Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.05.2020 й. 312-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 майдаги

312-сон қарорига

2-ИЛОВА



Дон сақлаш сиғимларига хулоса

бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан республика ҳудудида жойлашган бошоқли донни қабул қилиш ва сақлаш майдонлари, омборлари ҳамда бошқа сиғимларга (кейинги ўринларда - дон сақлаш сиғимлари) хулоса беришга тайёрлаш ва ўтказиш учун умумий талабларни белгилайди.

2. Хулоса беришда дон сақлаш сиғимларининг мувофиқлигига бўлган талаблар рўйхати, текшириш ва баҳолаш ишларини ўтказиш муддатлари, хулоса бериладиган дон сақлаш сиғимларининг Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга мослиги тасдиқланади.


3. Хулоса бериш ишларига ҳақ тўлаш, буюртмачи томонидан баҳолаш ишлари натижаларидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома талабларига мувофиқ тасдиқланган калькуляция асосида тўланади. Бунда хулоса бериш ишлари тўлов амалга оширилгандан сўнг бажарилади.


4. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш тартиби ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДОН САҚЛАШ СИҒИМЛАРИГА ХУЛОСА БЕРИШ


5. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш (кейинги ўринларда - хулоса бериш) қуйидагиларни ўз ичига олади:

Марказга хулоса бериш юзасидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича буюртма бериш ва уни кўриб чиқиш;

буюртмага илова қилинган бошқа ҳужжатларни таҳлил қилиш;

буюртма бўйича қарор қабул қилиш;

баҳолаш дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш;

баҳолаш комиссияси таркибини шакллантириш;

баҳолаш комиссияси томонидан жойларга чиқиб, дон сақлаш сиғимларининг ҳолатини, шароитларини ўрганиш ва баҳолаш;

дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ускуна ва жиҳозлар ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш;

ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатномаларни расмийлаштириш;

олинган натижаларни таҳлил қилиш, хулоса бериш ёки хулоса беришни рад этиш;

расмийлаштирилган хулосани рўйхатга олиш.


6. Дон сақлаш сиғимларига хулоса беришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

буюртмачининг юридик ҳужжатлари нусхаси (корхона гувоҳномаси, реквизитлари);

дон сақлаш сиғимлари жойлашган майдон, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (кадастр, бино паспорти ҳужжатлари мавжуд бўлса);

дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ўлчов воситалари, ускуналар ва жиҳозлар рўйхати;

дон қабул қилиш ва сақлашда фойдаланиладиган ўлчов воситалари қиёсловдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот (қиёслов гувоҳномалари нусхаси);

донни сақловчи корхоналарда ёнғин хавфсизлиги ва санитария-эпидемиология тартибига қатъий риоя этилганлиги тўғрисидаги хулосалар нусхаси;

зараркунандалар билан зарарланишнинг олдини олишни таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси.

Агар буюртмачи айни вақтда санитария-эпидемиология, ёнғин хавфсизлиги хулосаларини ва дон сақлаш сиғимларига хулоса олишга буюртма берган бўлса, бундай ҳолда санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосасининг нусхаси белгиланган тартибда расмийлаштиргандан кейин хулоса берилади.


7. Марказ буюртмачининг талабига мувофиқ унга хулоса бериш ишлари учун ҳақ тўлаш прейскуранти (тарифлари)ни тайёрлайди ва тақдим этади.


8. Буюртма берилгандан сўнг Марказ уни кўриб чиқиб, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва буюртмани олган кундан бошлаб икки кун ичида буюртмачига дон сақлаш сиғимларига хулоса беришнинг белгиланган тартибига асосланадиган хулоса беришнинг барча шартлари, уни амалга ошириш учун ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган шакл бўйича қабул қилинган қарорни маълум қилади.

Дон сақлаш сиғимларига санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талаблари мавжудлиги сабабли қарорда санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосаларини олиш зарурлиги ҳам кўрсатилади.


9. Буюртма асосида қарор қабул қилинган кундан эътиборан икки кундан кечиктирмай баҳолаш комиссияси тузилади ҳамда буюртмачи тасдиқланган баҳолаш комиссияси аъзолари билан таништирилади.

Агар буюртмачида баҳолаш комиссияси аъзоларига асосли эътирозлар мавжуд бўлса, комиссия аъзолари алмаштирилади.


10. Баҳолаш комиссияси ўн кундан ошмаган муддатда жойларга чиқиб дон сақлаш сиғимларининг ҳолатини ва шароитларини, шунингдек, дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ускуна ва жиҳозлар ҳолатини ўрганиши, баҳолаш ишларини амалга ошириши лозим.


11. Баҳолаш комиссияси томонидан барча ўрганиш ва баҳолаш ишлари натижалари бўйича бир иш куни ичида икки нусхада дастлабки далолатнома расмийлаштирилиб, унинг бир нусхаси буюртмачига берилади.


