.2.12. Ҳар бир мижоз учун хизматни тугатганидан сўнг, вирусли режимда дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча юзаларини (эшик тутқичлари, ўчиргичлар, қўл тутқичлар ва бошқалар) зарарсизлантириш.

Вирусли режимга мувофиқ ҳар бир мижоздан кейин ишлатилган ускуналарда зарарсизлантиришни ўтказиш.


6.3. Тикувчилик хизмати ва пойафзал тузатиш ишларини ташкил этиш.


6.3.1. Тикувчилик хизмати ва пойафзал тузатиш хонасида иш бошлашдан олдин вирусли режим учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш.


6.3.2. Бегона шахсларни бинога киришини тақиқлаш.


6.3.3. Хизматларни ижтимоий масофа тамойилларига мувофиқ равишда ташкил қилиш орқали ходимлар ва мижозлар ўртасидаги мулоқотларни чеклаш.


6.3.4. Агар ходимдан мижозгача бўлган масофа 2,0 метрдан кам бўлмаслиги шарти билан битта мижозни қабул қилишни таъминлаш (шунингдек тегишли маркировкани қўллаш билан), ўлчов олиш ишларини камайтириш.


6.3.5. Кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.3.6 Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш: корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.3.7. Иш жойида овқатланишни тақиқлаш.


6.3.8. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.3.9. Ишчилар ва ташриф буюрувчилар доимий бўлган хоналарда ҳавони камида 2 марта кўчма бактериоцид нурлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекциялаш.


6.3.10. Тери антисептикларидан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит яратиш.


6.3.11. Шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекциялаш воситалари ва ювиш воситаларини 5 кунлик захира билан ташкил қилиш.


6.3.12. Ҳар 2 соатда ёки ҳар бир мижоздан кейин биноларни шамоллатиш.


6.4. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш корхоналарига қўйиладиган талаблар.


6.4.1. Хизмат кўрсатишни аввалдан буюртма олиш тартибида мижозларга хизмат кўрсатиш оралиғини 20 минутдан кам бўлмаган вақтга мўлжаллаб ташкил этиш.


6.4.2. Алоҳида бокслар ва уларга алохида кириш мавжуд бўлганда бир вақтнинг ўзида хар битта боксда битта транспорт воситасига, кириш йўлаги ва бокслар битта бинода алохидаланмаган ҳолда жойлашган бўлса биттадан кўп бўлмаган миқдордаги транспорт воситасига хизмат кўрсатилади.


6.4.3. Кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.4.4. Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш: корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.4.5. Иш жойида овқатланишни тақиқлаш.


6.4.6. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.5. Барча турдаги маиший хизмат ва хизмат кўрсатиш объектларида:


6.5.1. Муассасага кириш жойида дезинфекцияли (дезтўшама) эритма билан тўйинган, махсус тўшама ташкил қилиш, бир сменада камида бир марта алмаштириш;


6.5.2. Кундалик тозалашни вирусли режимга мувофиқ дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиб, юзаларини (тутқичлар, креслолар ва бошқаларни) зарарсизлантиришни амалга ошириш.


6.5.3. Ходимлар томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш.


6.5.4. Иш куни давомида термометрия ўтказган ҳолда нафас олиш аъзолари касалликлари аломатлари борлигини текширишни ташкил этиш.


6.5.5. Хавфли гуруҳлардаги шахсларни (ёши 65 дан ошган, сурункали касалликлари бўлган, иммунитети пасайган шахслар ва ҳомиладор аёлларга ўз-ўзини изоляция қилиш режимини ўрнатган ҳолда) вақтинча ишдан четлатиш.



VII. АВТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДА ПРОФИЛАКТИК

ТАДБИРЛАР ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ

БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР


7.1. Сафар олдидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, ўткир респираторли инфекциялар (иситма, йўтал, буруннинг оқиши) бўлган ҳайдовчиларни ишлашига рухсат этилмайди.


7.2. Ҳайдовчилар бир марталик ниқоблар билан таъминланиши керак (иш сменаси давомийлиги ва ниқобнинг 3 соатда камида 1 марта алмаштирилиши хисобга олинган ҳолда), шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, қўлларни зарарсизлантириш учун тери антисептиклари ва дезинфекциялаш воситалари билан таъминланиши керак.


7.3. Ҳайдовчилар шахсий гигиена чораларига, нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун ниқоблардан фойдаланиш, қўлларни совун билан тез-тез ювиш ёки терини антисептиклар билан ювиш, шамоллатиш ва транспорт воситаларини намли тозалашга риоя қилишлари керак.


7.4. Автоуловларни ювиш ҳар сменадан кейин сув таъминоти ва канализацияси бўлган махсус жойларда амалга оширилади.


7.5. Автомобилни тозалаш ташқи юзани ювишдан бошланади.

Автотранспорт воситаларини ташқи ювиш механизациялашган ювиш машиналарида ёки қўл билан чўткалар ёрдмида ювиш ва дезинфекциялаш эритмаси ишлатгн ҳолда амалга оширилади. Ювиб бўлгандан кейин юзани шлангда сув билан чайиб ювилади


7.6. Автотранспорт воситаларининг ички салонлари чўткалар ёрдамида ювиш ва дезинфекциялаш воситаларининг илиқ эритмаси билан ювилади.

Бириктирилган жойлар ва бурчакларни ювишга алоҳида эътибор берилиши керак.


7.7. Олинадиган ускуналар салондан чиқарилади ва алоҳида ишлов берилади.


