Диққат! Истисно тартибида 2021 йил 29-30 апрелда тақдим этиладиган ЭҲФ бўйича ДСҚнинг “қизғин” жавоблари

preview

2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача ДСҚ солиқ тўловчиларга охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имкониятини берди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ мутахассислари солиқ тўловчиларнинг саволларига жавоб беришди:

 

1. ЭҲФда қайси санани кўрсатиш керак - 29.04/30.04 ёки айланма санасини?

 

- СКнинг 242-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилиш санасини кўрсатиш зарур.

 

2. ЭҲФ тақдим этилаётган контрагент ёпилган. ЭҲФ тақдим этиш мумкинми ёки ёпилган шахснинг СТИРи тизимдан олиб ташланадими?

 

- Тизимда ёпилган корхонага ЭҲФ тақдим этиш имконияти мавжуд.

 

3. Агар ёпилган шахсга ЭҲФ тақдим этиш имконияти бўлмаса, ҚҚСни тўлиқ тўламаслик бўлмаслиги учун, айланма ҳисоботда қандай акс эттирилади?

 

- Ўз айланмангизни кўрсатиш учун бир томонлама ЭҲФ жўнатишингиз мумкин.

 

4. У бўйича ЭҲФ ўтказилмаган контрагент виждонсизлар (бир кунлик фирмалар) рўйхатига тушган. Унга ЭҲФ тақдим этиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, юзага келадиган ҚҚС бўйича айланманинг камайиши билан қандай йўл тутиш лозим?

 

- Тизимда виждонсизлар (бир кунлик фирмалар ҳисобланади) рўйхатига тушган корхоналарга ЭҲФ тақдим этиш имконияти мавжуд.

 

5. Контрагент-харидордан ҳуқуқбузарликлар учун ҚҚС рўйхатга олиш коди чақириб олинди. Унга ЭҲФ тақдим этиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, ҚҚСни тўлиқ тўламаслик бўлмаслиги учун ҳисоботда айланма қандай акс эттирилади?

 

- Тизим ҳуқуқбузарликлар учун ҚҚС рўйхатга олиш коди чақириб олинган корхонага ЭҲФ тақдим этиш имкониятини беради.

 

6. Контрагент-сотувчидан ҳуқуқбузарликлар учун ҚҚС рўйхатга олиш коди чақириб олинди. У харидорга ЭҲФ тақдим этмаган. Харидор ушбу айланмани қандай расмийлаштиради? У кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми?

 

- ҚҚС рўйхатга олиш коди чақириб олинган сотувчи харидорга ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этиши мумкин эмас. Шунингдек, харидор ҳам уни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга эмас.

 

7. Агар 30 апрелдан кейин солиқ тўловчи ЭҲФ расмийлаштирилмаган операцияларни аниқласа, у нима қилиши керак? Уларни солиқ солинадиган айланмага киритиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, гарчи  шунчаки хато қилган бўлса ҳам, у  атайлаб ҚҚС бўйича айланмани яширган бўлиб чиқадими?

 

- Ҳа, солиқ тўловчи ушбу операцияларни солиқ солинадиган айланмага киритиши мумкин.

 

8. Агар солиқ тўловчига 30 апрелдан кейин хатони тузатиш имконияти берилмаса, бу ДСҚ томонидан Солиқ кодексининг иккита моддасининг бузилиши ҳисобланмайдими?

  • СКнинг 21-моддаси (солиқ тўловчининг ўзи йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш ҳуқуқи);
  • СКнинг 83-моддаси (ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси камайишига олиб келган тўлиқ бўлмаган маълумотларни аниқлаган солиқ тўловчининг ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиш ва солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти)?

 

- СКнинг 257-моддасига асосан сиз охирги 12 ой учун яратилган ЭҲФга тузатиш ёки қўшимча киритишингиз мумкин.