12. Баҳолаш комиссияси барча зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб (ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатнома, зараркунандалар билан зарарланишнинг олдини олишни таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома, санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосаларини) уч иш кунидан ошмаган муддатда дон сақлаш сиғимларига хулоса беришни расмийлаштирилади ҳамда беради.


13. Буюртмачи ўз хоҳишига кўра, хулоса бериладиган дон сақлаш сиғимларининг техник тавсифларини тақдим этиши мумкин.


14. Буюртмачи ёки унинг вакилига уларнинг сўровига асосан ўрганиш ва баҳолаш ўтказиш жараёни билан танишиш имконияти яратиб берилиши лозим.


15. Ўрганиш ва баҳолаш натижаларининг ҳаққонийлиги, шунингдек, дастлабки далолатномаларнинг сақланиши учун Марказ масъул ҳисобланади. Дастлабки далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Марказга тақдим этилади.


16. Ўрганиш ва баҳолаш якунлари бўйича баҳолаш комиссиясининг салбий хулосаси мавжуд бўлганда, шунингдек, буюртмачи томонидан ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаганда Марказ буюртмачини қонун ҳужжатларининг нормаларга ҳаволаларни ҳамда рад этиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисида уч кун ичида ҳабардор қилади.


17. Сақлаш сиғимлари шароитларини ўрганиш ва баҳолаш якунлари бўйича маълумотлар хулосада кўрсатилади.


18. Марказ баҳолаш натижаларини ҳамда буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб хулоса бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


19. Хулоса бланкаси рақамланган, ҳимоя қилиш даражасига эга, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказда сақланади.

Хулоса бланкаси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрланади.


20. Расмийлаштирилган хулоса махсус дафтарларда рўйхатга олинади, хулоса рўйхат рақами мавжуд бўлгандагина ҳақиқий ҳисобланади.


21. Хулоса:

дон сақлаш омборлари, айвонларига - 1 йил муддатга;

элеватор, темир сиғимлар ва бошқа махсус сиғимларга - 2 йил муддатга берилади.

Хулосада буюртма берувчининг тўлиқ номи, дон сақлаш умумий ҳажми ва жойлашган манзили кўрсатилади.


22. Низоли масалаларни ҳал этиш, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Агроинспекция) томонидан Марказ фаолиятини назорат қилиш мақсадлари учун ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатномалар, санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги хулосалари, дон сақлаш сиғимларига олинган хулосанинг амал қилиш муддати давомида ёки камида бир йил давомида сақланиши лозим.

23. Дон сақлаш сиғимларига берилган хулосанинг амал қилиш муддати тугашидан камида бир ой олдин, заруратга кўра, буюртмачи дон сақлаш сиғимларига қайта хулоса олиш мақсадида Марказга буюртма бериш ҳуқуқига эга.


24. Дон сақлаш омборлари ва бошқа сиғимларнинг конструкцияси (бинолари)га ўзгартиришлар киритиш режалаштирилганда бу тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун Марказни хабардор қилиш лозим.


25. Хулоса берилган дон сақлаш корхоналари томонидан ўзбошимчалик билан Марказни хабардор қилмасдан, омборлар конструкциясига ўзгартиришлар киритиш ҳолатлари аниқланганда, хулоса бекор қилинади.



3-БОБ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


26. Манфаатдор томонлар хулоса бериш натижаларидан норози бўлганда, Агроинспекцияга ёки судга мурожаат қилишга ҳақли.


27. Агроинспекция Марказнинг қарорлари устидан шикоятларни кўриб чиқади.


28. Агроинспекция қарори устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Марказ йиллик иш ҳажмидан келиб чиқиб дон сақлаш сиғимларини баҳолаш хулосаси бланкалари (S3) билан узлуксиз таъминлаш мақсадида махсус босмахоналарга буюртма бериш ишларини ташкил этади.


30. Марказ расмийлаштирилган, бекор қилинган хулосаларни, шунингдек, хулоса бериш рад этилган ҳолатлар ҳисобини юритади ҳамда улар тўғрисидаги ва хулоса бериш фаолияти тўғрисидаги ахборотни Марказ директорига тақдим этади, шунингдек, манфаатдор ташкилотларни ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилади.


31. Марказнинг расмий веб-сайтига дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш натижалари бўйича қуйидаги ахборот жойлаштирилади:

хулоса берилган (буюртмачи) корхоналар рўйхати, дон сақлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;

дон сақлаш сиғимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермаган корхоналарга рад этилганлиги тўғрисида маълумотлар.


32. Марказ расмийлаштирилган, бекор қилинган хулосалар, шунингдек, хулоса бериш рад этилган ҳолатларнинг ҳисобини юритади, улар тўғрисида ҳар ойда Агроинспекцияга маълумот тақдим этади.


33. Агроинспекция, зарур ҳолларда, Марказдан хулоса бериш материалларини (ҳужжатларни) сўраб олиши мумкин.


