Чакана савдо корхонаси 2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўлдиради

preview

Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ҳисоб-китоб қилишга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни ҳам топшириш керак. Чакана савдо корхонаси ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни қандай амалга оширади – «Норма» МЧЖ эксперти шу ҳақда маслаҳат беради.

2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ортиб борувчи якун билан йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. 2018 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни топшириш муддатлари қуйидагича :

● хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари учун – 2019 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;

● вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун – 2019 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай;

● бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун – 2019 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.

Йил якунлари бўйича ЯСТни йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўлаш зарур .

Ҳисоб-китобни тўлдириш услубиятини намойиш этиш учун уни Тошкентда рўйхатдан ўтказилган кичик савдо корхона мисолида бажарамиз.

Мисол
Корхона умумий майдони 0,08 гектардан иборат ер участкаларига эга, уларда ноозиқ-овқат товарлари сотиладиган 3 та дўкон жойлашган. Барча дўконлар Тошкентда жойлашган. Бундан ташқари, корхона воситачилик шартномалари бўйича савдо билан шуғулланади ва савдо майдонларини ижарага топширади. 
Эгалланган хоналарнинг умумий майдони – 1 450 кв.м, шундан 300 кв.метри оператив ижарага берилади. 2018 йил 1 апрелдан учта ижарага олувчи билан ижара шартномалари тузилган, уларнинг ҳар бири 100 кв.м савдо майдонини ижарага олган. Барча шартномаларда ижара ҳақи суммаси бир хил – ойига 220 минг сўм.
 2018 йилнинг 9 ойида корхона қуйидагиларни олган:
● товарларни реализация қилишдан тушум – 1 022 280 минг сўм;
● воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи – 111 000 минг сўм;
● яроқли деталларни кирим қилиш ҳисобига олинган асосий воситаларни тугатишдан фойда – 900 минг сўм;
● берилган қарз бўйича ҳисобланган фоизлар (солиқни тўлов манбаи – қарз олувчи ушлаб қолади) – 720 минг сўм;
● апрель – сентябрь учун ижарадан даромад – 3 960 минг сўм;
● ҳисобланган дивидендлар (солиқни тўлов манбаи – Ўзбекистон корхонаси ушлаб қолади) – 75 000 минг сўм.
Шунингдек корхона ходимларига 3 000 минг сўмлик суммадаги товарлар текинга берилган ҳамда товарларни таннархидан паст нархларда реализация қилишдан 6 800 минг сўмлик суммада зарар кўрилган.
2018 йил IV чорагида корхона қуйидагиларни олган:
● товарларни реализация қилишдан тушум – 440 320 минг сўм;
●  воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи – 38 000 минг сўм;
● ижарадан даромад – 1 980 минг сўм;
● ҳисобланган дивидендлар (солиқни тўлов манбаи – Ўзбекистон корхонаси ушлаб қолади) – 40 000 минг сўм.
Шунингдек корхона ходимларига 2 000 минг сўмлик суммадаги товарлар текинга берилган.

Алоҳида-алоҳида ҳисоб

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда корхона 2 турдаги фаолият – чакана савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланиши сабабли алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши кераклигини инобатга олинг . Улар бўйича турли солиқ солиш объектлари ва солиқ ставкалари белгиланган.

Чакана савдо бўйича товар обороти ЯСТ солинадиган объект ҳисобланади, Тошкент учун ставка – 4% .

Воситачилик фаолияти бўйича солиқ солиш объекти – воситачилик ҳақи, ставка – 33% ;

ЯСТнинг энг кам миқдорлари

Корхона амалга оширадиган 2 турдаги фаолият бўйича ЯСТнинг турли энг кам миқдорлари белгиланган:

чакана савдо бўйича – қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда ;

воситачилик фаолияти бўйича – ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда .

