Тошкентда 2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларга тегишли солиқнинг якуний ставкалари тасдиқланди

preview

Тошкентнинг 12 та туманидан 5 таси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларини тасдиқлади. Бошқалар яқин 2-3 кунда тасдиқлашлари ва эълон қилишлари керак. Бу ҳақда buxgalter.uz га Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида хабар қилишди. Ҳисоб-китобни белгиланган муддатларда базавий ставкаларни қўллаган ҳолда топширган ташкилотлар қайта ҳисоб-китобни топширишлари зарур.

Эслатиб ўтамиз: 2021 йилдан бошлаб ЎРҚ-659-сон Қонунга мувофиқ юридик шахслардан олинадиган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини аниқлашнинг янги тартиби белгиланган.

Кенгашларга коэффициентларни ҳисоблаб чиқариш учун вақт бериш учун ДСҚ СКда белгиланган 2021 йил январь ва I  чорак учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатларини  - 16 январга қадар узайтирди.

Бунда ставкалар 10 январга қадар солиқ тўловчиларнинг эътиборига етказилиши керак эди. Қорақалпоғистон ва Тошкентдан ташқари барча ҳудудлар белгиланган муддатларда улгуришди. Якуний ставкаларни тасдиқлаш ва уларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиш жараёни ҳаммадан кўра Тошкентда чўзилиб кетди.

Мазкур материалнинг чиқиш пайтида ДСҚ сайтида Миробод, Яккасарой, Сергели, Олмазор ва Бектемир туманларида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқнинг якуний ставкалари эълон қилинган. Қолганлари яқин вақтда эълон қилинади.

Идорада тушунтиришларича, 16 январга қадар базавий ставкани қўллаган ҳолда Ҳисоб-китобни топширган солиқ тўловчилар тасдиқланган якуний ставкаларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китобни топширишлари зарур. Бу ҳолда пеня ҳисобланмайди. Белгиланган муддатларда Ҳисоб-китобни умуман топширмаган корхоналарга ҳам пеня ҳисобланиши, ҳам жарима солиниши мумкин.

Олег ГАЕВОЙ