Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2020 й. 810-сон "Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2020 й.

N 810



ҚУРОЛ МУОМАЛАСИ СОҲАСИДА

РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат беришга доир талаблар ва шартларни, шунингдек, рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш тартибини назарда тутувчи Юридик шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Жисмоний шахсларга қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат беришга доир талаблар ва шартларни, шунингдек, рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳамда рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилишини назорат қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

ушбу қарор қабул қилингунига қадар қурол муомаласи соҳасидаги ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунича ҳақиқий ҳисобланади;

ушбу қарор кучга кирганидан кейин уч ой ичида "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар ички ишлар органларида рўйхатга қўйилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини кенг ёритиш бўйича тадбирлар ташкил этилишини ҳамда амалга оширилишини таъминласин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 декабрдаги

810-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 октябрдаги 493-сон қарори билан тасдиқланган Биржа товари бўлиши мумкин бўлмаган мол-мулклар миллий-маданий ва тарихий бойликлар турлари рўйхатининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Фуқаровий ва хизмат қуроли турлари ва унинг ўқ-дорилари".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) 1-илованинг 15-банди "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) тез ёнувчан, портловчи, заҳарловчи, заҳарли, қўланса, радиоактив моддалар ва ашёларни, шунингдек қуролни ва совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш;".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 8-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 38-38-20-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

38.

Интеграцияланган маълумотлар базаси (жисмоний шахслар)

Ички ишлар вазирлиги



38-1.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри




38-2.

Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиялар реестри



38-3.

Рўйхатдан ўтказилган шахсий автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси



38-4.

Юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси



38-5.

Профилактик, тезкор ва бошқа ҳисобларда турган шахслар тўғрисидаги "Шахс" маълумотлар базаси



38-6.

"Республика қидирувида" бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси



38-7.

"МДҲ давлатлараро қидируви"да бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси



38-8.

Темир йўл транспортида ҳаракатланиш ҳужжат (чипта)ларини расмийлаштирган йўловчилар ҳақидаги "Вокзал" маълумотлар базаси



38-9.

Ҳаво транспортида ҳаракатланиш ҳужжат (чипта)ларини расмийлаштирган йўловчилар ҳақидаги "Аэропорт" маълумотлар базаси



38-10.

Қидирувда бўлган рақамли буюмлар тўғрисидаги "Буюм" маълумотлар базаси



38-11.

Республика бўйича йўқотиб қўйилган, ўғирланган, олиб қўйилган ва топиб олинган қуролнинг маълумотлар базаси



38-12.

"МДҲ давлатларида йўқотилган ва аниқланган қурол" тўғрисидаги маълумотлар базаси



38-13.

Республика бўйича қидирувдаги автомототранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар базаси



38-14.

МДҲ давлатлари қидирувда бўлган автомототранспорт воситалари тўғрисида маълумотлар базаси



38-15.

"Фуқаровий ва хизмат қуроли" тўғрисидаги маълумотлар базаси



38-16.

Жиноий жавобгарликка тортилган шахслар бармоқ изларининг маълумотлар базаси



38-17.

Шахсларнинг фото тасвири туширилган ва паспорт 1-шакли ахборотларининг маълумотлар базаси



38-18.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олган шахсларнинг маълумотлар базаси



38-19.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси



38-20.

Махсус ҳисобда турган шахслар тўғрисидаги маълумотлар базаси (жиноий жавобгарликка тортилганлиги, судланганлиги, жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилганлиги, қидирувда бўлганлиги, жазони ўтганлиги ёхуд ўтаётганлиги)

"

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 9 сентябрдаги 203-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 373-модда) билан тасдиқланган Ўрмон қўриқчилиги тўғрисидаги низомда:


а) 15-банднинг тўққизинчи хатбошидаги "идоравий қурол" сўзлари "хизмат қуроли" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 21-банднинг биринчи хатбошидаги "Миллий гвардияси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Музейлар тўғрисида"ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарорига 8-илованинг 9-банди учинчи хатбошидаги "қуролланган (ўқотар ёки совуқ қуроллар)" сўзлари "фуқаровий ва хизмат қуроли билан қуролланган" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) 1-илованинг 174-бандидагиқотар қурол билан қуролланган соқчилар" сўзлари "хизмат қуроли билан қуролланган соқчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 26 августдаги 243-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 351-модда) 3-илованинг 50-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Биосфера резервати муҳофаза ходимларига хизмат вазифаларини бажариш пайтида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юришга рухсат этилади. Биосфера резервати муҳофаза ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида хизмат қуролини ва махсус воситаларни (қўлкишан, резина таёқ, кўздан ёш оқизадиган газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатувчи воситаларни) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Хизмат қуролини ва махсус воситаларни олиб юриш, шунингдек, уларни бериш, олиб юриш, сақлаш, қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади".

