Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш Дастури (ЎзР ВМ 11.05.2020 й. 278-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 11 майдаги

278-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг

Қонунчилик палатасига киритиш

ДАСТУРИ

Т/р

Қонун лойиҳасининг

ишчи номи


Қонунни қабул қилиш

зарурлигининг асосланиши

ва у қабул қилинган тақдирда

кутиладиган натижалар


Қонун лойиҳасини

ишлаб чиқиш бўйича

масъул ижрочилар


Вазирлар

Маҳкамасига

тақдим этиш

муддати


Қонунчилик

палатасига

киритишнинг

тахминий

муддати


Вазирлар Маҳкамаси

масъул таркибий

бўлинмаси


1.

"Транспорт тўғрисида"

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 28 январь куни ўтказилган Транспорт тизимини самарали ташкил этиш бўйича устувор вазифалар тўғрисида 6-сон йиғилиш баёнининг 4-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида барча транспорт турларини ўзаро мувозанатлашган муносабатларини тартибга солиш, транспорт фаолиятининг асосий принципларини белгилаш, ягона транспорт тизимини шакллантириш, транспорт соҳасида хавфсизликни таъминлаш назарда тутилади.


Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ, вазирликлар ва идоралар


2020 йил

15 май

2020 йил

1 июнь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти


2.

"Деҳкон ҳўжалиги тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишни таъминлаш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


2020 йил

1 июнь

2020 йил

1 июль


Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти


3.

"Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг йўналишлари ва мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, деҳқон хўжаликлари, шахсий томорқалардан самарали фойдаланиш, маҳсулот етиштириш ҳажмини ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишни таъминлаш назарда тутилади.


Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


2020 йил

1 июнь

2020 йил

1 июль

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти


4.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 38-бандида назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида:

фуқаролар йиғини раисини сайлаш муддатини узайтириш;

фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш жараёнини такомиллаштириш ва очиқлигини таъминлаш;

фуқаролар йиғини раисини кун давомида сайлаш тартибини жорий этиш;

фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссияларнинг фаолиятида ошкораликни кенгайтириш;

фуқаролар йиғини раиси сайловида иштирок этадиган фуқаролар вакилларининг минимал сонини кўпайтириш назарда тутилади.


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


2020 йил

1 июнь

2020 йил

1 июль

Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти


5.

"Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 88-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада халқаро тан олинган истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга оид нормаларни белгилаш кўзда тутилади.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги


2020 йил

1 июнь

2020 йил

1 июль

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


6.

"Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 155-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

соғломлаштириш орқали иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш тартиботларининг кенг қўлланилишини рағбатлантириш;

жисмоний шахсларнинг банкротлик жараёнларини тартибга солувчи нормаларни жорий этиш;

тўловга қобилиятсизлик таомиллари қўлланилган корхоналарга нисбатан солиқ имтиёзларини бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 август

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


7.

Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастурининг 7-бандида назарда тутилган.

Кодекс лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

Соғлиқни сақлаш соҳасида амалдаги қонун нормаларини бирлаштириш;

соғлиқни сақлаш соҳасини аниқловчи асосий атамалар;

соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш;

тиббий ва фармацевтик фаолиятни белгилаш, кўрсатиладиган хизмат ҳажми ва турларини аниқлаш;

соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва назорат қилиш, шунингдек, идоралараро ҳамкорлик қилиш;

соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;

санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият нормасини белгилаш;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

тиббий ва фармацевтик фаолиятнинг айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқалар.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


2020 йил

1 июль

2020 йил

1 август

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти


8.

"Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори билан тасдиқланган Сув ресурсларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 2-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

сув истеъмолчилари уюшмаларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг фаолиятини тубдан ривожлантириш;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ролини ошириш ва ваколатларини кенгайтириш;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, сув истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини жорий этиш.


Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2020 йил

1 июль

2020 йил

1 август

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти


9.

"Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик куни"ни белгилаш тўғрисида"


Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 255-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада юртимизда миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини янада мустаҳкамлаш мақсадида "Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик куни"ни жорий этиш назарда тутилади.


Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Адлия вазирлиги

2020 йил

1 июль


2020 йил

1 август


Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти


10.

