Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 й. 263-Ф-сон "Орол денгизининг транзит зонаси қисмига тегишли архив материалларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳи 2019 йил 10-14 декабрь кунлари Геленжик шаҳрига (Россия Федерацияси) юборилганлиги тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

23.05.2020 й.

N 263-Ф




1. Орол денгизининг транзит зонаси қисмига тегишли архив материалларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳи 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ 2019 йил 10-14 декабрь кунлари Геленжик шаҳрига (Россия Федерацияси) юборилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хизмат сафари билан боғлиқ ҳақиқий харажатларни қоплаш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2-иловага мувофиқ маблағлар ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўрсатилган маблағлар белгиланган тартибда чет эл валютасига айирбошланишини ва берилишини таъминлаш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 майдаги

263-ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



2019 йил 10-14 декабр кунлари Геленжик шаҳрига

(Россия Федерацияси) хизмат сафарига юборилган

Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳининг

ТАРКИБИ

1. Л.А. Евдокимов

-

Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бошқарма бошлиғи


2. А.А. Рустамов

-

"Минерал ресурслар институти" Давлат корхонасининг тижоратлаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича директор ўринбосари


3. О.А. Йўлдошев

-

"Ўзбекгеофизика" ациядорлик жамиятининг бош геофизиги


4. М.Г. Юлдашева

-

"Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти" акциядорлик жамиятининг Устюрт региони бўйича лаборатория мудири

             





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 майдаги

263-ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



2019 йил 10-14 декабр кунлари Геленжик шаҳрига

(Россия Федерацияси) хизмат сафарига юборилган

Ўзбекистон Республикаси ишчи гуруҳининг

ҳақиқий харажатларини қоплаш

СМЕТАСИ

Харажатлар тури


Сони

СУММА


Киши


Кун


Норма


Пул

бирлиги


Кунлик харажатлар


1

5

25,00

АҚШ долл.


125,00


АҚШ долл.


Яшаш харажатлар


1

5

56,40

АҚШ долл.


282,00


АҚШ долл.


Танспорт харажатлари:

Тошкент-Краснодар-Тошкент


1

4 366 392,00

сўм

4 366 392,00


сўм


Жами харажатлар:



407,00


АҚШ долл.*


4 366 392,00


сўм


*) Маблағлар Марказий банк томонидан хорижий валютанинг шу кундаги сўмга нисбатан қийматига кўра валютада нақд ажратилади.


Изоҳ. А. Рустамов, О. Йўлдошев ва М. Юлдашеваларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлари тегишли ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 май