Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 27.05.2020 й. 110-мҳ-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.05.2020 й. 2352-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2020 й.

N 2352-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.05.2020 й.

N 110-мҳ


БУЙРУҒИ



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий

кўрсатмаларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 мартдаги 192-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2020 йил 14 апрелдаги 219-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорлари мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 9 апрелдаги 83-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2352, 2012 йил 9 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 15-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий

давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш,

юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий

экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий

кўрсатмаларга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимчалар


1. 82-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик хизмат лойиҳаларнинг ҳуқуқий экспертизаси давомида мазкур лойиҳаларнинг уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этадиган, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам таҳлилини амалга оширади.".


2. 85-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"лойиҳанинг гендер-ҳуқуқий экспертизасини ўтказиш натижалари бўйича маълумот;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"87. Лойиҳа қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига, шунингдек ҳаволаки нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадлилигига  номувофиқ бўлса, юридик хизмат лойиҳани тегишли эътирозлар билан қайта ишлаш учун лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича масъул бўлган ишлаб чиқувчининг таркибий бўлинмасига қайтаради.".


4. 89-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан - ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва маҳаллий давлат дастурларига оид лойиҳалар;";

тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишли равишда унинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


5. 111-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лойиҳаларни уларнинг мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлигини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутувчи, уларга нисбатан жавобгарликнинг янги чораларини белгиловчи қоидаларни, жинс бўйича бевосита ва билвосита камситиш имконини яратадиган ҳамда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш принципларига мувофиқ бўлмаган қоидалар ва нормаларни аниқлаш юзасидан таҳлил қилишни амалга оширади.".


6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 1 июнь, 21-сон, 228-модда