Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 32ққ-сон, Молия вазирлигининг 15-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 03.05.2020 й. Қарори (АВ томонидан 25.05.2020 й. 2964-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.05.2020 й.

N 2964-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.05.2020 й.

N 32ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

03.05.2020 й.

N 15

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли

учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун

тарифларга ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон ''Меҳнатга ҳақ тўлаш. пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 29 декабрдаги 72 ва 190-сон қарори (рўйхат рақами 2964, 2018 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 3-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларнинг 1, 2, 3-позицияларидаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Молия вазири

Т. Ишметов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 227-модда