7.8. Автотранспорт воситаларининг ҳавоси портатив ултрабинафша нурлантирувчи воситалар ёки дезинфекциялаш воситаларининг аэрозолларидан фойдаланган ҳолда одамлар ва маҳсулотлар йўқлигида зарарсизлантириш тавсия этилади.


7.9. Транспорт воситасининг барча ички юзалари зарарсизлантирилиши зарур.


7.10. Кўринадиган ифлосликлар бўлса, уларни дезинфекцияловчи восита билан зарарсизлантирилиб, тозалаб, кейин дезинфекциялаш керак.


7.11. Салонни, ички ёки ташқи юзани тозалаш учун сиқилган ҳаво ва/ёки босимли сув, шунингдек аерозол шаклида юқумли материалларнинг сачрашига ёки тарқалишига олиб келадиган бошқа усуллардан фойдаланиш тақиқланади


7.12. Узоқ йўналишларда ичиш учун фақат кичик хажмли идишдаги ичишга мўлжалланган сувдан ёки бир мартали ишлатиладиган идишлар билан таъминланган идишдаги сувдан фойдаланишга рухсат берилади.


7.13. Йўналишда ишлатилган бир марта ишлатиладиган идишлар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари, ниқоблар, дезинфекция эритмали салфеткалар бир марталик маҳкам ёпиладиган пластик пакетларга йиғилиб, улар юк хонасига жойлаштирилади ва йўналиш охирида зарарсизлантирилади.


7.14. Овқат, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотларини ташиш учун автотранспорт


7.14.1. Озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун бундай мақсадларга мўлжалланган махсус ишлаб чиқилган ёки жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланиш керак.


7.14.2. Автотранспорт воситалари ҳар куни иш сменаси тугаганидан кейин дезинфекция қилинади.


7.14.3. Дезинфекциялаш фақат махсулотлардан бўшатилгач ва транспорт воситаси яхшилаб ювиб бўлинганидан кейин ёки дарҳол дезинфекцияловчи эритмали воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


7.14.4. Транпортнинг ички юзалари зарарсизлантирувчи эритмада намланган латта билан артилади.


7.14.5. Ишлов бериш энг ичкаридан чиқиш қисмига қараб йўналишда ўтказилади. Юзаларни санитария-тозалаш ишлари шу тартибда амалга оширилади - аввал шифтни, сўнгра деворлар, кейин эшиклар тозаланади.


7.14.6. Дезинфекция вақти тугагандан сўнг, ички юза дезинфекциялаш воситасининг қолдиқларидан шлангдан сув билан ювилади, шамоллатилади ва қуритилади.



VIII. ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


8.1. Махсус кийим ва махсус пойафзаллар ишчиларни CОVID-19 касаллиги билан зарарланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Буларга махсус комбинезонлар, халатлар, костюмлар, этиклар, оёқ кийимлари, рўмоллар киради.


8.2. Шахсий химоя кийимларини техник воситалари нафас олиш тизими ва кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун - ниқоблар, респираторлар, газ ниқоблари, кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун - кўзойнак, қалқонлар, аэрозолларга қарши нафас олиш тизимининг ШХВдан фойдаланилади.


8.3. Коронавирус инфекциясидан химоя қилишга мўлжалланган қўл ва юз терисини ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар, буларга ювувчи воситалар, таркибида хлор ва спирт бўлган маҳсулотлар киради.


8.4. Шахсий химоя воситаларидан фойдаланишда ходимларнинг мажбуриятлари.

Ходим:

q ўзига берилган шахсий ҳимоя воситаларини белгиланган тартибда тўғри қўллаши. Агар ходимга CОVID-19 эпидемияси даврида ишлайдиган шахсий ҳимоя воситалари берилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ у меҳнат мажбуриятларини бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга ва иш берувчи ходимдан уларни бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас ва шу сабабли келиб чиққан бекор қолганлик учун мехнатга ҳақ тўлашга мажбур;

Ходим ушбу ШХВни қўллаш қоидалари, уларнинг ишлатишнинг оддий усулларини ва соз ҳолатдалигини текширишнинг энг оддий усуллари бўйича маълумот олиши;

q шахсий ҳимоя воситаларининг ишдан чиққанлиги (носозлиги) тўғрисида иш берувчига (ёки унинг вакилига) ўз вақтида хабар бериши;

q иш кунининг охирида ишлатилган ШХВни иш берувчи худудидан ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан бажаришга берилган иш ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслиги;

Смена охирида ишлатилган бир марта ишлатиладиган ШХВни йиғиши ва уни бўлим (цех) яқинидаги махсус идишга ташлаши лозим, чиқиндиларни йиғиш идишларига ташлашдан аввал 2 та полиэтилен қопларга маҳкамлаб жойлаштириш зарур.


8.5. Шахсий ҳимоя воситаларини берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳар куни техника хавфсизлиги муҳандиси ёки иш берувчи томонидан тайинланган бошқа шахс томонидан ШХВ бериш тўғрисидаги қайдномада ёзиб борилади.


8.6. Ходимларга шахсий ҳимоя воситаларини ўз вақтида ва тўлиқ бериш, ходимлар томонидан улардан тўғри фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш, шунингдек ювиш ва (ёки) зарарсизлантириш воситаларини сақлаш учун жавобгарлик иш берувчига юклатилади.


8.7. Ҳар бир корхона, муассаса, ташкилотда CОVID-19 касали аниқланган тақдирда изоляциялашда зарур ёрдамни кўрсатиш учун 2 комплект: кўзойнак (ёки қалқон), ниқоб, қўлқоп, резина этик (пойафзал)дан иборат бир марта ишлатиладиган ШХВ бўлиши керак.