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 15-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 7-модда) рус тилидаги матнига 1-илованинг "II. Медицинские психиатрические противопоказания для осуществления отдельных видов профессиональной деятельности в условиях повышенной опасности" бўлими 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Работники юридических лиц со специальными служебными задачами, которым разрешено ношение и применение служебного оружия.

Эпилепсия (индивидуально).

".

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларининг 59-бандидаги олтинчи-еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини, пиротехника буюмларини, фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган предметларни, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти томонидан тасдиқланган, оммавий тадбирни ўтказиш объектига олиб кирилиши тақиқланган предметлар рўйхатига киритилган осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи ва бошқа предметларни олиб юриш (спортчилар томонидан спорт тадбирлари дастурларида кўзда тутилган спорт қуроли ва анжомларидан фойдаланишлари бундан мустасно);

қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларнинг имитаторлари ва муляжларини олиб юриш (театр ва театр томошаларида улардан фойдаланиш бундан мустасно);".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 сентябрдаги 273-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 40-сон, 497-модда) рус тилида берилган илованинг 6-банди учинчи хатбошидаги "огнестрельного оружия" сўзлари "оружия" сўзи билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-модда):


а) 1-илованинг 73-банди ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"берилган хизмат қуролини ва унинг ўқ-дориларини белгиланган тартибда олиб юриш.";


б) 2-иловада:

29-банднинг тўртинчи хатбошидагиқотар қуролни" сўзлари "ов қуролини" сўзлари билан алмаштирилсин;


117-бандда:

еттинчи хатбошидагиқотар қурол" сўзлари "ов қуроли" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги "хизмат бўйича берилган ўқ отиш қуролини" сўзлари "берилган хизмат қуролини" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилишни амалга оширувчи давлат корхоналари ва давлат объектлари".


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 22-сон, 252-модда) билан тасдиқланган низомда (Положение о порядке производства досмотра на авиационную безопасность в гражданской авиации Республики Узбекистан):


а) 56-бандда:

учинчи хатбошидаги "огнестрельного, холодного оружия" сўзлари "оружия" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "огнестрельного и холодного оружия" сўзлари "оружия" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:

"Взрывчатые вещества, средства взрывания и предметы, ими начиненные:" бўлимидаги учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"любые боеприпасы, патроны и пули к гражданскому, служебному и боевому оружию, капсулы (пистоны) охотничьи, пиротехнические средства";

"Огнестрельное, газовое, пневматическое, холодное и механическое оружие всех видов:" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оружие всех видов:

гражданское, служебное и боевое оружие, копии и имитаторы оружия, которые по ошибке можно принять за настоящие, основные части оружия, иное оружие оборот которого запрещен законодательством в сфере оборота оружия";


в) 4-илованинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пассажир, у которого при досмотре обнаружены вещества и предметы, за изготовление, ношение или хранение которых предусмотрена уголовная или административная ответственность (взрывчатые вещества, взрывные устройства, оружие, наркотические, ядовитые, отравляющие вещества), снимается с рейса и вместе с материалами (протоколом и изъятыми веществами и предметами) передается в органы Службы государственной безопасности или Министерства внутренних дел Республики Узбекистан для решения вопроса о привлечении его к ответственности.

Взрывчатые вещества, различные предметы ими начиненные, средства взрывания, взрывпакеты, сигнальные и осветительные ракеты, ядовитые, отравляющие, радиоактивные и наркотические вещества, изъятые при досмотре у пассажиров, передаются в органы Службы государственной безопасности, оружия и боеприпасы - в подразделения Министерства внутренних дел Республики Узбекистан".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 266-модда) билан тасдиқланган Электрон тижоратни амалга ошириш қоидаларига 2-илованинг рус тилидаги матнида 13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

13.

Ремонт гражданского и служебного оружия и боеприпасов к нему.

внутренний рынок

".

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 июлдаги 238-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналари тўғрисидаги низомда:


а) 18-банднинг еттинчи хатбошидаги "идорага қарашли ўқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари" сўзлари "хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 39-банднинг еттинчи хатбошидаги "идорага қарашли ўқотар қуроллар" сўзлари "хизмат қуроли" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидагиқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари" сўзлари "хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) 3-илованинг 10-банди бешинчи хатбошидаги "хизмат ўқотар қуроллари ва ўқ-дориларни" сўзлари "хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 13-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг намунавий қоидаларида:


а) 29-банднинг иккинчи хатбошидагиқотар қурол" сўзлари "қурол" сўзи билан алмаштирилсин;


б) иловадаги "Йўналишда ёки жойда (майдонда) қуйидагилар тақиқланади:" бўлимининг иккинчи хатбошидагиқотар қурол" сўзлари "қурол" сўзи билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўловчи автотранспортида фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ташқарига чиқадиган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 23 январдаги 42-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошидагиқотар қурол ва тиғли қуроллар" сўзлари "қуролнинг барча турлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисидаги низомда:


а) 22-банднинг учинчи хатбошидаги "қуроллар, ўқ-дорилар" сўзлари "хизмат қуроли ва унга ўқ-дорилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 52-банднинг еттинчи хатбошидаги "идоравий ўқотар қурол" сўзлари "хизмат қуроли" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 53-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидагиқотар қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари" сўзлари "хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ўрмон хўжалиги органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва ўрмон хўжаликларининг чегара ҳудудлари табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 10 сентябрдаги 717-сон қарорига 2-иловада:


а) 4-банднинг учинчи хатбошидагиқотар" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 10-банддаги "идоравий" сўзи чиқариб ташлансин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарори билан тасдиқланган Ваколатли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан киритиладиган ва "Интеграциялашган тариф" интерактив хизмати доирасида тақдим этиладиган ахборот рўйхатининг 5-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:"

"

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

".

28. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1062-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат биосфера резервати тўғрисидаги низомнинг 47-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимларига хизмат вазифаларини адо этишда хизмат қуролини белгиланган тартибда тақиб юришга рухсат берилади. Биосфера резерватини қўриқлаш ходимлари ўз хизмат вазифаларини адо этишда белгиланган тартибда хизмат қуролидан ва махсус воситалардан (кишанлар, резина таёқлар, кўздан ёш оқизувчи газ, транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш қурилмалари) қўллаш, шунингдек, хизмат итларидан фойдаланишга рухсат берилади.

Хизмат қуролини ва махсус воситаларни сотиб олиш, сақлаш, тақиб юриш ва қўллашга рухсатнома олиш белгиланган тартибда амалга оширилади".


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди "23" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23) қонун ҳужжатлари асосида зиммаларига юкланган мажбуриятларга мувофиқ атроф муҳит, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат экология қўмитаси раиси томонидан рўйхати тасдиқланадиган Давлат экология қўмитаси тизимининг алоҳида тоифадаги ходимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат қуролини олиб юриш ва сақлаш".


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 5-модда):


а) 7-банддаги "ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қарорга 1-иловада:


26-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 42-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органига" сўзлари "ҳудудий ички ишлар органига" сўзлари билан алмаштирилсин;


47-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


50-банддаги "Миллий гвардияси назорат-рухсат бериш фаолияти бўлинмаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга 1-илованинг 1-6-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Т/р

Қайдлов ўқ-гильзотекасига қўйиладиган қуроллар

Назорат тартибида

отиладиган давр

";

1.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиб олинган қурол

Ички ишлар органларида қуролни рўйхатдан ўтказишдан олдин

2.

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган қурол

Уч йилда бир маротаба, қуролни реализация қилиш ҳолатида эса - ички ишлар органларида қуролни қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин

3.

Мукофот қуроли

Ички ишлар органларида қуролни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин

4.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли

Ички ишлар органларида қуролни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин

5.

Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари реализациясини амалга оширадиган юридик шахслар томонидан олиб кирилган қурол

Реализация қилишдан олдин

6.

Юридик шахслар эгалигида бўлган қурол

Уч йилда бир маротаба, қуролни реализация қилиш ҳолатида эса - ички ишлар органларида қуролни қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин

Низомга 4-илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлимида, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларида ҳисобда турувчи фуқаровий қуролни отиш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказида амалга оширилиши мумкин";


Низомга 6-илованинг "6-босқич" блокидаги "Тадбир" устунининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Далолатноманинг биринчи нусхаси ҳудудий ички ишлар органига эгасининг назорат-кузатув йиғмажилдига киритиш учун юборилади.

Иккинчи нусхаси қурол ва сарфланмаган патронлар билан юридик шахсга ёки эгасига берилади.

Учинчи нусхаси назорат ўқлари ва гильзалар билан Давлат ўқ-гильзотекасига юборилади".


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 11 мартдаги 138-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 3-сон, 57-модда):


а) 2-банддаги "Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов" сўзлари "Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомнинг 7-банди биринчи хатбошидаги, 10-банднинг "м" кичик бандидаги, 11-банднинг "б" кичик банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 38-банднинг саккизинчи хатбошидаги тегишли сон ва келишикдаги "Миллий гвардияси" сўзлари тегишли сон ва келишикдаги "Ички ишлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда

унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш,

таъмирлаш ва реализация қилиш

бўйича фаолиятни лицензиялаш

тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


ЛИЦЕНЗИЯ

Реестр бўйича тартиб рақами: QR-__________

20__ йил "___" ________________

(фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини,

ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича

фаолият тури (унинг қисми)

амалга ошириш учун.

(лицензиатнинг тўлиқ номи)

берилди.

Лицензиатнинг реквизитлари

Лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган жой (манзил)

Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Ваколатли шахс:



(фамилияси, исми, отасининг исми)


(имзо)

М.Ў.




"



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 декабрь