Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 й. 706-сон "Архив иши ва иш юритиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2020 й.

N 706



АРХИВ ИШИ ВА ИШ ЮРИТИШ

СОҲАСИГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, архив иши ва иш юритиш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартибини, фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларини тақдим этиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровлар ижросини таъминлашнинг умумий қоидаларини, архив ҳужжатлари бўйича сўровларни қабул қилиш тартибини ҳамда архив ҳужжатлари бўйича сўровларни ижро этиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровлар ижросини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 15-сон, 168-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 136-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Ўзархив" агентлиги белгилаган ва белгиланган тартибда тасдиқланган тартибда" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 137-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Архивнинг ўқув залида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади. Архив фойдаланувчиларни ушбу Низом билан таништириши шарт. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, архив уларга хизмат кўрсатиш вақти ва навбатини белгилаши мумкин".


3. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 ноябрь