Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

2020-2022 йилларда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.05.2020 й. 280-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 12 майдаги

280-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2022 йилларда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо

бўлган балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда

етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан

субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом 2020-2022 йилларда "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик хўжаликлари (кейинги ўринларда - балиқчилик хўжаликлари) томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқлар учун давлат томонидан субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


субсидия - республикадаги балиқчилик хўжаликларида интенсив усулда етиштириб сотилган балиқ ва хорижий давлатлардан наслдор она балиқ импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун юридик шахсларга бериладиган маблағ;


субсидия олувчилар - "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи ҳамда (ёки) наслдор она балиқларни импорт қилувчи балиқчилик хўжаликлари;


импорт қилувчи - наслдор она балиқларни хорижий давлатлардан олиб келувчи балиқчилик хўжаликлари;


интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси - сунъий сув ҳавзалари, кичик сув ҳавзалари, ёпиқ сув айланма тизими ва қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси;

а) интенсив сунъий сув ҳавза технологияси - сунъий сув хавза майдонининг ўлчами 2 гектардан кўп бўлмаган, ўртача чуқурлиги 2 метрдан кам бўлмаган, 1 гектарида 2-4 дона сув таркибини кислород билан тўлдирувчи (аэратор) мослама ўрнатилган ва гектаридан 8 тоннадан кам бўлмаган юқори тиғизликда балиқ етиштириш технологияси;

б) интенсив кичик сув ҳавза технологияси - оқар сув ҳавзали қурилмаларда 1 куб м. ҳажмдаги сувда 10 кг (карп балиқлари учун 5 кг)дан кам бўлмаган юқори тиғизликда балиқ етиштириш технологияси;

в) интенсив ёпиқ сув айланма тизими технологияси - ёпиқ бино ёки иншоотларда ўрнатилган сув ҳавзасидаги сувни махсус ускуналар (механик, биологик, насос ва оксигенератор) ёрдамида тозалаш ва такрор фойдаланган ҳолда, 1 куб м. ҳажмдаги сувда 20 кг-дан кам бўлмаган балиқ етиштириш технологияси;

г) қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси - очиқ сув ҳавзаларида турли ўлчамдаги қафас мосламалари ўрнатилиб, сув ости қисми тўр билан ўралган ва ушбу тўрнинг сув устки қисми махсус мосламага (темир, пластик) маҳкамланган ҳолда 1 куб м. ҳажмдаги сувда 10 кг-дан кам бўлмаган балиқ етиштириш технологияси;

наслдор она балиқ - келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор она балиқ гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян балиқ зоти такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган балиқ зоти (оқ ва чипор дўнгпешона, декоратив балиқлар бундан мустасно).


3. Балиқчилик хўжаликларига давлат томонидан қуйидаги тартибда:

интенсив усулда етиштирилган бир тонна балиқ маҳсулоти учун 1 миллион сўм;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган бир дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатларининг 50 фоиз қисмига субсидия ажратилади.



2-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИЛАР РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари (кейинги ўринларда - туман комиссияси) календарь йилининг 1 майига қадар ушбу Низомга 1 ва 1.1-иловаларга мувофиқ шакл бўйича келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлаган ҳолда Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига (кейинги ўринларда - вилоят комиссияси) киритади.


5. Вилоят комиссияси календарь йилнинг 5 майига қадар субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, ушбу Низомга 1.2 ва 1.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда - Қўмита) тақдим этади.

6. Қўмита вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхатни улар тақдим этган пайтдан бошлаб беш иш кунида ушбу Низомга 1.4 ва 1.5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

7. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни уч иш кунида белгиланган тартибда кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.

8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда субсидия ажратиш учун зарур маблағларни ҳисобга олади.

9. Қўмита туман комиссияси томонидан субсидия ажратиш бўйича шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши мумкин.


