Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 й. ПҚ-3262-сон "Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва архитектура-ландшафт жиҳатдан тузиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2017 й.

N ПҚ-3262



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ

КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ВА АРХИТЕКТУРА-

ЛАНДШАФТ ЖИҲАТДАН ТУЗИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Автомобиль йўлларининг архитектура-бадиий тузилиши даражасини тубдан ошириш, республиканинг автомобиль йўллари бўйлаб йўл чеккалари полосаларига яшил нав-ниҳоллар ўтказиш ва уларни ободонлаштиришга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича замонавий талаблар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ягона тизимли ва комплекс ёндошувни шакллантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси зиммасига автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш борасида қўшимча вазифалар ва функциялар юклансин, қуйидагилар унинг ушбу соҳадаги фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилиши ва ландшафт дизайни қисмида замонавий ёндошувларни шакллантириш ва амалга ошириш борасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш йўли билан автомобиль йўлларига ажратилган полосалардаги йўл бўйи ҳудудларини тегишли ҳолатда сақлаш билан боғлиқ ишларни самарали ташкиллаштириш ва тизимли асосда амалга ошириш;

республиканинг ҳар бир минтақасидаги иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўлларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасида илғор замонавий технологиялар ва халқаро стандартларни кенг кўламда қўллаш орқали илмий-тадқиқот ишларини оқилона ташкил этиш;

автомобиль йўллари ва уларнинг конструктив элементларини ноқулай об-ҳаво-иқлим омилларининг таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича илғор халқаро тажрибани синчиклаб ўрганиш натижаларига кўра автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг булғаши ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг энг самарали ва амалиётда муваффақиятли синовдан ўтган замонавий усул ва технологияларини жорий этиш;

идоравий олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари негизида, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўлларини лойиҳалаш, архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни сифатли ташкил этиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" (кейинги ўринларда - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК деб юритилади) унитар корхонаси этиб қайта ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

умумфойдаланадиган автомобиль йўлларига ажратилган участкалар чегарасидаги йўл бўйи ҳудудларини сақлаш;

суғориш ва яшил нав-ниҳолларни парвариш қилиш ресурсларини тежайдиган илғор технологияларни жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўлларининг замонавий архитектура-бадиий тузилиши ҳамда ландшафт дизайнини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

декоратив, шу жумладан янги-янги турдаги декоратив ўсимликларни чет эллардан харид қилиш йўли билан уларнинг кўчатларини етиштириш бўйича республика минтақаларида декоратив ўсимликларнинг ихтисослаштирилган кўчатхоналарини ташкиллаштириш;

зарур ҳолларда автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тегишли ҳолатда сақлаш борасидаги ишларга соҳа ташкилотларини жалб этиш;

катта шаҳарларнинг марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш ва нав-ниҳолларни парвариш қилиш бўйича шартнома асосида хизмат кўрсатиш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга ҳам шундай хизматлар кўрсатиш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг марказини аппарати тузилмасига Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК директори лавозими киритилсин, штати 6 нафардан иборат бўлган автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бошқармаси ташкил этилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари тузилмасига автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича директор ўринбосари лавозими киритилсин, штат бирлиги 4 нафардан иборат бўлган автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича тегишли бўлимлар ташкил этилсин;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг автомобиль йўллари бўйича бош бошқармалари ҳузуридаги туман йўл-эксплуатация корхоналари ва эксплуатация линия корхоналари тузилмасига автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича директор ўринбосари лавозими киритилсин.


4. Қуйидагилар:

"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ:

"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК бошқарув аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 24 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 68-уйда жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси:

бир ой муддатда "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг устави тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;

икки ой муддатда "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК автомобиль йўлларини лойиҳалаш, архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


7. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб:

автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари параметрларида лойиҳалаштирилаётган объектларга туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича комплекс тадбирлар мажбурий тартибда назарда тутилади, қишлоқ хўжалик экинзорлари билан банд ер участкалари ва тоғ-тошлоқ зоналар бундан мустасно;

умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ўтказиш, шунингдек, шаҳарларнинг тегишли кўчаларини шартнома асосида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКга декоратив ўсимликлар кўчатларини етиштириш, уларнинг селекцияси ва маҳаллий иқлим шароитларига мослаштирилиши бўйича декоратив ўсимликларнинг ихтисослаштирилган кўчатхоналарини ташкиллаштириш учун суғориладиган ерлар ажратиб берилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда автомобиль йўллари бўйлаб ўтказиш учун мўлжалланган дарахт-бута навларининг янги турларини иқлимлаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга оширсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ихтисослаштирилган кўчатхоналар ташкил этилгунга қадар "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг буюртманомалари бўйича автомобиль йўллари бўйлаб ўтказиш учун декоратив навли дарахт-бута ўсимликларининг юқори сифатли кўчатларини шартнома асосида берилишини таъминласин;


11. "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг буюртманомалари бўйича, мансублигига қараб, электр тармоқлари тортилишини ва "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг ихтисослаштирилган декоратив ўсимликлар кўчатхоналарининг эҳтиёжлари учун энергия ресурслари бундан буён ҳам узлуксиз етказиб берилишини, шунингдек, уларнинг муҳандислик тармоқларига уланишини таъминласин.


12. "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКга Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда, кўкаламзорлаштириш ва ўсимликларни парвариш қилиш бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган маблағлар ҳисобига автомобиль йўлларини архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни соҳасида энг истиқболли маҳаллий мутахассисларни етакчи хорижий таълим муассасаларига ўқишга ва мақсадли амалий малака оширишга юборишга рухсат берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ тузилмасига яшил зоналарни лойиҳалаш, автомобиль йўлларини архитектура-бадиий жиҳатдан тузиш ва ландшафт дизайни бўйича ихтисослаштирилган бўлимни киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


14. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг ҳудудий бўлинмаларини ва унинг ихтисослаштирилган декоратив ўсимликлар кўчатхоналарини жиҳозлаш учун харид қилинадиган техника, автотранспорт воситалари, ускуналар, машина ва механизмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг ихтисослаштирилган кўчатхоналарида кўчат етиштириш, селекция ишлари ва маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тавсия этилаётган декоратив ўсимликлар рўйхати 5-иловага* мувофиқ;

2018-2020 йиллар даврида Автомобиль йўлларини, шу жумладан, умумфойдаланиладиган автомобиль йўллари ва шаҳарларнинг кўчаларини кўкаламзорлаштириш дастури 6-, 6а- ва 6б-иловаларга** мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур параметрлари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдувалиев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси директори М.А. Аллабергенов, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.


15. Қуйидагилар:

"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК ва унинг ҳудудий бўлинмаларини жиҳозлаш ва таъминлаш, "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг декоратив ўсимликлар кўчатларини етиштириш, селекция ишлари ва маҳаллий иқлим шароитларига мослаштириш бўйича ихтисослаштирилган декоратив ўсимликлар кўчатхоналарини барпо этиш, кўчатлар ва уруғларни сотиб олиш учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

шаҳар кўчаларининг йўл бўйи ҳудудларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштиришга учун - маҳаллий бюджетларнинг параметрларида шаҳар кўчаларини сақлаш ва ободонлаштириш ҳар йили назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг буюртманомалари бўйича, 2018 йил ва ундан кейинги йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда "Ўзйўлкукаламзорлаштириш" УК ва унинг таркибий бўлинмаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш харажатларини кўзда тутсин.

17. "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК ва унинг таркибий бўлинмалари 2025 йилнинг 1 январига қадар декоратив ўсимликлар етиштириш учун кўчатхоналар банд қилган ер участкалари қисмида ер солиғи тўлашдан, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли қарорига 7-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг раиси А.А. Абдувалиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев



*) 5-илова рус тилидаги матнда берилган.

**) 6 - 6б-иловалар берилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3262-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК













Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмалари:

"Қорақалпоқйўлкўкалам" УК

"Андижонйўлкўкалам" УК

"Бухоройўлкўкалам" УК

"Жиззахйўлкўкалам" УК

"Қашқадарёйўлкўкалам" УК

"Навоийўлкўкалам" УК

"Наманганйўлкўкалам" УК

"Самарқандйўлкўкалам" УК

"Сурхондарёйўлкўкалам" УК

"Сирдарёйўлкўкалам" УК

"Тошкентйўлкўкалам" УК

"Фарғонайўлкўкалам" УК

"Хоразмйўлкўкалам" УК

"Пойтахтйўлкўкалам" УК



"Агрокимёлабораторияси" УК





































































































Йўл бўйи ҳудудларини сақловчи туман участкалари


















           

Изоҳ. Йўл бўйи ҳудудларини сақловчи туман участкалари "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УКнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмалари таркибида юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3262-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК бошқаруви аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ










Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари

давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - директор



















































Ландшафт дизайни бўлими

3

Директор ўринбосари - бош агроном

Бухгалтерия

2

Бош иқтисодчи

1

Ишлаб чиқариш-техника бўлими

2

Манзарали ўсимликлар кўчатхоналарини мувофиқлаштириш бошқармаси

4

Бош юрисконсульт








Моддий-техник таъминот ва шартномалар бўлими

2

Ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда ободонлаштириш объектлари ва кўкаламзорлаштириш хўжалигини сақлаш бошқармаси

3

Кадрлар ва махсус ишлар бўйича инспектор

1

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий Агрокимё бўлими бошқармалари

Канцелярия

1

Агрокимё бўлими

2















Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 24 нафар.

Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3262-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзйўлкўкаламзорлаштириш"

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳудудий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ











Директор
































Директор ўринбосари манзарали ўсимликлар кўчатхонаси бошлиғи

Директор ўринбосари бош агроном

Бухгалтерия

2

Ишлаб чиқариш-техника бўлими

2

Ўсимликларни муҳофаза қилиш, кўкаламзорлаштириш хўжалиги объектлари ва манзарали ўсимликлар кўчатхоналарини сақлаш бўлими

4

Бош иқтисодчи

1

Автотранспорт бўлими

2

Бош юрисконсульт

1

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис

1

Агрокимё лаборанти

1

Кадрлар ва махсус ишлар бўйича инспектор

1

Манзарали ўсимликлар кўчатхонаси

5

Йўл бўйи ҳудудларини сақловчи туман участкалари*

Канцелярия

1















       

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 24 нафар, йўл бўйи ҳудудларини эксплуатация қилувчи ва сақловчи туман участкалари бу ҳисобга кирмайди.

Ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3262-сон қарорига

4-ИЛОВА



2018-2020 йилларда "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш"

УК ҳудудий бўлинмалари ва унинг манзарали ўсимликлар

кўчатхоналарини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси

маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган техника, автотранспорт

воситалари, ускуналар, машина ва механизмлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Техника, автотранспорт воситалари, ускуналар,

машина-механизмларнинг номи


Сони

(та)


1.

"TL-100" трактори


240

2.

"2ПТС-4-793А-03" трактори учун тиркама


240

3.

"ISUZU" FVR33G сув сепиш машинаси


270

4.

"ISUZU" SAZ N P26 русумли автобус


170

5.

"ISUZU" NQR71PL шассиси негизида тўрт тонна юк кўтарадиган бортли автомобиль


140

6.

"ISUZU" NQR71 негизидаги автоминора


60

7.

Дарахтларни қайта ўтқазувчи "TS44" машинаси (JSB, Буюк Британия)


28

8.

Бензинда ишлайдиган арра


84

9.

Бута қирқувчи механизм


84

10.

Бензин триммери


284

11.

Газонларни қирқувчи механизм


284

12.

Сув насоси


284

13.

Механик усулда ишга тушириладиган пайвандлаш машинаси (пластик қувурлар учун)


56

14.

Пайвандлаш аппарати


56

15.

Дизель-генератор


56


Жами:


2 336

               





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги

ПҚ-3262-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат

қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Республикаси йўл жамғармаси фаолиятини ташкил

этиш тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон қарорига

киритиладиган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11 - 16-иловаларга мувофиқ "Автойўлнуртаъмир", "Республика диспетчерлик маркази", "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази", "Автойўлмеханизация", "Автойўлсервис" ва "Автойўлтаъминот" унитар корхоналарининг тузилмалари".


2. 1-иловадаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш УК" блоки "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" УК блоки билан алмаштирилсин*".

4. 17-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)