Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2020 й. 347-сон "Айрим турдаги товарлар учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.06.2020 й.
N 347
АЙРИМ ТУРДАГИ ТОВАРЛАР УЧУН УТИЛИЗАЦИЯ
ЙИҒИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2020 йил 1 августдан бошлаб, утилизация йиғими миқдорлари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
2024 йил 1 июлдан бошлаб утилизация йиғими тўланадиган пневматик резина шиналар ва покришкаларнинг рўйхати ва утилизация йиғими миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
а) транспорт воситаларини "эркин муомалага чиқариш" (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини (кейинги ўринларда - транспорт воситалари) ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади;
б) қуйидаги транспорт воситаларига утилизация йиғими тўланмайди:
умумэътироф этилган принципларга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ имтиёз ва иммунитетлардан фойдаланадиган дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек, бундай ваколатхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспорт воситаларига;
ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва M1 тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчилар ва юкларни тижорат мақсадида ташиш учун мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сақланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспорт воситаларига;
давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспорт воситаларига;
Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиб, "вақтинчалик олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситаларига.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда хорижий илғор тажрибани ўрганиш асосида, транспорт воситаларини ва уларнинг таркибий қисмларини утилизация қилиш ва рециклинг жараёнини тартибга солувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
эскирган транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун техник ва экологик талабларни тартибга солиш чора-тадбирлари;
ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларига нисбатан утилизация йиғимларини йиғиш, ҳисоблаш, тўлаш, ундириш, шунингдек, утилизация йиғимининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини қайтариш ва уларни ҳисобга олиш тартиби;
транспорт воситаларининг чиқиндилари билан ишлаш инфратузилмасини ташкил этиш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, транспорт воситалари чиқиндиларини йиғиш, ташиш, қайта ишлаш, зарарсизлантириш, улардан фойдаланиш ва утилизация қилиш харажатларини қоплаш тартиби;
транспорт воситаларининг утилизацияси билан шуғулланадиган ташкилотлар учун экологик ва техник талаблар ҳамда саноат хавфсизлиги талабларини белгилаш;
транспорт воситаларининг утилизация қилиниши муносабати билан уларни ички ишлар органларида тўловлар ундирмай ҳисобдан чиқариш тартиби;
2021 йилдан бошлаб, эскирган транспорт воситаларини ихтиёрий равишда утилизация қилиш учун жисмоний ва юридик шахсларни рағбатлантириш механизмини жорий этиш.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт масалалари ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2 июндаги 2020 йил
347-сон қарорига
1-ИЛОВА
Утилизация йиғимининг миқдорлари
ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли
транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг
тиркамаларининг турлари ва тоифалари
РЎЙХАТИ
Изоҳ. БҲМ тўлов куни учун Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган базавий ҳисоблаш миқдори.
2020 йил 2 июндаги
347-сон қарорига
2-ИЛОВА
Утилизация йиғими тўланадиган пневматик
резина шиналар ва покришкаларнинг рўйхати
ва утилизация йиғими миқдорлари
Товарларнинг номи |
ТИФ ТН коди |
Товарларнинг вазнидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир килограмми учун утилизация йиғими миқдорлари (БҲМга нисбатан фоизда)
|
Янги шиналар ва пневматик покришкалар резинадан |
4011 10 000, 4011 20, 4011 90 000 0
|
0,3 |
Қайта тикланган ёки ишлатилган пневматик резина шиналар ва покришкалар; қаттиқ ёки ярим пневматик шиналар ва покришкалар, резинали шиналар ва ўрама ленталари.
|
4012 11 000 0, 4012 12 000 0, 4012 20 000 9, 4012 90 200 0 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 3 июнь