Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари (Янги таҳрирда) (СанҚваМ 0372-20-сон) (ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари - санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори томонидан тасдиқланган 11.05.2020 й.)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИ, МЕЪЁРЛАРИ

ВА ГИГИЕНИК НОРМАТИВЛАРИ




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ - САНИТАРИЯ

ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ ЮСУПАЛИЕВ Б.Қ.

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

11.05.2020 й.



COVID-19 пандемияси даврида чеклаш

тадбирларини қўлланиши шароитида давлат органлари

ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик

субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш

тўғрисидаги вақтинчалик санитария

ҚОИДА ВА МЕЪЁРЛАРИ*

(Янги таҳрирда)


СанҚваМ

N 0372-20


Норматив ҳужжатлар


Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни.


Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августдаги 265-I-сонли "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонуни.


Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелдаги ЎРҚ-213-сонли "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни.


Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги 161-I-сонли Меҳнат кодекси.


Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сонли "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4649-сонли "Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфектсиясининг кенг тарқалишини олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони.



1-БОБ. КИРИШ


1.1. Ушбу вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари (кейинчалик санитария қоидалари) COVID-19 инфекцияси тарқалиши бўйича эпидемиологик вазиятни кескинлашуви даврида ишчи ва ходимларни саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул мехнат шароитини ва мехнат жараёнини ташкил этиш билан атроф мухитни ҳамда мехнатни мухофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.


1.2. Ушбу санитария қоидалари давлат идоралари ва ташкилий - ҳуқуқий, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсуинувидан қатъий назар бошқа ташкилотларга (кейинги матнда - ташкилот) қўйиладиган гигиеник талабларни белгилайди, Ушбу санитария қоидалари юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорларга хам тааллуқлидир:


1.3. Санитария қоидалари техник жихатдан тартибга солиш сохасида меъёрий хужжат хисобланиб, барча ташкилотлар томонидан бажариш учун мажбурийдир.


1.4. Ташкилот рахбари санитария қоидаларига риоя этиш бўйича шахсан жавобгар хисобланади.


1.5. Санитария қоидаларини бузганлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.


1.6. Ушбу санитария қоидаларига риоя қилинишини назорати Давалт санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. АСОСИЙ АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


2.1. Ишлаб чиқариш биноси - бу ишчиларнинг доимий (сменали) ёки ажратилган вақт (белгиланган иш вақтида) мобайнида мехнат қилиши учун мўлжалланган ёпиқ бино ёки қурилма.


2.2. Иш жойи - меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг доимий ёки вақтинчалик бўлиш жойи.


2.3. Доимий иш жойи - бу ишчини мехнат фаолияти вақтини кўпроқ ўтказадиган жойи (иш вақтини 50% ёки 2 соат танаффуссиз). Агар ишчи иш вақти мобайнида турли иш худудида ишласа унда ушбу ҳудуд ишчининг доимий иш жойи хисобланади.


2.4. Доимий бўлмаган иш жойи - бу ишчининг мехнат фаолияти давомида нисбатан кам вақт ўтказадиган иш жойи (50%дан кам иш вақти ёки мунтазам равишда 2 соатдан кам ишлайдиган иш жойи).


2.5. Иш худуди - бу иш худуди пол қисмидан 2 метр баландликкача алоҳида ҳудуди хисобланиб, ишчининг доимий ёки доимий бўлмаган жойидан иборат.


2.6. Ижтимоий масофа - шахсларнинг ўзаро 2 метрдан кам бўлмаган масофада туриши.


2.7. Шахсий ҳимоя воситалари (ШХҲ) - ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.


2.8. CОVID-19 эпидемияси пайтида ишлатиладиган шахсий ҳимоя воситалари (ШХВ) - махсус кийимлар, махсус пойафзал, ювиш ва зарарсизлантириш воситалари, техник воситалар.


2.9. Жамоавий ҳимоя воситалари - ходимга зарарли ишлаб чиқариш омили ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омили таъсирининг олдини олиш ёки уни камайтириш, шунингдек ифлосланишлардан ҳимояланиш учун фойдаланиладиган техник воситалар ва бошқа воситалар.



3-БОБ. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


3.1. Иш берувчилар томонидан коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишига қарши профилактик тадбирлар қуйидагиларга қаратилиши лозим:

- ташкилотга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик;

- ташкилот мехнат жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясини

тарқалишига қарши чоралар кўриш;

- ишчиларни зарарланишига қарши ташкилий - техник тадбирлар;

- ишчиларни зарарланишига қарши бошқа ташкилий чора-тадбирлар.


3.2. Ташкилотга инфекциянинг ташқаридан кириб келишига йўл қўймаслик учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши тавсия этилади:


3.2.1. Ходимлар ишхонага олиб келиш учун автобус, микроавтобуслар ва енгил автомашиналардан фойдаланилади, уларнинг қатнови йўналиш бўйича жадваллар асосида ташкил этилади. Ишчи ходимлар транспорт воситасига чиққанида юз ниқоблари алмаштирилиб, тушаётганда яна янгиси берилади. Ишчи-ходимлар туширилгандан сўнг транспорт ичи (ўриндиқлар, ушлагич-дастаклар, поли, эшиклар дезинфекцияловчи воситалар билан артилиб ювилади) дезинфекция қилиниб 0,5 соатга ёпиб қўйилади.

Хар куни ишхонага киритишдан олдин тана хароратини контактсиз пирометр ёки шу кабилар ёрдамида ўлчаш, тана харорати кўтарилганлиги ва/ёки юқумли касаллик белгилари намоён бўлиб турган ишчиларни ишга қўймаслик.ишга қўймаслик.


3.2.2. Ишчининг саломатлиги ҳолатини текшириш, унинг мулоқотдагилари тўғрисида маълумот тўплаш, унинг бошқа беморлар ёки эпидемиологик нохуш ҳудудлардан (мамлакат, республика, вилоят, туманлар) ташриф буюрган шахслар билан мулоқотда бўлганлигига аниқлик киритиш, бунинг учун алоҳида жавобгар шахс белгилаш (тиббий ходим, техника хавфсизлиги мухандиси, шахсий таркиб инспекторлари ва шу кабилар).

Тана хароратини кўтарилганлиги ёки касаллик белгилари (йўтал, аксириш ва шу кабилар) билан ишдан четлатилган ишчилар рўйхатини юритиш.


3.2.3. Ишхонага кириш жойига тери антисептиклари билан ишлов бериш ускунасини (дозаторли ускуна, намли салфеткалар ва шу кабилар) ўрнатиш. Шунингдек пиёдалар учун "дезтўшама"лар, транспортлар учун "дезтўсиқ"лар ташкил этиш.


3.2.4. Ташкилотга четдан шахсларни киришига йўл қўймаслик. Ишлаб чиқариш тақозасига кўра киритилиши бундан мустасно (таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва хаказолар).


3.2.5. Ташкилотга кириш/чиқиш қисмида одамларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида, агар технологик ечими бўлса қуйидагилар:

- назорат ўтказиш пунктлари (НЎП) орқали ишчи ходимларни идентификациялаш тизимини соддалаштириш (шахсни тасдиқловчи хужжатларни кўз ёрдамида текширишларни автоматлаштириш);

- НЎПлари орқали ишчиларни ўтказишда бино полига ёки кириш қисмидаги қаттиқ қопламига 2 метр ўлчамдаги оралиқни белгиловчи нуқталарни кўрсатган ҳолда чизмалар чизиш;

- сменалар бошланиши ва тугашини хар хил вақтга белгилаш;

- сменалар бошланиш ва тугаш вақтини белгилашда ишчиларни НЎП орқали бемалол ўтишини хисобга олиш.


3.2.6. Ташкилот ҳудудига четдан шахсларни киришини ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўриқлаш хизматларидан фойдаланиш.


3.2.7. Курьерлик хизматини, корроспендентлик хужжатларини қабул қилишни контактсиз амалга оширилишига қаратилган услубларни жорий этиш (корреспендентлик хужжатлари қабул қилиш ойналарини ташкил қилиш, мобиль алоқа воситаларидан фойдалнишни жорий этиш ва шу кабилар).


3.3. Ташкилот мехнат жамоаси орасида коронавирус (COVID-19) инфекциясини тарқалишига қарши чоралар мақсадида қуйидагиларни амалга оширилиши тавсия этилади:


3.3.1. Ишлаб чиқариш умумий вазифалари боғлиқ бўлмаган цехлар, гурухлар, бўлимларни мулоқотини чегаралаш (гурухлаш тамойили), гурухлар ичида ижтимоий масофани сақланишини таъминлаш.

Ишларни турли қаватлар, алохида хоналар ва бир неча сменаларга бўлиб ташлаш асосида ишчилар оқимини камайтириш.

Уй кийимини ишчи кийимига алмаштиришни фақат шу мақсадларга мўлжалланган хоналарда (маиший хоналар) амалга оширишини ташкил этиш.


3.3.2. Хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлмаган бўлимлар ишчиларини мулоқотига йўл қўймаслик, тушлик ва оралиқ дам олиш танаффусларида ўзаро мулоқотни чегаралаш.


3.3.3. Заруриятга кўра - бўлимлар, цехлар ўртасида хужжатлар, хомашёлар ёки ускуналарни етказиш учун шахсий ҳимоя воситалари (нафас олиш аъзолари ҳимоя воситалари ва қўлқоп) билан таъминланган алохида жавобгар ходимлар ажратиш.


3.3.4. Маълумотларни электрон шаклда ёки телефон орқали юборилишини жорий этиш.


3.3.5. Жамоавий тадбирлар ўтказилишини тўхтатиш, бошқа жамоалар тадбирларига қатнашишни тақиқлаш.


3.3.6. Умумий фойдаланиш жойларини тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан таъминлаш, қўл ювиш учун совун, умивальник ташкил қилиш (овқатланиш жойлари, дам олиш хоналари, хожатхона, чекиш жойлари ва шу кабилар).


3.3.7. Ишчиларни бир марталик ниқоблар билан таъминлаш (иш сменасининг давомийлиги ва ниқобни камида 3 марта 3 соат ичида ўзгартиришни хисобга олган ҳолда), лекин ҳар бир ишчига камида 5 дона, шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, қўлларни даволаш учун терининг антисептиклари ва зарарсизлантириш воситалари билан етарли миқдорда таъминлаш.

Бир марта ишлатиладиган ниқоблар, қўлқоплар ва нам салфеткалардан қайта фойдаланишга йўл қўйилмайди!


3.3.8. Хизмат хоналари ва жамоат жойларини махсус ажратилган ходим томонидан рухсат этилган зарарсизлантириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (ҳар сменада) намли тозалов ўтказиш.


3.3.9. Ҳар 2-4 соатда барча юзаларда: эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, офис жиҳозларини зарарсизлантириш.


3.3.10. Корхонани (муассасани, ташкилотни) камида беш кунлик захирадаги ювиш ва дезинфекциялаш воситалари, нафас олиш органлари учун шахсий ҳимоя воситалари (ниқоблар, респиратор), қўлқоплар билан таъминлаш.


3.3.11. Ишлаш хоналарида мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар 2 соатда ёки сменада камида икки марта).


3.3.12. Ишчилар томонидан шахсий ҳимоя воситаларини (ниқоблар, респиратор ва резина қўлқоплар) ишлатиш устидан кучайтирилган ички назоратни ташкил этиш, ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус контейнерларда тўплаган ҳолда белгиланган жойда йўқ қилиш.


3.3.13. Тушлик пайтида ва дам олиш пайтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш учун бир мартали ишлатиладиган идишлардан фойдаланган ҳолда ишчиларни марказлаштирилган овқат билан таъминлашни ташкил этиш.


3.3.14. Ишчилар учун марказлаштирилган овқатланиш ташкил қилинганда бўлимлар, цехлар ва касабалар томонидан ошхонага ташриф буюришни график асосида ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда шахмат усулида ўтиришни ташкил этиш, овқатланиш вақтини минимал тартибга солиш (30 дақиқадан кўп бўлмаган).


3.3.15. Овқатланиш хонаси йўқ бўлганда - иш жойларида овқатланишни тақиқлаш, махсус мўлжалланган хонани ёки овқатланиш учун хонанинг бир қисмини, қўлларни ювиш учун жой ва тери антисептиклари бўлган дозаторлар билан жихозлаш.


3.3.16. Ошхоналар ишини озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган умумий овқатланиш корхоналарида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича профилактик ва дезинфекция чораларига оид тавсияларга мувофиқ ташкил этиш.


