Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.12.2020 й. 793-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 декабрдаги

793-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини

бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган

объектлардан самарали фойдаланишни

ташкил этиш маркази тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартиби, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Марказ бўш турган объектларни аниқлаш ва улардан самарали фойдаланишни, шу жумладан давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва бевосита Агентликка бўйсунади.


3. Агентлик Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради, назорат қилади ва унга умумий раҳбарликни амалга оширади, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.


4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг ҳайъати қарорларига, буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Марказнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўладилар.


7. Марказнинг расмий номланиши:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази;

қисқартирилган номи - Бўш турган объектлар маркази;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Центр по организации эффективного использования пустующих объектов при Агентстве по управлению государствеными активами Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Центр по пустующим объектам.

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Center for organizing effective use of empty facilities under the State Assets Management Agency of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Center on empty facilities.


8. Марказ жойлашган жой (почта манзили): 100060, Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 6-уй.



2-БОБ. МАРКАЗ ТУЗИЛМАСИ


9. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:

Марказ марказий аппарати (кейинги ўринларда - марказий аппарат);

Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар).


10. Ҳудудий бошқармалар давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади.



3-БОБ. МАРКАЗ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


11. Қуйидагилар Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча тоифадаги бўш турган нотурар бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини (кейинги ўринларда - бўш турган объектлар) аниқлаш ва ҳисобини юритиш;

бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш;

ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш;

ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;

давлат ташкилотларига бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш;

давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш;

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш.


12. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) бўш турган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш соҳасида:

ҳудудларда бўш турган объектларни аниқлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;

бўш турган объектлар бўйича ҳудудлар, фаолият соҳалари ва мулкчилик шакли кесимида электрон маълумотлар базаси яратилиши ҳамда унинг доимий янгилаб борилишини таъминлайди;

бўш турган объектлар электрон маълумотлар базаси орқали ягона ҳисоби юритилади;

бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ ва сифатли юритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида электрон маълумотлар билан алмашиш тизими йўлга қўйилишини таъминлайди;

электрон маълумотлар базасига киритилган бўш турган объектлар таҳлилини олиб боради;

бўш турган объектларни хўжалик фаолиятига жалб этиш ишларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Агентликка киритади;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумотларни тайёрлайди ва Агентликка киритади;

бўш турган объектларнинг ягона ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар базасининг самарали ишлашини қўллаб-қувватлашни таъминлаб бориш чораларини кўради;

бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотлар (объект тўғрисидаги қисқа маълумот, геолокация жойлашуви ва бошқалар) ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради ва ҳар ойда янгилаб боради;


б) бўш турган давлат мулки объектларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан давлат мулки объектларини ижарага беришни ташкил этиш соҳасида:

ҳудудий бошқармаларга тегишли бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил этади;

давлат мулкини ижарага бериш ишларини белгиланган тартибда ташкил этади;

давлат мулкини ижарага бериш жараёни очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди;

юридик шахс ва тадбиркорлик субъектларига давлат мулки объектларини ижарага олишларида зарур маълумотларни бериш баробарида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш орқали амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;


в) ижарага берилган давлат мулки объектларини ва уларни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш соҳасида:

ижарага берилган давлат мулкларини ҳисобга олади ва улардан самарали фойдаланиш ташкил этилганлигини мониторинг қилади;

давлат мулкини ижарага беришдан тушадиган тушумларни ҳисобга олади ва мониторингини юритади;


г) ижарага берилган давлат мулки объектларидан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек, ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш соҳасида:

ижара шартнома шартларининг бажарилиши мониторингини амалга оширади;

давлат мулкини ижарага беришдан тушган тушумларни тақсимлаш ва йўналтирилишини назорат қилади ва ҳисоботини юритади;

ижарадан тушган тушумларни назорат қилиш жараёнларига ахборот коммуникация технологияларни кенг жорий этиш бўйича таклиф ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади;