34. Хулосада кўрсатилган маълумотлар ҳаққонийлиги, шунингдек, хулоса бериш муддатлари ва тартибининг бузилганлиги учун жавобгарлик Марказга юкланади.


35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш

тартибини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси, мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон сақлашга талабгор бўлган барча дон корхоналари


Мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон сақлашга талабгор бўлган барча дон қабул қилиш корхоналаридан буюртмалар қабул қилинади.

Қабул қилинган буюртмалар асосида махсус комиссия тузилади ва буюртмачини баҳолаш комиссияси билан таништирилади, шунингдек, баҳолаш дастури тайёрланиб тасдиқланади.


Ҳар йилнинг

15 мартига

қадар

Буюртмани

олган кунидан

бошлаб 4 кун

ичида







2-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси, мулкчилик шаклидан қатъи назар, дон сақлашга талабгор бўлган барча дон корхоналари


Тасдиқланган комиссия томонидан жойларга чиқилиб, дон сақлаш сиғимларини ҳолатини, шароитларини ўрганиш ишлари амалга оширилади ҳамда баҳолаш натижалари бўйича дастлабки далолатномалар расмийлаштиради.


Буюртмани

олган кунидан

бошлаб 15 кун

ичида







3-босқич


Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси


Барча баҳолаш натижалари ва буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиб хулоса тақдим этилади ёки баҳолашда натижалари салбий бўлган буюртмачига қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисида маълумот берилади.


Далолатнома

тузилган

кунидан

бошлаб

3 кун ичида







4-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг худудий бошқармалари ва уларнинг қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси


Хулоса берилган (буюртмачи) корхоналар рўйхати, дон сақлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотлар, дон сақлаш сиғимлари белгиланган талабларга жавоб бермаган корхоналарга хулоса бериш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар сайтда эълон қилиб борилади.


Ҳисобот

йилининг

10 майига

қадар







5-босқич

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси


Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш бўйича маълумотлар умумлаштирилиб амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилади.


Ҳисобот

йилининг

25 майига

қадар





Низомга

2-ИЛОВА

(Марказ ёки ҳудудий филиалнинг номи)

(раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

(Марказ ёки ҳудудий филиалнинг манзили)

Дон сақлаш сиғимларини баҳолаш

хулосани бериш тўғрисида

БУЮРТМА

(буюртмачининг номи ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

       

(буюртмачининг манзили)

буюртмачи


номидан



(раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми)


(дон сақлаш сиғими тури, сони, қуввати)

      


талабларига мувофиқ

(норматив ҳужжатларнинг номланиши ва рақамланиши)


Дон сақлаш сиғимларини баҳолаш хулосасини расмийлаштириб беришингизни сўраймиз.

Илова:



(илова қилинаётган ҳужжатлар номи ва варағи кўрсатилади)

Буюртмачи:





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми )

Сана






Низомга

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш

инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази"

давлат муассасаси

"Тасдиқлайман"

Дон йўналиши бўйича

лаборатория бошлиғи

_________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)


20___ й. "____" ______________


М.Ў.

Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш

ишларини амалга ошириш тўғрисида

ҚАРОР

20___ й. ________ "____"

_____________________________


келиб тушган буюртмасини кўриб чиқиб

(буюртмачининг номи)


                 

(сиғим турлари ва ҳажми тоннада)

1. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш учун



(комиссия аъзоларининг лавозими,


таркибида баҳолаш комиссияси тасдиқлансин.

(фамилияси, исми, отасининг исми)


2. Баҳолаш комиссияси жойларга чиқиб ўрганиш ва баҳолаш ишларини амалга оширсин.


3. Дон сақлаш сиғимларига хулоса бериш ишлари ғалла етиштирувчи хўжаликлар ва корхоналардан сотиб олинадиган донни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида амалга оширилсин.


4. Дон сақлаш корхоналаридаги мавжуд ускуна ва жиҳозлар ҳолати ўрганилсин ҳамда баҳолансин.


5. Хулоса бериш ишлари учун тўлов шартнома асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.


6. Дон сақлаш сиғимларига хулоса беришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:


1. ________________________________________________________;


2. ________________________________________________________;


3. ________________________________________________________.

       





Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш

инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази"

давлат муассасаси


ДОН САҚЛАШ СИҒИМЛАРИНИ БАҲОЛАШ

ХУЛОСАСИ


S3- рақами

Берилди 20__ й. "___"_________

Амал қилиш муддати 20 __ йил "___"________гача.

Дон сақлаш сиғимлари тури


.

Дон сақлаш сиғимлари ҳажми


.

Корхона номи


.

Манзили


.

Хулоса қуйидагиларга асосан берилди:

а) ҳужжатлар


б) ўрганиш ва баҳолаш далолатномаси


в) хулосалар


Алоҳида ёзувлар:

Масъул ходим





(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май