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоблаб чиқариладиган асосий фаолият тури ҳисобот чораги якунларига кўра ортиб бормайдиган якун билан белгиланади. IV чоракда корхонанинг асосий фаолият тури чакана савдо ҳисобланади – 92% (440 320 / (440 320 + 38 000) х 100). Шу сабабли ЯСТнинг энг кам миқдори қатъий белгиланган солиқни инобатга олган ҳолда ҳисобланади;

Диққат
ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур. У чорак учун тўлдирилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ноозиқ-овқат товарлари савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича аниқланади. Тошкентда у ойига 7 ЭКИҲни ташкил этади . Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошида белгиланган – 2018 йил 1 январдаги ЭКИҲдан (172 240 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва у йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳар бир фаолият тури бўйича чорак давомида олинган солиқ солинадиган ялпи тушум ва белгиланган ЯСТ ставкалари – 4% ва 33%дан келиб чиқиб аниқланади. Бунда ялпи тушум олинган дивидендлар суммасига камайтирилмайди.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп бўлса, ҳисобот чорагида қўшимча ҳисоблаш бўлмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060-сатрида «0» кўрсатилади;

Ижарадан даромадлар

Оператив ижарадан даромадлар бошқа даромадлар ҳисобланади, сабаби уларнинг суммаси товарлар ва хизматларни реализация қилишдан даромадлар суммасидан ошмайди . Ушбу даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан паст бўлмаган ижара ҳақи суммасидан келиб чиқиб амалга оширилади.

2018 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитасининг «Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларини аниқлаш тўғрисида»ги хатида белгиланган ва Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан тасдиқланган.

2018 йилда чакана савдо учун ижара ҳақининг энг кам йиллик ставкаси 1 кв.м учун 27 700 сўмни ташкил этади.

Яна учта қоида

Товарлар текинга берилганда ёки таннархидан паст нархда реализация қилинганда уларнинг таннархи ЯСТ солинадиган тушум ҳисобланади ;

Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга тўлов манбаида солиқ солинади. Шу сабабли солиқ солинадиган базани аниқлашда улар чегирилади ;

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад (фойда) бошқа даромад ҳисобланади . Бироқ у асосий воситани қўшимча баҳолаш сальдоси ҳисобига олинган бўлса, солиқ солинадиган базадан чегирилади .

Ҳисоб-китобни тўлдирамиз

2018 йил IV чораги учун (йил якунлари бўйича) ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

1 – асосий фаолият тури (чакана савдо)

2 (воситачилик фаолияти)

 

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум

 

010

1 611 600 000

 

1 462 600 000

(1 022 280 000 +

440 320 000)

149 000 000

(111 000 000 +

38 000 000)

Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, фоизда

 

020

100

 

91

(1 462 600 000 /

1 611 600 000 х 100)

9

(149 000 000 /

1 611 600 000 х 100)

Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар*

025

11 800 000

11 800 000

(9 800 000 +

2 000 000)

 

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри)**

026

 

 

х

Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 2-иловасининг 010-сатри)

030

122 852 500

122 852 500

х

Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр +030-сатр)

040

1 746 252 500

1 597 252 500

149 000 000

Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр)

050

115 720 000

115 720 000

 

шу жумладан:

 

 

 

 

солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 3-иловасининг 010-сатри)

0501

 

 

х

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 4-иловасининг 010-сатри)

0502

115 720 000

115 720 000

 

Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр), шу жумладан:

060

1 630 532 500

1 481 532 500

149 000 000

2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (040-сатр – 050-сатр, бироқ «0»дан кам эмас)

061

467 940 000

421 440 000

46 500 000

солиқ солинадиган база, 2018 йил I чорагидан ташқари ([040-сатр – 050-сатр] – 061-сатр), бироқ «0»дан кам эмас)

062

1 162 592 500

1 060 092 500

102 500 000

Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси

070

х

4

33

Ягона солиқ тўлови суммаси – жами (091-сатр + 092-сатр), шу жумладан:

090

108 431 300

59 261 300

49 170 000

ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чораги учун (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 6-иловаси 080-сартдан)

091

32 202 600

16 857 600

15 345 000

ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чорагидан ташқари (070-сатр х 0602-сатр)

092

76 228 700

42 403 700

33 825 000

2018 йил I чораги учун фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда

093

100

52

48

2018 йил I чорагидан ташқари фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда

094

100

56

44

Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) – жами (101-сатр +102-сатр), шу жумладан:

100

 

х

х

2018 йил I чораги учун бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри)

101

 

х

х

2018 йил I чорагидан ташқари бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри – 101-сатр)

102

 

х

х

Ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (100-сатр, бироқ 090-сатр х 50 фоиздан кўп эмас), шу жумладан:

110

 

х

х

2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (101-сатр, бироқ 091-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)

111

 

х

х

2018 йил I чорагидан ташқари ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (102-сатр, бироқ 092-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)

112

 

х

х

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (121-сатри + 122-сатри) – жами, шу жумладан:

120

 

х

х

2018 йил I чораги учун, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 4-устуни, 090-сатри)

121

 

х

х

2018 йил I чорагидан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 5-устуни, 090-сатри)

122

 

х

х

Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси (090-сатр – 110-сатр – 120-сатр)

130

108 431 300

х

х

Умумбелгиланган солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишдаги қўшимча тўланадиган ягона солиқ тўлови

140

 

х

х

Қўшимча ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси

150

 

х

х

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 9-иловасининг 080-сатри)

151

 

 

 

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 8-иловасининг 060-сатри + 120-сатри)

160

 

х

х

Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (130-сатр + 140-сатр + 150-сатр + 151-сатр + 160-сатр),

170

108 431 300

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси, шу жумладан:

171

59 261 300

х

х

чоракнинг биринчи ойи охирига

1701

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

17011

 

х

х

чоракнинг иккинчи ойи охирига

1702

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

17021

 

х

х

чоракнинг учинчи ойи охирига

1703

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

17031

 

х

х

Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (170-сатр – 190-сатр)

180

108 431 300

 

 

Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

190

 

x

x

*Экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга товарларни (ишларни, хизматларни) беришдан олинган зарарлар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

**026-сатр мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари суммаси товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализациясидан олинган даромадлар умумий суммасида устун бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Изоҳ:

6. 1701–17031-сатрлар микрофирма ва кичик корхона жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Ижара тўловини энг кам даража билан солиштирамиз

 

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

1-ИЛОВА 

 

ДАВЛАТНИНГ КЎЧМАС МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ИЖАРА

ҲАҚИНИНГ ЭНГ КАМ СТАВКАЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ҲИСОБЛАНГАН

ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИНИНГ ШАРТНОМАДА БЕЛГИЛАНГАН

ИЖАРА ҲАҚИ МИҚДОРИДАН ОШГАН СУММАСИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр

коди

Сумма

Ижарага берилган хоналарнинг умумий майдони, кв. м (011–01…-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан, ижарага олувчилар томонидан ҳар хил фаолият турлари учун фойдаланилаётган (фаолият тури ва объектнинг жойлашган жойи кўрсатилади):

010

300

 Чакана савдо, Тошкент ш.

011

100

 Чакана савдо, Тошкент ш.

012

100

 Чакана савдо, Тошкент ш.