д) давлат муассасалари (корхоналари)га бириктирилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини белгиланган тартибда текшириш соҳасида:

бўш турган давлат мулки объектларни текшириш бўйича ўрнатилган тартибда жойларга чиқилишини ташкил этади;

бўш турган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш уларнинг жорий холати ҳамда самарали фойдаланилишини ўрганиш юзасидан ҳудудий бошқармалар фаолиятини ташкил этишни белгиловчи меъёрий хужжатларни қабул қилади ва ижросини таъминлайди;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масаласида Марказнинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мувофиқлаштиради;


е) давлат муассасалари (корхоналари)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектларининг ортиқча қисмини, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш соҳасида:

бўш турган, мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган ва хўжалик фаолиятига жалб этилмаган бино-иншоотлари (уларнинг бир қисми) бўйича маълумотларни умумлаштириб, манфаатдор томонлар билан ўрганиб чиқади;

ўрганиш натижаларига кўра бўш турган, мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган ва хўжалик фаолиятига жалб этилмаган бино-иншоотлари (уларнинг бир қисми)ни Марказ ёки ҳудудий бошқармалар балансига олиш бўйича қарор қабул қилади;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар томонидан бўш турган давлат мулки объектларини балансга олиш бўйича қарорлар қабул қилиниши ва уларнинг ижроси таъминланишини назорат қилади;

бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида Марказ ва ҳудудий бошқармалар балансига олади;


ё) Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш соҳасида:

ҳудудий бошқармалари томонидан бўш турган давлат объектларини бузиш бўйича қарорларини Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг хулосаси асосида қабул қилинишини қатъий назоратга олади;

ҳудудий бошқармалари томонидан давлат мулки объектларини бузиш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминланилишини ва бузишдан бўшаган ер майдонларини маҳаллий ижро ҳокимияти захирасига олиш ишлари бўйича маълумотларни умумлаштиради ва мониторингини амалга оширади;


ж) бўш турган хусусий мулк объектларини уларнинг мулкдорлари ихтиёрига кўра ижарага берилишида ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

бўш турган хусусий мулк объектларини ижарага бериш юзасидан мулкдорларга ҳар томонлама амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади;

хусусий мулкдорларни мурожаатлари асосида объектларини ижарага таклиф этиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ва марказнинг расмий веб-сайтида эълонлар бериб боради;

хусусий мулкдорларнинг ихтиёрига кўра уларнинг объектлари бўйича ижара муносабатларини тартибга солувчи шартномалар расмийлаштиришни ташкил этади ва уларнинг мониторингини юритади.


13. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳудудларда бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этишга йўналтирилган асосий вазифалари ва функциялари Агентлик директори томонидан белгиланади.



4-БОБ. МАРКАЗ ВА ҲУДУДИЙ БЎЛИНМАЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


1-§. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


14. Марказ ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

йиғилиш, семинар (вебинар), махсус комиссия йиғилиши ва Агентлик ҳайъати мажлисларида иштирок этиш, вазирлик ва идораларга маълумотлар тақдим этиш;

давлат органларидан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан, бошқа давлат ташкилотлари ва хўжалик жамиятларидан Марказга юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ахборот ва материалларни сўраб олиш;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, малака ошириш, хорижий ҳамкор ташкилотлар билан ўзаро билим ва тажриба алмашиш мақсадида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар лойиҳалари ва дастурларида иштирок этиш;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар, ҳайъат мажлислари ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш;

Марказ фаолиятига алоқадор масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этиш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармаларда идоравий назоратни, коррупцион ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг, шунингдек, ходимлар томонидан корпоратив ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш;

белгиланган тартибда жойларга чиққан ҳолда, бўш турган ёки самарали фойдаланилмаётган давлат объектларини кўриб чиқиш (ўрганиш, таҳлил қилиш).

