Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2020 й. 303-сон "Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2020 й.

N 303



САНОАТ АҲАМИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН

ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЯНГИ КОНЛАРИНИ

ОЧГАНЛИК ЁКИ ИЛГАРИ МАЪЛУМ БЎЛГАН

КОНЛАРНИ (КОНЛАРНИНГ УЧАСТКАЛАРИНИ)

ТУБДАН ҚАЙТА БАҲОЛАГАНЛИК УЧУН ПУЛ

МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўлаш манбаларини белгилаш, шунингдек, республиканинг минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича геологларнинг меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 20 майдаги

303-сон қарорига

ИЛОВА



Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар

янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган

конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта

баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банддаги "амалга оширилган бўлса" сўзларидан кейин "(қимматбаҳо ва рангли металлар ва уран конлари бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.


2. 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "геологик таркиби" сўзлари "геологик тузилишининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Пул мукофоти фойдали қазилмаларнинг янги конини очишда ва қидиришда ёки илгари маълум бўлган конни (кон участкасини) тубдан қайта баҳолашда бевосита қатнашган геология соҳасидаги юқори малакали геологлар, муҳандис-техник ходимлар, геофизиклар, геокимёгарлар, гидрогеологлар, топо-маркшейдрлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари, шунингдек, қидиришнинг юқори суръатларини ва ишончлилигини оширишга бевосита услубий ва техникавий раҳбарликни амалга оширган юқори ташкилот раҳбарлари ва мутахассисларига тўланади".


4. 22-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг" сўзлари "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобига молиялаштирилган ҳолда қимматбаҳо, рангли металлар ва ураннинг янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (кон участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ маблағлари ҳисобидан тўланади".


5. Низомга 1-илованинг 18-позицияси "III гуруҳ" устуни "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"а) фабрикада қайта ишлаш учун 15 - 30 тонна олтин захирали".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 21 май