Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2004 й. 408-сон "Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Дубай амирлиги Ҳукуматининг ваколатхонасини очиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2004 й.

N 408




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БИРЛАШГАН

АРАБ АМИРЛИКЛАРИ ДУБАЙ АМИРЛИГИ

ҲУКУМАТИНИНГ ВАКОЛАТХОНАСИНИ

ОЧИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги даражаси ва ривожланиш истиқболларидан келиб чиқиб ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Дубай амирлиги Ҳукуматининг мурожаатини инобатга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Дубай амирлиги Ҳукуматининг дипломатик мақомга эга бўлган ваколатхонаси очилишига рухсат берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Дубай амирлиги Ҳукуматининг ваколатхонаси ва ваколатхона ходимлари белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда мазкур ваколатхонага фойдаланиш учун тегишли бино танлашда зарур ёрдам кўрсатсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С. Сафоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов