Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 й. 325-сон "Ўзбекистон Республикасида музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.05.2020 й.

N 325




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МУЗЕЙ ВА ТЕАТРЛАРНИНГ МАРКЕТИНГ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистон Республикасининг ижобий имиджини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, республиканинг музей тўпламларидаги бой тарихий ва маданий меросини кенг тарғиб қилиш, театр санъатини оммалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 .Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг қуйидагиларни назарда тутувчи "Жонли музей" ва "Муҳташам театр" лойиҳаларини амалга ошириш таклифига розилик берилсин:

музейлар ва театрларда, шунингдек, уларга туташ ҳудудда интерфаол зоналарни яратиш;

музейларда хорижий тилларни мукаммал биладиган гид (гид-таржимон), музей брендини тарғиб қилиш бўйича маркетолог ва унинг хизматларини монетизация қилиш бўйича мутахассис лавозимларини жорий қилиш;

актёрларнинг нутқини бир вақтнинг ўзида таржима қилиш имкониятига эга бўлган қулоқчинлар ва (ёки) матнли монитор-табло ўрнатиш орқали хорижий томошабинлар учун театр чиқишларини синхрон таржима қилиш имкониятларини ташкил этиш;

ташриф буюрувчилар ва туризм соҳасининг субъектлари орасида сўровнома олиб бориш, маркетинг тадқиқотлари ва жамоатчилик билан ўзаро алоқа қилишнинг стратегиясини автоматлаштиришга мўлжалланган кенг қамровли ахборот тизими ва маълумотлар базасини (CRM) музейлар фаолиятида жорий этиш:

замон талабларига жавоб берадиган музейлар, театрлар инфратузилмасини ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш мақсадида дунёнинг етакчи музейлари ва театрларидан хорижий мутахассисларни жалб қилиш;

музей ва театрларда "Фахрий меҳмон" мақомини жорий қилиш;

музей ичида ҳунармандлар устахонасини ва савдо шохобчаларини ташкил этиш ҳамда уларда музей ашёлари ва коллекциялари нусхалари. миллий сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш;

музейда ахборот ва виртуал ҳақиқат технологиялардан фойдаланган ҳолда сенсорли экранларда интерфаол кўргазмалар ўтказиш;

музейлар, галереялар ва маданият объектларида бошқа музей ашёлари ва коллекцияларининг кўргазмаларини ташкил этиш;

музейлар ичида фотосурат ва видеотасвирга олиш тартибини соддалаштириш;

санъат йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун музейларга имтиёзли тартибда киришлари учун шароит яратиш;

"Маданият объектларининг дўстлари клуби"ни ташкил этиш. хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги, шунингдек маданият соҳасидаги васийлик кенгашлари маблағлари ҳисобидан ҳар йили камида иккита музейларнинг, шу жумладан битта ҳудудий музейнинг брендини яратиш ва хорижий оммавий ахборот воситаларида тарғибот қилишни ташкил этиш;

музейлар ва театрларнинг туризм соҳасидаги иштирок этиши юзасидан баҳолаш рейтингини олиб бориш;

музей ашёларини чет эл кўргазмаларига вақтинча олиб чиқилганда уларнинг бутлигини сақлашга қаратилган суғурта қилиш таомилларини ишлаб чиқиш.


2. Музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти ва хизматлар монетизациясини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Билет операцияларининг ягона электрон тизимини яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 январдаги 18-сонли қарорига мувофиқ маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Билет операциялари ягона электрон тизимини (кейинги ўринларда БОЯЭТ деб аталади) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. Белгилансинки:

2020 йил 1 августдан бошлаб Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва "Бухоро" давлат музей-қўриқхонасида чипталарни сотиш БОЯЭТ орқали амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари биринчи навбатда маданият объектларига олиб борадиган йўлларда туристик ахборот-ишора белгиларини ўрнатилишини таъминлайди;

маданият объектларнинг маъмурияти объект ҳудудида жойлашган санитария-гигиена шоҳобчаларининг бепул фаолият кўрсатишини ва уларга олиб борадиган белгилар ўрнатилишини таъминлайди.


5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва маданият объектлари маъмуриятлари билан биргаликда меҳнат қонунчилиги доирасида маданият объектларнинг иш вақтини ўзгартириш (узайтириш)ни назарда тутувчи тегишли меъёрий ҳужжатлар қабул қилинишини таъминласин;

Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда гид (гид-таржимон) лавозими ҳамда музей ва театр брендини тарғиб қилиш ва хизматларни монетизация қилиш бўлимини ташкил этишни назарда тутувчи 10 тадан музей ва театрларнинг намунавий штатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсин. Бунда, гид (гид-таржимон) лавозими, музей ва театрлар брендини тарғиб қилиш ҳамда хизматларни монетизация қилиш бўлими фаолияти йўлга қўйиладиган музей ва театрлар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда шакллантирилади;