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


15. Марказ қуйидаги мажбуриятларга эга:

қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларни ўз муддатида ва самарали бажариш;

Агентликнинг топшириқлар ва Марказ ваколатига кирадиган масалалар юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва хорижий давлат ташкилотлари билан имзоланган шартномалар ижросини таъминлаш;

ошкор этилмайдиган маълумотларни ошкор этилиши ҳамда маълумотлардан шахсий ёки бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик;

давлат хизматчилари томонидан ижро ва меҳнат интизомига, ички ва умумий тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

тасарруфидаги давлат мулки, товар-моддий бойликларнинг сақланиши, мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;

ушбу Низом билан юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи (хатлар, таҳлилий маълумотлар, текшириш далолатномаси, ўрганиш ва мониторинг ўтказиш якуни бўйича тузилган хулоса, қонун лойиҳалари, қарор, буйруқ, кўрсатма, давлат реестрлар, маълумотлар базаси ҳамда бошқа) ҳужжатларни тайёрлаш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



2-§. Ҳудудий бошқармаларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


16. Ҳудудий бошқармалар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Марказга кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатларини бузиш ҳоллари маълум бўлиб қолганда, уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўришни сўраб тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат қилиш;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислар, йиғилишлар ва бошқа муҳокамаларда иштирок этиш;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларига қарашли бўлган, уч ойдан ортиқ фойдаланилмасдан бўш турган объектни, ижтимоий объектлар бундан мустасно, Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ уларнинг розилигисиз ижарага бериш учун "E-auksion" электрон савдо платформасидаги онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;

Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси хулосасига асосан яроқсиз деб топилган давлат мулки объектларини бузиш тўғрисида қабул қилинган қарорни балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига (кейинги ўринларда - Мажбурий ижро бюроси) юбориш;

давлат ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган давлат мулки объектлари (бўш турган қисми)ни, шунингдек, фойдаланилмаётган ёки мақсадсиз фойдаланилаётган давлат мулки объектларини олиб қўйиш тўғрисида қабул қилинган қарори балансда сақловчига тилхат орқали эълон қилиш ва юқори турувчи ташкилот ёки судга 10 кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириш, қарор қонуний кучга киргандан кейин уни ижро этиш учун Мажбурий ижро бюросига юбориш.

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари қабул қилинган объектлардан самарали фойдаланиш, хусусийлаштириш ва ижарага беришда уларнинг жозибадорлигини ошириш мақсадида бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан таъмирлаш, жиҳозлаш ва коммуникация тизимларига улаш каби ишларни амалга ошириш мумкин.

17. Ҳудудий бошқармалар қуйидаги мажбуриятларга эга:

ўзларига юкланган вазифалар ва функциялар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида туман (шаҳар)ларда аниқланган муаммолар таҳлил қилиниши ҳамда умумлаштириш асосида таклифлар тайёрланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасидаги дастурлар, чора-тадбирлар, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлардаги тегишли тадбирлар самарали бажаралиши учун жавоб беради.



5-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


18. Қуйидагилар Марказ директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Агентлик ҳайъат қарорлари, Агентлик директори буйруқлари билан Марказга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг топшириқларини бажариш;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Марказ фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Марказ тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;

Агентлик директори топшириғи асосида "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида", "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ белгиланган муддатларда келишиш учун (виза қўйиш) Агентлик директорига киритиш;

Марказ раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

ўринбосари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиб, Марказнинг ишчи мажлисларида уларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

ҳудудий бошқарма раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

Марказ ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Марказ ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш;

Марказ ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини қарорлар қабул қилиш, ўринбосарини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортишга доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида Агентлик директорига таклиф киритиш, ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;

Марказ ва ҳудудий бошқармалар ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилишни ташкил этиш, Марказ раҳбарлари ва ходимлари Халқ қабулхоналари фаолиятида фаол иштирок этишини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан келиб тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сири ҳисобланадиган маълумотлар ва бошқа махфий ахборотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан иштирок этиш;

зарурат бўлганда, Марказ ва ҳудудий бошқармалар ташкилий тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш;