3.4. Ташкилий ва техник тадбирлар:

агар ташкилот, савдо майдони ва қурилиш майдончаси очиқ жойда бўлса, унинг атрофини тўсиб қўйилишини таъминлаш керак, рухсатсиз бегона шахсларнинг киришини қатъиян тақиқлаш;

гавжум жойлар (назорат пункти, ошхона, ҳожатхона, касса олдида, бозорлар, супермаркетларнинг савдо майдончаларида ва ҳоказо) полга "масофавий белги" чизиш;

ходимлар ўртасида, шунингдек, ишчилар ва мижозлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаб қолишнинг иложи бўлмаганда ҳимоя ойналари ўрнатиш;

ҳаво оқимининг бир қасабадан бошқасига ўтишининг олдини олиш (кирувчи ҳаво оқимидан сўрилувчи хаво оқими ҳажмининг кўпайтириш);

ҳарорати юқорилиги аниқланганларни ёки ўткир респиратор вирусли инфекциянинг аломатлари (ҳид билиш қобилиятини йўқлиги, қуруқ йўтал, кўнгил айниши ва бошқалар) аниқланганда уни ишчилар гуруҳидан ажратиш мақсадида тиббий (агар мавжуд бўлса тиббий пунктларда) изоляторни ташкил этиш;

ишчиларнинг санитария-маиший таъминоти мавжуд "Маъмурий ва маиший бинолар" ҚМҚ талабларига ва технологик жараёнларнинг санитария-гигиеник хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу санитария қоидаларига жавоб бериши керак.

Миший бинолардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди;

кийиниш хоналарида кийимларни сақлаш жойлари сони ишчилар сонига мос келиши керак. Кийим хоналарида кийимни сақлаш усули ёпиқ бўлиши керак, кўча ва иш кийимларини алоҳида сақлаш керак;

Душ хоналарида оёқ терисининг замбуруғли касалликларини олдини олиш учун резина паласлар, пластик панжара ва юриш йўлларидан фойдаланиш керак. Ҳар куни душлар ва кийим шкафларини, пол ва юриш жойларини дезинфекцияли эритма билан тозалаб туриш керак, паласларни дезинфекцияли эритмалари бўлган идишга бўктириш керак.


3.4.1. Ишга қўйилаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.


3.5. Коронавирус инфекциясининг (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича бошқа ташкилий чоралар қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олиши керак:


3.5.1. Ишни бошлашдан олдин корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари (мансабдор шахслари) жамоага коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш қоидалари ва ходимнинг соғлиғи ёмонлашганда (иситма, йўтал, ҳид билиш қобилиятини йўқолиши ва бошқалар) ўз вақтида изоляция қилиниши тўғрисида кўрсатма беришлари шарт ва ҳоказо), шунингдек унга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган таъсир чораларини қўллаш мумкинлиги ҳақида огохлантиришлари шарт.

Иш берувчи ишчида ходимда коронавирус инфекциясининг белгилари CОVID-19 (ЎРВИ) аниқланган тақдирда ходимлар/ходималарни хабардор қилиши шарт:

кейинчалик изоляция қилиш ва ташишни ташкил қилиш учун ваколатли мансабдор шахс билан боғланиш зарурлигига урғу бериш;

ташиш усуллари тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, вақтинча изоляция қилинган жой бундан мустасно, ташкилотнинг бутун ҳудудида мустақил ҳаракатни тақиқлашга урғу бериш.


3.5.2. Ходимларни профилактика чораларига, шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига мунтазам риоя қилиш, қўлни камида 20 сония давомида совун билан мунтазам ювиш режимини ёки иш кунида, ҳар бир овқатланишдан олдин, ҳожатхонага ташриф буюрганидан кейин терини антисептиклар билан зарарсизлантириш зарурлиги тўғрисида доимий равишда хабардорлигини ташкил этиш.


3.5.3. Ходимларни хизмат сафарларига юборишни чеклаш.


3.5.4. Хавф гурухидаги ёши 65дан ошган ходимлар, шунингдек сурункали касалликлари бўлганлар, иммунитети пасайганлар ҳамда ҳомиладор аёлларни, коронавирус инфекциясини карантин даврида ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ёки масофавий ишлаш тартибига ўтказиш.


3.5.5. Агар корхона ёки ташкилотнинг бирон бир ходимида қуруқ йўтал, иситма, ҳолсизлик ва шунга ўхшаш клиник белгилари аниқланса, дарҳол "103" рақамига қўнғироқ қилиниши шарт.

Агар ходим (ишчи) иш жойида ўзини яхши хис қилмаса, COVID-19 типик аломатлари аниқланса, уни одамлар кирмайдиган алохида жойга олиш керак: ёки эшикни ёпиш билан хона изоляция қилиниши мумкин бўлган жойга алохидалаш керак, хонани шамоллатиш учун ойнани очиш. Носоғлом ишчининг озиқ-овқат корхонаси ҳудудидан тезда олиб кетилишини таъминлаш.

Вирус билан зарарланган ходим алоқа қилган барча юзаларни, шу жумладан, барча юза ва нарсаларни, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефонлар каби ифлосланган "юқори контакт" жойларини тозалаш керак. Тозалаш учун таркибида спирт/дезинфекциялаш воситалари бўлган воситалардан фойдаланиш лозим.


3.5.6. Мажбурий дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказиладиган ходимларни (озиқ-овқат саноати корхоналари, умумий овқатланиш ва савдо, маиший хизмат, ичимлик суви таъминоти корхоналари, таълим тизими ходимлари) тиббий кўрик муддати ўтган бўлса ишлашига йўл қўйилмайди.


3.5.7. Коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш мавзусидаги кўргазмали қуролларни (плакатлар, эслатмалар ва бошқалар) аҳолига кўринарли жойларга жойлаштириш.



4-БОБ. ИШНИ ВА ИШ РЕЖИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4.1. Агар маъмурият меҳнат жараёнини вахта тартибида ташкил этиса, ишчиларни яшаш жойлари махсус мослаштирилмаган санитария-маиший ёки бошқа биноларга жойлаштирилиши қатъиян ман этилади.


4.2. Иш берувчи барча ишчиларни бир сменада (14 кундан ортиқ бўлмаган) турар жойни ушбу мақсад учун мўлжалланган жойда (ётоқхона, махсус жиҳозланган вагон ёки ижарага олинган меҳмонхоналар, ётоқхоналар яқинида ижарага бериш ва ҳоказо, ижтимоий масофа қоидаларига биноан) ташкил этади.


4.3. Агар ишни вахта тартибига ўтказиш имконияти бўлмаса, ишчиларни иш жойидан яшаш жойига етказиш ва олиб келиш учун махсус транспорт воситалари билан таъминлаш.


4.3.1. Ишга /ишдан уйга етказиш:


4.3.1.1. Шахсий транспорти бўлмаган одамлар мулоқотини минималлаштириш учун иш жойига (ва ишдан) махсус транспортда муайян нуқталардан олиб кетиш (тушириш) билан таъминлаш керак.


4.3.1.2. Транспорт воситалари ҳар бир йўловчилардан тўлиқ бўшатилганидан кейин дезинфекция қилиниши керак.


4.4. Навбатчиликдаги махсус транспорт воситаларида, ходимларни ташиш пайтида, йўловчиларни шахмат усулида ва "гуруҳ тамойили" (цех, участка, смена ва бошқалар) асосида жойлашишини таъминлаб, ижтимоий масофани сақлаш шарт.


4.5. Ишчилар ташиш автобусларидаги ўриндиқларни 100% тўлдирилган ва турган ҳолда ходимларни ташиш тақиқланади.


4.6. Ходимлар / ходимларнинг ижтимоий масофага мослигини таъминлаш учун бир вақтнинг ўзида битта хонада бўлиш мумкин бўлган одамларнинг максимал сонидан ошиб кетиш тавсия этилмайди:

- 50 квадрат метргача - 5 кишидан ошмаслиги керак;

- 100 квадрат метргача - 10 кишидан кўп бўлмаган;

- 200 квадрат метргача - 25 кишидан ошмайди;

- 200 квадрат.метрдан ортиқ - 50 кишидан ошмайди.


4.7. Ишчилар қуйидагиларга риоя қилишлари керак:

- қўллар гигиенасига - камида 20 сония давомида совун ва сув билан ювиш (ЖССТ тавсияларига амал қилинг);

- спиртга асосланган қўл санитария воситаларини тез-тез ишлатиш;

- нафас олиш гигиенаси (йўталаётганда ёки аксирганда оғзингиз ва бурунингизни дастрўмолча ёки букилган тирсак билан ёпинг, ишлатилган салфеткани ташланг ва қўлингизни ювинг);

- йўталиш ва аксириш каби нафас олиш касаллиги аломатлари бўлган ҳар бир киши билан яқин алоқадан сақланинг;

- қўлқоплардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг:

Ходимлар (ишчилар) томонидан ишлатиладиган қўлқопларни тез-тез алмаштириш керак, қўлларни қўлқоплар алмаштиршда ва уларни ечгандан кейин ювиш керак (қўлқоп кийиб юриш давомида қўлларнинг юзасида бактериялар тўпланиши мумкин).

Ходимлар (ишчилар) қўлқоп кийган ҳолда оғиз ва кўзларга тегмасликлари керак.

Қўлларни тозалаш воситаларини қўшимча чоралар сифатида ишлатиш керак, аммо қўлларни ювиш ўрнини босмаслиги керак.



5-БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИНОЛАРИ, ҚУРИЛМАЛАРИ,

ИНШОАТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5.1. Саноат бинолари, қурилмалар ва иншоатлар ушбу турдаги ишлаб чиқариш ёки фаолият учун санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.


5.1.1. Дорихоналар ва дорихона омборлари


5.1.1.1. Дорихона ва дорихона омборларининг хоналари тоза сақланиши керак;

вақти-вақти билан (кунига камида бир марта) рухсат этилган ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда намли тозалов ўтказиш шарт.


5.1.1.2. Хизмат кўрсатиш зонасидаги дорихона ходимларининг иш жойлари ишчиларни тўғридан-тўғри хаво-томчи инфекцияларидан ҳимоя қиладиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, дорихона ходимлари юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига латекс қўлқоп кийишлари керак.


5.1.1.3. Дорихонага киришда, ҳожатхонанинг киришида, дезинфекция эритма билан намланган каучук тўшамалар бўлиши керак.


5.1.1.4. Ёрдамчи ходимлар хонасида қўлларини ювиш учун ва ҳожатхонада умивальниклар (ювиш идишлари) ўрнатилиши керак, улар тирсакли (ёки сенсорли) кранлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Умивальник ёнида дезинфекциялаш воситалари, электр қуруқ хаво ускунаси ўрнатилган бўлиши лозим. Дори-дармонларни қадоқлаш билан шуғулланмайдиган шахсларга ишлаб чиқариш корхоналарида умивальниклардан фойдаланиш тақиқланади.


5.1.1.5. Профилактик дезинфекциялаш учун дорихона (шахобчалар) кўчма кварц лампаси билан жиҳозланган бўлиши керак.


5.1.1.6. Дорихонада ишлаб чиқариш хоналарида овқатланиш тақиқланади.


5.1.1.7. Дорихоналар (шахобчалар) ходимлари қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари шарт:

- иш бошлашдан олдин уй кийими ва пойафзалларни алмаштириш;

- иш бошлашдан олдин, санитария кийимларини (халат, қалпоқ) ва оёқ кийимларини кийиш, қўлни ювиш (камида 20 сония) ва қўлларни дезинфекция қилиш, шахсий ҳимоя воситаларини кийиш;

- ҳожатхонага боришдан олдин, халатни ечиб, ташриф буюргандан сўнг қўлни яхшилаб ювиш ва дезинфекция қилиш;

- санитария кийимлари ва пойафзалларда дорихонадан ташқарига чиқмаслик.


5.1.1.8. Ишлаб чиқариш ходимларига шахсий буюмларни иш жойларида ва халат чўнтагида сақлашга рухсат берилмайди, тоза рўмолча бундан мустасно.

Дори моддаларни ишлаб чиқариш, назорат қилиш, қадоқлаш билан шуғулланадиган шахслар тирноқларини қисқа олишлари, лак билан бўямасликлари ва бармоқларига узуклар тақмасликлари керак.


5.1.1.9. Санитария кийимлари ва санитария пойафзаллари дорихона ходимларига амалдаги меъёрларга мувофиқ берилади. Санитария кийимларини алмаштириш ҳафтасига камида 2 марта, керак бўлса, навбатдан ташқари амалга оширилиши керак. Бунинг учун ҳар бир дорихона ходимига камида икки тўплам иш кийимлари берилиши керак.


5.1.1.10. Дори-дармонларни ишлаб чиқариш ва қадоқлаш билан шуғулланадиган ишчилар, смена бошланишидан олдин шахсий фойдаланиш учун тоза сочиқлар билан таъминланиши керак.


5.1.1.11. Ишга киришда дорихона ходимлари "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом"га (рўйхат рақами 2387-сон, 2012 йил 29 август) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтади. Текширув натижалари санитария дафтарига киритилиб дори воситаларини ишлаб чиқариш, назорат қилиш ва қадоқлаш, фармацевтика идишларини ювиш ва бошқа ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш ҳуқуқини беради.


