2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари (ЎзР 25.12.2020 й. ЎРҚ-657-сон Қонунига 8-илова)
Ўзбекистон Республикасининг
2020 йил 25 декабрдги
8-ИЛОВА
2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний
шахслар учун белгиланган ижара тўловининг
энг кам ставкалари
Т/р |
Ижарага бериладиган мол-мулк тури |
Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи кўрсаткич |
Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдорлари, сўмда |
||
Тошкент шаҳри |
Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги шаҳарлар |
бошқа аҳоли пунктлари |
|||
1. |
Уй-жойлар:
|
||||
турар жой |
умумий майдоннинг 1 кв.метри учун |
14 000 |
8 500 |
4 000 |
|
нотурар жой |
29 000 |
17 000 |
7 500 |
||
2. |
Автомобиль транспорти: |
||||
енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) |
1 та автотранспорт воситаси учун |
575 000 |
|||
микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари |
1 150 000 |
Изоҳ: Мазкур ставкалар жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 26 декабрь