Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Транспорт вазирлигининг 4-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 9-2020-сон, Ички ишлар вазирлигининг 21-сон "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 25.03.2020 й. Қарори (АВ томонидан 02.05.2020 й. 1652-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.05.2020 й.

N 1652-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2020 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2020 й.

N 9-2020


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.03.2020 й.

N 21

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт

воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган

ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона

намунадаги гувоҳномани бериш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги "Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4160-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази ва Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори (рўйхат рақами 1652, 2007 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 1-2-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Транспорт вазири

Э. Ганиев

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

           





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт

воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган

ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги

гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра таълим муассасаси раҳбари томонидан имзоланади.

5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (кейинги ўринларда матнда - вазирлик) Автомобиль транспорти ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда матнда - институт) буюртмаси асосида тайёрланади.

6. Гувоҳнома бланкалари институтнинг тақсимотига асосан, таълим муассасаларга "махсус ҳудудий код"лар асосида вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).

7. Гувоҳномалар таълим муассасаси буюртмаларига асосан институт томонидан таъминланади.

Институт буюртмасига асосан гувоҳномалар "Давлат белгиси" бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.

8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, таълим муассасасининг номи, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.".


2. 1-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт

воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта

тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини

битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган

ягона намунадаги гувоҳномани бериш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА


ташқи томони:

ички томони:

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 11 май, 18-сон, 193-модда