5.1.1.12. Аниқланган беморлар, шунингдек вирус ташувчилар даволаш ёки санация учун юборилади. Ушбу шахсларнинг дори-дармонларни ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сифатини назорат қилиш, тарқатиш билан боғлиқ ишларга рухсат бериш тиббий муассасадан олинган ижобий маълумотнома мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.


5.1.2. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар савдо дўконлари, савдо мажмуалари, улгуржи савдо ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари, шу жумладан автоулов қисмлари савдоси, кийим-кечак, заргарлик буюмлари, оптика, гул дўконлари, ломбардлар ва шу кабилар.


5.1.2.1. Онлайн харид қилиш ва истеъмолчиларга етказиб бериш хизматлари харидор билан яқин мулоқотни минималлаштириш чораларини кўради.


5.1.2.2. Чакана савдо тармоқлари ва бошқа савдо ташкилотларига, шунингдек, улгуржи савдо ва ноозиқ-овқат махсулотлари дўконларига, шу жумладан автоулов қисмлари савдоси, кийим-кечак, заргарлик буюмлари, оптика, гул дўконларига ва шу кабиларга аҳолига масофадан туриб хизмат кўрсатишни жорий этиш.


5.1.2.3. Улгуржи харидорларга олдиндан буюртмага биноан хизмат кўрсатиш, жадвал ишлаб чиқиш, бир вақтнинг ўзида бир нечта мижозларни ва аралаш хизматни истисно қилиш ва ижтимоий масофани таъминлаш.


5.1.2.4. Ташриф буюурувчилар учун:

савдо нуқтасининг ўзи ва уларга туташ ҳудудда хавфсизлик ва бошқа хизматлардан фойдаланиш;

бинога кириш жойида ҳар бир ташриф буюрган одамнинг тана ҳароратини контактсиз кузатишни ташкил қилиш. Агар шахсни ҳарорати кўтарилганлиги аниқланса, дархол 103 телефон орқали тиббий ёрдамни чақириш билан дўконга киришига йўл қўймаслик;

бинога кириш жойида дезинфекциялаш воситаси эритмаси (дезтўшама) билан намланган махсус тўшама ташкил этиш ва сменада камида бир марта алмаштириш;

йирик супермаркетларда (майдони 500 кв.м дан ортиқ) ташриф буюрувчиларнинг танаси юзасини антисептик билан зарарсизлантириш учун туннеллар ўрнатиш;

дўконга киришда қўлларни терисига антисептиклар билан ишлов бериш учун (шу жумладан ўрнатилган дозаторлардан фойдаланган ҳолда) жой ажратиш;


5.1.2.5. Савдо бўлими ишчилари учун:

шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, ўткир респираторли инфекциялар (иситма, йўтал, буруннинг оқиши) белгилари бўлган ходимларни ишга қўймаслик;

ходимларни бир марталик ниқоблар билан етарли миқдорда таъминлаш (иш сменасининг давомийлиги ва ниқобнинг камида 3 соатда 1 марта алмаштирилишини хисобга олган ҳолда), ташриф буюрувчилар билан ишлашда фойдаланишни хисобга олган ҳолда 1 ишчига камида 5 дона, шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, терига антисептиклар билан ишлов бериш, қўллар, дезинфекциялаш воситалари (рўйхатга олинган ва фойдаланиш учун тасдиқланган), қўлқоп, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш;

дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (сменада) офис бинолари ва жамоат жойларини (овқатланиш, дам олиш ва ҳожатхонани) намли тозалаш.

Ташриф буюрувчилар тегиниши мумкин бўлган барча юзаларда ҳар 2-4 соатда зарарсизлантириш ўтказиш: эшик тутқичлари, электр калитлар, тутқичлар, панжара, стол қопламаси, стуллар, офис жиҳозлари, аравачалар ва саватларнинг тутқичлари ва шу кабилар, шунингдек кунига камида икки марта барча хоналарни шамоллатиш.


5.1.3. Деҳқон бозорлари


5.1.3.1. Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақланган ҳолда "зигзаг" тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.

Ҳар бир бозорга киришда "дезинфекция туннели" ва "санитария постлари, дезинфекция гурухлари ташкил этилиб уларнинг вазифалари қуйидагилар этиб белгиланади:

бозор худудига кирган шахсларни дезинфекция қилиш (сотувчилар, харидорлар, бозор ходимлари ва бошқалар);

иситма ёки касалликнинг бошқа белгилари бўлган шахслар аниқланганда ваколатли органларга дарҳол хабар бериш;

бозорлар худудларини кун давомида (2-3 марта) дезинфекция қилиш;

карантин чоралари талабларига мувофиқлигини текшириб бориш (тиббий ниқоблар, қўлқоплар мавжудлиги, сотувчилар ва ходимлар учун);

деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор худудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконларида қадоқланмаган маҳсулотлар, ёпиқ ҳолатда (полиэтилен плёнкаларга ўралган, бир марталик пакетларга солинган ва х-к.) сақланади;

савдо нуқталарида сотувчилар ўртасида ижтимоий масофа (2 метр) таъминланади;

деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган озиқ-овқат дўконлари атрофида қўл ювиш воситалари билан жихозланган бир нечта қўл ювиш жойлари (зарур ҳолларда кўчма қўл ювиш нуқталари) ташкил этилади;

озиқ-овқат дўконларининг кириш қисмида махсус тўсиқлар (стол, стул, доска ва бошқалар) ташкил этилади ва савдо фаолияти махсус "дарча"дан амалга оширилади.

Деҳқон бозорининг ҳудудлари аниқ зоналарга ажратилади:

- савдо;

- маъмурий ва сақлаш (маъмурий ва маиший объектлар, шу жумладан бозор ходимлари учун овқатланиш, омборхона);

- харидорларга хизмат кўрсатадиган бозор;

- алоҳида транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойи,

- маиший, ахлат йиғиш жойи.


5.1.3.2. Шу билан бирга, савдо ҳудудида:

- ёпиқ павильонларда, савдо расталарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси;

- очиқ жойларда ёки навес остида савдо қилиш;

- автомобиллардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси;

- умумий овқатланиш ва маиший хизмат;

- озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари савдоси майдонлари ажратилади.


5.1.3.3. Савдо жойлари сотувчилар ва харидорни тўғридан-тўғри хаво-томчи инфекциясидан ҳимоя қилувчи қурилмалар (экранлар, пластик ўрамлар ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак. Бундан ташқари, бозорнинг барча ходимлари, шу жумладан сотувчилар ҳам юзларига ниқоб (респиратор) ва қўлларига қўлқоп кийишлари керак.


5.1.3.4. Бозорлар, идиш ва жихозларни ювиш учун ванналар билан жиҳозланган бўлиши керак, улар (камида 2 та) смесителлар орқали етказиб бериладиган иссиқ ва совуқ сув билан таъминланиши, канализация тармоғига (камида 20 мм.да оқимнинг узилиши билан) уланган бўлиши керак, жиҳозлар ва идишларни қуритиш ва сақлаш учун жавон, қуритиш учун токчалар жихозланиши керак.

Бозордаги ташриф буюрувчилар ва ходимлар қўл ювиш, савдо ускуналари, мева ва сабзавотларни ювадиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак, ҳар 50 та савдо дўконларига нисбатан кранлар сони камида битта бўлиши керак.


5.1.3.5. Ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясида бир нечта ажратилган хоналар: гўшт, гўшт маҳсулотлари ва балиқларни текшириш учун мўлжалланган кузатув хонасини ташкил қилиши керак. Залда плиткалар билан қопланган ёки озиқ-овқат учун мўлжалланган алюминий билан қопланган столлар, озиқ-овқат маҳсулотларини ўрганиш хонаси, ювиниш хонаси, мудир хонаси, ошхона учун хона ташкил қилиниши. лаборатория ходимлари учун дезвоситалар сақлаш хонаси ва ҳожатхона ташкил этилиши керак.


5.1.3.6. Бозор биноларидан, уларнинг мақсадларидан қатъи назар, турар жой учун ёки ётоқ учун фойдаланиш тақиқланади. Савдо учун озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тайёрлаш учун мўлжалланган биноларга бегона шахсларнинг киришига маъмурият рухсати билан ва санитария кийимларида йўл қўйилади.


5.1.3.7. Савдо ускуналари, инвентарлар, идишлар, шунингдек панжаралар, токчалар, маҳсулотларни сақлаш учун тагликлар силлиқ юзага эга бўлиши ва ювиш ва дезинфекциялаш осон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун мўлжалланган махсус материаллардан тайёрланган бўлиши керак.


5.1.3.8. Савдо ва омборхоналарда ахлат йиғиш учун педалли идиш ёки қопқоқли челаклар бўлиши керак. Улар ҳажмининг 2/3 қисми тўлганидан сўнг тозаланади, 1% содали сув иссиқ эритмаси (45-50° C) ёки бошқа ювиш воситалари билан тозалаш керак ва уларни кўрсатмаларга қатъий мувофиқ ишлатиш ва сақлаш керак.


5.1.3.9. Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашда товарлар қўшничилик қоидалари ва сақлаш стандартларига қатъий риоя қилиш керак. Муайян ҳиди бўлган маҳсулотлар ҳидни сўриб оладиган маҳсулотлардан алоҳида сақланиши керак.


5.1.3.10. Тозалаш ишлари кун давомида доимий равишда маҳсулот ифлосланишининг олдини олиш шарти билан амалга оширилади. Савдо ва механик ускуналарга (тарозилар, ҳисоблагичлар, дисплей қутилари) иш охирида ишқорий эритма, сўнгра иссиқ сув, сўнгра антисептик эритмалар билан ишлов берилиши керак.


5.1.3.11. Савдо бошланишидан олдин ва унинг охирида бозорнинг ҳудуди иссиқ мавсумда сув сепиш билан тозаланади. Савдо ва тозалаш ишлари тугагандан сўнг, бозорнинг бутун ҳудудида хлор асосидаги дезинфекциялаш воситалари билан дезинфекциялаш амалга оширилади.


5.1.3.12. Ювиш воситалари ва дезвоситалар қуруқ, хаво яхши айланадиган жойда, озиқ-овқат сақланишига мўлжалланмаган жойларда сақланади.


5.1.3.13. Ҳожатхоналар ҳар 2-3 соатда, иш куни давомида ва бозор тугаганидан кейин дезинфекцияловчи эритма билан бўктирилади, тозаланади ва ювилади. Ҳожатхонани ҳар бир тозалашда сув кранлари, шунингдек эшикларнинг тутқичлари ва мурувватлари, ҳожатхонага боришда одамнинг қўлларига тегадиган тутқичлар ва бошқа жойлар дезинфекцияли эритма билан намланган алоҳида мато билан артиб олинади.

Ҳожатхоналарни дезинфекциялаш учун фаол хлор концентрацияси 500 мг / л бўлган эритма ишлатилади.


5.1.3.14. Озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш билан шуғулланадиган бозор ишчилари ва савдогарлардан (тарозилар, гўшт майдалагичлар, дўконлар ва ҳк):

кийимнинг, юзнинг, тананинг, қўлларнинг, сочларнинг тозалигига риоя қилиши, тирноқларни қисқартириши;

шахсий буюмларни кийиниш хонасида қолдириши, уй ва санитария кийимларини алохида сақлаши керак;

ишга киришдан олдин қўлини совун ва сув билан ювиш, тоза санитария кийимларини, шунингдек ниқобни кийиш, сочларни қалпоқ, шарф остида олиш ва қўлқоп кийиши талаб этилади;

ҳудудга киришда ва ҳожатхонага боришдан олдин санитария кийимларини ечиши;

фақат белгиланган жойларда овқатланиш ва чекиш;

агар ҳарорат кўтарилса, тери ва ошқозон-ичак касалликлари, бошқа касалликларнинг аломатлари кузатилса бу ҳақда маъмуриятни хабардор қилиш, уни тиббий марказда (агар мавжуд бўлса) тиббий ходимларга 103 телефон рақамига қўнғироқ қилиб изоляция қилиш.


5.1.4. Қурилиш саноати


5.1.4.1. Мулоқотни минималлаштириш учун битта қурилиш лойиҳаси ишида иштирок этадиган барча ишчиларнинг бажарилган ишларга қараб гуруҳларга бўлинишини таъминлаш.

Кўрсатилган алохидалашлар яшаш жойларига жойлаштиришда ҳам ҳисобга олиниши керак.


5.1.4.2. Қурилиш ишларининг узлуксиз бажарилишини таъминлаш учун ишчиларнинг захира гуруҳларини тузиш ёки ишдан ташқари турли хил иш жойлари (яшаш жойида, овқатланиш жойларида) ўртасида алоқа қилмасдан сменали усул сифатида ишларни ташкил этиш тавсия этилади.


5.1.4.3. Қурилиш саноатида ишларни ташкил этиш ва қурилиш ишларини ташкил этишда, қурилиш ишларининг айрим турлари, меҳнат шароитлари ва меҳнат жараёнини ташкил қилишда, ишлаб чиқариш жараёнида чанг чиқарадиган барча ишларда чангнинг ажралиб чиқиши ва тарқалишини имкон қадар чеклайдиган ёки камайтирадиган шароитларда бажарилиши керак.


5.1.4.4. Иссиқлик изоляцион қопламаларни олиб ташлаш учун воситалар қуруқ чангни автоматик йиғиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак; уни фақат намлашдан кейин бажариш керак;

иккиламчи чанг пайдо бўлишининг олдини олиш учун барча чангланадиган қурилиш чиқиндилари нам ҳолатда тозаланиши керак.


5.1.4.5. Қурилиш материаллари ва қурилмалари қурилиш майдончаларига фойдаланишга тайёр шаклда етказиб берилиши керак. Қурилиш майдончасида ишлашга тайёргарлик кўраётганда (аралашмалар ва эритмалар тайёрлаш, материаллари ва конструкцияларни қирқиш ва бошқалар) ижтимоий масофани (камида 2 метр) сақлаш учун механизациялаштирилган воситалар, махсус жиҳозлар билан жиҳозланган хоналарни таъминлаш керак.


5.1.4.6. Сочилувчан қурилиш материаллари ва хом ашёларини сақлаш, ташиш, ортишда чангни максимал даражада ушлашни таъминлаш керак.


5.1.4.7. Қурилиш майдончасига хом ашёларни етказиб бериш, уларни қурилиш майдончасида сақлаш ва ташиш бўйича барча ишлар қўлда бажариладиган ишларни иложи борича йўқ қиладиган, шикастланиш хавфини бартараф этадиган ва ижтимоий масофани таъминлайдиган усулларда амалга оширилиши керак.


5.1.4.8. Юк кўтариш ва тушириш ишлари юк кўтариш ва қайта ишлаш ускуналари ёрдамида механик равишда бажарилиши керак.


5.1.4.9. Табиий тошларга ишлов бериш ишлари бегона шахслар иштироки рухсат берилмаган жойларда бажарилиши керак.


5.1.4.10. Бир-биридан 2 метрдан кам масофада жойлашган иш жойлари ҳимоя экранлари билан ажратилади.

Юк кўтариш механизмларининг операторлари ва монтажчилар биргаликда ишлашда радиотелефон алоқасидан фойдаланишлари керак.


5.1.4.11. Барча участка ва маиший бинолар биринчи ёрдам тўпламлари билан жиҳозланади. Заҳарли моддалар ишлатиладиган жойларда профилактика пунктлари ташкил қилинади (ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш ва бир бирига ёрдам кўрсатиш пунктлари).

Уларга ўтиш жойлари ёритилиши, осон кирилиши ва қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва алоқа воситалари билан тўсиб қўйилмаслиги керак. Профилактика пунктлари мунтазам равишда ҳимоя малҳамлари, кийим-кечаклар, шахсий ҳимоя воситалари (лепесток русумидаги респиратор, қўлқоп, этик) билан таъминланади.


5.1.4.12. Санитария-маиший хоналар таркибига кийиниш хонаси, душ, ювиниш хонаси, ҳаммом, чекиш хоналари, ярим душ учун жой, ичимлик суви таъминоти, иситиш ёки совутиш, шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш хоналари, махсус кийим -кечакларни сақлаш ва бериш хоналари киради.


5.1.4.13. Қурилиш майдончаси ҳудудидаги чангнинг олдини олиш учун қурилиш майдончаси ва ундан ташқаридаги йўллар доимо намланиб турилиши керак.


5.1.4.14. Технологик жараёнларни ташкил қилишда автоматлаштирилган, узлуксиз ва ёпиқ жараёнлар ва ускуналарга устунлик бериш керак.


5.1.5. Чорвачиликда


5.1.5.1. Ишлаб чиқариш жараёни санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена стандартлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш биноларида бактериал ва вирусли ифлосланиш даражасини пасайтириш бўйича чора-тадбирлар (дезинфекция, УВ зарарсизлантириш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва бошқалар) ходимларнинг биологик хавфсизлигини таъминланиши керак, юқумли ва ўта хавфли инфекцияларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ўз ичига олиши шарт.


5.1.5.2. Ҳайвонлар билан бевосита алоқада бўлган ишчиларни ўз вақтида юқумли касалликлардан (айниқса антропозоонозлар) ҳимоя қилиш ва олдини олиш учун улар юзага келган вазият ҳақида дарҳол хабардор қилинади.


5.1.5.3. Чорвачилик иншоотининг хоналари ва ҳудудларини санитария-тозалаш ишларини олиб боришда, дезинфекцияловчи воситалари билан ишлов бериш вақти, ишлайдиган дезинфекциялаш эритмалари, ишлатиш меъёрлари ва экспозиция вақтларига қатъий риоя қилиниши керак.


5.1.5.4. Ҳар бир чорва мажмуасида гўнгни зарарсизлантириш учун техник воситалар етарлича бўлиши керак. Бунинг учун суюқ гўнг ва гўнг силқиндисига механик, сунъий ва табиий биологик ишлов берилиши ёки физик-кимёвий ишлов берилиши керак.


5.1.5.5. Гўнгни тайёрлаш учун воситалар барча турдаги гўнгни, гўнгни оқава сувларини карантинини ўз ичига олиши, эпизоотик вазиятни ҳисобга олган ҳолда уларни зарарсизлантириш учун (дезинфекция, дезинвазия) самарали технологиялар ва техник воситалардан фойдаланиши керак.


5.1.5.6. Шикастланмаслик учун ҳайвонларга қарашда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш керак. Ҳайвонларни сўйиш ва терини қайта ишлаш билан шуғулланадиган шахслар шахсий ҳимоя воситалари, биринчи ёрдам учун тўпламлар билан таъминланган бўлишлари керак.


5.1.6. Гўштни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш


5.1.6.1. Гўштни қайта ишлаш мажмуалари учун (агар сўйиш жойи мавжуд бўлса) корхона ҳудудига кириш ва чиқишда дезинфекцияли эритма билан тўлдирилган махсус кюветалар (дезинфекцияли тўсиқлар) бўлиши керак (эпидемиологик ва эпизоотик вазиятга қараб).

Сўйиш жойлари мавжуд бўлмаган корхоналарнинг кириш қисмида зарарсизлантириш тўшамалари ўрнатади.


5.1.6.2. Атмосфера ходисалари натижасида, эриган сув ва оқава сувларни оқиб кетиши учун вертикал тарновлар билан таъминлаши керак. Чорвачилик базаси, санитария блоки ва ёнилғи хўжалик қисмидаги оқава сувлар корхонанинг қолган қисмига бормаслиги керак.


5.1.6.3. Корхона ҳудуди тоза сақланиши керак. У ҳар куни тозаланади. Иссиқ мавсумда, керак бўлганда тозалашдан олдин, ҳудуд ва яшил майдонлар суғорилади.


5.1.6.4. Ахлатни йиғиш учун қопқоқли металл контейнерлар ёки темир идишлар ишлатилади, улар асфальтланган ўзининг хажмидан 3 баробар жойларга ўрнатилади.

Бундай жойлар ишлаб чиқариш ва ёрдамчи иншоотлардан 25 метр масофада жойлашган бўлиши керак.


5.1.6.5. Идишлардан чиқинди ва ахлатларни олиб ташлаш, улар сиғимининг 2/3 қисмидан кўп бўлмаган хажми тўлганда, лекин кунига камида бир марта тозаланиши керак. Ахлат чиққандан сўнг, идишлар ювилади ва дезинфекция қилинади.


5.1.6.6. Бинода ишлаб чиқариш объектларининг жойлашиши технологик жараёнларнинг кетма кетлигини таъминлаши ва тайёр маҳсулотни иккинчи даражали ифлосланишини истисно қилиши керак.


5.1.6.7. Чанлар, ванналар, металлдан тайёрланган идишлар, товоқлар, желоблар сирти осон тозаланиши керак, ёриқлар, бўшлиқлар, чиқадиган мурувват ёки перчинлар ва санитария тозаловга халақит берадиган бошқа элементлар бўлмаслиги керак.


5.1.6.8. Столларнинг юзаси силлиқ, ёриқларсиз ва бошқа нуқсонларсиз бўлиши керак. Тешиклар ва люклар ёрдамида туширилган хом ашёни қабул қилиш учун ишлатиладиган столларда хом ашёнинг полга тушишига йўл қўймаслик учун тўсиқлар бўлиши керак. Гўштни боғлаб ёки майдалаш учун қаттиқ ёғоч ёки материаллардан тайёрланган махсус тахтакачлардан фойдаланилади. Иш сменаси охирида улар яхшилаб тозаланади, ювилади ва дезинфекцияланади ёки буғ камерасида буғланади.


5.1.7. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш етказиб бериш, шунингдек, тезк ор овқатланиш ва етказиб беришни aмалга оширувчи корхоналар


5.1.7.1. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришни ташкил қилиш махсус қадоқланган бир марталик идишларда амалга оширилиши керак.


5.1.7.2. Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда профилактик чоралар ва транспорт воситаларини дезинфекциялаш бўйича тавсияларга амал қилиш.


5.1.7.3. Барча ишлаб чиқариш цехлари иссиқ ва совуқ сув билан узлуксиз таъминланиши керак. Шу билан бирга, ювилганидан кейин қўлларнинг қайта ифлосланишини истисно қиладиган миксерлар билан таъминланиши керак.


5.1.7.4. Технологик жараёнда, хом ашё, хом ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар, ишлатилган ва тоза идишлар, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ошхона идишларини ювиш ишларининг кетма кетлиги тамойилларига риоя қилиниши керак.


5.1.7.5. Тайёр овқатни истьеъмолга юборилгунига қадар вақтинча сақлаш учун музлатгич ва махсус шкафлар билан жиҳозланган хоналар бўлиши керак.


5.1.7.6. Совуқ овқатларни тайёрлаш цехларига, озиқ - овқатларни қадоқлаш бўлимларига йўриқномага мувофиқ ишлатиладиган бактериоцид лампалари ўрнатилади.


5.1.7.7. Иш сменаси тугагандан сўнг (ёки камида 6 соат ўтгач), хоналарни ҳавони ва нам тозалаш, дезинфектсияли салфеткалар (ёки дезинфектсияли эритмалар) билан ишлайдиган эшик тутқичлари, тутқичлар, столлар, стулларнинг орқа томонлари (стулларнинг креслолари), лаваболар билан артиб, дезинфектсиялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. қўл ювиш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш витриналари.


5.1.7.8. Микроорганизмларни йўқ қилиш учун препаратнинг кўрсатмаларига мувофиқ таъсир қилиш вақтини ва дезинфектсиялаш воситасининг ишчи эритмасининг контсентрациясини кузатиш керак. Агар керак бўлса, ишлов берилгандан сўнг, сирт сув билан ювилади ва қоғоз сочиқ билан қуритилади.


5.1.7.9. Агар ҳожатхоналар мавжуд бўлса, улар белгиланган тартибда тозаланади ва дезинфектсияланади.


5.1.7.10. Идиш-товоқ ва идишларни механизациялашган ҳолда ювиш учун дезинфекциялаш эффекти бўлган овқатланиш жойларини замонавий идиш ювиш машиналари билан жиҳозлаш тавсия этилади. Ихтисослашган идиш ювиш машиналаридан фойдаланиш кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилади, бунда идишлар ва жихозларни камида 65° C ҳароратда 90 дақиқа давомида дезинфекциялашни таъминлайдиган ишлов бериш режимлари қўлланилади.


5.1.7.11. Идишларни қўлда ювиш учун ошхона идишлари учун уч бўлмали ванналар, шиша ва бошқа майда идишлар учун икки бўлмали ванналар билан таъминлаш керак.


5.1.7.12. Идишларни қўлда ювиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

озиқ-овқат қолдиқларини механик равишда тозалаш;

ваннанинг биринчи бўлмасида ювиш воситаларини қўшиб сув билан ювиш;

ваннанинг иккинчи бўлмасида камида 40° C ҳароратда сув билан ювиш ва ваннанинг биринчи бўлмасига қараганда икки баравар кам миқдорда ювиш воситалари қўшиш;

ваннанинг учинчи бўлмасидаги тутқичлари бўлган металл тўрда идишларни эгилувчан шланг ёрдамида камида 65° C ҳароратда иссиқ сув билан ювиш;

барча ошхона идишларини дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ювиш;

панжарали токчаларда, стеллажларда идишларни қуритиш.


5.1.7.13. Юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш учун:

кесиш ускуналари ҳар бир устахонада ўрнатилади ва махсус маркировкага эга ("ХГ" - хом гўшт, "ХБ" - хом балиқ, "ХС" - хом сабзавотлар, "ҚГ" - қайнатилган гўшт, "ҚБ" - қайнатилган балиқ, "ҚС" - қайнатилган сабзавотлар, "ПГ" - пиширилган гўшт, "Кўкатлар", "ТС" - тузланган сабзавотлар, "Сельдь", "Н" - нон, "ПБ"- пиширилган балиқ);

гўштни кесиш учун тахтакачлар хоч ёки махсус стендга ўрнатилади, металл ҳалқа билан маҳкамланади, ҳар куни ишдан кейин пичоқ билан тозаланади ва туз сепилади.