б) уч ой муддатда "Маданият объектларининг дўстлари клуби"нинг таркибини такомиллаштириш, маданият объектларининг муаммоларини ҳал қилишда ва муҳим маданий лойиҳаларни амалга оширишда маслаҳат, молиявий, ташкилий кўмак кўрсатадиган таниқли олимлар, ҳомийлар, маданият арбоблари ва санъатшунослардан иборат янги васийлик кенгашини шакллантириш ва амалдаги кенгашлар таркибини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

в) 2020 йил 1 июлга қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ва Бухоро давлат музей-қўриқхонасини БОЯЭТ тизимига уланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризм соҳасини меҳнат-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тажриба тариқасида 2023 йил 1 январгача Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбекистон миллий академик драма театри, "Мингўрик" шаҳарчаси, Ўзбекистон Бадиий академиясининг "Хамар халқаро алоқалар маркази" давлат корхонасининг хизматларини монетизация қилиш ва брендини тарғиб қилишга қаратилган чораларни амалга оширсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданият вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ташриф буюрувчилар билан ўзаро мулоқотда бўладиган маданият ходимлари учун бепул "Smile Culture" курсларини ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институтининг марказини Ўзбекистон Республикасида ташкил этиш ҳамда Халқаро музейлар кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Туризм соҳасининг субектларига турли мавзулар бўйича туризм маҳсулотларни шакллантиришда, музейлар ва театрларнинг туризм салоҳиятидан фойдаланиш, шунингдек, картография маҳсулотларини чоп эттиришда уларнинг жойлашуви тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш ҳамда жойлаштириш ва қабул қилиш хизмати бўйича масъул бўлган ходимларига маданият ва туризм намойиш объектлари тўғрисидаги билимларини ошириб бориш тавсия этилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 майдаги

325-сон қарорига

ИЛОВА



Музей ва театрларнинг маркетинг фаолияти ва хизматлар

монетизациясини комплекс ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

Т/р

Тадбирлар

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Музей ва театрларнинг жойлашган жой манзили, унга етиб бориш усули ва масофаси тўғрисидаги маълумотларни аэропорт, темир йўл ва авто вокзаллар, жамоат жойлари ва жойлаштириш воситалари, шунингдек реклама объекти ва киоскаларда тарқатиш.

2020 йил

1 сентябрдан

бошлаб,

доимий

равишда

республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Uzbekistan Airways" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Транспорт вазирлиги

2.

Авиа ва темир йўл компанияларнинг борт журналларида, музей ашёлари ва коллекциялари, театрларнинг спектакль, томошалар намойиши, гастроль фаолияти тўғрисидаги реклама материалларини доимий равишда жойлаштириш.

2020 йилнинг

май ойидан

бошлаб, ҳар

чоракда

ижрочилар маблағлари

"Uzbekistan Airways" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Хорижий аудиторияни театрларга жалб қилиш мақсадида:

Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Қўқон шаҳарларидаги театрларда саҳнадаги актёрларнинг чиқишлари матнини инглиз тилида кўрсатиб берувчи таблоларни жорий қилиш;

Тошкент шаҳридаги битта театрда синов тариқасида хорижий томошабинлар учун инглиз тилидаги матнларни кўрсатиб берувчи табло мониторлар ва (ёки) актёрлар сўзларини инглиз тилига синхрон таржима қилиш учун қулоқчинлар жорий қилиш.

2020 - 2022

йиллар



2020 йил

сентябрь

республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари, инвестор ва хорижий донорлар маблағлари

Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Радиогид хизматини ташкил қилиш орқали музей ва моддий маданий мерос объектларида ташриф буюрувчилар учун қулай экскурсияларни ташкил қилиш.

2021 йил

июль

республика ва маҳаллий бюджет, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари, инвестор ва хорижий донорлар маблағлари

Маданият вазирлиги. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Музейлар ашёлари ва коллекциялари ҳақидаги сўнгги маълумотларни рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда электрон қўлланмаларга киритиш.

Музейларни глобал интерактив карталар ("GoogleMaps", "YandexKarta", "MapsMe" ва бошқа электрон навигатор ва карталар)га жойлаб бориш тизимини йўлга қуйиш.

2020 йилнинг

сентябрдан

бошлаб,

доимий

ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Турли тоифадаги томошабинлар учун мўлжалланган театр ва музейларнинг махсус электрон мобиль иловаси "UzMuseums"ни яратиш ва уни "AppStore", "Google Play Market" каби иловаларга жойлаштириш.

2020 йил

август

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ижрочилар, тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ахборот технологиялар соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари

7.

Музейларнинг интерактив сайтларини такомиллаштириш мақсадида республикадаги 10 та музейларнинг ҳар бир ашёлари ва коллекциялари учун QR-код тизимини жорий қилиш ва унинг қисқача таърифини берувчи жамланмалар яратиш. Бунда, QR-код тизимини жорий қилиш учун маблағларнинг 50 фоизи Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва 50 фоизи Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

2020 йил

август

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахбороттехнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Ижобий синовдан ўтган хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда маданият объектлари жозибадорлигини ошириш бўйича қўлланма ишлаб чиқиш

2020 йил

июль


Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

9.

Хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда маданият соҳасида таълим жараёнига маданият объектлари жозибадорлигини оширишга қаратилган фанларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2020 йил

июль


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон бадиий академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

10.

Ҳар бир музей бўйича илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш бўйича Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

август


Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси

11.

Маҳаллий музей ва театрларнинг чет эл ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш бўйича Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

сентябрь


Маданият вазирлиги, Ташки ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон Фанлар Академияси

12.

Музей ва театрлар фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ўз ичига олган сенсор маълумот киоскларини жойлаштириш учун туристик намойиш объектлари атрофида, жамоат жойларида Тошкент шаҳрида (20 та), Республика бўйсунувидаги ҳудудларнинг маъмурий марказларида (5 тадан), шаҳарлар ва туман марказларида (1 тадан) тайёр конструкцияли ер майдонларини ажратиш.

2020 йил

сентябрь

ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ваТошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги

13.

Ажратилган майдончаларда тажрибали дизайнерларни жалб қилган ҳолда сифатли маълумотларни тайёрлаш ва жойлаштириш, шунингдек Интернет тармоғида музей ва театрларга ташриф буюришга чорловчи материалларни жойлаш ва режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни доимий равишда янгилаб бориш.

2020 йил

сентябрь

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги

14.

Музей ва театрлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар бўйича грант танловини ташкил қилиш ва ўтказиш.

2020 йил

сентябрь

ойидан бошлаб

ҳар йили

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Музей ва театрлар бўйича "Йил меценати" республика даражасидаги акцияни ўтказиш.

2020 йил

сентябрдан

бошлаб

ҳар йили

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Музейлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида жамоатчиликнинг музей хизматларига бўлган эҳтиёжини ҳар йиллик социологик ўрганишлар орқали ташкил этиш.

2020 йил

ноябрдан

бошлаб,

ҳар йили

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

Ташриф буюрувчилар ва сайёҳлик ташкилотлари билан ўзаро муносабатларини, шунингдек, ташриф буюрувчилар орасида сўровнома олиб бориш, маркетинг тадқиқотлари ва жамоатчилик билан ўзаро алоқалар қилишнинг стратегиясини автоматлаштиришга мўлжалланган кенг қамровли ахборот тизими ва маълумотлар базасини (CRM) музейлар фаолиятида жорий этиш.

2020 йил

декабрь

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, ижрочилар ҳамда ҳомийлик маблағлари

Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

18.

Музей ашёлари ва коллекцияларининг электрон ва қоғозли каталогларини яратиш ҳамда уларни китоб дўконларида сотувини йўлга қўйиш.

2020 йил

июндан бошлаб,

бир йилда камида

икки марта

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

19.

Мамлакатдаги музей ва театрларни таништиришга қаратилган телевизион кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш, шунингдек, уларни текинга республикадаги барча каналларда намойишини таъминлаш.

2020 йил

декабрдан

бошлаб доимий

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, МТРК, ЎЭОАВА

20.

"Маданий объектларнинг дўстлари клуби" хайрия маблағлари, меценатлик кўмаги, шунингдек маданият соҳасидаги васийлик кенгашлари маблағлари ҳисобидан ҳар йили иккита музейларнинг брендини, шу жумладан вилоятлардан бирини хорижий ОАВда реклама қилишни ташкил этиш.

2020 йил

сентябрдан

бошлаб, доимий

ижрочилар ва буюртмачилар маблағлари

Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ЎЭОАВА

21.

Қуйидагиларни ташкил қилишни назарда тутувчи 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида маданий тадбирлар календарини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

театрлар, мусиқий гуруҳлар бирлашмаси ва музейлар ўртасида ташкил этиладиган махсус тадбирлар;

хорижий мамлакатлар маданиятига оид тадбирлар;

бутунжаҳон даражасидаги музей ашёлари ва коллекциялари кўргазмаси ҳамда театрларнинг ижодий гуруҳлари кўргазма ва чиқишлар ва бошқалар.

2020 йил

декабрь


Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Қуйидагиларни назарда тутувчи "Музей ва (ёки) театрнинг фахрий ташриф буюрувчиси мақомини бериш тўғрисида"ги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш:

мақомни бериш асоси ва талаблари;

маълум даврда музей ва театрларга бепул асосда кириш (1, 3 ва 5 йилгача);

мақомни бериш тўғрисида ташриф буюрувчини CMC орқали ҳамда кўргазма ва дастурлар тўғрисида олдиндан электрон почта манзили орқали хабардор қилиш тартиби ва бошқалар.

2020 йил

июль


Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

23.

Хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда ЮНЕСКО ҳузурида Халқаро театр институти марказини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

2020 йил

август


Маданият вазирлиги. Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 май