ҳудудий бошқармалар тузилмаларини ва бошқарув ходимларининг чекланган сонини тасдиқлаш;

Агентлик директори билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Марказнинг бошқарув ходимлари тузилмасига қўшимча штат бирликларини киритиш;

бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказ ва ҳудудий бошкармалар ходимларига асосий эгаллаб турган лавозимлари бўйича лавозим маошларига (тариф ставкаларига), қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъий назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги, шунингдек, ҳудудий бошқармалар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;

Марказ ходимларини кўп йиллик, самарали фаолияти ва алоҳида хизматлари учун Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар тузилмалари, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;

марказий аппарат ходимлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;

бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳада фаолият юритаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ходимларни моддий рағбатлантириш ва Марказ тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш.


19. Қуйидагилар Марказ директори ўринбосарининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

Марказ директори вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини бажариш;

Марказнинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;

Марказ фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари билан тасдиқланган Марказнинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш ва белгиланган кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарларининг чораклик режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Марказнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Агентлик ҳайъати қарорлари, Марказ директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;

Марказга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини марказий аппарат масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилиши, уларни иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизалардан ўтказилишини назорат қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиш;

ўзи мутасаддилик қиладиган бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида Марказ директорига таклифлар киритиш;

ўз соҳа йўналишларида самарадорлик, сифат ва қулайликларни ошириш бўйича Марказ директорига таклифлар киритиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар амалиётини ўрганиб бориш.


20. Қуйидагилар Марказ марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;

Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни директорнинг ўринбосарига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Марказнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппарат ходимлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Марказ ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Марказ ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;

таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;

таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;

таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Агентлик директорига (виза қўйилиши) кўриб чиқиш ва виза қўйиш учун киритиш;

таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;

хизмат сафарини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;

таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

Марказ ходимларининг Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, олдини олиш, бартараф этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган тартиб ва муддатларда амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқиштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Марказ раҳбариятига таклифлар киритиш.


21. Қуйидагилар Марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Марказнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;

ҳудудий бошқармалар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;

ҳудудий бошқармалар ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

Марказнинг ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Марказ фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;

ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармаларни бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;

ҳудудий бошқармалар фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

ҳудудий бошқармаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар кадрлар захирасини шакллантириш;

Марказ раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;

ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чоралар кўриш;

ҳудудий бошқармалар ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;

"Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармаларда, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaрида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;

прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Марказнинг ҳудудий бошқармалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Марказга киритиш;

ҳудудий бошқармалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

ҳудудий бошқармалар вa улaрнинг бўлинмалaри фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Марказ раҳбариятига киритиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;

ҳудудий бошқармалар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Марказга таклифлар киритиш;

давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Марказнинг ҳудудий бошқармалари манфаатларини ифода этиш.



6-БОБ. МАРКАЗ РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


22. Марказ директори:

мазкур Низом ва бошка қонун ҳужжатлари билан Марказга юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Марказ тизимида ижро интизомига қатъий риоя этилиши;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


23. Марказ директори ўринбосари:

мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


24. Ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари:

Ҳудудий бошқармага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

тегишли ҳудудда бўш турган объектлар ҳолати тўғрисида Агентликка ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш;

ўзининг функционал мажбуриятларини сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.



7-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§. Марказ раҳбарияти


25. Марказга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Агентлик директорининг ўринбосари - Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази директори раҳбарлик қилади.


26. Марказ директорининг ўринбосари директор тақдимномасига асосан Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


27. Марказ директори бўлмаган вақтда унинг вазифалари Марказ директорининг ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса Агентлик директорининг буйруғига асосан марказий аппарати раҳбар ходимларидан бири томонидан амалга оширилади.


28. Ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.



2-§. Марказ ҳайъати, бошқа маслаҳат,

консультатив ва эксперт органлари


29. Марказда директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.