Вақти-вақти билан, керак бўлганда, пастки қисм кесилади ва силлиқланади.


5.1.7.14. Ишлаб чиқариш, ёрдамчи, омборхона ва маиший биноларни тозалаш тозаловчилар томонидан, иш жойлари эса ишчилар томонидан тозаланади.

Ҳожатхоналарни тозалаш учун махсус ходим ажратилади. Тозаловчилар етарли миқдорда тозалаш воситалари, латталар, ювиш воситалари ва дезинфекциялаш воситалари билан таъминланиши керак.


5.1.7.15. Умумий овқатланиш ташкилоти томонидан кейтринг хизмати амалга оширилганда (овқат тайёрлаш ва уларни буюртма жойига етказиб бериш, овқатни иситиш, стол сервировкаси хизмати кўрсатиш, идиш-товоқларни, бинолар ва ҳудудларни тозалаш ишлари четдан чақириладиган хизматчилар томонидан амалга оширилса), идиш-товоқ ва овқатланиш анжомлари сони бир мартали ишлатиладиган порциялар сонига мувофиқ тўлдирилади. Бир марта ишлатиладиган идишлардан фойдаланилганда ишлатилган идишлар ёпиқ пластик қопларга йиғилади. иш кунининг охирида зарарсизлантирилади.


5.1.7.16. Дезинфекциялаш учун турли хил кимёвий гуруҳларнинг агентлари ишлатилиши мумкин: хлороактив (диклороотсианурик кислотанинг натрийли тузи):

фаол хлор контцентрацияси 0,06% дан кам бўлмаган ишчи эритма, хлорамин Б, фаол хлор контцентрациясида камида 3,0% бўлган ишчи эритма, кислород фаол модда бўлган (водород пероксиди - 3,0% дан кам бўлмаган концентрацияда) эритма, катионли юза фаол моддалар (КЛАВ) - тўртламчи аммоний бирикмалари (ишчи эритмадаги концентрацияда 0,5% кам эмас), учинчи даражали аминлар (0,05% дан кам бўлмаган ишчи эритмаси), гуанидиннинг полимер ҳосилалари (0,2% дан кам бўлмаган иш эритмаси), алкогол (терининг антисептиклари ва ишлов бериш учун дезинфекциялаш воситаси сифатида) кичик юза майдонларни - изопропил спирт оғирлиги бўйича камида 70% контцентрациясида, этил спирти оғирлиги бўйича камида 75% бўлганида. Фаол моддаларнинг таркиби қўлланмаларида кўрсатилган.


5.1.7.17. Ишлаб чиқариш бинолари, овқатланиш заллари, барча юзалар, жиҳозлар ва идиш товоқлар зарарсизлантирилиши керак. Озиқ-овқат қолдиқлари билан ифлосланган идишлар дезинфекцияли эритмага ботирилади ва кейин юқоридаги схема бўйича қайта ишланади. Юзани зарарсизлантиришда бўктириш усули қўлланилади. Одамлар йўқлигида очиқ портатив ултрабинафша нурлантирувчи лампалар, дезинфекциялаш воситаларининг аэрозоллари ёрдамида зарарсизлантириш тавсия этилади.


5.1.7.18. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сонли буйруғига асосан санитария минимуми ва профилактик тиббий кўрикдан ўтган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган овқат тайёрлаш жойларида ишлашига рухсат берилади.


5.1.7.19. Тез овқатланиш шахобчалари ва етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбари, корхонадаги ижтимоий масофани сақлаш учун амалий чораларни кўриши керак:

- ишчилари бир-бири билан тўқнашмаслиги учун ишлаб чиқариш тизимининг ҳар икки томонида иш жойларини ташкил қилиш;

- юз ниқоблари, соч тўрлари, бир марта фойдаланиладиган қўлқоплар, тоза костюмлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

- маҳсулот пишириш жойидаги ходимлар сонини чеклаш;

- ишчи ҳодимларни гуруҳларга ажратиш, гуруҳларнинг ўзаро мулоқотини камайтириш.


5.1.7.20. Ўзини ёмон ҳис қилган ходимлар ишга келмасликлари керак, улар 103 рақамига қўнғироқ қилиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилишлари керак.

Агар ходим (ишчи) иш жойида ўзини яхши хис қилмаса, COVID-19 типик аломатлари аниқланса, уни одамлар кирмайдиган алохида жойга олиш керак: ёки эшикни ёпиш билан хона изоляция қилиниши мумкин бўлган жойга алохидалаш керак, хонани шамоллатиш учун ойнани очиш. Носоғлом ишчининг озиқ-овқат корхонаси ҳудудидан тезда олиб кетилишини таъминлаш.


5.1.7.21. Тез овқатланиш жойлари ва етказиб бериш иш жойларидаги пештахта, эшик тутқичлари ва бошқаларни тез-тез тозалаш ва дезинфекциялаш зарур.


5.1.7.22. Қўлқопларни хар бир озиқ овқат тайёрлаш жараёнидан ташқари ишларни бажарганликдан сўнг, эшикларни қўл билан очиш ва ёпиш, ахлат қутиларини бўшатишдан кейин алмаштириш керак.


5.1.7.23. Кўрсатилган хизматлар учун контактсиз тўловларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш шарт.


5.1.8. Меҳмонхоналарни ташкиллаштириш (номерлар сони 10 тадан кўп бўлган)


5.1.8.1. Сайёҳлик ва экскурсия хизматларини кўрсатувчи меҳмонхоналар, туристлар ва диққатга сазовор жойларнинг (бундан кейин - туристлар) ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаши керак.


5.1.8.2. Меҳмонхоналарда қабулхона, кутиш заллари, йўлаклар, зиналар, лифт, санитар-гигиеник нуқталари ҳар 8 соатда ҳамда умумий фойдаланишдаги буюмлар (эшик тутқичи, лифт тугмалари, кутиш залидаги стол, рўйхатга олиш жойи стойкаси ва ундаги ручкалар) ҳар 2 соатда камида 1 маротаба дезинфекция қилиниши;

умумий фойдаланишдаги объектлар (лифт, санитария-гигиена нуқталари, валюта айрибошлаш шаҳобчалари, овқатланиш жойлари ва бошқалар) антисептик воситалари билан узлуксиз таъминлаши ҳамда қўлни даврий тозалаб туриш бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши;

ходимлар ва мижозларнинг сонидан келиб чиқиб шахсий ҳимоя воситаларининг (ниқоб, қўлқоп, антисептик восита ва бошқалар) камида беш кунлик заҳираси шакллантирилиши ва доимий мавжуд бўлиши;

меҳмонхонанинг бандлик даражаси 50 фоиздан ошган тақдирда тиббиёт ходимининг доимий фаолияти таъминланиши;

меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 1 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.


5.1.8.3. Умумий жойларда, шу жумладан меҳмонхонага ва ресторанга кираверишда қўлни зарарсизлантириш учун тери антисептиклари билан тўлдирилган дозаторлар ўрнатилади.


5.1.8.4. Одамлар доимий яшайдиган хоналарни мунтазам равишда шамоллатилади.


5.1.8.5. Профилактик дезинфекциялаш учун меҳмонхоналар кўчма кварц лампа билан жиҳозланган бўлиши керак.


5.1.8.6. Умумий хожатхоналарни хар уч соатда бир марта тозалаш керак, тозалаш ва зарарсизлантириш махсус ажратилган кийимларда амалга оширилади, хизматчи ёки тозаловчи тўқ рангли матодан ттикилган халатда, каучукли фартук, рўмол, резина ботинка ёки галошда, капролактам ёки резина қўлқопда бўлиши лозим.

Қўл ювиш жойи махсус сенсорли мосламали суюқ совун қуювчи дозатор билан жиҳозланган бўлиши керак. Бу ерда, албатта, донали салфеткалар, қоғоз сочиқлар ёки электр сочиқлар бўлиши керак. Кўп марта ишлатиладиган сочиқни осиб қўйиш қатъиян ман этилади.

Санитария кабиналарининг эшик тутқичлари, ҳожатхоналарнинг юзаси ва қопқоқлари, сувни тўкиш учун тутқичлар зарарсизлантирувчи эритма билан артиб турилади.


5.1.8.7. Умумий фойдаланиш душларини тозалашга алоҳида эътибор берилиши керак. Қоида тариқасида, оёқ остига мойли бўёқ билан бўялган ёғоч панжара қўйилади.

Ушбу панжаралар кунига бир неча марта иссиқ сув ва совун билан ювилиши керак. Юқумли ва замбуруғли касалликларни тарқалишининг олдини олиш учун совуқ сув ва хлорли охак эритмаси билан ювиб турилиши шарт. Душ поллари ҳар куни ювилади. Сув тушиш тешиклари темир панжаралари ёт нарсалар билан тўсилиб қолмаганлигини назорат қилиш керак. Душхонадан кийимларни ёки латталарни қуритиш учун фойдаланмаслик лозим.


5.1.8.8. Меҳмонларни қабул қилишда:

- уларда лохаслик, иситма/қизиш, йўтал, нафас қисилиши каби белгилари бор-йўқлигини текширинг;

- юқорида кўрсатилган белгилар билан рўйхатдан ўтказиш вақтида ҳам, яшаб турган пайтида ҳам меҳмонлар аниқланган тақдирда - Шошилинч равишда! 103 телефон орқали тиббий ёрдамга мурожаат қилинг ва ушбу меҳмоннинг яшаш жойидаги барча ҳаракатлари тарихи тўғрисида хабар беринг.


5.1.8.9. Лохаслик, иситма/қизиш, йўтал, нафас қисилиши каби белгилари бўлган мехмонларни шифокорлар келгунига қадар яшаётган хонасига изоляция қилиш зарур;


5.1.8.10. Агар коронавирусга гумон ҳолати тасдиқланса:

- тиббий ходим маслаҳатчи - эвакуация ва зарарсизлантириш гуруҳлари келгунига қадар меҳмонхонада қолиши керак;

- беморни касалхонага ётқизганидан сўнг, якуний дезинфекция ишлари дезинфекция гуруҳи томонидан амалга оширилади.


5.1.8.11. Ўткир респираторли инфекция (ЎРИ) белгилари мавжуд бўлган, бошқа ҳолатларда:

- ушбу меҳмонни яшаш жойидаги хонада изоляция қилинишини таъминлаш, коронавируснинг ривожланиши ёки ЎРИдан тўлиқ тузалгунича, камида 14 кун унга қаров учун алоҳида ходим (хизматкор), ёки меҳмонхонанинг тиббиёт ходимини бириктириш;

- беморнинг қарови муддатида ажратилган ходимлар коронавирусга чалинган беморлар билан ишлашга мўлжалланган махсус кийимда бўлишлари керак.


5.1.8.12. Ҳолсизлик, иситма (қизиш), йўтал, нафас олиш қийинлиги белгилари бўлган меҳмонлар касалхонага ётқизилганидан (ёки чиқиб кетгандан) кейин у яшаган хона шахсий ҳимоя воситаларида (нафас олиш органлари ҳимоя воситалари (ниқоблар), кўзойнаклар, қўлқоплар) дезинфекция воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади.


5.1.8.13 Меҳмонхоналар ходимларига:

- ўзларининг хизмат вазифаларини бажаришда шахсий гигиена қоидаларига, шунингдек шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилинг;

- таркибида спирт бўлган антисептиклар ёки совун ва сув ёрдамида қўлларни тез-тез ювинг/тозаланг (ЖССТ тавсияларига биноан);

- йўталаётганда ва аксирганда оғзингиз ва бурунингизни қўлингиз ёки букилган тирсак билан ёпинг - ишлатилган салфеткани дарҳол ташланг ва қўлингизни ювинг;

- иситма ва йўтал аломатлари бўлган одамлар билан яқин алоқадан сақланинг.


5.1.8.14. Меҳмонлар учун овқатланиш хонанинг ўзида ташкил қилиниб, кейтеринг хизматлари тамойилига асосланиши керак.


5.1.8.15. Меҳмонхоналар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади, шунингдек гигиеник тайёргарликдан ўтади (санитария минимуми).


5.1.9. Санаторийларни ташкил қилиш


5.1.9.1. Санаторий-профилактика муассасалари (бундан кейин - санаториялар), шу жумладан сил касаллигига қарши санаториялар, тиббий реабилитация ва дам олиш учун табиий шифобахш физик омилларни (иқлим, минерал сувлар, балчиқ), физиотерапевтик усуллар, физиотерапия машқлари ва белгиланган режимга риоя қилинган ўз фаолиятини амалга оширишнинг бошлашидан олдин, шунингдек ҳар бир смена охирида техник ходимлар иштирокида умумий тозалашни (пол, деворлар, эшиклар, ойналар, ёритиш чироқлари, иситиш қовурғалари, шамоллаштиш туйнуклари панжаралари ва мебелларни артиб тозалаш) тасдиқланган ювиш ва дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оишириш керак. Шамоллатиш тизимларининг панжаралари чангдан тозаланади, ташқи ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кузатилганида уларни ёпиш керак.


