Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 4-сон, Молия вазирлигининг 49-сон, Марказий банк Бошқарувининг 23/1-сон "Давлат резервидаги маҳсулот ва товарларнинг ҳисоб-китоб тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 04.11.2020 й. Қарори (АВ томонидан 17.11.2020 й. 319-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.11.2020 й.

N 319-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ЗАХИРАЛАРИНИ БОШҚАРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

04.11.2020 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.11.2020 й.

N 49

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

04.11.2020 й.

N 23/1

ҚАРОРИ



Давлат резервидаги маҳсулот ва товарларнинг

ҳисоб-китоб тартиби тўғрисидаги йўриқномани

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралар Бош бошқармаси, Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1997 йил 10 мартда 116, 11-02-15/55 ва 38-сон билан тасдиқланган Давлат резервидаги маҳсулот ва товарларнинг ҳисоб-китоб тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйҳат рақами 319, 1997 йил 2 апрель) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат захираларини

бошқариш қўмитаси раиси

Курбанов М.М.

Молия вазири

Ишметов Т.

Марказий банк раиси

Нурмуратов М.Б.

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 23 ноябрь, 46-сон, 516-модда