Ҳайъат аъзоларнинг сони ва шахсий таркиби марказ директорнинг тақдимномасига биноан Агентлик директори томонидан тасдиқланади.


30. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:

Марказ фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Марказ тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;

Марказ фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини ҳар чоракда ва заруратга кўра навбатдан ташқари муҳокама қилиб бориш;

Марказ фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда, ҳайъатнинг кенгайтирилган, жумладан жойларда сайёр мажлислар ўтказилишини ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

марказий аппарат лавозимлари номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Марказ директори бўйруғи билан лавозимга тайинланадиган лавозимлар номенклатурасидаги ходимларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш учун Марказ раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат Марказ ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.


31. Ҳайъат мажлисига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.


32. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


33. Ҳайъат қарорлари ижроси Марказ директорининг буйруқлари билан амалга оширилади.


34. Марказ директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчилик ҳақида Агентлик директорига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари келишмовчилик юзасидан ўз фикрини Агентлик директорига ёзма хабар қилиши мумкин.


35. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.


36. Марказда кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин.


37. Марказ ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Марказ директори томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳолатлари бундан мустасно.



8-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ


38. Марказ фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.


39. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Марказ директори томонидан тасдиқланадиган Марказ фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.


40. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Марказ раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;

Марказ фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.


41. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби қонун ҳужжатлари билан белгиланиши мумкин.



9-БОБ. МАРКАЗНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ,

МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ


42. Марказ ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Марказ ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига бўш турган объектлар рўйхатини киритиб боради.


43. Марказ бўш турган объектлар тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган тизим орқали олишда тегишли давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.


44. Ҳудудий бошқармалар ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.


45. Балансда сақловчилар ўзига тегишли бўш турган давлат мулки объектларини, Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бундан мустасно, сақлаш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш (хусусийлаштириш, ижарага бериш ва бошқа) мақсадида тегишлигича ҳудудий бошқармаларга топширади.


46. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги доимий равишда бўш турган давлат объектларни аниқлаб, уларни Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб бориш чораларини кўради.



10-БОБ. МАРКАЗ ВА ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ

ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


47. Қуйидагилар Марказ ва ҳудудий бошқармалари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

давлат мулки объектлари ижарасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тушадиган маблағлар;

Агентлик ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси маблағлари;

Марказнинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


48. Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентлик ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси, Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


49. Марказ директори марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек, штатлар жадвалини (уларга ўзгартиришларни) тасдиқлайди.

Марказнинг марказий аппарати даромадлари ва харажатлари сметаси, шунингдек, штатлар жадвали Агентлик томонидан рўйхатдан ўтказилади ва марказий аппарати молиявий ҳисоботи Агентликка топширилади.

Ҳудудий бошқармалар даромадлар ва харажатлар сметаси, шунингдек, штатлар жадвали ҳудудий молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказилади ҳамда молиявий ҳисоботини ҳудудий молия органларига топширилади.

Марказ томонидан ҳудудий бошқармалар даромадлар ва харажатлар сметаси, шунингдек, штатлар жадвалининг йиғма маълумоти (жамланмаси) Агенликка тақдим қилинади.


50. Ҳудудий бошқармалар шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин қолган маблағлар тўлиқлигича Марказнинг ғазна транзит ҳисобварағига ўтказилади ва тегишли молия йили учун тасдиқланган марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар даромадлари ва харажатлари сметасига асосан қайта тақсимланади.


51. Марказ ва ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи, лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалар Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари ва тартиблари асосида амалга оширилади.


52. Марказнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказнинг ходимларини ижтимоий таъминлашга, шунингдек, Марказ раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек Марказ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлари амалга оширилади.



11-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ


53. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили 1 апрелга қадар бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.



12-БОБ. МАРКАЗНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


54. Марказ қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши мумкин.


55. Марказнинг тугатилиши, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан, унинг фаолияти тўхтатилишига олиб келади.

Марказни қайта ташкил этишда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.



13-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


56. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 декабрь