3-БОБ. СУБСИДИЯ ОЛУВЧИЛАРГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


10. Субсидия олиш учун интенсив усулдаги технологияда балиқ етиштириш қуйидаги талабларга мос бўлиши лозим:

интенсив сунъий сув ҳавза технологиясидан фойдаланилганда -гектаридан юқори тиғизликда балиқ етиштириш 8 тоннадан кам бўлмаслиги;

интенсив кичик сув ҳавза технологиясидан фойдаланганда - оқар сув ҳавзали қурилмалардаги 1 куб м. ҳажмдаги сувда юқори тиғизликда балиқ етиштириш 10 кг (карп балиқлари учун 5 кг)дан кам бўлмаслиги;

интенсив ёпиқ сув айланма тизими технологиясидан фойдаланилганда - ёпиқ бино ёки иншоотларда ўрнатилган сув ҳавза ускуналаридаги 1 куб м. ҳажмдаги сувдан юқори тиғизликда балиқ етиштириш 20 кг-дан кам бўлмаслиги;

қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологясидан фойдаланилганда - очиқ сув ҳавзаларида ўрнатилган қафас (садок) мосламаларда юқори тиғизликда балиқ етиштириш 1 куб м. ҳажмдаги сувда 10 кг-дан кам бўлмаслиги.


11. Субсидия олиш учун импорт қилинадиган наслдор она балиқ қуйидаги талабларга мос бўлиши лозим:

наслдор она балқнинг зоти Ўзбекистон Республикаси урчитиладиган балиқ зотига мос бўлиши;

келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор она балиқ гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян балиқ зотини такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган балиқ зоти (оқ ва чипор дўнгпешона, декоратив балиқлар бундан мустасно).



4-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


12. Интенсив усулда балиқ етиштириш орқали субсидия олувчилар туман комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомганинг 3-бобида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралига қадар ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ўзига бириктирилган ер майдонида барпо этилган интенсив сув ҳавзасининг кадастр ҳужжатлари нусхаси (қафасда етиштириш бундан мустасно);

қафас сони, унинг ўлчамлари ва жойлашган сув ҳавзаси бўйича маълумот;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.


13. Хориждан наслдор она балиқларни олиб келувчи балиқчилик хўжаликлари туман комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 3-бобида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, хориждан она балиқ олиб келгандан сўнг ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

она балиқларнинг наслдорлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки сертификати нусхаси;

наслдор она балиқларни олиб келиш бўйича импорт шартномаси, ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхаси;

импорт қилинганлиги тўғрисида божхона юк декларацияси нусхаси.


14. Тақдим этилган ҳужжатлар туман комиссияси котиби томонидан қабул қилинади ҳамда қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда ариза нусхаси субсидия олувчига қайтарилади. Субсидия олувчиларнинг аризалари тикилган ва муҳрланган журналга туман комиссияси котиби томонидан қайд этиб борилади.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва хаққонийлиги учун субсидия олувчилар шахсан жавобгар ҳисобланади.


15. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар субсидия олувчи томонидан туман комиссиясига бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


16. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман комиссиясига почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, туман комиссияси уч иш куни мобайнида субсидия олувчига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.


17. Субсидия олувчининг аризаси ушбу Низомнинг 12 ва 13-бандларида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб ушбу Низомга 2 ва 2.1-иловаларидаги шаклга мувофиқ уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Туман комиссияси субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилган куни бу ҳақида субсидия тўғрисида хабардор қилади.

Агарда субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинган тақдирда, субсидия олувчи кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, субсидия олиш учун туман комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилса, аризалар туман комиссияси томонидан уч иш кунида кўриб чиқилади.

Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда, хулосанинг биринчи нусхаси мурожаат эгасида ва иккинчи нусхаси туман комиссиясида сақланади.

Субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда хулосанинг бир нусхаси мурожаат эгасида, иккинчи нусхаси туман комиссиясида ва учинчи нусхаси Қўмитада сақланади.

18. Туман комиссияси субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани бир иш кунида вилоят комиссиясига юборади.


19. Вилоят комиссияси туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчининг ҳужжатларини кўриб чиқади ва субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхасини унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида Қўмитага юборади.

20. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.


21. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида белгиланган шартларга мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда туман (шаҳар) комиссияси томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатлардан ташқари субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


22. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


23. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган наслдор она балиқ учун давлат томонидан субсидиялар бериш ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



5-БОБ. СУБСИДИЯНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


24. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар ҳисоби Қўмитада очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

25. Қўмита, вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва икки иш кунида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағларига субсидия маблағларини ўтказиб беради.

Бунда, молия йили якуни бўйича Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.

26. Импорт қилинган наслдор она балиқлардан авлод олинмаганлиги "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси томонидан тасдиқланган тақдирда, берилган субсидия субсидия олувчи томонидан тўлиқ қайтарилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


27. Субсидия бериш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.


28. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ажратилган субсидиялардан мақсадли ишлатилиши устидан назорат қилади.

29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

______________ туман (шаҳар) комиссияси раиси

20__ й "_____" ________________


_______________ туманида 20__ йилда импорт қилинадиган

она балиқ учун субсидия бериш прогнози

   

Т/р

Балиқчилик хўжалиги номи

Балиқ тури

Балиқ сони,

(дона)

Хориждан балиқ олиб келиш ҳаражати

(млн сўм)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

1





2





...








Низомга

1.1-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

______________ тумани комиссияси раиси

20__ й "_____" ________________

_______________ туманида 20__ йилда интенсив усулда балиқ

етиштирувчилар учун субсидия бериш прогнози

Т/р

Балиқчилик хўжалиги номи

Интенсив технология тури

Майдони ёки сони

(гектар, дона)

Календар йилида етиштирадиган балиқ тури

Балиқ ҳажми,

(тонна)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

1






2







...










Низомга

1.2-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

______________ вилояти комиссияси раиси

20__ й "_____" __________

_______________ вилоятида 20__ йилда импорт қилинадиган

она балиқ учун субсидия бериш прогнози

    

Т/р

Балиқчилик хўжалиги номи

Балиқ тури

Балиқ сони,

(дона)

Хориждан балиқ олиб келиш ҳаражати

(млн сўм)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_______________ тумани

1





2






жами:





___________ тумани

1





2






жами:








Низомга

1.3-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

______________ вилояти комиссиясининг раиси

20__ й "_____" ________________


_______________ вилоятида 20__ йилда интенсив усулда балиқ

етиштирувчилар учун субсидия бериш прогнози

Т/р

Балиқчилик хўжалиги номи

Интенсив технология тури

Майдони ёки сони

(гектар, дона)

Календар йилида етиштирадиган балиқ тури

Балиқ ҳажми,

(тонна)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_______________ тумани

1






2







жами:






_______________ тумани

1






2







жами:









Низомга

1.4-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

"Ўзбекчорванасл" агентлиги

бош директори

________________________

(Ф.И.О.)

20__ й "_____" ________________

Республикада 202__ йилда импорт қилинадиган

она балиқ учун субсидия бериш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туман номи

Балиқчилик хўжалиги номи

Балиқ тури

Балиқ сони,

(дона)

Хориждан балиқ олиб келиш ҳаражати

(млн сўм)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

______________ вилояти

1







2







жами:






______________ вилояти

1







2







жами:






республика бўйича жами:









Низомга

1.5-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

"Ўзбекчорванасл" агентлиги

бош директори

________________________

(Ф.И.О.)

20__ й "_____" ________________


Республикда 20__ йилда интенсив усулда балиқ

етиштирувчилар учун субсидия бериш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туман номи

Балиқчилик хўжалиги номи

Интенсив технология тури

Майдони ёки сони

(гектар, дона)

Календар йилида етиштирадиган балиқ тури

Балиқ ҳажми,

(тонна)

Субсидия бериш прогнози

(млн сўм)

_______________ вилояти

1








2








жами:







_______________ вилояти

1








2








жами:







республика бўйича жами:










Низомга

2-ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН" Туман ҳокимининг

қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича

ўринбосари, туман комиссияси раиси

_____________

Ф.И.О.

20__ йил "____" ___________

____________________ тумани комиссиясининг

ХУЛОСАСИ


_________ вилояти _________туманидаги субсидия олишга талабгор "___________"нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:

Интенсив усулдаги _________________ташкил этилган. Сув ҳавзасининг майдони _____га,

                                                  (технология номи)

ушбу сув ҳавзасини ________(вақти)да __________дона (_______________балиқ тури) балиқ чавоқлари билан балиқлантирилиб, 20___ йил давомида _______тонна балиқ етиштирилган.


ХУЛОСА:


________ вилояти ____________________ туманидаги балиқ етиштирувчи________________га жами

                                                                                                                                 ташкилот номи

_________млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*

________вилояти ________ туманидаги _______________га кўйидагиларга, жумладан ________________

                                                                           ташкилот номи

_____________________________га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**


*) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.


**) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошига мазкур Низомнинг 21-бандига мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман статистика бўлими вакили

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман молия бўлими мудири

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

имзо/муҳр

Ф.И.О.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

имзо/муҳр

Ф.И.О.

ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакили

имзо/муҳр

Ф.И.О.




Низомга

2.1-ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги

масалалари бўйича ўринбосари, туман

комисиссияси раиси

________________

Ф.И.О.

20__ йил "____" ___________


____________________ тумани комиссиясининг

ХУЛОСАСИ


_________ вилояти _________туманидаги субсидия олишга талабгор "___________"нинг 20__ йил _________даги мурожаатига ва тақдим этилган ҳужжатларга асосан туман комиссияси томонидан жойига чиқиб ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди:


Ҳақиқатдан ҳам _______________ томонидан импорт шартномасига асосан ______________

                                 (ташкилот номи)

давлатидан __________дона наслли она балиқ олиб келинган.

Насл кўрсаткичлари (ёши, маҳсулдорлиги, ўсиш темплари) белгиланган, махсус гувоҳномаси (келиб чиқиш сертификати) мавжуд ҳамда келгусида насл олиш имконияти бўлган балиқ турлари (оқ ва чипор дўнгпешона, декоратив балиқлар бундан мустасно).


ХУЛОСА:


________ вилояти ________ туманидаги балиқ етиштирувчи________________га жами

                                                                                                                   ташкилот номи

_________млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*


________вилояти ________ туманидаги ___________га кўйидагиларга, жумладан ________________

                                                                           ташкилот номи

________________________________________га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**


*) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.


**) Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ва мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбошига мазкур Низомнинг 21-бандига мувофиқ рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман давлат солиқ инспекцияси вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман статистика бўлими вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман молия бўлими мудири

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Туман Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси

Имзо/муҳр

Ф.И.О.

ҳудудий "Чорванасл" маркази туман вакили

Имзо/муҳр

Ф.И.О.




Низомга

3-ИЛОВА



"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган балиқчилик

хўжаликлари томонидан интенсив усулда етиштирилган балиқ

ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган

наслдор она балиқ учун давлат томонидан субсидия бериш

СХЕМАСИ

    

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати







I. Субсидия ажратиш прогноз парметрларини шакллантириш схемаси







I босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Субсидия олувчилар рўйхати шакллантирилади ва тасдиқланган ҳолда вилоят комиссиясига тақдим этилади.


Календарь йилининг

1 майга қадар







II босқич

Вилоят комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари)


Туман комиссияси томонидан тақдим этилган сусбсидия олувчилар рўйхати умумлаштирилиб Қўмитага тақдим этилади.


Календарь йилининг

5 майига қадар







III босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган рўйхат умумлаштирилиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.


Беш иш кунида







IV босқич

Вазирлар Маҳкамаси


Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхат кўриб чиқилади, тасдиқланади ва ижро учун Қўмитага ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборилади.


Уч иш кунида







V босқич

Молия вазирлиги


Субсидия ажратиш учун зарур маблағлар белгиланган тартибда Қўмитага ўтказиб берилади.


Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланагандан сўнг






Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддати







II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш схемаси







I босқич

Субсидия олувчи


Интенсив усулда балиқ етиштириш орқали субсидия олувчи балиқчилик хўжаликлари туман комиссиясига субсидия олиш учун ариза билан мурожаат қилади.


Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг

5 февралига қадар






Хориждан наслдор она балиқларни олиб келувчи балиқчилик хўжаликлари туман комиссиясига субсидия олиш учун ариза билан мурожаат қилади.


Хориждан наслдор она балиқларни

олиб келган даврда







II босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Субсидия олувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилади ва белгиланган шаклда уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.


Уч иш кунида







III босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Туман комиссияси томонидан субсидия ажратиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда субсидия олувчини қабул қилинган хулоса тўғрисида хабардор қилади.


Хулоса қабул қилинган кунда







IV босқич

Туман комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссиялари)


Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза нусхаси, унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия ажратиш тўғрисида қабул қилинган хулоса вилоят комиссиясига тақдим этилади.


Бир иш кунида







V босқич

Вилоят комиссияси

(Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари)


Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ариза нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар ва субсидия бериш тўғрисидаги хулосани икки иш кунида Қўмитага юборади.


Икки иш кунида







VI босқич

Қўмита


Вилоят комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилади ва субсидия маблағлари субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги асосий ҳисобварағларига ўтказиб берилади.


Икки иш кунида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 май