"Расмий статистика тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 81-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

расмий статистика тушунчаси ва унинг асосий принципларини белгилаш;

миллий статистика тизимини ташкил этиш;

статистика маълумотларини ишлаб чиқиш, улардан фойдаланиш ва эълон қилиш талабларини ўрнатиш;

статистик маълумотларни ишлаб чиқувчи вазирликлар ва идораларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш;

расмий статистика тизимини мувофиқлаштирувчи органни белгилаш ва унинг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш;

кўп йиллик ва йиллик статистика дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини ўрнатиш;

статистика ахборотларини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш ишларининг молиявий манбаларини белгилаш назарда тутилади.


Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2020 йил

1 август

2020 йил

1 сентябрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


11.

"Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 83-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

кичик бизнес субъектлари тоифасига оид янгиланган мезонларни белгилаш;

ўрта бизнес субъектлари тоифасини жорий этиш ва тегишли мезонларни белгилаш;

кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини амалга оширишга оид механизмларни такомиллаштириш;

рақобатбардош компанияларни яратиш мақсадида кичик ва ўрта бизнес субъектлари йириклашишини рағбатлантиришга қаратилган механизмлар назарда тутилади.


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бизнес омбудсман, Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар


2020 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 октябрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


12.

"Савдо тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 90-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

улгуржи, чакана, кўчма савдо, электрон савдо, етказиб бериш шарти билан савдо, умумий овқатланиш, тармоқли маркетинг каби савдонинг турлари ва шаклланишининг аниқ тартибини белгилаш ҳамда савдонинг замонавий турларини ривожлантириш;

харидоргир маҳсулотлар турларини аниқлаш, уларга бозор топиш, ички ва ташқи бозорларда сотишда хусусий "трейдинг" компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш;

трейдинг компаниялар, ички ва ташқи савдо фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳалари тўпламини ишлаб чиқиш;

комиссия, топшириқ ва дилерлик каби воситачилик шартномалари асосида савдони амалга оширишнинг механизмларини тартибга солиш;

савдони амалга оширишда тўлов шаклларини такомиллаштириш;

савдо соҳасидаги эскирган, ортиқча чекловлар ва тўсиқларни бартараф этиш;

савдо соҳасини ривожлантириш бўйича масъул бўлган аниқ давлат органини белгилаш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш назарда тутилади.


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси


2020 йил

1 сентябрь

2020 йил

1 октябрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


13.

"Биологик хавфсизлик тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019 - 2021 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 11-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

давлат органларининг биологик хавфсизлик соҳасидаги ваколатларини белгилаш;

биологик хавфсизликни кучайтириш;

табиий туркумлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши мумкин бўлган бегона турларни олиб кириш ва тарқатиш устидан назорат қилиш;

таркибида жонли модификациялаштирилган организмлар ва генетик модификациялаштирилган организмлар бўлган организмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш устидан назорат қилиш.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Фанлар академияси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон экологик партияси


2020 йил

1 октябрь

2020 йил

1 ноябрь

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти


14.

"Чиқиндилар тўғрисида" (янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача мўлжалланган атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019 - 2021 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 15-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

чиқиндиларни таснифлашнинг бешта хавфлилик синфи ўрнига саноат тармоқлари ва/ёки кимёвий-физик хоссалари асосида таснифлаш тизимини жорий қилиш;

имтиёзли кредитлар тақдим этиш орқали чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни иқтисодий рағбатлантириш;

тоғ-кон қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқаришларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни рағбатлантириш;

саноат чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва уларни кўмиш ҳажмларини камайтириш учун табиатдан фойдаланишдаги иқтисодий механизмларнинг рағбатлантирувчи ролини такомиллаштириш;

саноат объектларидаги хавфли чиқиндиларни экологик жиҳатдан хавфсиз сақлашни ташкил этишни таъминлаш;

ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган ва таркибида хавфли моддалар бўлган товарларни (симобли термометрлар, батарейкалар, симобли лампалар ва бошқалар) йиғиш, фойдаланиш ва/ёки зарарсизлантириш тизимини ташкил этиш;

тиббий чиқиндиларни йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиш тизимини ташкил қилиш.


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси


2020 йил

1 октябрь

2020 йил

1 ноябрь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти


15.

"Маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 220-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги, "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунлар ҳамда соҳага оид қонуности ҳужжатларни танқидий қайта кўриб чиқиб, тўғридан-тўғри амал қилувчи ягона қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисидаги конвенция, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция, Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини чуқур имплементация қилиш;

маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш;

маданий меросни муҳофаза қилиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик базасини мазкур қонунда тизимлаштириш назарда тутилади.


Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия


2020 йил

1 октябрь

2020 йил

1 ноябрь

Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти


16.

"Мажбурий суғурта турлари тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини жадал ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"нинг 2-бандида белгиланган.

Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:

мажбурий суғурта турлари, уларнинг умумий тамойиллари, асосий тушунчалар, мажбурий суғурта турлари субъектларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;

мажбурий суғурта турларини амалга ошириш шартлари ва тартиби;

зарарлар (зиён, шикаст)ни компенсация қилишни кафолатлаш, шунингдек, мажбурий суғурта шартномаларини тузиш устидан назорат қилиш механизмлари;

мажбурий суғурта турлари бўйича ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш.


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси, Молия вазирлиги

2020 йил

30 октябрь

2020 йил

30 ноябрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


17.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 120-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада "Стандартлаштириш тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида" ҳамда "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги қонунларга:

амалдаги қонунлардаги норма ва қоидаларнинг халқаро талабларга асосан таҳлилини ўтказишга;

қонунларга сертификатлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ва миллий аккредитация тизимининг халқаро ташкилотлар томонидан тан олинишининг қонуний асосини яратишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.


"Ўзстандарт" агентлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирликлар ва идоралар

2020 йил

1 ноябрь

2020 йил

1 декабрь

Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти


18.

"Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 129-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, реализация қилувчилар, истеъмолчилар ва давлат назорат органларининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини аниқ белгилаш;

савдо тармоқларида назорат харидини амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши бўйича маъмурий жавобгарлик чораларини белгилашга оид нормалар назарда тутилади.


Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Бош прокуратура, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги


2020 йил

1 ноябрь

2020 йил

1 декабрь

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти

19.

"Табиий монополиялар ва рақобат тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 149-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

"Табиий монополиялар тўғрисида" ва "Рақобат тўғрисида"ги қонунлар нормаларини унификация қилиш;

халқаро тажрибани ўрганиш асосида эркин рақобат муҳитини олиб кириш мумкин бўлган монополия соҳаларига хусусий сектор учун йўл очиш ва рақобат муҳитини шакллантириш назарда тутилади.


Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


2020 йил

1 ноябрь

2020 йил

1 декабрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


20.

"Давлат қарзи тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 67-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

давлат қарзини халқаро стандартлар асосида бошқариш, мазкур жараёнда Парламент ролини ошириш, уни макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш механизмлари;

давлат ички ва ташқи қарзига ўз вақтида кафолатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

давлат қарзини диверсификациялаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари ошиб кетиши хатарларини пасайтириш;

давлат кафолатини бериш механизмини такомиллаштириш назарда тутилади.


Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


2020 йил

1 декабрь

2020 йил

30 декабрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


21.

"Ижтимоий суғурта тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 195-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари ва амалга ошириш шартлари;

ногиронлик, дафн маросими, боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар, иш пайтида майиб бўлганлик учун товон пули каби тўловларни амалга ошириш ва уларнинг миқдорини аниқлаш тартиби назарда тутилади.


Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирликлар ва идоралар

2020 йил

1 декабрь

2020 йил

30 декабрь

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти


22.

"Сув таъминоти ва оқава хизматлар тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 206-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизимларидаги муносабатларни тартибга солиш;

истеъмолчиларни ичимлик суви билан таъминлаш;

оқава суви хизматлари бўйича давлат кафолатларини белгилаш назарда тутилади.


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги


2020 йил

1 декабрь

2020 йил

30 декабрь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти


23.

Уй-жой кодекси

(янги таҳрирда)

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 211-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш;

уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;

давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчиликка ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш;

уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари


2020 йил

1 декабрь

2020 йил

30 декабрь

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти


24.

"Кинематография тўғрисида"

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 229-бандида назарда тутилган.

Лойиҳада:

миллий кинематография соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;

соҳани ривожлантириш йўналишлари, босқичлари ва истиқболларини назарда тутиш;

давлат томонидан миллий кино маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;

Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасини молиялаштириш манбаларини белгилаш назарда тутилади.


"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар


2020 йил

1 декабрь

2020 йил

30 декабрь

Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 12 май