5.1.9.2. Яшаш хоналари ҳар куни шамоллатилади, кўрпа-тўшаклар, мебел, гилам, пол чангдан тозаланади, пол ва санитария қурилмалари дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади. Хонани шамоллатиш кунига камида 2 марта амалга оширилади.

Радиаторлар, дераза токчалари, кийим шкафлари - ҳар куни таркибида спирт бўлган дезинфекциялаш воситаси билан артиб тозаланади ва ҳафтасига бир марта ювиш воситаларидан фойдаланиб ювилади.

Дереза ойналарнинг ички юзаси ҳар ҳафта таркибида спирт тутувчи дезинфекциялаш воситаси билан тозаланади ва ойига бир марта ювиш воситалари билан ювилади. Ички хожатхона кунига бир марта ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиб тозаланади.

Тўшак чойшаблари мижоз чиқиб кетгандан кейин ёки ифлосланганидан кейин алмаштирилади, лекин камида етти кунда бир марта, сочиқлар ифлосланганганлигига қараб алмаштирилади.


5.1.9.3. Умумий фойдаланиш жойларида поллар кунига икки марта ювилади.

Умумий ҳожатхоналар кунига икки марта ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларидан фойдаланган ҳолда тозаланади, улар сенсорли сезгир дозаторлар ва педал механизмли суюқ совун тарқатиш мосламалари, электр сочиқлар ёки бир мартали ишлатиладиган қоғоз сочиқ билан жиҳозланган бўлиши керак. Ҳар куни тозаловда ишлатиладиган дезинфекцияли эритма ўзгартирилиши керак.


5.1.9.4. Баландлиги 3 қават ва ундан ортиқ бўлган санаторий биноларида йўловчи ташиш лифтлари ҳар куни дезинфекция қилиниши керак.

Лифт олдидаги ҳар бир қаватда дезинфекцияли салфеткалар ва бир марта ишлатиладиган таёқча билан (чақирув тугмачасини босиш учун) столларни ташкил қилиш керак.


5.1.9.5. Тозалаш ускуналари (тоғоралар, челаклар, чўткалар, латта ва бошқалар) белгиланиши ва алоҳида хоналарга бириктирилиши керак. Ишлатилгандан кейин тозалаш ускунаси ювувчи ва дезинфекцияловчи воситаларидан фойдаланиб иссиқ сув билан ювилади ва махсус ажратилган шкафлар ёки хоналарда сақланади. Санитария-техник воситаларни тозалаш анжомлари ажралиб турувчи рангга (қизил, тўқ сариқ) бўялган бўлиши ва алоҳида сақланиши керак.


5.1.9.6. Кир ювиш ишлари шу жойга тегишли бўлган кир ювиш хонасида, оқартириш воситаси (дезинфекциялаш воситаси) ёрдамида ёки шартнома бўйича бошқа кир ювиш корхонасида амалга оширилади.


5.1.9.7. Санаторий худудини тозалаш ҳар куни амалга оширилади. Чиқиндилар ахлат қутиларига йиғилади ва уларнинг ҳажмининг 2/3 қисми тўлганда маиший чиқиндиларни ташиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндилар учун полигонларга олиб борилади. Бўшатилганидан кейин идишлар (чиқинди идишлари) тозаланиши ва белгиланган тартибда фойдаланиш учун рухсат берилган дезинфекциялаш воситалари билан ишлов берилиши керак.


5.1.9.8. Санатория ҳудудида маиший чиқинди ва баргларни ёқиш тақиқланади.

Худудга ўрнатилган жиҳозлар (столлар, скамейкалар, машқ жиҳозлари ва кичик архитектура шакллари) яхши ҳолатда сақланиши ва рухсат берилган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиб дезинфекция қилиниши керак.


5.1.9.10. Профилактик чоралар: ҳар куни (эрталаб ва кечқурун) санаторияда бўлган контингентнинг тана ҳарорати ўлчаб борилиши (санатория ходимлари, беморлар) керак.


5.1.9.11. Жисмоний соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари ижтимоий масофани (камида 2 метр) қатъий сақлаган ҳолда ўтказилиши керак.

Жисмоний тарбия учун беморлар тиббий гуруҳларига қатъий тақсимланади. Асосий тиббий гуруҳ болаларига барча жисмоний-соғломлаштириш ва спорт тадбирларида чекловларсиз қатнашиш ҳуқуқи берилади.

Эрталабки машқлар ҳар куни очиқ ҳавода 10-15 минут, ёмғирли ҳавода ҳаво яхши айланадиган хонада ўтказилади.

Қуёшли ванналар эрталаб ёки кечқурун, овқатланишдан ярим соат олдин шамолдан ҳимояланган махсус жойларда буюрилади.


5.1.9.12. Чеклов чоралари давомида сузиш тақиқланади.


5.1.9.13. Санаторий ошхонасида даволаш-профилактика овқатланиш столларини шахмат тартибда жойлаштириш ва битта столда иккитадан кўп бўлмаган ўриндиқ ташкил этилади.


5.1.9.14. Тайёр овқатни етказиб бериш тиббий мутахассис томонидан тайёр овқатнинг сифатини органолептик баҳолашдан сўнг, овқат сифатини назорат қилиш дафтарига ёзув киритилгандан кейин амалга оширилади.


5.1.9.15. Ошпаз ҳар куни тайёр маҳсулот намунасини санаторийда қолдиради.

Намуналар тоза (қайнатилган) шиша идишда қопқоқ ёпилган холда олинади (гарнирлар алоҳида идишга солинади) ва музлатгич ичида махсус жойда + 2° C дан +6° C гача бўлган ҳароратда сақланади.

Санаторийнинг тиббиёт ходимлари ошхонага қабул қилинган маҳсулотларнинг сифати, маҳсулотларни сақлаш шартлари ва уларни бажариш муддатлари, кунлик намуналарни тўғри танлаш ва сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишларини назорат қилишади.


5.1.9.16. Ошхона хонасининг жиҳозланиши, хизмат кўрсатилиши, жиҳозлар, инвентар, идишлар ва идишлар учун талаблар овқатланиш соҳасидаги санитария талабларига жавоб бериши керак.

Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш санитария-эпидемиология хулосаси бўлган транспорт воситаларида амалга оширилиши лозим. Озиқ-овқат маҳсулотлари, уларни ташиш шартларига қўйиладиган талабларга риоя (товарлар ёнма-ён жойлашиши) қилинган ҳолда ташилади, бошқа мақсадлар учун махсус транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Маҳсулотлар учун идишлар маркировкаланади ва белгиланган мақсадлар учун ишлатилади. Экспедитор ишга кириши учун махсус кийим ва шахсий тиббий дафтар бўлиши лозим.


5.1.9.17. Юқумли ва оммавий заҳарланишнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш учун қуйидагиларга рухсат берилмайди: 1) шишиб кетган бомбаж консервалар, занг билан қопланган, деформацияланган, ёрлиқларси, зич ёпилмаган идишдаги консервалар; 2) юмшоқ идишлар ичида намланган маҳсулотлар (ун, дон, шакар ва бошқа маҳсулотлар); 3) омбор зараркунандалари билан ифлосланган дон, ун ва қуритилган мевалар, шунингдек механик аралашмалар билан ифлосланган маҳсулотлар; 4) моғорлаган ва чириш аломатлари бўлган сабзавотлар, мевалар ва резаворлар; 5) қўзиқоринлар; 6) консерваланган газаклар, тузланган сабзавотлар ва мевалар; 7) уйда тайёрланган маҳсулотлари (истеъмол қилишга тайёр консерваланган қўзиқоринлар, гўшт, сут, балиқ ва бошқа маҳсулотлар).

Озиқ-овқат истеъмолига йўл қўйилмайди: 1) олдинги овқат қолдиқлари; 2) қаймоқ ва кремли қандолат махсулотлари, ичимликлар, ўзи ишлаб чиқарган мевали ичимликлар, квас, мураббо, пирог, тез бузиладиган гўшт ва балиқ махсулотлари, майдаланган сельдан тайёрланган таом; 3) ярим тайёр қовурилган маҳсулотлар, қовурилган тухум; 4) аччиқ соуслар, горчица, қалампир, сирка, қуруқ концентратдан тайёрланадиган шарбат ва ичимликлар, маёнез; 5) пастеризация қилинмаган сутдан тайёрланган сут ва сут маҳсулотлари; 6) қон ва жигардан тайёрланган колбаса; 7) қатиқ ва бошқа ферментланган сут маҳсулотлари; 8) гўштли макарон ва гўштли блинчиклар; 9) сув қушларининг тухумлари ва гўшти; 10) уй шароитида тайёрланган консервалар; 11) газланган ва алкоголсиз энергетик ичимликлар (минерал ва ичимлик сувидан ташқари); 12) гарнирлар сифатида чиплар, кириешки, гамбургерлар, хот-доглар, қуруқ концентратлар.


5.1.9.18. Дам олувчиларга минерал сувни бериш фақат шахсий ёки бир марта ишлатиладиган идишларда амалга оширилиши керак.


5.1.9.19. Яшил майсали жойлар, харакатланиш йўллари, махсулот тушириш жойлари, тротуарлар, ёмғир ва эриган сув оқиб кетадиган йўлак юзалари ва транспорт воситалари турар жойидан ташқари ҳудудларни ҳар куни дезинфекциялаш лозим.


5.1.9.20. Санатория ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади, шунингдек гигиеник тайёргарлик (санитария минимуми) бўйича билими синалади.



6-БОБ. ҲИЗМAТ КЎРСАТИШ ФАОЛИЯТИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАРГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР


6.1. Гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар


6.1.1. Иш бошлашдан олдин, вирусга қарши режимга мувофиқ дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш керак.


6.1.2. Бинонинг кириш қисмига тери антисептиклари билан ишлов берилган жойларни (таркибида 70% бўлган этил спирти, изопропил миқдори камида 60%) ташкил этиш, шу жумладан дозаторларни ўрнатиш; парфюмерия ва косметика воситалари (геллар, лосьон, таркибидаги спирти бўлган ўхшаш суюқликлар) ёки дезинфекцияли салфеткалар.


6.1.3. Гўзаллик салонлари ёки сартарошхонага унинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсларни кириши тақиқланади.


6.1.4. Ходимлар ва ташриф буюрувчилар ўртасидаги мулоқотларни чеклаш/камайтириш мақсадида:


6.1.5. Хизматни ташкил этишда ташриф буюрувчиларни камида 15 дақиқалик вақт оралиғини сақлаган ҳолда келишлари учун буюртмалар олишни йўлга қўйиш.


6.1.6. Гўзаллик салони ёки сартарошхонада ташриф буюрувчилар томонидан хизматни кутишни истисно қилиш;

кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.1.7. Ҳар бир ташриф буюрувчига алоҳида хонада хизмат кўрсатиш ёки бир бирини ораси ойнакли экран билан тўсилган креслоларда хизмат кўрсатиш.

Хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари - тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (М-95 респиратори ёки бир вақтда 2 та оддий ниқоб тақиш), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя ойнаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган холда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс - 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.


6.1.8. Ходимларнинг смена билан ишларини ташкил қилиш.


6.1.9. Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш:

корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.1.10. Иш жойларида овқатланишни тақиқлаш, шунингдек ташриф буюрувчилар учун чой, қаҳва ва бошқаларни тақиқлаш.


6.1.11. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.1.12. Ишчилар ва ташриф буюрувчилар доимий бўлган хоналарда ҳавони камида 2 марта кўчма бактериоцид нурлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекциялаш.


6.1.13. Тери антисептикларидан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит яратиш.


6.1.14. Шахсий ҳимоя кийимини кийиш тавсия этилади.


6.1.15. Маникюр, педикюр, татуировка, косметик муолажаларда ишлатиладиган асбобларни дезинфекциялаш ва стерилизация қилишда қуйидагилар ёрдамида амалга оширилиши лозим:

q кимёвий дезинфекциялаш воситалари (дезинфекциялаш воситалари, шу жумладан тери антисептиклари; стерилизация олдидан тозалаш ва стерилизация қилиш воситалари);

q дезинфекциялаш ва стерилизация ускуналари (дезинфекция ускуналари ва ювувчи мосламалар, шу жумладан ултратовуш ускуналари, вирусларни, бактерияларни ва эндоспорларни инактивация қилиш ускунаси, стерилизатор);

q ёрдамчи ускуналар ва материаллар (пуркаш мосламалари, бактериал филтрлар, стерил асбобларни сақлаш учун ультрабинафша нурлари билан ишлов бериш камералари, зарарсизлантириш учун идишлар, стерилизация қутилари ва қадоқлаш материаллари, кимёвий индикаторлар ва бошқалар).

