Имтиёзга эга бўлганлар мол-мулк ва ер солиқларини 1% миқдорида қандай тўлайди

preview

СКнинг 483-моддаси ёки Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган юридик шахслар – мол-мулк ва ер солиқлари тўловчилар мазкур солиқларни солиқлардан ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайди .

Солиқ ҳисоботини қайта топшириш зарур ёки зарур эмаслиги ва солиқларни қандай тўлашни buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларини прогнозлаштириш департаменти ходимлари – ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА ва бош мутахассис Муҳиддин ХОЛМУРОДОВ тушунтиришди:

 

- Ҳа, бундай юридик шахслар 2022 йил учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишлари керак:

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома;
  • ер солиғи ҳисоб-китоби.

Бунда улар солиқларни 2022 йил августдан бошлаб ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида тўлайдилар (август – декабрь, яъни 5 ой учун).

Эътибор беринг

Солиқ ҳисоботининг зарур сатрлари кадастр маълумотлари ва солиқ тўловчининг шахсий кабинетида солиқ тўловчи томонидан  киритилган имтиёзларни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар бўйича автоматик тарзда тўлдирилади.

Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари тўғрисида маълумотнома ва ер солиғи ҳисоб-китобини 2022 йил 10 августга адар тақдим этинг.

Вазиятни СКнинг 483-моддаси асосида мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган корхона учун иккита шартли мисолда кўриб чиқамиз:

 

1. Корхона бинога эга.

2022 йил учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ базаси - 6,5 млрд сўм.

Мол-мулк солиғи суммаси - 97,5 млн сўм (6,5 млрд х 1,5%).

2022 йилнинг 5 ойи учун мол-мулк солиғи ҳисобланади:

  • 97 500 000 х 1% : 12 х 5 = 406 250 сўм.

Бўнак тўловининг ҳар ойлик суммаси (юридик шахс - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси):

  • 406 250 : 5 = 81 250 сўм.

Бўнаклар августдан бошлаб ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тўланади .

Бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани тўлдириш намунасига қаранг.

 

2. Корхона қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига эга.

Участка майдони - Тошкент шаҳри Миробод тумани “Абдурауф Фитрат” МФЙда 5 гектар (3-зона).

1 гектар учун 2022 йил учун ер солиғи - 162 млн сўм (тузатиш коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда солиқ ставкаларига бу ерда қаранг).

 

Ер солиғи суммаси - 81 млн сўм (0,5 га х 162 млн сўм).

 

Корхона 2022 йилнинг 5 ойи учун ер солиғини тўлайди:

  • 81 000 000 х 1% : 12 х 5 = 337 500 сўм.

Ер солиғининг ҳар ойлик суммаси (юридик шахс - ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси):

  • 337 500 : 5 = 67 500 сўм.

 

Солиқ суммаси августдан бошлаб ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тўланади .

 

Аниқлаштирилган Ҳисоб-китобни тўлдириш намунасига қаранг.