013

100

 

01…

 

Ижарага олувчи томонидан ижарага олинган хоналарда амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ ҳолда давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаси, йилига 1 кв. м учун:

020

х

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича

021

27 700

012-сатрда кўрсатилган хона бўйича

022

27 700

013-сатрда кўрсатилган хона бўйича

023

27 700

 

02…

 

Ижара шартномасида ҳисобот даврига тўғри келадиган 1 кв. м учун белгиланган ижара ҳақининг суммаси*:

030

х

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича

031

19 800

012-сатрда кўрсатилган хона бўйича

032

19 800

013-сатрда кўрсатилган хона бўйича

033

19 800

 

03…

 

Ижара ҳақининг энг кам ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақининг 1 кв. м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган суммаси:

040

х

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича*

(021-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони)

041

20 775

012-сатрда кўрсатилган хона бўйича*

(022-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони)

042

20 775

013-сатрда кўрсатилган хона бўйича*

(023-сатр / 12 х ҳисобот давридаги ойлар сони)

043

20 775

 

04…

 

1 кв. м учун ҳисобот даврига тўғри келадиган давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган йиллик ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси:

050

х

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (041-сатр – 031-сатр)

051

975

012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (042-сатр – 032-сатр)

052

975

013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (043-сатр – 033-сатр)

053

975

 

05…

 

Ҳисобот даври учун давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара ҳақи миқдорининг шартномада белгиланган ижара ҳақи миқдоридан ошган суммаси

(061-сатр + 062-сатр + 063-сатр + 06…-сатр):

060

292 500

011-сатрда кўрсатилган хона бўйича (051-сатр х 011-сатр)

061

97 500

012-сатрда кўрсатилган хона бўйича (052-сатр х 012-сатр)

062

97 500

013-сатрда кўрсатилган хона бўйича (053-сатр х 013-сатр)

063

97 500

 

06…

 

*Агар ижара шартномаси ҳисобот даврининг ҳамма ойлари учун тузилган бўлмаса, ижара шартномасининг ҳисобот даврида амалда бўлган ойлар сонига кўпайтирилади.

Бошқа даромадлар бўйича шаклни тўлдирамиз

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

2-ИЛОВА 

 

БОШҚА ДАРОМАДЛАР

       

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Сумма

Бошқа даромадлар – жами (020–180-сатрлар йиғиндиси),

010

122 852 500

шу жумладан:

 

 

солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар

020

900 000

мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар

030

5 940 000

(3 960 000 +

1 980 000)

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 1-илованинг 060-сатри) (*)

035

292 500

асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар

040

 

текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар

050

 

инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралар ҳамда бошқа мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар

060

 

ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар

070

 

мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар

080

 

талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар

090

 

илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар

100

 

хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар

110

 

биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар

120

 

ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня

130

 

валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

140

 

Дивидендлар

 

150

115 000 000

(75 000 000 +
40 000 000)

Фоизлар

160

720 000

Роялти

170

 

товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар – жами,

180

 

шу жумладан:

1801

 

*035-сатр мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бошқа даромадлари таркибига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирамиз

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

4-ИЛОВА 

 

 

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ЯЛПИ

ТУШУМНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ 

Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган

даромадлар ва харажатлар рўйхати

Сатр

коди

Сумма

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр)

010

115 720 000

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0201–0210-сатрлар йиғиндиси),

020

115 720 000

шу жумладан:

 

х

давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар

0201

 

тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар

0202

115 720 000

(75 720 000 + 40 000 000)

дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар

0203

 

ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар

0204

 

кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса

0205

 

маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида олинган бошқа даромадлар

0206

 

асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар

0207


ютуқ (мукофот) фондининг суммаси, бироқ тарқатилган чипталарга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдори*

0208

 

битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммаси**

0209

 

реализация қилинган товар улушида товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммаси***

0210

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0301–03...-сатрлар йиғиндиси),

030

 

шу жумладан:

 

х


0301

 

 

0302

 

 

0303

 

 

03…

 

ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағларга солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш [ҳақиқатдаги харажатлар бўйича, бироқ Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (040-сатр – 0501-сатр) – (020-сатр + 030-сатр)нинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида]

040

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг инвестицияларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 5-илованинг 050-сатри)

050

 

*Лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар томонидан тўлдирилади.

**Брокерлик ташкилотлари томонидан тўлдирилади.

***Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан тўлдирилади.

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

6-ИЛОВА 

Экспорт бўйича имтиёзлар мавжудми

 

 

2018 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЭКСПОРТ УЛУШИГА

ҚАРАБ ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ СТАВКАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

1 – асосий фаолият тури (чакана савдо)

2 (воситачилик фаолияти)

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-сатри), шу жумладан:

010

467 300 000

х

х

ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан, шу жумладан:

020

 

х

х

ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан (мазкур иловага изоҳда кўрсатилган хом ашё товарларини ҳисобга олмасдан)

030

 

х

х

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан тушган тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғи, фоизда (030-сатр / 010-сатр х 100)

040

 

х

х

2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 061-сатридан)

050

467 940 000

421 440 000

46 500 000

Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси

060

 

4

33

Ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкаси

070

 

4

33

2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммаси (050-сатр x 070-сатр)

080

32 202 600

16 857 600

15 345 000

Изоҳлар.

Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш 2018 йил 1 апрелидан бекор қилиниши муносабати билан ушбу илова 2018 йил I чораги якуни билан тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.

Агар солиқ тўловчи белгиланган ставкани экспорт улушига боғлиқ ҳолда тузатиш киритмаса, 070-сатрда 060-сатр бўйича белгиланган ставка кўрсатилади. Умумий реализация ҳажми деганда, барча фаолият турларидан олинган соф тушум суммаси тушунилади. Бунда экспорт улуши 2018 йил I чораги якуни билан аниқланади.

Экспорт улушини ҳисоблашда ўзи ишлаб чиқарган хом ашё товарлари – пахта толаси, ип калава, пахта линти, хом нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, рангли ва қора металлар прокати, синиқлари ва чиқиндиларини реализация қилишга доир экспорт ҳажми ҳисобга олинмайди.

Маълумотнома-ҳисоб-китобни тўлдирамиз

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ КИРИТИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ

Кўрсаткичлар

 

Сатр

коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси

тўғрисидаги маълумотларда

кўрсатилган фаолият турлари бўйича

1 – асосий фаолият тури (чакана савдо)

2 (воситачилик фаолияти)

1

2

3

4

5

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри – олдинги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)

010

522 397 500

(1 746 252 500 – 1 223 855 000)

484 397 500

(1 597 252 500 –
1 112 855 000)

38 000 000

(149 000 000 –

111 000 000)

ЯСТнинг белгиланган ставкаси, %

020

 

4

33

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)

030

31 915 900

19 375 900

12 540 000

Қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси (энг кам иш ҳақига каррали миқдорда)

040

х

63

(7 ЭКИҲ х

3 та савдо шохобчаси х

3 ой)

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори

050

10 851 120

(172 240 х 63)

х

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр – 030-сатр)

060**

0

х

х

Олдинги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (олдинги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 080-сатри)

070

0

х

х

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (060-сатр + 070-сатр)

080

0

х

х

*Агар чакана савдо корхоналари ЯСТнинг турли ставкалари белгиланган турли аҳоли пунктларида жойлашган бир нечта турғун савдо шохобчаларига эга бўлса, унда Маълумотнома-ҳисоб-китобига асосий рақам белгилари устига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгиланадиган қўшимча устунлар (11, 12, 13 ва ҳ.к.) киритилади.

**Агар 3-устуннинг «030»-сатри 3-устуннинг «050»-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда «060»-сатрда «0» қиймат кўрсатилади.

2018 йил якунларига кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси 108 431,3 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри). IV чорак учун 9 ойга тўланган ЯСТ (78 115,4 минг сўм) (ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри) чегирилган сумма, яъни 30 315,9 минг сўм ўтказилади.

Ирина АХМЕТОВА,

 “Норма” МЧЖ эксперти.

Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /uz/publish/doc/text147251_chakana_savdo_korhonasi_2018_yil_iv_choragi_uchun_yast_hisob-kitobini_qanday_tuldiradi