Мосламаларни танлаётганда, ушбу маҳсулотларнинг материалларига маълум дезинфекциялаш воситаларининг таъсири бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг тавсияларини ҳисобга олиш керак.


6.1.16. Мижознинг бўйни ва юзидан кесилган сочларни артиш учун антисептик билан намланган индивидуал сочиқ билан ишлатилиши керак.


6.1.17. Вирусга қарши ишлатиладиган дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда хоналарни ва умумий фойдаланиш жойларини (овқатланиш, дам олиш, ҳожатхона хоналари) намли тозалаш.

Ҳар бир мижоз учун хизматни тугатганидан сўнг, вирусли режимда дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча юзаларини (эшик тутқичлари, ўчиргичлар, қўл тутқичлар ва бошқалар) зарарсизлантириш.

Вирусли режимга мувофиқ ҳар бир мижоздан кейин ишлатилган ускуналарда зарарсизлантиришни ўтказиш.


6.2. Кимёвий тозалаш ва кир ювиш ишларини ташкил қилиш


6.2.1. Кир ювиш ва кимёвий тозалаш корхонасида иш бошлашидан олдин, вирусли режимга биноан дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш керак.


6.2.2. Бегона шахсларни кимёвий тозалаш ва кир ювиш корхонаси ҳудудига киришини тақиқлаш.


6.2.3. Корхона буютма қабул қилиш ва мижозга бериш жойларида ойнакли тўсиқлар ўрнатиш (буюртмаларни қабул қилиш ойналари) ёки ижтимоий масофа принципларига риоя қилган ҳолда хизматларни ташкил қилиш орқали ходимлар ва мижозлар ўртасидаги мулоқотларни чеклаш.


6.2.4. Кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.2.5. Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш: корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.2.6. Иш жойида овқатланишни тақиқлаш.


6.2.7. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.2.8. Корхона ичидаги ходимларнинг ижтимоий масофа тамойилларига риоя қилишини таъминлаш (шу жумладан 2 метр оралиқ масофани белгилаш).


6.2.9. Ишчилар ва ташриф буюрувчилар доимий бўлган хоналарда ҳавони камида 2 марта кўчма бактериоцид нурлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекциялаш.


6.2.10. Тери антисептикларидан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит яратиш.


6.2.11. Ҳар 2 соатда биноларни ҳавосини янгилаб туриш.


6.2.12. Ҳар бир мижоз учун хизматни тугатганидан сўнг, вирусли режимда дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда барча юзаларини (эшик тутқичлари, ўчиргичлар, қўл тутқичлар ва бошқалар) зарарсизлантириш.

Вирусли режимга мувофиқ ҳар бир мижоздан кейин ишлатилган ускуналарда зарарсизлантиришни ўтказиш.


6.3. Тикувчилик хизмати ва пойафзал тузатиш ишларини ташкил этиш


6.3.1. Тикувчилик хизмати ва пойафзал тузатиш хонасида иш бошлашдан олдин вирусли режим учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тозалашни амалга ошириш.


6.3.2. Бегона шахсларни бинога киришини тақиқлаш.


6.3.3. Хизматларни ижтимоий масофа тамойилларига мувофиқ равишда ташкил қилиш орқали ходимлар ва мижозлар ўртасидаги мулоқотларни чеклаш.


6.3.4. Агар ходимдан мижозгача бўлган масофа 2,0 метрдан кам бўлмаслиги шарти билан битта мижозни қабул қилишни таъминлаш (шунингдек тегишли маркировкани қўллаш билан), ўлчов олиш ишларини камайтириш.


6.3.5. Кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.3.6. Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш:

корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.3.7. Иш жойида овқатланишни тақиқлаш.


6.3.8. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.3.9. Ишчилар ва ташриф буюрувчилар доимий бўлган хоналарда ҳавони камида 2 марта кўчма бактериоцид нурлантирувчи воситалар ёрдамида дезинфекциялаш.


6.3.10. Тери антисептикларидан фойдаланган ҳолда ишчиларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари учун шароит яратиш.


6.3.11. Шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекциялаш воситалари ва ювиш воситаларини 5 кунлик захира билан ташкил қилиш.


6.3.12. Ҳар 2 соатда ёки ҳар бир мижоздан кейин биноларни шамоллатиш.


6.4. Транспорт воситаларига ва қишлоқ хўжалиги aвтомобилларига техник хизмат кўрсатиш корхоналарига қўйиладиган талаблар


6.4.1. Хизмат кўрсатишни аввалдан буюртма олиш тартибида мижозларга хизмат кўрсатиш оралиғини 20 минутдан кам бўлмаган вақтга мўлжаллаб ташкил этиш.


6.4.2. Алоҳида бокслар ва уларга алохида кириш мавжуд бўлганда бир вақтнинг ўзида хар битта боксда битта транспорт воситасига, кириш йўлаги ва бокслар битта бинода алохидаланмаган ҳолда жойлашган бўлса биттадан кўп бўлмаган миқдордаги транспорт воситасига хизмат кўрсатилади.


6.4.3. Кутилмаган ҳолда одамлар тўпланиши юзага келганда, ижтимоий масофа (камида 2 метр) принципига биноан кўчада кутишни ташкил этиш.


6.4.4. Тушлик пайтида ва дам олиш вақтида ишчиларнинг ҳаракатланишини чеклаш:

корхона (ташкилот) ҳудудидан ташқарига чиқиш, бино ичида ҳаракатланишни чегаралаш.


6.4.5. Иш жойида овқатланишни тақиқлаш.


6.4.6. Овқатланиш учун қўл ювиш шароити бўлган, қўлни спртли антисептиклар билан зарарсизлантириш мосламалари ўрнатилган алохида хона ташкил қилиш.


6.4.7. Aвтотранспорт ва/ёки қишлоқ хўжалиги техникасига хизмат кўрсатувчи корхона ишчилари учун ичимлик суви тизимини ташкил қилиш, шу жумладан кулер ускунали совутилган ичимлик суви бериилишини ташкил этиш, шунингдек, бир марта ишлатиладиган стакан билан етарлича таъминлаш.


6.4.8. Дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда корхона ҳудудини мунтазам тозалашни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини ўз вақтида ташиб кетилишини таъминлаш.


6.5. Барча турдаги маиший хизмат ва хизмат кўрсатиш объектларида


6.5.1. Муассасага кириш жойида дезинфекцияли (дезтўшама) эритма билан тўйинган, махсус тўшама ташкил қилиш, бир сменада камида бир марта алмаштириш;


6.5.2. Кундалик тозалашни вирусли режимга мувофиқ дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиб, юзаларини (тутқичлар, креслолар ва бошқаларни) зарарсизлантиришни амалга ошириш.


6.5.3. Ходимлар томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш.


6.5.4. Иш куни давомида термометрия ўтказган ҳолда нафас олиш аъзолари касалликлари аломатлари борлигини текширишни ташкил этиш.


6.5.5. Хавфли гуруҳлардаги шахсларни (ёши 65 дан ошган, сурункали касалликлари бўлган, иммунитети пасайган шахслар ва ҳомиладор аёлларга ўз-ўзини изоляция қилиш режимини ўрнатган ҳолда) ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ўтказиш.


6.6. Банклар, шу жумладан тижорат банклари филиаллари (кассалар), мини-банклар, микрокредит ташкилотлари, валюта айирбошлаш шахобчалари ва банк биноси ташқарисида жойлашган халқаро пул ўтказмалари (божхона чегараси зонасида жойлашган банк инфратузилмаси ва кўчма кассалар бундан мустасно) аҳолига пенсия ва нафақаларни тақсимлаш учун белгиланган (бундан кейин - банк), шунингдек нотариуслар, адвокатлар ва суғурта компаниялари.


6.6.1. Банклар, нотариуслар, адвокатлар ва суғурта компаниялари мижозлар билан яқин алоқани минималлаштириш чораларини кўришлари керак.


6.6.2. Барча мижозларни масофадан хизмат кўрсатишга ўтказиш, шу жумладан банкларнинг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда, кейинчалик заруратга қараб буюртма асосида тайёрланган ҳужжатларнинг берилишини таъминлаш масаласини ишлаб чиқиш.


6.6.3. Банк фаолиятининг асосий принципларидан келиб чиққан ҳолда, бинода иккита асосий блокни ажратиб кўрсатиш мумкин - операцион касса блоки ва ахборотлаштириш хоналари, офис хоналари ва уларга ёрдамчи бинолар, шунингдек қўриқлаш ва хавфсизлик хизматлари.

Банк бинолари жойлашуви бўйича қуйидагича гуруҳланади:

I - мижозлар учун чегараланмаган фойдаланиш майдони. Фое, кутиш хоналари, касса ва операция хоналари (ёки операция-касса хоналари), мижозларга хизмат кўрсатиш учун махсус хоналар;

II - мижозлар ва ходимлар учун чекланган хоналар - депозитарий, информатика ва офись хизмат хоналари;

III - банк ходимларининг қатъий чекланган доирасига киришга рухсат берилган хоналар - касса аппаратлари, қўриқлаш ва хавфсизлик хизматлари.


6.6.4. Биноларни функционал ҳудудлаштириш, биноларни гуруҳлаш ва бир-бирига мижозларга хизмат кўрсатишнинг бир тарафлама оқимини ташкил қилиш, ташқари янги келган ва хизмат кўрсатилаётган мижозлар оқимини аралашиб кетишига йўл қўйилмайди.

Мижозлар учун иложи борича алоҳида кириш ва чиқиш таъминланади.

Агар кириш ва чиқишни алоҳида ташкил этишнинг иложи бўлмаса, мижозлар ўртасида ижтимоий масофани ташкил этишни ёки ижтимоий масофани (2 метр) ушлаб турувчи (зигзаг) тўсиқлар (енгил панжаралар, ленталар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) билан ажратишни таъминлашлари керак.

Мижозлар учун чегараланмаган хоналарда, кутиш хоналарида ва мижозларга хизмат кўрсатиш вақти мобайнида улар орасидаги масофа камида 2 метр бўлиши шарт (тегишли равишда маркировка қилинган нуқталар чизиш билан).


6.6.5. Банклар, нотариуслар, адвокатлар ва суғурта компаниялари хоналари иш бошланишидан 30 дақиқа олдин ва кейин, шунингдек тушлик танаффусида профилактик дезинфекцияларш учун стационар ёки кўчма кварц лампаси билан жиҳозланган бўлиши керак.


6.6.5.1. Кварц лампасидан фойдаланганда уни ишлатиш режимига риоя қилиниши шарт. Кварцлашдан кейин бино хоналарини шамоллатиш керак.


6.6.6. Банк ва/ёки нотариуслар, адвокатлар ва суғурта компаниялар мижозлари учун:

бинонинг ўзида ҳам, уларга туташ ҳудудда ҳам қўриқлаш ва хавфсизлик хизматларидан ижтимоий масофани сақлашда фойдаланиш керак;

кираверишда ҳар бир мижознинг тана ҳароратини контактсиз пирометрлар билан назорат қилишни ташкил қилиш. Агар ташриф буюрган одам ҳарорати кўтарилса, 103 телефон орқали тиббий ходимларни чақириб, банк ва/ёки нотариуслар, адвокатлар ва суғурта компаниялари биноларига киришига рухсат берилмайди;

мижозларга фақат тиббий ниқоб билан киришга рухсат этилади;

бинога киришда дезинфекцияли (дезинфекция тўсиғи) эритма билан тўйинтирилган махсус гиламча ташкил этилади, бир сменада камида 1 маротаба алмаштирилади;

Йирик банкларда (майдони 500 кв.м дан ортиқ) мижозлар учун тана юзасини антисептик билан зарарсизлантириш учун туннел мосламаси ўрнатилади;

бино/хонага кираверишда ушбу мақсадлар учун мўлжалланган тери антисептиклар билан тўлдирилган мосламалар ташкил этилади (шу жумладан ўрнатилган дозаторлардан фойдаланган ҳолда);


6.6.7. Ходимлар учун:

шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш учун шароит яратиш, ўткир респираторли инфекциялар (иситма, йўтал, буруннинг оқиши) белгилари бўлган ходимларни ишга қўймаслик керак;

ходимларни бир марталик ниқоблар билан таъминлаш (иш сменасининг давомийлиги ва ниқобнинг 3 соатда камида 1 марта алмаштиришни эътиборга олган ҳолда), лекин мижозлар билан ишлашда фойдаланиш учун ҳар бир ходимга камида 5 дона, шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, тери антисептиклар, дезинфекциялаш воситалари (рўйхатга олинган ва фойдаланиш учун рухсат берилган), бир марта ишлатиладиган қўлқоплар билан таъминлаш;

дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳар куни (сменада) офис хоналари ва умумий фойдаланиш жойларини (кутиш хоналари, овқатланиш хоналари, дам олиш хоналари, ҳожатхоналар) намли тозалаш. Ҳар 2-4 соатда контакт юзаларида: эшик тутқичлари, ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол қопламалари, стуллар, офис жиҳозларини артиб тозалаш, шунингдек, барча хоналарни кунига камида икки марта шамоллатиш.



7-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРНИНГ ДЕЗИНФЕКЦИЯ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ, ШУ ЖУМЛАДАН ТАКСИ ХИЗМАТИНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ШАХСЛАР УЧУН ТАРТИБЛАР


7.1. Сафар олдидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, ўткир респираторли инфекциялар (иситма, йўтал, буруннинг оқиши) бўлган ҳайдовчиларни ишлашига рухсат этилмайди.


7.2. Ҳайдовчилар бир марталик ниқоблар билан таъминланиши керак (иш сменаси давомийлиги ва ниқобнинг 3 соатда камида 1 марта алмаштирилиши хисобга олинган ҳолда), шунингдек дезинфекцияли салфеткалар, қўлларни зарарсизлантириш учун тери антисептиклари ва дезинфекциялаш воситалари билан таъминланиши керак.


7.3. Ҳайдовчилар шахсий гигиена чораларига, нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун ниқоблардан фойдаланиш, қўлларни совун билан тез-тез ювиш ёки терини антисептиклар билан ювиш, шамоллатиш ва транспорт воситаларини намли тозалашга риоя қилишлари керак.


7.4. Автоуловларни ювиш ҳар сменадан кейин сув таъминоти ва канализацияси бўлган махсус жойларда амалга оширилади.


7.4.1. Такси ҳайдовчилари йўловчиларни орқа ўриндиқда, йўналиши бўйича энг кўпи билан 2 нафар йўловчини (оилавий ўтирганлар бундан мустасно) олиб боришлари керак;


7.4.2. Такси ҳайдовчиси ҳаракатланишдан олдин мижоз ўтирадиган барча жойларни дезинфекция қилиши шарт.

Ҳар бир йўловчини ташишдан кейин эшик очадиган жой, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт.

Ҳавонинг димиқишини олдини олиб, транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриши зарур. Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмларини (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар) рул, харакатланиш дастаги, эшикни очиш, дераза ва иқлимни бошқариш тугмалари, шунингдек мултимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари билан, тери қопламалар ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади.

Такси ҳайдовчиларидан автоуловнинг ички қисмини кунига камида икки марта доимий равишда тозалаш, автомобилнинг салонини дезинфекциялаш воситалари билан тозалаш ва салон қисмини шамоллатиб туришлари тавсия этилади.


7.5. Автомобилни тозалаш ташқи юзани ювишдан бошланади. Автотранспорт воситаларини ташқи ювиш механизациялашган ювиш машиналарида ёки қўл билан чўткалар ёрдмида ювиш ва дезинфекциялаш эритмаси ишлатгн ҳолда амалга оширилади.

Ювиб бўлгандан кейин юзани шлангда сув билан чайиб ювилади


7.6. Автотранспорт воситаларининг ички салонлари чўткалар ёрдамида ювиш ва дезинфекциялаш воситаларининг илиқ эритмаси билан ювилади. Бириктирилган жойлар ва бурчакларни ювишга алоҳида эътибор берилиши керак.


7.7. Олинадиган ускуналар салондан чиқарилади ва алоҳида ишлов берилади.


7.8. Автотранспорт воситаларининг ҳавоси портатив ултрабинафша нурлантирувчи воситалар ёки дезинфекциялаш воситаларининг аэрозолларидан фойдаланган ҳолда одамлар ва маҳсулотлар йўқлигида зарарсизлантириш тавсия этилади.


7.9. Транспорт воситасининг барча ички юзалари зарарсизлантирилиши зарур.


7.10. Кўринадиган ифлосликлар бўлса, уларни дезинфекцияловчи восита билан зарарсизлантирилиб, тозалаб, кейин дезинфекциялаш керак.


7.11. Салонни, ички ёки ташқи юзани тозалаш учун сиқилган ҳаво ва/ёки босимли сув, шунингдек аерозол шаклида юқумли материалларнинг сачрашига ёки тарқалишига олиб келадиган бошқа усуллардан фойдаланиш тақиқланади


7.12. Узоқ йўналишларда ичиш учун фақат кичик хажмли идишдаги ичишга мўлжалланган сувдан ёки бир мартали ишлатиладиган идишлар билан таъминланган идишдаги сувдан фойдаланишга рухсат берилади.


7.13. Йўналишда ишлатилган бир марта ишлатиладиган идишлар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари, ниқоблар, дезинфекция эритмали салфеткалар бир марталик маҳкам ёпиладиган пластик пакетларга йиғилиб, улар юк хонасига жойлаштирилади ва йўналиш охирида зарарсизлантирилади.


7.14. Овқат, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишга мўлжалланган автотранспортларга


7.14.1. Озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ ҳўжалик махсулотларини ташиш учун бундай мақсадларга мўлжалланган махсус ишлаб чиқилган ёки жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланиш керак.


7.14.2. Автотранспорт воситалари ҳар куни иш сменаси тугаганидан кейин дезинфекция қилинади.


7.14.3. Дезинфекциялаш фақат махсулотлардан бўшатилгач ва транспорт воситаси яхшилаб ювиб бўлинганидан кейин ёки дарҳол дезинфекцияловчи эритмали воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


7.14.4. Транпортнинг ички юзалари зарарсизлантирувчи эритмада намланган латта билан артилади.


7.14.5. Ишлов бериш энг ичкаридан чиқиш қисмига қараб йўналишда ўтказилади.

Юзаларни санитария-тозалаш ишлари шу тартибда амалга оширилади - аввал шифтни, сўнгра деворлар, кейин эшиклар тозаланади.


7.14.6. Дезинфекция вақти тугагандан сўнг, ички юза дезинфекциялаш воситасининг қолдиқларидан шлангдан сув билан ювилади, шамоллатилади ва қуритилади.


7.14.7. Қишлоқ хўжалиги транспорт воситасининг ҳайдовчиси махсус кийимда бўлиши керак.


7.14.8. Қишлоқ хўжалиги транспорт ташкилотлари шахсий ва махсус кийимларни сақлаш учун алоҳида хона билан таъминлаши керак.


7.14.9. Қишлоқ хўжалиги транспорт ташкилотлари дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳудудни мунтазам тозалашни ташкил қилади ва ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини ўз вақтида ташиб кетилишини таъминлайди.



8-БОБ. ШАХСИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


8.1. Махсус кийим ва махсус пойафзаллар ишчиларни CОVID-19 касаллиги билан зарарланишдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Буларга махсус комбинезонлар, халатлар, костюмлар, этиклар, оёқ кийимлари, рўмоллар киради.


8.2. Шахсий химоя кийимларини техник воситалари нафас олиш тизими ва кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган. Нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун -ниқоблар, респираторлар, газ ниқоблари, кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун - кўзойнак, қалқонлар, аэрозолларга қарши нафас олиш тизимининг ШХВдан фойдаланилади.


8.3. Коронавирус инфекциясидан химоя қилишга мўлжалланган қўл ва юз терисини ювувчи ва дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар, буларга ювувчи воситалар, таркибида хлор ва спирт бўлган маҳсулотлар киради.


8.4. Шахсий химоя воситаларидан фойдаланишда ходимларнинг мажбуриятлари.

Ходим:

ўзига берилган шахсий ҳимоя воситаларини белгиланган тартибда тўғри қўллаши;

ходим ушбу ШХВни қўллаш қоидалари, уларнинг ишлатишнинг оддий усулларини ва соз ҳолатдалигини текширишнинг энг оддий усуллари бўйича маълумот олиши;

шахсий ҳимоя воситаларининг ишдан чиққанлиги (носозлиги) тўғрисида иш берувчига (ёки унинг вакилига) ўз вақтида хабар бериши;

иш кунининг охирида ишлатилган ШХВни иш берувчи худудидан ёки якка тартибдаги тадбиркор томонидан бажаришга берилган иш ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслиги;

смена охирида ишлатилган бир марта ишлатиладиган ШХВни йиғиши ва уни бўлим (цех) яқинидаги махсус идишга ташлаши лозим, чиқиндиларни йиғиш идишларига ташлашдан аввал 2 та полиэтилен қопларга маҳкамлаб жойлаштириш зарур.


8.5. Шахсий ҳимоя воситаларини берилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳар куни техника хавфсизлиги муҳандиси ёки иш берувчи томонидан тайинланган бошқа шахс томонидан ШХВ бериш тўғрисидаги қайдномада ёзиб борилади.


8.6. Ходимларга шахсий ҳимоя воситаларини ўз вақтида ва тўлиқ бериш, ходимлар томонидан улардан тўғри фойдаланиш устидан назоратни ташкил этиш, шунингдек ювиш ва (ёки) зарарсизлантириш воситаларини сақлаш учун жавобгарлик иш берувчига юклатилади.


8.7. Ҳар бир корхона, муассаса, ташкилотда CОVID-19 касали аниқланган тақдирда изоляциялашда зарур ёрдамни кўрсатиш учун 2 комплект: кўзойнак (ёки қалқон), ниқоб, қўлқоп, резина этик (пойафзал)дан иборат бир марта ишлатиладиган ШХВ бўлиши керак.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:


1. СанҚваМ 0282-09 "Меҳмонхона мажмуаларида, мотелларида, лагерларда, туристик лагерларда ва индивидуал турар жойларда овқатланиш ва яшаш шароитларига қўйиладиган гигиеник талаблар".


2. Беларусия Республикасининг "Санаторий-курорт ва соғломлаштириш ташкилотларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар" санитария нормалари ва қоидалари (2012 йил 29 октябрда 168-сон билан тасдиқланган).


3. ЖССТнинг вақтинчалик қўлланмаси. "CОVID-19 ва озиқ-овқат хавфсизлиги: озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари учун қўлланма"си.


4. Қозоғистон Республикасининг "Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар" санитария қоидалари


5. Роспотребнадзорнинг "Янги коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш учун йўловчиларни ташишда транспорт воситаларини профилактика ва дезинфекциялаш бўйича тавсиялар"и.


6. Роспотребнадзорнинг "Савдо ташкилотларида янги коронавирус инфекциясининг (CОVID-19) тарқалишининг олдини олиш учун профилактика ва дезинфекция чоралари бўйича тавсиялар"и.


7. СанҚваМ 0289-10 "Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва қурилиш ишларини ташкил этишда гигиеник талаблар".


8. СанҚваМ 0301-12 "Гўштни қайта ишлаш корхоналарига қўйиладиган гигиеник талаблар".


9. СанҚваМ 0308-14 "Озиқ-овқат бозорларини ташкил этиш, тузилиши ва фойдаланишда гигиеник талаблар".


10. СанҚваМ 0309-14 "Умумий овқатланиш корхоналари учун санитар-гигиеник талаблар".


11. СанҚваМ 0337-16 "Дорихоналарни тузиш, ускунаси ва фойдаланишда санитария қоида ва меъёрлари".


12. Роспотребнадзорнинг 21.04.2020 йил 02/7500-2020-24-сон хати 1-иловаси "Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) олиб кириш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар ишини ташкил этиш бўйича тавсиялар".


13. Роспотребнадзорнинг 21.04.2020 йил 02/7500-2020-24-сон хати 2-иловаси "Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) олиб кириш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида кир ювиш ва кимёвий тозалаш ишини ташкил этиш бўйича тавсиялар".


14. Роспотребнадзорнинг 21.04.2020 йил 02/7500-2020-24-сон хати 3-иловаси "Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) олиб кириш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида ателье ишини ташкил этиш бўйича тавсиялар".


15. Роспотребнадзорнинг 21.04.2020 йил 02/7500-2020-24-сон хати 4-иловаси "Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) олиб кириш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари ишини ташкил этиш бўйича тавсиялар".


16. Роспотребнадзорнинг 21.04.2020 йил 02/7500-2020-24-сон хати 5-иловаси "Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) олиб кириш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида озиқ-овқат бўлмаган товар дўконлари ишини ташкил этиш бўйича тавсиялар".


17. Роспотребнадзорнинг 21.04.2020 йил 02/7500-2020-24-сон хати 6-иловаси "Янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) олиб кириш ва тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаларига профилактик тадбирлар ва дезинфекцияни ўтказиш бўйича тавсиялар".


18. Роспотребнадзорнинг 14.02.2020 йил 02/2230-2020-32-сон хати "Умумий овқатланиш ва таълим муассасалари озиқ-овқат блокларида профилактик ва дезинфекция тадбирларини ўтказиш".


19. Роспотребнадзорнинг 21.04.2020 йил 02/7495-2020-32-сон хати "Савдо ташкилотларида янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) олиб кириш ва тарқалишини олдини олишдаги профилактик ва дезинфекция тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар".


20. Роспотребнадзорнинг 20.04.2020 йил 02/7376-2020-24-сон хати 6-иловаси "COVID-19 тарқалиш хавф эхтимоли шароитида корхоналар ишини ташкил этиш бўйича тавсиялар".